Telegram Web Link
#xabar #imtihon #shaffof
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ИМТИҲОНДА ШАФФОФЛИК ВА ХОЛИСЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЗАРУР!

📍 7 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 2025-2026 ўқув йили қабул имтиҳонларига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов диний таълим муассасалари учун янги ўқув йили кириш имтиҳонларини тартибли ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

🗣Муфтий ҳазратлари имтиҳонларни адолатли ва холисона ўтказиш, тартиб-қоидаларга риоя этиш, жараёнлар шаффоф бўлишига эришиш ҳамда тегишли хоналар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув камералари билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатларга диққат қаратдилар. Шунингдек, имтиҳондан олдин абитуриентлар билан ўтказиладиган суҳбатлар ҳам белгиланган тартибда бўлишига урғу бердилар.

💬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имтиҳонларни очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш орқали ёш авлод ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, иқтидорли ёшларга билимларини намоён этишга имконият беришни қайд этдилар. Шунингдек, имтиҳон олишга масъул устоз ва мутахассислар Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам, халқимиз олдида ҳам улкан масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда номақбул иллатлардан сақланишларига катта диққат қаратдилар.


Мадрасаларга кириш имтиҳон саволлари умумтаълим мактаб дастурлари асосида, Олий диний таълим муассасалари учун кириш имтиҳон саволлари эса мадраса таълим дастурлари асосида бўлиши ҳам алоҳида таъкидланди.


✍️Йиғилиш якунида қуйидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди:
– Қабул жараёнларини намунали ташкил этиш;
– Юқори даражада хавфсизлиги таъминланган электрон дастурлардан фойдаланиш;
– Абитуриентлар учун муносиб шароитларни яратиш;
– Абитуриентларга тест синовларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
– Имтиҳон жараёнини видеокузатув қурилмалари орқали назорат қилиш;
– Ота-оналар учун кутиш жойларини тайёрлаш;
– Имтиҳон жараёнларини намойиш этиш учун экранлар ўрнатиш.

🤲 Қабул имтиҳонлари муваффақиятли ўтишини тилаб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍61🔥1🎉1
#xabar #hamkorlik
🤝 ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


😄 8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.

🗣 Мулоқотда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, ҳаж ва умра ибодатларини уюштириш ишлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, “Ҳаж – 2025” мавсуми ҳар жиҳатдан муваффақиятли ўтгани, мутасаддилар саъй-ҳаракати билан ҳожиларга юқори даражада шароит ва имкониятлар ҳозирлангани, ўзбекистонлик зиёратчилар тартиб-интизоми, одоб-ахлоқи билан барчага намуна бўлиб, рисолагидек тоату ибодат қилганлари эътироф этилди.


💬 Учрашувда томонлар келгусида ҳам диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш каби масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, ҳамкорликда ўтказиладиган маърифий тадбирлар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1👍1👏1
2025_02_26_22_09_09
<unknown>
#Мутолаа #Аудиолар

⭐️  Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадисдаги фиқҳларидан намуна

🗒 Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ
🔗 Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган

🔊 Матнни Тошкент ислом институти талабаси Эркин Носиров ўқиди

📱 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

"Эркак кишига фақат чўнтагининг бўшлиги айб бўлиши мумкин холос",– деган жумла қанчалар пасткашликнинг чўққисини ифодалайди. Аслида кишини тарбияси камлиги, дини камлиги, ақли камлиги, эркаклик ҳамияти ва ғурури камлиги учун айбланади. Мол-дунё ҳеч қачон сени ҳақиқий эркак сифатида намоён эта олмайди.

Мустафо Маҳмуд

🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍20💯6🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#musulmon
🌙 ХАҚИҚИЙ МУСУЛМОН КИМ?

📿 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишини шундай таърифлаганлар: "Ҳақиқий мусулмон — бу унинг қўлидан ҳам, тилидан ҳам бошқалар озор чекмаган кишидир."


🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍21
#Allomalar

▪️ Najmiddin Kubro – Kubroviya tariqatining asoschisi

▫️ Shayx Najmiddin Kubro haqida qanday ma’lumotlarni bilasiz? Hazrat Abdurahmon Jomiyning “Nafahotul uns” asarida yozilishicha: “Ahmad yoshligidan ilmga qiziqib, Islom asoslari shariat ilmlarini juda tez o‘zlashtirib, o‘zidagi qobiliyati asosida Xorazmning mana-man degan ulamolaridan o‘zib ketadi va ilmiy bahslarda barchani olqishiga sazovar bo‘ladi. Shu bois u “Tammatul Kubaro”, yani ulamolarning yetugi, ulug‘vori va ilm balosi degan laqabni [...]

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/45141

🔗 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
2👍1🎉1
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 09 июль куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Оли Имрон сураcининг 16-оятидан 61-оятигача ўқилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
3
ИБОДАТЛАР УЧУН КУННИНГ БОШЛАНИШ ВАҚТИ
#тақвим

1749-САВОЛ: Исломда янги кун қайси соатдан бошлаб киради? Масалан, шартли қабул қилинган тартиб бўйича соат 00:00 янги куннинг бошланиши саналади? Исломда янги куннинг бошланиши ва тугаши қайси вақтдан эътиборга олинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизга кўра, кун шом вақтидан бошланади ва кейинги шомгача давом этади. Бошқача қилиб айтганда, исломда кун кеча билан бошланади ва унинг эртасида кун ботиб, кундуз тугаганида, ўша кун ҳам якунланади. Бунга оят ва ҳадислардан кўплаб далиллар бор.
Фақат айрим аҳкомларда куннинг бошланиши бомдод намозининг вақти кириши (субҳи содиқ)дан бошланади ва кун кейинги бомдод вақтигача давом этади. Масалан, Ҳажда Арафот водийсида туришда ҳукм шундай.
Шунингдек, айрим ҳолларда “кун” тушунчаси юқоридагидек, 24 соатдан иборат (сутка) маъносида эмас, балки тунга муқобил – қарама-қарши маънода қўлланилиши ҳам мумкин. Бу ҳолда кун бошланиши бомдод вақтидан то қуёш ботгунигача бўлган муддат, яъни кундуздан иборат бўлади. Бунга мисол учун “бир кун рўза тутиш” деганда айнан шу муддат назарда тутилади.
Хулоса қилиб айтганда, динимиздаги умумий қоидага кўра, куннинг бошланиши кун ботганидан бошланиб, кейинги кун ботишигача давом этади. Айрим истисно қилинган ҳолатларда куннинг қачон бошланиб, қачон тугаши диндаги ҳукмларга қараб фарқ қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy

📹 Ҳожи бўлиш осон, ҳожи бўлиб қолиш қийин
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍5
Агар банда ўзидан бирорта айб топа олмаса, Аллоҳга шукр қилсин, ўзини айбларнинг энг жирканчи билан булғамасин. Одамларни шарманда қилиш, ҳаром ўлган гўштни ейиш энг катта айблардан. Агар инсоф қилса, ўзини айблардан холи деб ўйлашининг ўзи айни жоҳиллик, бу ҳам жуда катта нуқсон.
Сизни биров ортингиздан ёмонласа, ҳақорат қилса қанчалар хафа бўласиз, бошқалар ҳам ғийбатингиздан бундан кам ўксинмайди. Ўзингизга раво кўрмаган нарсани бировга ҳам раво кўрмангда!

Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан

👉@Ulamolar_yogdusi
🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#зикр_дуо

🌙 Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дуолари

اللَّهمَّ إنِّي ظلَمتُ نَفسي ظلمًا كثيرًا ولا يغفرُ الذُّنوبَ إلَّا أنتَ فاغفِر لي مغفرةً من عندِكَ وارحَمني إنَّكَ أنتَ الغفورُ الرَّحيمُ


📖Ўқилиши: Аллоҳумма иннии золамту нафсии зулман касиирон ва лаа йағфируз зунууба илла ант. Фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии. Иннака антал ғофурур роҳиим.

Маъноси: Аллоҳим, мен ўзимга ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилгувчи йўқ. Ўзинг мени ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳмли Зотсан.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўргатганлар ва намоздан кейин ўқишни тавсия қилганлар. Шу сабаб, бу дуони солиҳлар ҳар намоздан кейин ўқишган ва Аллоҳнинг чексиз раҳматига юкунишган.

🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍5
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари ўтказилади

🔰 Қарорга кўра, 2025 йилдан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларини уч босқичли “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари шаклида ўтказиб бориш тизими йўлга қўйилади.

🔗 Ушбу спорт мусобақаларда ёшларни спорт билан доимий шуғуллантириш хизматини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг спорт тайёргарлигига эга бўлган спортчилари иштирок этишади.

🖼 Мусобақаларнинг республика финал босқичи ҳар йили Олимпия шаҳарчасида “Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади.

✔️ Мусобақаларнинг республика босқичида сараланган спортчилар қуйидаги спорт-таълим ташкилотларига миллий терма жамоаларга захира сифатида тайёрлаш учун йўналтириб борилади:

🔹 1- ва 2-ўринларни қўлга киритган спортчилар – Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига;

🔹 3-ўринни қўлга киритган спортчилар – ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига.

🔗 www.tg-me.com/oliymahad - диний-маърифий канал!
🌐 Oliymahad.uz 📌 Youtube  ✔️ Facebook 📱 Instagram
👍1
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 10 июль куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ВОЖИБМИ?

(12. Мазҳабга эргашиш ихтиёрийми ёки зарурий?)



🎙Эксперт: Яҳё домла РаззоқовИмом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси


@Muslim_Podcast_uz

Саҳифаларимиз:

Telegram

Instagram

Facebook

YouTube

✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
👍3
2025_02_26_22_21_53
<unknown>
#Мутолаа #Аудиолар

⭐️  Абу Ҳанифанинг "жарҳ ва таъдил" илмига қўшган ҳиссалари

🗒 Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ
🔗 Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган

🔊 Матнни Тошкент ислом институти талабаси Эркин Носиров ўқиди

📱 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/10 14:14:25

❌Photos not found?❌Click here to update cache.


Back to Top
HTML Embed Code: