Telegram Web Link
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣Диний идорада Усмон Мусҳафи матни тадқиқ қилинмоқда

...17 октябрь куни Ўзбекистон мусуломонлари идораси Кутубхонасида Ҳазрати Усмон Мусҳафи матнини кодикологик тадқиқ қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Идоранинг “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ ва Кутубхона бўлими бошлиғи Камолиддин Маҳкамов бошчилигида бўлим ходимлари иштирок этди...
➡️ Батафсил

🗣Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди

...Маърифий тадбирда Муфтий ҳазратлари ўз нутқлари давомида мавзу бугун долзарб эканини таъкидлаб, масжидларда имом домлалар тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказишда тежамкорлик тамойилларига амал қилиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича доимий илмий суҳбат ва тушунтириш олиб бораётгани, шунингдек, ҳожилар билан бирга “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” шиори остида амалий тарғибот тадбирлари ўтказилаётганини алоҳида қайд этдилар...
➡️ Батафсил

🗣Каъбага исмини муҳрлаган хаттот

...Ҳар куни дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонлар Каъбага назар ташлар экан, ёпинчиғини безаб турган олтин ҳарфли ёзувлар ортида бир инсоннинг амалий мероси мужассам эканлигини билавермайди.

У киши – Каъба ёпинчиғини безашга умрини бағишлаган машҳур хаттот Абдураҳим Амин Бухорийдир...
➡️ Батафсил

🗣“Марказий Осиёда маънавий мерос ва маърифатпарварлик”: Ўзбекистон муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилади

...Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур нуфузли халқаро маънавий-маърифий конгрессда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ташрифлари ҳам кутилмоқда...
➡️ Батафсил

🗣Меҳр шафқат кўрсатиш барчамизнинг вазифамиз

..."Меҳр шавқат ва саломатлик" Жамоат фонди Шароф Рашидов туман бўлими томонидан навбатдаги саҳоват тадбири ташкил этилди...
➡️ Батафсил

#yangiliklar

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3😁1
#Ижара

Ижарада истиқомат қилувчи талабалар ҳолидан хабар олинди

▫️Динимизда илм йўлидаги талабаларга доимий ғамхўрлик қилиш, уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини таъминлаш жамиятнинг қолган аъзолари зиммасидаги муҳим вазифалардан ҳисобланади.

▪️Ҳанафий мазҳабининг машҳур фақиҳи Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳАл-уқуд ад-дуррийя фи танқиҳ ал-фатово ал-ҳомидийя” китобида: “Талаба илм олиш учун йўлга чиқса, унинг моддий шароитини таъминлаш мусулмонлар зиммасига лозим бўлур”, – деганлар.

▫️Талабалар учун яратилаётган шароитларни янада яхшилаш, уларнинг яшаш жойларида қандай муаммолар мавжудлигини аниқлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ижарада яшовчи талабалар ҳолидан хабар олдилар. Шунингдек, талабаларга ижара манзилларида ёнғин хавфсизлиги ва бошқа тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишлари тўғрисида тушунчалар бердилар.

▪️Ушбу ташрифнинг асосий мақсади ижарада яшаётган ёшларнинг ҳаёт шароитини яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда талабалик даврида зарур қулайликлар яратишдан иборатдир.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥4😁1🤝1
2025_04_06_21_55_48
<unknown>
#Мутолаа #Аудиолар

⭐️  Баъзиларнинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга нисбатан айблов қўйишининг умумий сабаблари (4-қисм)

🗒 Китоб: Имом Аъзам – Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ

🔗 Муҳаммад Айюб Ҳомидов ва муаллифлар жамоаси томонидан нашр этилган

🔊 Матнни Тошкент ислом институти талабаси Эркин Носиров ўқиди

📱 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁1
#Тайёрлов_курси

📝 Эълон: Олий диний таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар диққатига!

📚 2026–2027 ўқув йилида олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент ислом институтида тайёрлов курси ташкил этилмоқда.

🔖 Тайёрлов курсига ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўқиётган ёки тамомлаган фуқаролар суҳбат асосида қабул қилинади.

⚡️ Ҳужжатлар қабул қилиш бошланди, шошилинг!

💳Тайёрлов курси фанлари:
Араб тили;
Фиқҳ;
Ақоид;
Ўзбекистон тарихи.

🗂 Зарур ҳужжатлар:
✔️Ариза;
✔️паспорт ёки ID карта нусхаси - асли кўрсатилади;
✔️ўрта махсус ислом билим юрти дипломи нусхаси ёки ўқиётганлиги тўғрисида маълумотнома;
✔️3,5х4,5 ҳажмдаги 4 дона фотосурат - сўнгги 3 ойда олинган.

⚠️Эслатма: Курсни тамомлаганлик ҳақидаги маълумотнома кириш имтиҳонларида имтиёз бермайди. Тингловчилар ётоқхона билан таъминланмайди.

📞 +998712400115

📍 Манзил: Тошкент, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

📱 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3😁1
НАМОЗ АМАЛЛАРИДА ИМОМДАН КЕЧ ҚОЛИШ
#намоз

1900-САВОЛ: Имомга намозни аввалидан иқтидо қилган киши имом рукудан турганидан сўнг руку қилди. Имомдан ортда қолгани учун унинг намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга иқтидо қилган киши барча амалларни имомнинг кетиданоқ қилиши афзал саналади. Шунинг учун имомга кечикмасдан эргашиш афзал бўлади. Аммо шунга қарамай бир оз кечикиш намозни бузмайди. Масалан, имом рукудан турганидан кейин унга иқтидо қилгувчи (муқтадий) руку қилса, кечиктиргани учун камчиликка йўл қўйган бўлса ҳам намози бузилмайди. Лекин аксинча, имомдан олдин руку ёки сажда қилиб қўйса ва имом билан бирга ёки ундан кейин қайта қилиб қўймаса, намози бузилади.
Бу ҳақда аллома Ибн Обидин батафсил баҳс юритиб, қуйидагиларни хулоса сифатида келтирганлар:
نعم تكون المتابعة فرضا؛ بمعنى أن يأتي بالفرض مع إمامه أو بعده، كما لو ركع إمامه فركع معه مقارنا أو معاقبا وشاركه فيه أو بعد ما رفع منه، فلو لم يركع أصلا أو ركع ورفع قبل أن يركع إمامه ولم يعده معه أو بعده بطلت صلاته.
“Ҳа, имомга эргашиш фарз бўлади. Шу маънодаки, фарз амални имом билан бирга ёки кейин бажариши лозим. Масалан, имом руку қилди, муқтадий ҳам у билан биргаликда руку қилди. Ёки кейинроқ қилиб, рукуда имомни топди, ё имом рукудан бошини кўтаргандан кейин руку қилди (буларнинг барчаси эргашиш ҳисобланади). Агар умуман руку қилмаса ёки имомдан аввал рукуга бориб, имом рукуга боргунича рукудан қайтса ва имом билан бирга ёки ундан кейин ҳам руку қилмаса, намози бузилади”.
والحاصل أن المتابعة في ذاتها ثلاثة أنواع: مقارنة لفعل الإمام مثل أن يقارن إحرامه لإحرام إمامه وركوعه لركوعه وسلامه لسلامه، ويدخل فيها ما لو ركع قبل إمامه ودام حتى أدركه إمامه فيه. ومعاقبة لابتداء فعل إمامه مع المشاركة في باقيه. ومتراخية عنه، فمطلق المتابعة الشامل لهذه الأنواع الثلاثة يكون فرضاً في الفرض، وواجباً في الواجب، وسنة في السنة عند عدم المعارض أو عدم لزوم المخالفة كما قدمناه
“Демак, эргашишнинг ўзи уч хилдир: 1. Имомнинг феълига муқорин (бир вақтда) бўлиш, масалан, имомнинг такбирига ўз такбирини, рукусига ўз рукусини, салом беришига ўз саломини муқорин қилиш. Агар имомдан олдин руку қилса-ю, имом уни рукуда топса, бу ҳам шунга киради. 2. Имомнинг феълига кетма-кетликда эргашиб, қолган қисмида шерик бўлиш. 3. Кечикиб эргашиш (яъни, амалларни кетма-кетликдан ҳам кечроқ бажариш). Мана шу уч турни ўз ичига олувчи мутлақ эргашиш фарзда фарз, вожибда вожиб ва суннатда суннат бўлади. Бунга бирор зидлик бўлмаса ёки хилоф қилиш лозим бўлмаса (намози бузилмайди)”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁1
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🖥 Бугун, 29 октябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 121-машғулоти ўтказилади.

📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Анъом сураcининг 19-оятидан 73-оятигача ўқилади

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

📱 www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4😁1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️5 май “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади


“Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-316-сон, 23.10.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш;

🔹 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказиш;

🔹 хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2 500 нафарга етказиш.

❇️ Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.

📝 2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔2😁1
#Модуль_таълим #Ташриф

🗺 Модуль таълим тизими талабалари учун маънавий саёҳат ташкил қилинди

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими талабалари пойтахтимиздаги Бароқхон, Мўйи Муборак мадрасалари, Тилла Шайх масжиди ҳамда Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Талабаларга “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Эгамов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ҳамроҳлик қилди.

▪️Ташриф давомида талабалар муқаддас Қуръони карим қўлёзмалари сақланаётган Мўйи Муборак мадрасаси, тарихий Бароқхон мажмуаси ва замонавий Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган илмий-маърифий ишлар билан танишдилар. Шунингдек, улар қадимий меъморий обидалар, ислом оламининг буюк алломалари мероси ва миллий қадриятларимизнинг узвийлиги ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилдилар.

▫️ Ташрифнинг асосий мақсади талабаларнинг назарий билимларини ҳаётий мисоллар асосида мустаҳкамлаш, уларни юртимизнинг бой диний ва маънавий мероси билан яқиндан таништиришдир.

▪️ Бундай ташрифлар талабаларда тарихий хотира, ватанпарварлик ва илмга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил: https://oliymahad.uz/45665

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2👍1🔥1😁1
#Беҳбудий #Ташриф

Улуғ маърифатпарвар аллома
Маҳмудхўжа Беҳбудий хотираси ёд этилди


▫️ ХХ аср ўзбек адабиёти ва санъатида, ижтимоий-сиёсий жараёнларида фаол иштирок этган, миллат маърифати, озодлиги, ҳурлиги йўлида мардонавор курашган бу улуғ маърифатпарварнинг сермашаққат ва сермаҳсул фаолияти тарих саҳифаларидан мангу ўрин эгаллади, авлодлар учун ибрат мактаби бўлиб қолди.

▪️Кейинги йилларда Маҳмудхўжа Беҳбудий хотирасини абадийлаштириш, ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ қилиш, илмий ва бадиий асарларини кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

▫️ Жумладан, 2024 йил 27 декабрь санасида давлатимиз раҳбари томонидан “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

▪️ Шу муносабат билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ҳамда талабалар “Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг шахсияти ва ижодини яқиндан ўрганиш” шиори остида маънавий саёҳат ташкил этдилар.

▫️ Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз фаолияти давомида халқни илм-фанга, тараққиётга, миллий ўзликни англашга чорлаган, “Падаркуш” номли илк ўзбек драмаси орқали ўз даврининг долзарб масалаларини ёритган маърифатпарвар сифатида тарихда чуқур из қолдирган.

Батафсил: https://oliymahad.uz/45686

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2😁2
2025/10/30 02:09:46
Back to Top
HTML Embed Code: