#Анжуман
🗣 Соғлом эътиқод ва илмий ёндашув: Республика илмий-амалий анжумани якунланди
✔️ Тошкент ислом институтида “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалаларга оид тадқиқотлардаги ёндашувлар” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. 
🪶  Анжуманда профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва магистрантлар иштирок этиб, замонавий масалаларга оид илмий изланишлар муҳокама қилинди.
▫️ Анжуманга тақдим қилинган Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ, калом ва ақида соҳаларидаги 70 дан ортиқ илмий мақолалар махсус илмий тўпламга киритилди. 
✅️ Муҳокамалар якунида илмий тадқиқотларнинг ягона базасини яратиш, ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда бузғунчи ғояларга қарши илмий асосда курашиш муҳим вазифа сифатида белгиланди.
▫️ Конференция диний-маърифий соҳада соғлом эътиқодни мустаҳкамлаш ҳамда ақида-фиқҳ фанлари бўйича илмий ёндашувларни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.
📱  www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
📱  Youtube 📱  Facebook 📱  Instagram
📚 Тадбир доирасида “Ақидавий масалаларга оид замонавий илмий тадқиқотлардаги услублар ва ёндашувлар”, “Соғлом эътиқоднинг жамият барқарорлигидаги ўрни”, “Оят ва ҳадисларни тўғри талқин қилишнинг бугунги кундаги аҳамияти”, “Замонавий ақидавий ва фиқҳий ихтилофларга раддиялар”, “Мотуридия таълимотининг асослари ва хусусиятлари”, “Замонавий фиқҳий масалаларга доир фатволар”, “Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари” ҳамда “Фатво маркази томонидан чиқарилган фатволарнинг жамият барқарорлигидаги ўрни” каби йўналишларда маърузалар тингланди.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍4🔥1
  Media is too big
    VIEW IN TELEGRAM
  ҲИКОЯСИ
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  🔥6
  #Жума
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва:
  
Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
😎 www.tg-me.com/OliyMahad – диний-маърифий тармоқ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва:
 "Унда бир соат бор, қай бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиса-ю, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У Зот унга ўшани бергай", дедилар ва қўллари билан ўша (соат)ни озайтириб кўрсатдилар".Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  👍11💯5
  📚 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Октябр – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойлиги” доирасида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан институт талабалари ўртасида долзарб фиқҳий масалалар бўйича илмий мақолалар танлови ўтказилди.
🎯 Мазкур танловнинг асосий мақсади – талабаларни ҳанафий мазҳаби меросини чуқур ўрганишга, фиқҳий масалаларга илмий ёндашувни шакллантиришга ҳамда мустақил тадқиқот олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.
📝 Танловда тақдим этилган фиқҳий мавзудаги мақолалар манбаларнинг ишончлилиги, илмий таҳлил даражаси ва муаллифнинг мавзуга бўлган ижодий ёндашуви асосида баҳоланди.
🏆 Баҳолаш натижасига кўра, қуйидаги талабалар ғолибликни қўлга киритдилар:
🥇 1-ўрин – Сайдиллаева Жаннатхон Абдусамат қизи
🥈 2-ўрин – Абдужалилий Комилжон Абдухалил ўғли
🥉 3-ўрин – Қодиралиев Абдуқодир Абдумутал ўғли
🎁 Танлов якунида ғолибларга фахрий диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
👨🏫 Тадбир давомида кафедра профессор-ўқитувчилари талабалар илмий изланишларини эътироф этиб, уларни келгусида фиқҳий йўналишда янада чуқур тадқиқотлар олиб боришга чорладилар.
✨ Мазкур танлов институтда илмий муҳитни янада жонлантириш, ҳанафий мазҳабининг бой илмий меросини ўрганишга бўлган қизиқишни ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этди.
#фанойлиги #танлов #ҳанафиймазҳаби
📖  www.tg-me.com/OliyMahad – диний-маърифий тармоқ
Oliymahad.uz|Facebook|Instagram|YouTube

  👍5
  #Модуль_таълим #Ташриф
🗺  Модуль таълим тизими талабалари учун маънавий саёҳат ташкил қилинди
▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими талабалари пойтахтимиздаги Бароқхон, Мўйи Муборак мадрасалари, Тилла Шайх масжиди ҳамда Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Талабаларга “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Эгамов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ҳамроҳлик қилди.
▪️Ташриф давомида талабалар муқаддас Қуръони карим қўлёзмалари сақланаётган Мўйи Муборак мадрасаси, тарихий Бароқхон мажмуаси ва замонавий Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган илмий-маърифий ишлар билан танишдилар. Шунингдек, улар қадимий меъморий обидалар, ислом оламининг буюк алломалари мероси ва миллий қадриятларимизнинг узвийлиги ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилдилар.
▫️ Ташрифнинг асосий мақсади талабаларнинг назарий билимларини ҳаётий мисоллар асосида мустаҳкамлаш, уларни юртимизнинг бой диний ва маънавий мероси билан яқиндан таништиришдир.
▪️ Бундай ташрифлар талабаларда тарихий хотира, ватанпарварлик ва илмга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
😎  www.tg-me.com/oliymahad – диний-маърифий канал!
🕸  Oliymahad.uz 😎  Youtube 😎  Facebook 😎  Instagram

Батафсил:  https://oliymahad.uz/45665Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM
  Please open Telegram to view this post
    VIEW IN TELEGRAM