#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болалар ва катта ёшдагиларнинг қўшимча таълим олиши учун шарт-шароитлар яратилади


Қонун (ЎРҚ–1091-сон, 23.10.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

🔰 Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, қўшимча таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади:

болалар учун қўшимча таълимни;
катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.

Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.

🔗 Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.

✔️ Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.

📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДавраСуҳбати #ФанОйлиги #Фатвомаркази

💬 “Фатво марказида никоҳни фасх қилиш амалиёти” мавзусида давра суҳбати

▫️"Октябрь – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш" фан ойлиги доирасида Тошкент ислом институтининг “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан 2-курс талабалари учун “Фатво марказида никоҳни фасх қилиш амалиёти” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбатга Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол домла Масайитов таклиф этилди.

▪️Суҳбат давомида талабаларга никоҳни фасх қилиш тушунчаси, унинг шаръий ва ҳуқуқий асослари ҳамда бу амалиётнинг фиқҳий жиҳатдан аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, фасх ва талоқ ўртасидаги фарқ, замонавий фатво амалиётида бу масаланинг қўлланиш ҳолатлари, суд ва фатво марказлари билан ҳамкорликда ҳал этиладиган масалалар ҳақида ҳам фикр алмашилди.

▫️ Муттахассис томонидан Ҳанафий мазҳаби уламоларининг никоҳни фасх қилиш борасидаги фикрлари, классик фиқҳ манбаларидаги далиллар ва уларнинг замонавий шароитдаги аҳамияти мисоллар билан шарҳлаб берилди. Шу билан бирга, амалий фатво бериш жараёнида оилавий низоларнинг ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан ҳал этилишида эҳтиёткорлик, адолат ва меҳр-шафқат тамойилларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

▪️Давра суҳбати жонли мулоқот шаклида ўтди. Талабалар никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ айрим мураккаб ҳолатлар, фатво марказининг вазифалари ва бу йўналишдаги иш тажрибасига оид саволлар билан чиқишди. Мутахассис ҳар бир саволга атрофлича, далил ва манбалар асосида жавоб берди.

▫️ Тадбир сўнгида талабалар фиқҳий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, фатво беришдаги масъулият ва эҳтиёткорликнинг аҳамияти ҳақида янада тўлиқ тасаввурга эга бўлдилар. Шу тарзда ташкил этилган маърифий учрашув Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойлиги доирасида талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
💳 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлили” мавзусида давра суҳбати

▫️ Тошкент ислом институти Кундузги таълим тизими 3-курс талабалари билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлили” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

▪️ Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси С.Муҳаммадсолиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири А.Эгамов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ва 3-курс талабалари иштирок этдилар.

▫️ Давра суҳбатида Президентимиз томонидан илгари сурилган халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, минтақада дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг илм олиши ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ташаббуслари алоҳида таъкидланди. Шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши кураш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, глобаллашув шароитида миллий манфаатларни муҳофаза қилиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

▪️ Якунда талабаларга мазкур сиёсий-ҳуқуқий жараёнларни чуқур ўрганиш, халқаро майдондаги долзарб мавзуларга бефарқ бўлмаслик, Ватанимиз равнақи йўлида билим ва салоҳиятларини сафарбар этиш зарурлиги бўйича тавсиялар берилди.

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2👏1💯1
#Давра_суҳбати

💬 “Яшаш бахти” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими Р.Олтинбоев томонидан 1-босқич талабалари билан “Яшаш бахти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

▪️ Суҳбат давомида яшашнинг моҳияти, умрнинг қадрига етиш, вақтни тўғри сарфлаш, ота-онага ҳурмат, устозларга эҳтиром ва атрофдагиларга меҳр билан муносабатда бўлиш каби долзарб масалалар ёритилди.

▫️ Р.Олтинбоев ёшларнинг ҳаётга ижобий қараш билан яшаши, мақсад сари қатъият билан интилиши ва жамиятда ўз ўрнини топиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, талабаларни илмга меҳр билан ёндашишга, ўз устида ишлаш ва комилликка интилишга ундовчи ҳаётий мисоллар келтирилди.

Батафсил: https://oliymahad.uz/45642

😎 www.tg-me.com/oliymahadдиний-маърифий канал!

🕸 Oliymahad.uz 😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ISM

ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#savol_javob

Араб тилини билган киши Қуръондан ҳукм чиқарса бўладими?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👨‍💻Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:

😎www.tg-me.com/OliyMahadдиний-маърифий тармоқ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/25 01:03:37
Back to Top
HTML Embed Code: