Telegram Web Link
“Янги Ўзбекистон”да “АДОЛАТ САРИ” марафони

Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида судьялар ҳамжамияти вакиллари ўртасида “Адолат сари” шиори остида илк маротаба ташкил этилган оммавий югуриш марафони ўтказилди.

1 000 нафарга яқин иштирокчини ўзида жамлаган бу мусобақада Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари судьялари, ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда Судьялар ассоциацияси ва “Aдолат” социал - демократик партияси аъзолари ўзаро беллашдилар.

ProRun ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу спорт тадбири Давлатимиз раҳбарининг жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни белгилаб берган 2025 йил 19 июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.

Спорт билан мунтазам шуғулланиш, жисмоний машқлар бажариш, ҳаракатли турмуш тарзини олиб бориш — буларнинг барчаси иш унумдорлигини оширишга, касалланишлар сонини камайтиришга ва умуман ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.

Югуриш марафонининг очилиш маросимида таъкидланганидек, бугунги кунда судья ва суд ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш ҳамда дам олишлари ва соғлиғини тиклашлари учун барча имкониятлар сафарбар қилинмоқда. Жамоалар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спорт турларига қизиқишни кўчайтириш бўйича ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Айнан шундай амалий чораларнинг узвий давоми бўлган бугунги спорт байрами иштирокчилари 1 ва 3 километрлик масофаларга югуриш бўйича ўзаро беллашдилар.

Марра чизиғи сари дадил интилган иштирокчиларни ҳиссий ёрдам масканлари навбатма навбат кутиб олди. Карнай-сурнайчилар ва барабанчилар марафончиларни кўтаринки кайфиятда олқишлаб, қўллаб-қувватладилар. Таниқли хонандаларнинг мароқли куй ва қўшиқлари мусобақага кўтаринки кайфият бағишлади.

Чинакам беллашувга айланган югуриш баҳсларида тантанали марра чизиғини заб этган, ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга медал ва совғалар топширилди. Марафон том маънода судьялар ҳамжамияти ва суд ходимларининг спорт ва адолат қадриятлари атрофидаги бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги рамзига айланди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хатирчи тумани судлари фаолияти ҳақида махсус репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят суди ташаббуси билан Бойсун туманида кенг жамоатчилик иштирокида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар муаммосини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиб, оилаларни тиклашга қаратилган тадбир ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг сайёр мажлисида пробация хизмати назоратида турган бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Салимжон Абдурасулов - Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Жиззах вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти Мухиддин Нурматов жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоят судларига келиб тушган мурожаатлар таҳлили ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига асосан Гулистонлик вояга етмаган шахснинг манфаатлари ҳимоя қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида оила институтини мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш ҳамда ёшлар ўртасида эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларига йўл қўймаслик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Сардор Жўрабоев фуқаролик судларининг жорий йилнинг 9 ойлик фаолияти якунлари ҳақида ахборот берди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / Илёсжон Усмонов - Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда вилоят суди ташаббуси билан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда суд ва нотариалнинг ҳамкорлигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Судьялар, нотариал идора вакиллари иштирокидаги тадбирда Наманган вилоят суди раиснинг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдуносир Эгамбердиев, Наманган вилоят маъмурий судининг раиси Зарифахон Қурбонова, Нотариал палатасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Рашидхон Хўжахонов фуқаро ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ва нотариал ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, ушбу жараёнда очиқлик, шаффофлик, самарадорликни таъминлаш, соҳани рақамлаштиришда бажарилиши лозимлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари мулоқотда судьялар томонидан суд амалиётида учраётган муаммолар таҳлил қилиниб, нотариуслар фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликлар тушунтирилди.

Шунингдек, давра суҳбатида нотиқлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нотариал идораларнинг ўрни, нотариал ҳаракатларга оид низоларни судгача ва судда ҳал этилишида ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари борасида ҳам сўз юритилди.

Фикр-мулоҳазалар, қизғин савол-жавобларга бой тарзда кечган мулоқот якунида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоят судида “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда суд ва нотариатнинг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025/10/31 12:09:28
Back to Top
HTML Embed Code: