Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ/ Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг тергов судьяси Ш. Бегматов Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ / 2025 йил 9 ойи сарҳисоби билан Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Зафар Аллабаев

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайариқ тумани судлари томонидан ўқувчилар учун "Очиқ эшиклар" куни ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЕНДА САВОЛ БОР | Уй-жойи бузилаётган ёки давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётган фуқароларга тўланадиган компенсация миқдоридан норози бўлган шахслар мазкур масала юзасидан суд тартибида кўриб чиқишни сўраб мурожаат этишлари мумкинми?

Саволга Андижон вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Азизахон Нажмутдинова жавоб беради

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят маъмурий судида Республика суд-экспертиза марказининг экспертлари иштирокида судьялар учун амалий семинар ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
#оила_жамият_асоси

НИКОҲ ШАРТНОМАСИ ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 14 октябрь куни маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида оила қуриш – катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлигини таъкидлади. Қолаверса, ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозимлигини қайд этди.

Никоҳ шартномаси – оила мустаҳкамлиги, аҳил-иноқлиги ва тотувлигини таъминлайдиган, оиланинг ҳар бир аъзоси манфаатларини кафолатли ҳимоя қиладиган омиллардан бири.

Содда қилиб айтганда, никоҳ шартномаси эр ва хотин ўртасидаги мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни назарда тутадиган келишувдир. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар никоҳ давомида ҳам, эр-хотин никоҳдан ажралгандан сўнг ҳам амал қилиши мумкин.

Никоҳ шартномаси никоҳланувчи шахслар ёки эр-хотин томонидан тузилади. Никоҳ шартномасини тузишда тарафлар эркиндир. Яъни эр ва хотиндан бири бошқасини никоҳ шартномаси тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.

Агар бир тараф никоҳ шартномасини алдаш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш натижасида тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса, бундан фойдаланиб қолган бўлса, бундай битим жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. Шу боис эр-хотин ёки никоҳланувчи шахслар мазкур шартномани тузишни маъқул топиш ёхуд рад этиш масаласини ихтиёрий ва мустақил ҳал қилади.

Никоҳ шартномаси судда мол-мулкни бўлишда вужудга келадиган муаммоларнинг олдини олади. Бу шартноманинг ҳақиқийлиги никоҳнинг тузилиши билан белгиланади.

Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаш унинг қонунийлигини кафолатлайди. Шартноманинг нотариал шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.

Никоҳ шартномасига қандай шартлар киритилиши мумкин? Шартномада, хусусан:

– ўзаро моддий таъминот бериш, оила харажатларини кўтариш;

– бир-бирининг даромади тақсимотида иштирок этиш;

– бошқа шахслар билан мулкий шартномалар тузиш;

– биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олиш;

– никоҳдан ажралганда эр ва хотиндан ҳар бирига бериладиган мулкни аниқлаб олиш;

– эр ва хотиннинг мулкий муносабатларига оид бошқа қоидалар ўз аксини топади.

Никоҳ шартномаси номуайян муддатга тузилади. Бироқ бу шартнома муддатли тус касб этиши, яъни муайян муддатга, масалан, беш ёки эллик йилга тузилиши ҳам мумкин.

Никоҳ шартномасига эр-хотиннинг ҳуқуқ ёки муомала лаёқатини, болаларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини, меҳнатга лаёқатсиз, таъминот олишга муҳтож эр ёки хотиннинг ҳуқуқларини, судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашни назарда тутувчи бандлар киритилиши мумкин эмас.

Эр ва хотин ўзаро келишиб, исталган вақтда никоҳ шартномасига ўзгартиш киритишлари ёки уни бекор қилишлари мумкин.

Никоҳ шартномасидан бир томонлама бош тортиш мумкин эмас.

Шартномадан бир томонлама чекинишга ёки уни ўзгартиришга ё бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади.

Тарафлар учун никоҳ шартномасини тузиш омили бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишда ҳам асос вазифасини ўтайди. Масалан, тарафлар қариндош эканликлари аниқланиб қолса, ўз-ўзидан, бундай ўзгариш шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласига ҳам таъсир кўрсатади.

Никоҳ шартномаси бекор қилинганида эр-хотиннинг унда белгиланган мажбуриятлари ҳам бекор бўлади. Шу билан бирга, шартномада никоҳ тугатилганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар сақланиб қолади ва уларнинг бажарилиши натижасида никоҳ шартномаси тўлиқ тугалланган ҳисобланади.

Отамурод СИДДИҚОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Чуст туманлараро суди судьяси


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда судлар ўртасида мини-футбол бўйича "Хоразм вилоят суди раиси кубоги" спорт мусобақаси ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят судининг раиси А. Утаев, раис ўринбосарлари, Фарғона вилоят маъмурий судининг масъуллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари иштирокида Қўқон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судловга
оид мурожаатлари ўрганилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
#оқлов

АСОССИЗ АЙБЛОВ СУД ТОМОНИДАН РАД ЭТИЛДИ, ШАХС ОҚЛАНДИ

Латиф Ўроқов қишлоқдаги ҳовлисини сотиб, шаҳардан уй олиш ниятида эди. Нияти яхши эди-ю, бироқ уй сотаман деб боши ташвишдан чиқмай қолди. Энг ёмони, у фирибгарликда айбланиб, биринчи босқич судининг ҳукми билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда олти ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилди...

Хўш, аслида, қандай воқеа рўй берганди? Л. Ўроқов нега жавобгарликка тортилди? Ҳақиқатан ҳам, у айбдорми ё бу англашилмовчиликми?

Аслида, бу воқеа шундай бошланганди: Л. Ўроқов пулга эҳтиёж сезгани боис Фориш туманидаги ҳовлисини сотиш ниятида эълон беради.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди томонидан пробация гуруҳи назорати остида жазо ўтаётган бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларининг судья ва ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг сайёр мажлисида 37 ёшли шахсга тайинланган озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БРИФИНГ | Наманган вилояти суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Анваржон Хоназаров иқтисодий судлар томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят суди томонидан судьялар,ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида суд тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Самарқандҳудудгаз"ни бўлим бошлиғи, бош муҳандиси, газ таъминоти объектларини техник тиклаш ва ишлатиш хизмат кўрсатиш бошлиғи ва чилангари касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида озодликдан маҳрум қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий суд жамоаси жиноят ишлари буйича Шаҳрисабз туман судининг раиси Шавкат Турдиевга отаси Тўлқин Турдиевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган банк ходимасининг озодлиги чекланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мамлакатимизда сўнги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида тарихий ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Айниқса, судларнинг мустақиллигини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф қилишга қаратилган кўплаб норматив ҳужжатлар қабул қилингани соҳада муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ислоҳотларнинг туб моҳияти янгиланган бош қомусимизда белгилаб қўйилган нормаларга асосланмоқда ва ўз навбатида, Конституция тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат бўлиши, яъни унинг нормаларини судларда тўғридан-тўғри қўллаш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида, Олий суд Пленумининг қарорлари ҳам қабул қилинди.

Бугунги кунда Конституция устуворлиги, қонун олдида тенглик, инсонпарварлик, адолатлилик, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнида тортишув тамойилларини татбиқ этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, тергов устидан суд назоратини кучайтириш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда.

Бунга яққол мисол сифатида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган А. Зокиров ва Д. Назаровга нисбатан жиноят ишини кўрсатиш мумкин.

Суд томонидан кўрилган ушбу жиноят иши бўйича олиб борилган суд муҳокамаси давомида кўплаб гувоҳлар сўроқ қилинди, банк ва нотариат ходимларининг кўрсатмалари тингланди, иш материаллари ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилди.

Суд ҳужжатларига кўра, “GM Parts Car” МЧЖ раҳбари А. Зокиров 2020 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк” Қиргули филиалидан 300 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олган. Бу маблағлар Хитойнинг “Jack Sewing Machine Co. LTD” компаниясидан тикув машиналари сотиб олиш учун ажратилган эди. Бироқ кейинчалик ушбу кредит маблағлари мақсадли ишлатилмагани, тикув машиналари сотилиб кетгани ва банкка 1,8 миллиард сўмга яқин зарар етказилгани маълум бўлди. Шу сабабли тергов органлари тадбиркор Д. Назаровни ҳам жиноятга шерик сифатида айблаб, ишга жалб қилган.

У “Jack Sewing Machine Co. LTD” компаниясининг Ўзбекистондаги диллери бўлган ва шартнома тузишда воситачилик қилган. Суд мажлисида ҳар икки судланувчи ҳам ўз кўрсатмаларини берди. А. Зокиров айбини қисман тан олди, аммо Д. Назаров ўзини айбсиз деб ҳисоблади. Унинг фикрича, фақат компания билан шартнома тайёрлашда ёрдам берган, молиявий жараёнларга аралашмаган. Гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳам Д. Назаровнинг бу ишдаги роли фақат воситачилик билан чекланганини тасдиқлади.

Нотариус Н. Усмонов қалбаки ҳужжат А. Зокиров орқали келтирилганини, унинг ҳақиқийлигига шубҳа қилмаганини маълум қилди. Бу ҳолат Д. Назаровнинг қалбаки ҳужжатга алоқадор эмаслигини ҳам аниқ кўрсатди.

Суд якунида тадбиркор Д. Назаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси тартибида оқланди.

Суд ҳақиқатни аниқлаб, айбсиз инсонни жиноий жавобгарликдан ҳимоя қилди. Бу эса жиноят ишлари бўйича судлов амалиётидаги муҳим ютуқлардан бири бўлиб қолади.

Адолат мезони — фақат жиноятни жазолашда эмас, балки айбсизни оқлашда ҳам намоён бўлиши керак.

Зеро, муҳтарам юртбошимиз раҳбарлигида суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – шу муқаддас заминда истиқомат қилаётган ҳар бир инсонларнинг орзуларини рўёбга чиқариш ҳамда унинг учун муносиб турмуш шароитларини яратишга кенг имконият яратишдир.

Ҳусанбой Омонов,
жиноят ишлари бўйича
Марғилон шаҳар судининг
судья ёрдамчиси


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти судлари мутасаддилари иштирокида Сирдарё туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025/10/25 19:19:49
Back to Top
HTML Embed Code: