Channel created
Ассалому алайкум!

@onlinehuquqiymaslahat каналида турли хил ҳуқуқий масалалар кўриб чиқилади, уларга ҳуқуқий ечим бериб борилади.

Шунингдек, сиз ўз муаммоларингизга ҳуқуқий маслаҳат олишингиз ҳам мумкин.

Хизмат кўрсатиш пуллик, чунки ҳар бир мурожаат бўйича алоҳида ўша соҳанинг тажрибали ва етук мутахассислари шуғулланишади.

Масалан, жиноят ҳуқуқи бўйича ҳуқуқшунос мерос ҳуқуқидан етарлича тажрибага эга бўлмаслиги мумкин, шунинг учун ҳар бир мурожаат тор доирадаги мутахассислар томонидан ўрганилади ва тўлиқ ҳуқуқий асослантирилган жавоб берилади.

Шу сабабли @onlinehuquqiymaslahat хизматлари учун белгиланган нархлар худди шундай турдаги бошқа каналлар томонидан таклиф қилинаётган хизматлар нархидан бироз фарқ қилади.

Сифат албатта ўз сўзини айтади.

Агар буюртмачи рози бўлса, унинг мурожаати ва унга топилган ечим каналда эълон қилинади, шунда ҳам шахсий маълумотлар сир сақланади.

Мурожаат учун @onlinehuquqshunosbot орқали алоқага чиқишингиз мумкин.

@onlinehuquqiymaslahat
Автомашинани техник кўрикдан ўтказиш муддати қандай?

Мени бугун эрталаб Самарқанд шахри С. Айни кўчасини бошида давлат автомобил назорати(ДАН) ходими тўхтатди, ҳужжатларимни текшириди ва менда техник кўрик муддати ўтиб кетгани хақида айтиб баённома расмийлаштиамоқчи бўлди, лекин мен хали янги олинган машинага 2 йил бўлмагани ва янги машина учун биринчи маротаба техник кўрик 2йилдан кейин бўлишини айтганимда, йўқ ҳозир қонун ўзгарган деб анча мен билан тортишди, мен баённома расмийлаштирган тақдирда ҳам ўз ҳуқуқим учун курашишимни айтиб баённомага машина янги ва ҳали икки йил бўлмаганини ёзаман деб анча тортишдим.

ДАН ходими анча тортишувдан кейин ҳужжатларимни қайтариб, дарҳол бориб техник кўрикдан ўтишимни айтди.

Саволим шундан иборат: Амалдаги қонунларга кўра автомашиналарни техник кўрикдан ўтказиш муддати ва тартиби қандай?

Жавоб:

📝“Транспорт Воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2003 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махқамаси № 54 қарори 5 бандига кўра ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп болмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари – икки йилда бир марта техник қўрикдан ўтказилиши керак.

Шу низомнинг 6 бандига кўра жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари техник кўриги 1 январь – 31 августда ўтказилади.

☝️Яъни сизнинг транспорт воситангиз ишлаб чикарилган санаси, масалан январь 2019 йил бўлса, сиз транспорт воситангизни 2020 йил 1 январдан – 31 август мобайнида техник кўрикдан отказишингиз керак бўлади, чунки орадан 1 йил ўтиб иккинчи йилга қараб кетилган, лекин ҳали август ойи энди тугамаган деб ҳисобласак, сизнинг транспорт воситангизни ДАН ҳодими жарима майдончасига қўйиши мумкин эмас.

☝️Агарда сизнинг транспорт воситангиз 2019 йилдан олдин, ҳатто декабрь 2018 йилда ишлаб чикарилган бўлса ҳам шу низомнинг олтинчи бандига кўра сиз транспорт воситангизни 2020 йил 1 январь – 31 август оралиғида техник кўрикдан ўтказишингиз шарт бўларди.

🎯Хулоса килиб айтадиган бўлсак, агар транспорт воситангиз 2019 йилдан олдин ишлаб чикарилган бўлса, ДАН ходими сизни жаримага солиши қонуний ҳисобланади. Агар 2019 йилда ишлаб чиқарилган бўлса, унда сиз ДАН ходимини қарорини маъмурий суд томонидан тўлиқ бекор қилдиришингиз мумкин.

@onlinehuquqiymaslahat

Мурожаат учун: @onlinehuquqshunosbot
Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбур (https://www.lex.uz/docs/3027843):

👉 ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

👉 фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

➡️ Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.


@onlinehuquqiymaslahat

Мурожаат учун: @onlinehuquqshunosbot
Бизнинг жамоамизга жуда ҳам кўплаб маротаба алимент ҳақида саволлар келади, озимни тажрибамда ҳам бир нечта одамларга шу масала боича ёрдам берганман. Лекин шулардан бирида менга одаттагидек алиментни ундириб беришни мас алиментни тўламасликни йўлини топиб беришимни илтимос қилишган. Бу одам менинг яқиним бўлгани учун ва бу холатда у ҳак бўлгани учун мен унга ёрдам бердим.

Савол: Алиментни тўлашдан кочишинг қонуний йўллари.

📃Оила кодексининг 99 моддасига биноан “Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади”.
Менинг ҳолатимда танишимнинг иккита боласи бор ва улар учун бу ҳолатда ойлик даромадини 1/3 қисмини бериши керак эди.

📋Лекин у ажрашган ва бошка аёлга уйланиб 1 болали бўлган эди.
Шу холатни инобатга олиб мен бу муаммода оила кодексининг 105 моддасини қолладим “Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин”.

Бу схема ҳаммага тушанарли бўлмаслиги мумкин. Мен сизларга тушинтириб бераман.

Танишимнинг 1чи ҳотинидан 2та вояга етмаган боласи бор, лекин 2чи ҳотинидан ҳам 1та вояга етмаган боласи бор. Энди мен унга 1чи ҳотинидан 2та боласи учун алиментни камайтириш учун унинг 2чи ҳотини ҳам унга нисбатан алимент тўлаш учун судга даъво аризасини киритиши кераклигини тушинтирдим, чунки унинг 2чи ҳотинидан ҳам 1та вояга етмаган боласи бор, қонун бўйича у ҳам боласи учун алимент тўлашини талаб қилиши мумкин.

Унинг ҳотини мен айтгандек қилди ва ундан 3чи боласи учун, яний 2чи ҳотинидан туғилган бола учун алимент тўлашини талаб қилди. Эр эса суддан оила кодексини 105 моддасини қўллашини талаб қилди, яний 2та болага 1 млн. сўм тўлаётган бўлса, энди у 3та болага 1,5 сўм тўлаши кераклигини, унинг ойлиги атиги 2 млн сўмлигини тақидлади. У бу пулни тулай олмаслигини айтиб оила кодексининг 99 моддасида кўрсатилган нормани кўллашни илтимос қилди, яний уч ва ундан ортиқ бола учун — ойдаги иш ҳақининг ярмиси миқдорида ундирилади.

☝️Бу вазиятда якин танишим 3та боласи учун алимент тўлаши шарт эди ва у алимент миқдори унинг ойдаги иш хақининг 50% ошмаслиги кераклигини судга билдирди.
Суд эса унинг фойдасига ҳал қилди, суднинг ҳал килув қарори бўйича танишим 1 млн сўм алимент пулини энди 2та бола учун эмас 3та учун тўлайдигон бўлди (ойлигининг 50%). Бу ҳолатда менинг маслаҳатим иш берди, чунки энди у ўша 3чи боласи учун тўланадигон 330 минг сўмни ўзида қолдирди. Яний 330 мингдан 2та бола учун 660 минг сўмдан у 1чи ҳотинига тўлаб, 3чи боласи учун 330 минг сўмни 2чи ҳотинига тўларди, 2чи ҳотини эса бу пулларни танишимга кайтариб берарди. Ахир улар бирга эдилар.

Бу албатта умуман олиб қараганда ҳато дек кўринади, ноқонуний иш дек, лекин оила кодексининг 105 моддаси бунга йўл койиб берди, бу эса қонуний ҳисобланади. Танишимнинг 1чи ҳотини болаларни ўзи ҳам таминлай оларди, эр эса 2чи ҳотини билан турмиши учун пулни аранг учма-уч етқизарди. Танишим 1чи ҳотинидан кўплаб маротаба алиментни камайтиришни илтимос қилган эди, лекин янги оилага нисбатан рашқ ва хасад уни алиментни камайтиришга йўл кўймади. Мен шу ҳолатларни ўрганиб чиқиб бу схемани кўллашни маслаҳат бердим.

Албатта сизлар бу схемани яхшилик йўлида ишлатарсизлар деган умиддаман, чунки хар бир ота-она боласига маъсулдир!


БИЗ БИЛАН ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ СИФАТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!

@onlinehuquqiymaslahat

Мурожаат учун: @onlinehuquqshunosbot
Бизнес учун “Ҳуқуқшунос”

Бизнес асосчилари, агар ҳозир ўқиётган бўлсангиз, ходимларингиз билан тузилган меҳнат шартномаларига албатта кейинги бандни қушиб қўйинг:

“Агар ходим ушбу корхонанинг иккинчи ходими билан жанжалга йўл қўйса, ким айбдорлигидан қатъий назар бу ҳолатда у ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузган ҳисобланади ва шартнома бекор қилинади”.

Ходимингиз жанжал қилиб ишхонада қилиқ қилса албатта уни ишдан бўшатишни у́йлаб қолади одам. Лекин биринча мартада эмас-ку, иккинчи имкониятни бериш керакмасми? Йўқ, бериш керак эмас, фақат уни олдиндан огоҳлантириш керак бўлади. Жанжалда камида 2 та ходим иштирок этади, уларнинг 2 тасини ҳам бўшатиш керак бўладими? Ҳа, нимага?

Нимага айбсиз ходимни ишдан бўшатишим керак деган савол пайдо бўлади. Биласизми кўп бизнес асосчилари билан суҳбатлашганимда, уларни китобларини у́қиганимда улар айтадилар: “Бизнес – бу оила, ходимлар эса оила аъзоларим”, яъни дунёнинг энг кучли бизнесменлари бизнесни оилага таққослайди ва шу бизнесга ҳудди оиласига меҳр бергандек меҳрини беради.

Шунинг учун бўлса керак улар катта чўққиларга эришган.
Ҳақиқатдан ҳам бизнес оиладек эътибор, меҳрни талаб қилади. Энди қаранг, ўзбекларда, умуман, мусулмонларда бир гап бор: “Агар оилада жанжал бўлса, бу оиладан 40 кун барака кетади”. Бу ҳадисми ёки бошқа маълумот билмадим, ахир мен имом эмасман. Лекин буни фактлигини биламан, чунки тажрибада исботланган, реал ҳаётда исботланган. Энди бизнесда ҳам шунақа экан-да, ходимлар бир-бири билан жанжанлашса, тўполон қилса, корхонадан барака кетади, ишни ривожи бўлмайди, чунки “факт есть факт”. Шунинг учун ҳам корхонада жанжалга йўл қўймаслик керак, баракани кеткизмаслик керак. Ишонмасангиз, у́зингиз кузатиб ку́ринг-чи, ўша дунёнинг машҳур компанияларида ички ходимларнинг муносабатида жанжалга йўл кўйилармикан?

Эндиги савол: “Агар ходимлар жанжанлашса, нимага айбдорни аниқлаб ишдан ҳайдаса бўлмайди, иккаласини хам ишдан бу́шатиш шартми, ўзи кадр етишмаса-ю?” Ҳа, чунки биз сиз билан судья эмасмиз, бу ерда ҳам Устозларимни гапи бор: “Кимларнидир устидан суд килиб ҳақни аниқлай олмасанг, ҳаққи сенинг бўйнингда колади, уни айбини бўйнинга олишга розимисан?” Ҳар биримиз хато қиламиз, агар айби бор ходим гапга чечан бўлиб сизни ишонтирса-ю, сиз эса айбсизни ишдан бўшатсангиз, унда уни ҳаққи сизда қолади. Сизга унинг ҳақини бўйнизга оласизми, ундан ташқари ўша ишдан бу́шатган ходимингиз сизни нафрат билан эслаб юради бутун умр ноҳақ ишдан бўшатганингиз учун. Қарғишга қолиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас. Сизга шу керакми? Оддий ишчини норозилиги, нафрати. Бу баракангизга ҳам таъсир қилади, бизнесни баракасига ҳам.

Шу сабабдан у́ртоқ бизнесменлар, ҳам ҳуқуқий, ҳам бошқа бизнесни ривожлантириш, баракасини ошириш томондан фикрлаб сизларга шу бандни меҳнат шартномасига қўшиб қу́йишингизни маслаҳат бераман!

БИЗ БИЛАН ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ СИФАТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!

@onlinehuquqiymaslahat

Мурожаат учун: @onlinehuquqshunosbot
2024/05/02 05:16:33
Back to Top
HTML Embed Code: