Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаси QS`нинг 2021 йил учун энг яхши университетлар рейтингидан жой олди
Айни дақиқаларда Лондонда Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтинги (QS Emerging Europe and Central Asia University Rankings) эълон қилинди.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли рейтингда мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба мамлакатимизнинг бир йўла тўртта олий таълим муассасаси энг кучли университетлар қаторидан ўрин эгаллади. Булар:
👉 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (251-300);
👉 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (351-400);
👉 Самарқанд давлат университети (351-400);
👉 Тошкент давлат техника университети (351-400).
QS халқаро рейтинг агентлиги кучли университетлар рейтингини тузишда уларнинг академик нуфузи (30%), иш берувчилар ўртасидаги нуфузи (20%), ўқитувчилар ва талабалар миқдори мутаносиблиги (10%), профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаоллиги (10%), илмий мақолаларнинг ўқилиши, уларга нисбатан берилган иқтибослар сони (5%), хорижий ўқитувчи ва ходимлар (2.5%) ҳамда талабалар (2.5%) улуши ва шу каби бошқа муҳим жиҳатлар асос қилиб олинади.
❗️Рейтингни тузишда дунёнинг 102 минг нафардан ортиқ олимлар, ўқитувчи ва ОТМлар раҳбарлари, 52 минг нафардан зиёд иш берувчи компаниялар вакиллари, қолаверса, QS мутахассислари ҳам эксперт сифатида иштирок этган.
- Бу йил Ўзбекистон университетлари кўп жиҳатдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва университетларнинг тизимли фолияти туфайли ҳудудий рейтингдаги иштирокини кенгайтирди, - дейди QS таҳлилий маркази директори Бен Саутер. - Биз Ўзбекистон Ҳукумати ва вазирликнинг мамлакат олий таълимининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда ОТМларнинг халқаро академик гуруҳларда танилишига эришиш йўлида олиб бораётган ишларини юқори баҳолаймиз.
Рейтингда энг юқори ўринларни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети (Россия), Тартус университети (Эстония), Санкт-Петербург давлат университети (Россия) ва Карлов университети (Чехия) эгаллаган.
Маълумот учун, дунёда таълим сифатини баҳоловчи кўплаб рейтинг тизимлари бўлиб, улардан халқаро миқёсда тан олинадиган Times Higher Education (THE), Quacquarelli Symonds (QS) ва Academic Ranking of World Universities (ARWU) Шанхай рейтинг компаниялари ўзининг нуфузи билан дунёга машҳур.
2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS ва Times Higher Education халқаро рейтинг агентликлари билан республика ОТМларини халқаро рейтингларга киришга тайёрлаш бўйича стратегик шартнома имзолаган.
➡️ @otm_info

Forwarded from Erasmus+ in Uzbekistan
📣 Erasmus Mundus Qo’shma Magisterlik stipendiya dasturiga (EMJMD) hujjat topshiruvchilar diqqatiga!
👉 Ayni paytda tahsil olayotgan EMJMD stipendiantlari Akramjon Fozilov va Abdulaziz Daniyarovlar tomonidan EMJMD dasturida ishtirok etish, hujjatlarni muvafaqqiatli tayyorlash tartibi va topshirish jarayoni va albatta Yevropa Ittifoqi universitetlarida ta’lim olish tajibalari va fikr-mulohazalari bilan bo’lishishni rejalashtirmoqda.
🔸 Uchrashuv 2020 yil 19 dekabr soat 16:00 da Zoom platformasi orqali bo’lib o’tadi
❗️https://us02web.zoom.us/j/89910849543?pwd=bExwSWlrNXduVmhmWEliN3Vib0VTdz09
Meeting ID: 899 1084 9543
Passcode: 19122020
✈️Shoshiling va qulay imkoniyatni qo'ldan boy bermang!

Бугун, 17 декабрь, соат 15:00 АОКАда «Олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш ҳамда масофавий таълимни жорий этиш муаммолари ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъуллари томонидан мавзу бўйича батафсил маълумот ва журналистлар саволларига жавоб берилади.
Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.
Манзил: Тошкент ш., Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА мажлислар зали (4-қават)

📌 Ҳукумат қарори (788-сон, 15.12.2020 й.) билан Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.
👉 Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида “Ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамли технологиялар жорий қилинади.
👉 Стратегияга кўра, 2030 йилга қадар 30 та хорижий ОТМ билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилади;
👉 Аграр таълим тизимидаги ОТМларни дунёнинг нуфузли 1000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш чоралари кўрилади.
👉 2020/2021 ўқув йилидан соҳадаги барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади.
👉 Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Вазирлик бирорта ОТМга форма бўйича талаб қўймаган» — Фарҳод Бабашев
«Ҳар бир ОТМнинг ўз ички тартиб-қоидалари бор. Шунга биноан иш кўришади. Лекин бугунги пандемия шароитида форма масаласида назорат олиб борилаётгани йўқ», – деди Олий таълим вазирлиги матбуот котиби Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
👉 https://kun.uz/32889704
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

Forwarded from Edu.uz
#Feedback
Ҳурматли талаба-ёшлар!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус режа-график асосида республикадаги барча олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўрилди. Вазирлик ҳузурида ташкил этилган Марказий штаб томонидан олиб борилаётган кунлик мониторинглар айрим ОТМларда камчиликлар борлигини кўрсатмоқда.
Шу сабабли Сизлардан таълим олаётган академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар ҳамда олий таълим муассасаларида, талабалар турар жойларида бу борада камчиликлар (иситиш тизими, электр энергияси, ҳожатхона, ювинишхонаси ва ошхоналар) мавжуд бўлса, аниқ фактлар (манзилли)ни кўрсатган ҳолда телеграмдаги @otvmurojaat_bot боти орқали бизга маълум қилинг.
Ҳар бир мурожаат вазирликнинг Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини назорат қилиш бўйича Марказий штаби томонидан ўрганиб чиқилади.
👉 Мурожаат учун - @otvmurojaat_bot
☎️Телефонлар: (71) 246-62-29, 246-11-63, 246-27-11
ОЎМТВ Ахборот хизмати
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

❓ Сунъий интеллект бўйича олий маълумотли кадрлар қаерда тайёрланишини #Биласизми ?
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг қуйидаги олий таълим муассасаларида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган икки томонлама диплом бериладиган (double degree) қўшма таълим дастурлари асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилган:
✅ Тошкент ахборот технологиялари университетида – “5330700- Сунъий интеллект” таълим йўналиши бўйича Беларуснинг Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 50 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -170 та);
✅ Ўзбекистон миллий университетида - “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича Россиянинг Москва давлат университети билан ҳамкорликда (қабул квоталари: 2019/2020 ўқув йили бўйича – 12 та, 2020/2021 ўқув йили бўйича -12 та).
❗️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент ахборот технологиялари университетида “5А330701-Сунъий интеллект” мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилди (қабул квоталари – 3 та).
@otm_info телеграм каналидан маълумот олганингизда ахборот манбаини кўрсатишингизни сўраймиз.
——————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw

📌 2021 йил 1 январдан:
Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида (11 млн 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ижарада турганлик учун БҲМнинг 2 бараварида (446 минг сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ ХАБАР: Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !!!
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган.
⚠️ Ҳудудий ишчи гуруҳлари 2020 йилнинг 20 декабридан 2021 йилнинг 25 январь кунига қадар (ўша куни ҳам) фаолият кўрсатади.
Қайд этилган Низомга мувофиқ фуқаролар қуйидаги узрли сабабларга кўра ҳудудий ишчи гуруҳларига ариза топширишлари мумкин:
- талаба бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда;
- талабанинг турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
- талабанинг ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.
❗️Ушбу сабаблардан бошқа ҳолатларда фуқаролар ўқишни кўчириш бўйича умумий тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Фуқаролар узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
- талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
- паспорт нусхаси;
- юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
❗️Ўқишни қайта тиклаш бўйича (кўчириб тиклаш бундан мустасно) аризалар талабанинг четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар бевосита муайян ОТМга тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари
➡️ @otm_info
➡️ @otm_info
Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari pinned «⚡️⚡️⚡️ МУҲИМ ХАБАР: Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !!! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш…»
📌 Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ:
🔹Барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
🔹Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилган ва белгиланган муддатда қайтган талабалар истисно тариқасида ўқишга (муайян курсга) давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.
🔹Ўқишдан четлаштирилган (курсдан қолдирилган) ўқув йилида курсига талабани ўқишга қайта тиклашга (кўчириб тиклашга) йўл қўйилмайди.
🔹Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади.
#ҚонунчиликданИқтибос
#Биласизми

👏 Норвегиядаги ўзбек тадқиқотчиси: Мақсадга эришиш учун комфорт зонадан чиқиш ва тинмай меҳнат қилиш керак
Андижон давлат тиббиёт институти битирувчиси Бекзод Тошбоев дунёнинг “Топ 100” талигига кирувчи Осло университетида Офтальмология йўналишида “Қуруқ кўз касаллиги ва ксеростомиянинг диагностик биомаркерлари” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилди.
Эришган ютуғи ҳақида Бекзодбек Тошбоевнинг ўзи шундай ёзади:
- 2015 йили Норвегияга келганимда менда на илмий мавқе, на шифокор деган мақом бор эди. Пул топиш, оила боқиш учун турли ишлар қилишга мажбур бўлгандим.
Таниқли офталмолог-профессор олдига мен илмий иш қилмоқчиман деб борсам, мени ким эканлигим ҳақида сўраб-суриштирди ва офталмология соҳасида ҳеч қандай илмий тажрибам бўлмаганини эшитиб, мийиғида кулди. Агар PhD даражаси учун илмий иш қилмоқчи бўлсам, аввал PhD дастурига қабул қилинишим кераклигини айтди.
Кундузи университетда магистратурада ўқидим, тунда барда сотувчи бўлиб ишладим. Вазифалар қийин бўлди, лекин мен чекинмадим. Тунда барда сотувчи бўлиб ишладим. Бутун 2016 йил ана шундай ўтди.
2017 йил бошида дастур талабларига тўлиқ жавоб бериб, рақобатдан ўта олдим ва Осло университетида PhD дастурида расман ишлай бошладим. Ва ниҳоят уч йиллик меҳнатдан сўнг илмий ишим якунига етди ва Осло университетида PhD (тиббиёт фанлари доктори) илмий даражасига эришдим. Бунга бениҳоят шукрлар бўлсин.
Буни нега ёзяпман? Чунки бундай мақсадларга эришишни хоҳловчилар кўп, афсуски, мақсад қўйиб меҳнат қилувчилар кам. Комфорт зонадан чиқишни истамайдиганлар кўп. Мен ҳозиргача суҳбатлашган ёшлардаги муаммо шуки, бирданига PhD даражасига эришишни, бирданига Германияда нейрохирург бўлиш ёки Швецияда офталмохирург бўлиш ҳақида ўйлашади. Биринчи қадамни қўйишни эса кўпчилик хоҳламайди.
Энг биринчи қадам - бу тил ўрганиш.
Одатда ҳимоядан кейин илмий даражага эришганликни нишонлаш учун банкет қилинади. Мен банкет ўрнига ҳимоя тугаши билан ярим марафон масофада югуришга чиқиб кетдим. Замбиялик дўстим билан кечки Стокголмда 21,5 км масофада югуриб келдик.
Деярли ҳар қандай мақсадга эришиш мумкин. Бу учун талаб этиладиган нарса - комфорт зонадан чиқиш, мақсад сари биринчи қадамни қўйиш ва мақсадга эришишмагунча тинмай меҳнат қилиш. @DrBekOlimjon

Forwarded from Segment.uz
⚡️Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчисига Президент совғаси топширилди
✳️ 11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг иккита нуфузли олий таълим муассасаси — Ксавье ва Жон Кэролл Университетларига грант асосида қабул қилинди. Ксавье университетига грант миқдори 89 минг доллар, Жон Кэролл Университетига эса 96 минг долларни ташкил этади.
🔷 Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Фирдавсни табриклаб, унга Президент совғаси — замонавий компьютерни топширди.
✳️ Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Темур Сулаймонов, Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Мироншоҳ Иномжонов, Жаҳонгир Амирҳамзаев, Азимжон Ўринов ҳамда Азимжон Алижоновлар етакчи хорижий олий ўқув юртларига қабул қилинган.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

#President
Президент Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади
Мамлакатимиз тарихида илк марта ўтказилаётган ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.
18 декабрь куни Тошкент шаҳрида бошланган форум тадбирлари янада кенг кўлам касб этиб, юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди. Ёшларимиз вазир ва ҳокимлар билан очиқ мулоқот қилиш, ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа вакиллари билан учрашиш, етакчи эксперт ва жамоатчилик фаоллари билан муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Бугунги тадбир Ўзбекистон ёшлари форумининг мантиқий якуни бўлади.
Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Президент Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади
Мамлакатимиз тарихида илк марта ўтказилаётган ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.
18 декабрь куни Тошкент шаҳрида бошланган форум тадбирлари янада кенг кўлам касб этиб, юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди. Ёшларимиз вазир ва ҳокимлар билан очиқ мулоқот қилиш, ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа вакиллари билан учрашиш, етакчи эксперт ва жамоатчилик фаоллари билан муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Бугунги тадбир Ўзбекистон ёшлари форумининг мантиқий якуни бўлади.
Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Erasmus+ in Uzbekistan
❗️Bu yil EMJMD stipendiyasini olishga tayyormisiz?
Ushbu vebinarda Firdavs Qobilov va Farrux Abduxalilovlar Erasmus Mundus stipendiyasiga hujjat topshirish bo'yicha o'zlarining hikoyalari bilan o'rtoqlashadilar va Yevropada magistraturada ta'lim olishga qiziquvchi talabalarga maslahat va tavsiyalar berib o'tishadi.
🔺Onlayn vebinar bugun 25 dekabr kuni soat 16.00 da bo'ladi.
Imkoniyatni boy bermang!
👉 Zoom Meeting Link
https://us02web.zoom.us/j/82366520451?pwd=M1pEcUdEQk5QbVB5bEF4dWJSL3kvQT09
Meeting ID: 823 6652 0451
Passcode: 25.12.2020

Forwarded from Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари
➡️ @otm_info
➡️ @otm_info
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
Ёш мутахассисни ишга олган ташкилотларга имтиёзлар берилади
Президент ўқишни тамомлаган ёшлар ўртасидаги ишсизлик муаммосига тўхталиб, ташкилотлар ёш мутахассисни ишга олишдан манфаатдор бўлиши кераклиги ҳақида гапирди ва ҳукуматга бу борада топшириқ берди.
👉 https://kun.uz/96364730
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Президент ўқишни тамомлаган ёшлар ўртасидаги ишсизлик муаммосига тўхталиб, ташкилотлар ёш мутахассисни ишга олишдан манфаатдор бўлиши кераклиги ҳақида гапирди ва ҳукуматга бу борада топшириқ берди.
👉 https://kun.uz/96364730
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ёшлар учун Президент гранти жорий этилади
👉 2021 йилдан олий ўқув юртларида 200 нафар талаба учун Президент гранти жорий этилади. Бу грант маблағлари ўқиш даври охиригача - 4 йил давомида тўлаб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ёшлар форумидаги чиқиши вақтида маълум қилди.
❗️«Ўрни келганда, сизларга яна бир муҳим янгиликни айтиб ўтмоқчиман. Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант маблағлари тўрт йил давомида тўлаб борилади», деган давлат раҳбари.
👉 Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб республикадаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади.
«Чунки бундай таълим масканларида ўқиётган ёшлар ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз. Улар эртага юртимиз тараққиёти учун хизмат қилади. Шундай экан, уларга ғамхўрлик қилиб, истеъдодини рағбатлантирсак, ўйлайманки, адолатдан бўлади.
Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотасини икки баробарга оширамиз. Ишончим комилки, бундай имконият ва имтиёзларга аввало янги Ренессанс пойдеворининг бунёдкорлари сазовор бўлади», – дея таъкидлади давлат раҳбари.
Манба: https://kun.uz/79184773

❗️IELTS, TOEFL, GMAT ва SAT имтиҳонларида максимал баллнинг камида 75 фоизини тўплаган ёшларнинг имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Бу ҳақда Тошкентдаги ёшлар форумида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
@otm_info