Telegram Web Link
#Эскирмассўзлар

📌 Илм ўқуб амал қилмағон, кариз қазиб тухум солмағонға ўхшар.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍8
Сериаллар, оммавий томошалар узоқ муддатли вақтга созланган бомбага ўхшайди – Назар Эшонқул

Бугун “рейтинг” деган кўсаткич гўё ТВнинг асосий мезони саналяпти. Шахсан мен учун бу хато. Сериаллардаги воқеликдан тортиб, оддий кийинишгача бу психологик жараён: уни томоша қилаётганнинг онг остига бевосита бўлмаса-да, билвосита таъсир қилади.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3922

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3923

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍62
Эски туркийларда “ёмғирпуш” маданияти

Бугунги туркийларнинг кўпчилиги “ёмғирпуш”нинг ўрнига араб ёки форсчадан ўзлашган сўзларни ишлатади.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3928

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3929

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍31😁1😍1
Audio
#aудиоҳикоя

Эрл Стенли Гарднернинг «Яшин бир жойга икки марта тушмайди» ҳикояси:

Беш йиллик фаолияти давомида у ҳали бирор марта қўлидаги хазинани олдирмаганди. Шу боисданми, ўғриларнинг эпчиллигига шубҳа ҳам қила бошлаганди. Лекин барибир ёнида тўппонча олиб юрар, поездда ҳеч ким билан танишмасди. У вагондан тушиб, кейинги поездни кутишни ҳам ўйлади. Уитни бриллиантлари Слик Симмзнинг эътиборини тортгани аниқ. Аммо ғилдиракларнинг тарақа-туруқ ва вагонларнинг ғичирлаган овози энди кечлигини англатарди.

Оламгир Абдиев ўқиди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Instagram | X | YouTube
3
#Эскирмассўзлар

📌 Инсонлар ўзларини одоблиман деб ҳисоблай бошлаган заҳоти ҳаётга халақит беришни бошлашади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍10😁3😍1
Инсон мияси қадрсизланиши мумкин – Янги Ўзбекистон университети профессори Фарҳод Эшматов

1998–2012-йилларда АҚШнинг нуфузли университетларида ишладим, Корнелл университетида PhD илмий даражасини олдим. Мичиган университетида дарс бердим.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3954

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3955

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍12👏52🔥1
Qumaru so‘zining ma'nosi nima?
Anonymous Quiz
26%
Yodgorlik
62%
Eng yorqin yulduz
12%
Farmon
🎉3
Бугун шоир ва таржимон Усмон Қўчқор таваллуд топган кун (1953–2017)

***
Дунёнинг йўқ бизга ҳамон парвоси,
Арзирми дардимиз тўксак қорларга.
Чорлаб турганида осмон парвози –
Осилмак истасак юксак дорларга.

Арзирми баҳорда қайтган қушларга
Кўзлардан ёшларни лайсондай қуйсак.
Юсуф таъбирини айтган тушларга
Ишонсак, бошларни остонга қўйсак.

Моғор гўшаларга, арзирми, ҳабиб,
Ҳур шамол сингари ҳур-ҳурлаб борсак.
Адирин таниган турналар каби
Заминга тушмай қур-қурлаб юборсак.

Қора булутларни яшиндай ёриб,
Чаманга тикилмоқ фарз эмасми, айт.
Умидни хунбор кўз ёшинда қориб,
Ватанга йиқилмоқ арзимасми, айт…

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
12👍4😢1
Шаҳзодалар буюртмаси билан яратилиб, катта пулга сотилган – Темурийлар даврида хаттотлик санъати

Шу сабабли Фирдавсий, Низомий, Саъдий, Ҳофиз, Шарафиддин Али Яздий ва бошқа машҳур ёзувчиларнинг асарлари бадиий расмлар билан безатилиши жиҳатидан дунёнинг барча йирик қўлёзма фондларида биринчи ўринни эгаллаган.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3914

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3915

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍42
Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Омон Мухтор таваллуд топган кун (1941–2013)

Қадамлар


Оёқлар оғрийди. Бир йўлки узун –
Юр дейди, унда бор на охир, на бош.
Ботар, кўтарилар, айланар қуёш,
Қанча йиллар керак… бир қадам учун!
Мактаб тугар экан ё олий даргоҳ,
Қадам қўйди дерлар, ҳаётга инсон.
Қадам қўйди дерлар, ўтаркан никоҳ –
Яйраб қовушаркан йўлда икки жон.
– Ўз касбу корингни топдингми, ўртоқ?!
– Йигит, бахтлимисан ўз кулбангда, айт?!
– Келин, бахтлимисан ва ёки кўпроқ
Адашдим дейсанми, қадам қўйган пайт?!
Бир талай инсонни кўрдим оламда,
Билай деб ҳаётни кетди қанча дам.
Билдим… дунё экан… ҳар бир одамда –
Бўлар тўғри қадам, нотўғри қадам!
Оёқлар оғрийди. Бир йўлки узун –
Юр дейди, унда бор на охир, на бош.
Ботар, кўтарилар, айланар қуёш,
Қанча йиллар керак… бир қадам учун!
Қуёш айланади. Замин айланар.
Олдга сурилармиз, қийин бўлса ҳам.
Бахт бермаган бўлса бир қадам агар,
Бизга бахт берар деб, кейинги қадам.
Топай деб, йўл аро қийналади жон –
Оламда бир бахтки, ойдин, беқайғу.
Бахтни деб олдинга босмаса инсон,
Нима деб олдинга суриларди у!

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
👍81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖОЙ БЕР!

Жой бер!
Менинг елкамга ботиб кетди бу юк. Бу юкни манзилга етказишим керак! Кексайдим, сочим оқарди, елкам қаварди, тиззаларимга оғриқ кирди. Мамонт ва филни етаклаган қўлларим толди. Бу юк нима? Бу оғир ва табаррук юк. Бу ор-номуснинг юки, бурчнинг, меҳр ва садоқатнинг муқаддас юки. Ҳаёт юки!
Менга жой бер, болам!
Биз битта вагонда, битта автобусда, йўқ-йўқ – битта дунёда кетяпмиз.
Сен, эй, ХХI асрнинг қиз-у ўғлони! Эй, қўлидаги смартфонга маҳлиё авлод! Эй, ҳаётимнинг давомчиси, камолим келажаги! Хизмат қилганларга, кексаларга, ҳаётда сенга жойини бериб кетаётганларга, андиша қилиб тик турганларга, аввало оналарга, бўлғуси оналарга – ватаннинг тирик тимсолларига жой бер!
ЖОЙ БЕР!
ЖОЙ БЕР!
ЖОЙ БЕР!


Муаллиф: Шодмонқул САЛОМ

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
6🔥6👍4😢2
#Эскирмассўзлар

📌 Қушлар каби ҳавода учишни ўргандик. Балиқлар каби денгизларда сузишни ўргандик. Лекин ҳозиргача ер юзида ака-укадек яшашни ўрганмадик.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍13🔥4😢2
Одам моддиятдан устунлигини билгач, ўзини бахтли ҳис қила бошлайди

Тадқиқотларга кўра бир америкалик хонадонини тозалаш учун ойига камида 24 соат вақт ажратиши керак.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3948

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3949

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
9👍2
“Юпатди”нинг маъноси “алдаш”ми – Кошғарий нима дейди?

“Бошқа бировга тўнкади”, “билиб туриб билмасликка олди” деган маъноларни англатар экан. Маҳмуд Кошғарий “Девон”ида бу сўзга изоҳ берган.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/teahause/3018

Ўз: https://oyina.uz/kiril/teahause/3019

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
1🤔1
Нега айрим фильмлар бизни ўзгартира олади? Кино санъатидаги шоирлар ҳақида

Муаллиф режиссёрни таниб олишнинг энг осон йўли – такрорланувчи мавзулар ва услубга эътибор қаратишдир. Муаллиф ўзини доимо қийнайдиган саволларни янгича шаклларда ифодалашда давом этади.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3958

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3959

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
6👍3
Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Эшқобил Шукур таваллуд топган кун

***
Бунга бир йилдан сўнг гуллар келади,
Эшикни юракдай қоқарлар “дук… дук…”
Ялпайган остона жавоб қилади:
“Эшқобил уйда йўқ!”

Ўн йилдан сўнг келар бева шамоллар,
Тоғларнинг кўзидан сачраб кетар дўқ:
“ҚАЙТИНГИЗ, қарғалган гумроҳ аёллар,
Эшқобил ерда йўқ!”

Турналар келади юз йилдан кейин,
Ҳар бири тумшуқда келтирар бир чўғ.
Ва мовий байроқлар бош силкир майин:
“Эшқобил кўкда йўқ…”

Бу ўтар дунёдан минг йил ҳам ўтар,
Келарсан… ер-осмон ботади терга.
Шунда кесаклардан ўт чиқиб кетар:
“Эшқобил шу ерда!”

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X
14🔥6👍4
Умуртқасиз қаҳрамонлар кўплигига жамият эмас, ёзувчи айбдор – Мусулмон Намоз

Назаримда энг қобилиятли туюлган бир талаба рўпарасида тўхтаб, қўлимдаги қаламни унинг кўз ўнгида тутдим. “Нимани кўраяпсиз?” деб сўрадим. “Қаламни” деди у. “Суврат эмас, шакл ҳақида гапиринг” дедим овозимдаги зарда оҳангини босишга уриниб. “Нима шакл кўраяпсиз?”. “Қаламни” деди у яна.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3961

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3962

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
4👍1
Audio
#aудиоҳикоя

Омон Мухторнинг «Ёзилмаган ҳаёт» ҳикояси:

Роҳила дунёдан ўтгач, Сайфулла ака қайтиб уйланмади. Муҳаббатдан ташқари, афтидан, хотинига тегишли жигарлардан узоқлашгиси келмади. Шу боисдандир, у ҳам бу томондагилар учун «ҳар қачонги почча» бўлиб қолаверган эди. 

Оламгир Абдиев ўқиди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Instagram | X | YouTube
👍43
Хитой ва Турон тарихи ҳамда мифларидаги ўхшашликлар

Ўзбек қалпоғи тепа қисмида фақат эзгулик – Янг тимсолининг андозаси туширилган. Бу эзгулик энергиясининг тўрт томонга тўрт баробар куч билан ёйилиб туришини билдиради.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3967

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3968

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍2
2025/10/20 08:16:43
Back to Top
HTML Embed Code: