Telegram Web Link
Салом ва хуш келибсиз!

Гуруҳимизга жуда кўп янги ўқувчилар қўшилди. Уларни Numeo ва бизнинг фаолиятимиз билан таништириш учун ушбу постни pin қилиб қўймоқчиман.

Мен кимман ва нега Numeo’ни яратаяпмиз?


Мен — Акмал Пайзиев, Ўзбекистонда Maxtrack, Express24, MyTaxi, IMPACT.T Technology Hub ва Workly каби компаниялар асосчисиман. 2024 йили АҚШга Stanford бизнес мактабида ўқиш учун келиб, шу ерда янги стартап бошлашга қарор қилдим. Кўп ўтмай, логистика соҳасидаги улкан имкониятларни кўрдим — диспетчерлик ишлари ҳануз қўлда амалга оширилади, операторлар юк излаш, брокерлар билан музокара қилиш ва ҳужжат алмашишга соатлаб вақт сарфлайди.

Шу орқали Numeo дунёга келди — бу диспетчерлар учун сунъий интеллект ёрдамчиси. У брокерлар билан музокара олиб боради, юкларни саралайди, қўнғироқ қилади, е-mail жўнатади ва барча маълумотларни бир жойга йиғади. Натижада диспетчер самарадорлиги бир неча баробар ошади.

Биз жамоамиз билан катта AI компаниясини қуриш йўлидамиз. Тўлиқ маълумотни LinkedIn саҳифамда ёки Numeo.ai веб-сайтида топишингиз мумкин.

@paiziev24
🔥70👍2814👏5😍3❤‍🔥22😁2
Paiziev24 pinned «Салом ва хуш келибсиз! Гуруҳимизга жуда кўп янги ўқувчилар қўшилди. Уларни Numeo ва бизнинг фаолиятимиз билан таништириш учун ушбу постни pin қилиб қўймоқчиман. Мен кимман ва нега Numeo’ни яратаяпмиз? Мен — Акмал Пайзиев, Ўзбекистонда Maxtrack, Express24…»
Ўзбекистон стартап экотизими учун жуда қувончли хабар — Рустам ўзининг Billz стартапининг 53% улушини TBC Bankка 20 миллион доллар баҳосида сотди.

5 йил аввал Рустамдан интервью олгандим, ўшанда улар стартапга 1 миллион доллар атрофида баҳоланиб инвестиция олишганди.

Стартап бошлашингиз учун яна бир кучли мотивация!

🎥 https://www.youtube.com/live/ejlSbVWDevs?si=61J2aNfA5xMqtTnd

@paiziev24
🔥83👍3013👏1😐1
Кўпчилик "стартап фалонча пул кўтарди" деганда, асосчилар долларлар устида ўтиргандай тасаввур қилади. Биз ҳам инвестиция олганимизни айтганимда шундай фикрлар эшитдим.

Лекин аслида, пул кўтарганимиздан кейин стресс кўпайди. Чунки жавобгарлик ортади. Инвесторлар олдида ўсиш режалари (financial projections) берилган бўлади ва энди шу режаларни бажаришимиз шарт. Бу эса янада кўпроқ иш, тезкор қарорлар ва қаттиқ меҳнат дегани.

Пул бу имконият, лекин у билан бирга катта масъулият ҳам келади.

@paiziev24
👍16132🔥26🤝2❤‍🔥1
Ўтган куни Стэнфордда бирга ўқиган дўстим William билан машҳур тадбиркор David Yang’нинг уйида меҳмонда бўлдик. У ABBYY (Lingvo ва FineReader) компанияларининг асосчиси, кейинчалик ресторанлар учун дастурий таъминот яратувчи iiko компаниясини ҳам асос солган. Ҳозирда у AI агентлар соҳасидаги Newo.ai стартапи устида ишлаяпти.

Унинг уйи Силикон водийсидаги Portola Valley деб номланган баландликда жойлашган. Уйни у ўзи ишлаб чиққан Morpheus сунъий интеллекти бошқаради. Менга айниқса узоқ манзаралар, атрофдаги тоғларнинг бизнинг тоғларимизни эслатиши жуда ёқди.

Уй ҳақида бир неча видеороликлар ҳам чиқарилган экан:
📺 https://youtu.be/b8_wyi8V64Y


@paiziev24
👍6420🔥12😍4🆒1
Продуктга ном беришдан ташқари, у ҳақдаги коммуникация ҳам жуда муҳим. Интернет рекламаси бир вақтнинг ўзида ўнлаб турли коммуникация ва веб-сайт вариантларини синаб кўриш имконини беради (A/B testing).

Масалан, бизда AI Updater номли маҳсулот бор. У диспетчерларга юк қандай кетаётгани, ҳайдовчилар билан боғланиш, улар юборган ҳужжатларни текшириш ва агар юк кеч қолаётган бўлса, манзилга етказиб беришдаги кечикишлар ҳақида огоҳлантириш имконини беради.

AI Updater деб номласак, баъзи мижозлар бу нималигини тўлиқ тушунмаслиги мумкин. Лекин бир гуруҳ мижозга "юк кеч қолаётгани ҳақида хабар беради" десак, улар: "Ҳа, менга шунга ўхшаган нарса керак эди," дейишади. Бошқа когортага эса асосий муаммо — брокер қўнғироқ қилганда ҳар доим жавоб бериш ва агар юк муаммосиз кетаяптими-йўқми деган саволга аниқ жавоб тайёр бўлиши. Агар муаммо бўлса, шу заҳоти диспетчерни хабардор қилиш.

Бу икки ҳолат ҳам бир хил маҳсулот орқали ҳал қилиниши мумкин, лекин мижозларга қандай қилиб тушунтириш — яъни коммуникация тарзи — жуда муҳим. Бунга яна бир бор амин булдик.

@paiziev24
👍48🔥1051
Электр компаниясидан хат келибди — уйимизда 14 июль куни соат 9:00 дан 17:00 гача ток бўлмас экан. 17 кун олдин огоҳлантиришди.

@paiziev24
2😁135👏61👍12😢1143😱31
Менга Superhuman’нинг онбординги ёқди. Сиз қийин тизимлардаги қайси осон ва самарали онбордингларни биласиз? Биз ҳозир онбордингни содда ва қулай қилиш устида ишлаяпмиз.

@paiziev24
🔥13👍8
Стартапда ёки тез ўсувчи компанияда босим ва унинг натижасида стресс бўлиши табиий. Агар сизда босим йўқ бўлса, демак компания ё рақобат муҳитида эмас, ёки ўзига кичик мақсадлар қўйган. Бу ёмон белги. Балки яхшидир )

Чунки катта мақсадлар, катта масъулият талаб қилади. Мақсад қанча улкан бўлса, уни амалга ошириш учун шунча мураккаб вазифаларни ҳал қилишга тўғри келади. Бу эса албатта дискомфорт келтиради.

Лекин айнан шу дискомфорт — сизга тўғри саволлар беришга туртки беради:
- Нима учун бу иш қийин кетяпти?
- Нима иш бермаяпти?
- Қайси қарорим нотўғри бўлди?

Шу тарзда, босим сизга йўл кўрсатувчи фонар бўлади. Хақиқий ўсиш ҳар доим нотўлиқ маълумот, чекланган ресурслар ва тез қарор қабул қилиш шароитида юз беради.

@paiziev24
439🔥22👍20
TBC Bank BILLZ стартапининг 53% улушини 9 млн. долларни ташкил этган суммага сотиб олди. Мен, бу ерда асосий қизиқиш BILLZ платформасидаги 4 000 та кичик бизнес мижозларида ва бу компаниялар базасини устиришда деб биламан.

Чунки банк бу мижозларга кредит, факторинг, ва бошқа молиявий маҳсулотлар сотиш орқали анча даромад қилишни режалаштирган. Ҳозирча ҳар бир мижоз 5 000 доллар деб баҳоланган. Агар мижозларни банк маҳсулотларига айлантириш конверсияси яхши бўлса, тез орада TBC Bank компаниянинг қолган улушини ҳам сотиб олиши эҳтимоли катта.

Яна, бу келишувда энг қиммат актив – компания жамоаси. Шунинг учун ҳам банк компанияни тўлиқ эмас, қисман сотиб олди. Жамоа тўлиқ интеграция бўлгунча, мотивация сақланиши керак. Тўғри шартлар ва тўғри босқичлар билан келишув қилинган.

Бошқача айтганда, банкка нафақат технология, балки узоқ муддатда даромад келтирувчи мижозлар ва бозорга кириш имконияти керак бўлган. Бу келишув нафакат BILLZ учун, балки Марказий Осиёдаги бутун стартап экотизими учун муҳим босқич ҳисобланади.

@paiziev24
🔥95👍5219❤‍🔥2😁1
2025/07/14 15:13:35
Back to Top
HTML Embed Code: