Telegram Web Link
“Халқ назорати” электрон портали ишга туширилади

Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

@platformauzb
Халқ қабулхоналари "диспетчер"га айланиб қолди

Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, ўтган йили виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.

Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайган. Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликлар, таълим, экология соҳаларига тўғри келади. Мингга яқин мурожаатларда Президентнинг шахсий қабули сўралган.

Айниқса, Тошкент шаҳри ва Бухорода мансабдор шахслар устидан шикоятлар кўпайганини ҳокимлар қачон таҳлил қилган? Вазирлар ва ҳокимлар мурожаатларга ечим бермаса, одамлар додини кимга айтсин?

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак!
- деди Президент.

@platformauzb
Ташқи ишлар вазирлиги:

16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, мамлакатимизга етказилди.

@platformauzb
Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилди

Тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.

Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.

Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”,

- деди Президент.

Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.

@platformauzb
Шерзод Кудбиевни солиқ тизимидан қаттиқ норозиман, деб Президент танқид қилгани айтилмоқда.

Жамшид Қучкаровга таклиф киритиш топширилган.

@platformauzb
ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ХИДОЯТОВ ШЕРЗОД ва Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов Давлат раҳбарининг қаттиқ танқиди остида қолгани айтилмоқда.

Яъни, парковка учун ажратилган жойларга “дом”лар қуриб юборилган, машина қўйишга жой йўқ.

@platformauzb
Бош вазирга бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди.

Шунингдек, яйлов ва ўрмон ерларини олаётган фермер ва чорвадорларнинг айланма маблағини ҳам ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.

@platformauzb
15 туман ҳокимига уч ой муддат берилди

Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.

Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.

Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

@platformauzb
Кудбиев жиддий танқид қилинди

Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.

Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.

Бу 1 сўм солиқ йиғиш учун 2 сўм ресурс сарфлаш билан баробар эмасми?

Аслида, Солиқ қўмитаси раҳбарияти, вилоят, туман солиқ раҳбарлари телевидение, газета, ижтимоий тармоқларда чиқиб, солиқ тўлаш мажбурият эмас, конституциявий бурч эканини тушунтирса, солиқларни одамларни ўзи тўлаб қўядику!

Агар маҳалладаги солиқчи бунга кетган вақтини солиқ базасини кенгайтиришга сарфласа, тушум карра-карра ошади”,

- деди Президент.

Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.

@platformauzb
Камералар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти, - Президент

Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.

@platformauzb
Спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилмоқда, - Президент

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётгани танқид қилинди.

Бор спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози.

Мисол учун, барча кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бириктириб бериш бўйича топшириқ берилган. Лекин, Тошкент шаҳри ҳокимининг 5 майдаги қарори билан 9 минг 802 та кўп қаватли уйларнинг фақатгина бино остидаги ерлари кадастр билан бириктирилган.

Мақсади битта – қолган ерларни қурилиш қилиш учун тадбиркорларга сотиш! Қани топшириқ назорати? Қани қонуннинг кучи?

– деди Президент.

Бош прокурор ўринбосари С.Самадовга, адлия вазири А.Тошқуловга “Ўзбеккосмос” ва Кадастр агентлиги билан биргаликда қайси ҳудудда “яшил” ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи бошқа мақсадлар учун бериб юборилган бўлса, ҳаммасини аниқлаб, жойига қайтариш топширилди.

Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бериш бўйича ҳокимларнинг қарорларини ўрганиб, қонунга зидларини бекор қилиш вазифаси қўйилди.

@platformauzb
Тумандаги ходимнинг ойлиги вазирликка қараганда 3-4 карра кам, - Президент

Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур. Туман бўғини самарали ишламаса, юқоридан қандай топшириқ туширилмасин, кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди”,

- деди Президент.

Масалан, тумандаги ходимнинг ойлиги вазирликка қараганда 3-4 карра кам бўлгани учун кадрлар қўнимсизлиги юқори экани қайд этилди.

Туман ҳокимига юздан ортиқ қонун ва қарорлар билан 500 га яқин функция юклатилгани билан, уларнинг ярмидан кўпини билмайди. Чунки ўзи ҳам, ўринбосарлари ҳам 40 фоиз вақтини йиғилиш ўтказишга сарфлаяпти.

Туман ташкилотлари штатини тақсимлаш, яхши раҳбарни рағбатлантириш, ёмонини алмаштириш бўйича ҳокимда ваколат йўқ. Қуйи бўғиндаги штатлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадига мос эмас.

Тумандаги комплекс ривожланишга масъул бирорта идора 3-5 йиллик мақсад ва режалар дастурини қилиб, ҳоким олдига масала қўя олмаяпти, кунлик топшириқлар билан овора.

Шу боис, айрим туманларда тайёр берилган ресурсга ҳам лойиҳа топилмаяпти.

@platformauzb
9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади

Эндиликда туманда иш ҳам, ёндашув ҳам, бошқарув тизими ҳам ўзгариши белгиланди.

Бу тизим йил якунигача Сурхондарёда тўлиқ, қолган ҳудудларда жадал ривожлантириш белгиланган 15 та туман ва шаҳар - Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Қува, Шовот, Ҳазорасп туманлари, Марғилон ва Янгийўл шаҳарларида, Тошкент шаҳрида эса Бектемир туманида жорий қилинади.

Президент Администрацияси ва Ҳукумат вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари бунга масъул бўлади.

Президентимиз янги тизимни Сирдарё тумани мисолида тушунтириб берди.

Жумладан, комплекс ривожлантиришга масъул 9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади. Булар – иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, бандлик, қурилиш, экология, маданият, оила ва хотин-қизлар, ёшлар бўлимлари.

Туман ҳокими ҳокимлик ва ушбу 9 та идорадаги штатларни ўзи тақсимлаб, қайси бўлимда нечта одам ишлашини, ишга олиш-бўшатишни ўзи ҳал қилади.

@platformauzb
“Ислоҳотлар штаби" тузилади

Сирдарё тумани ҳокими 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади.

“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади.

Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.

Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан
”,
- деди давлатимиз раҳбари маърузаси якунида.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган фабрикада портлаш рўй берди.

9 киши жароҳат олди.

@platformauzb
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

@platformauzb
Ёлғизлик нафақат руҳни, балки танани ҳам йўқ қилади

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ёлғиз инсонлар қонида инсульт, диабет ва юрак хасталикларига олиб келадиган махсус оқсиллар тўпланади. Бу хулоса 42 мингдан зиёд инсон иштирокидаги таҳлилларга асосланган.

🧬 Бироқ ечим бор: ҳатто битта ишончли дўст ҳам бу хавфни анча пасайтиради.

🤝 Дўстлик — бу шунчаки муносабат эмас, балки соғлиқ кафолати.

@platformauzb
Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

@platformauzb
Раддияга раддия

“Ўзсувтаъминот” АЖ раддиясига муносабат

"Юксалиш" ҳаракати “Ўзсувтаъминот” АЖ раддиясида муаммо йўқ, деб кўрсатилган обектлардаги вазиятга аниқлик киритган ҳолда, муаммолар ҳанузгача сақланиб қолаётганлигини маълум қилади.

“Юксалиш” ҳаракати ўрганишларни “Ўзсувтаъминот” АЖ тақдим этган маълумотлар асосида амалга оширган, бу борада нохолислик ва нопрофессионализмга оид айбловлар асоссиз. Аксинча, Жамият бу борада ёлғон ахборот тарқатган.

Аҳолида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ эътирозлар кўплиги маълум бўлмоқда.

“Ўзсувтаъминот” АЖни тегишли маълумотларни маҳаллалар кесимида онлайн эълон қилиб боришга чақирамиз. Жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрланган таклифларни кўриб чиқишда ҳиссиётга берилмасликни сўраймиз.

"Юксалиш" ҳаракати.

@platformauzb
2025/07/09 15:21:02
Back to Top
HTML Embed Code: