Telegram Web Link
ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Бу йил ҳам ОТМларга тест синовлари 14–25 июль оралиғида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Жамшид Одилов маълум қилди.

Имтиҳон бинолари рўйхати шакллантирилган. Аниқ саналар ариза топшириш якунланганидан сўнг эълон қилинади.

@platformauzb
Кирилл Алтман Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедовдан интервью олибди

Ислом Каримов ва оиласи ҳақида, Тожикистондаги фуқаролар уруши ва ундаги Ўзбекистоннинг иштироки ҳақида, Имомали Раҳмон қандай қилиб Тожикистон президенти бўлиб қолгани ҳақида, умуман, жуда кўп қизиқ ва янги гаплар айтилибди.

Ҳали қудратдан кетмаган амалдорларимиз ҳақида ҳам қизиқ гаплар бор. Масалан, Абдулазиз Комилов айнан Рустам Аҳмедовнинг тавсияси билан ташқи ишлар вазири бўлган экан, аммо Ислом Каримов Комиловга ишонмаган экан, “сен Примаковнинг жосусисан”, деган экан.

Ҳавола
Муҳрим

@platformauzb
Дунёда урушлар кўпайди. Биз ўрганиб қолган Ер сайёраси харитаси ўзгармоқда. Ҳаммани оғзида Учинчи Жаҳон уруши ва ядровий бомба қачон портлаши.

Россия ва Украина урушнинг сояси олислардан Ўзбекистонга ҳам тушиб, ҳаётнинг турли жабҳаларида кўринмоқда. Баъзида бу олис уруш Ўзбекистонликлар ҳаёти ва тақдирида ҳам аксланяпти.

Яқин Шарқдаги можаро ядровий урушга айланиб кетишига бир баҳя қолди. Агар ядровий уруш бўлган тақдирда унинг Ўзбекистонга зарари ҳақида ҳам ўқигандирсиз?!

Бугунги глобаллашув жараёнида дунёда бўлаётган урушлар, иқтисодий кризислар ва воқеалардан хабардор бўлиб туриш замон талабига айланди. Шунинг учун мен сизларга Gorizont телеграм каналини тавсия қилмоқчиман. Халқаро майдондаги энг сўнги хабарларни шу каналдан ўқиб боринг.

Gorizont - Дунё ўзгармоқда, уни биз билан кузатиб боринг.

👉Каналга аъзо бўлиш👈
https://www.tg-me.com/gorizont_uz
Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.

Натижада, катта терговчи 2025 йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 АҚШ доллари, 10 млн сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Аммо фуқаро ўзига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168 моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилади.

Шундан сўнг, терговчи 1000 АҚШ доллари, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбеков мўғуллар билан куч синашди

Манба

@platformauzb
💸 Пул барча муаммоларни ҳал қиладими?

Йўқ! Агар шундай бўлганида, лотереяда миллион ютган камбағаллар бугун Форбес рўйхатидан жой олган бўларди.

🎯 Мухим нарса – пулни сақлаш, бошқариш ва кўпайтиришни билиш. Акс ҳолда, катта даромад ҳам сизда узоқ вақт турмайди.

👥 Одамлар кўпинча пул топишда эмас, уни сақлаб қолишда ва тўғри сарфлашда муаммога дуч келишади.

🔐 Ечим – молиявий саводхонликда! Унга эга бўлмасангиз, пул сизга хизмат қилмайди – аксинча, сизни қулга айлантиради.

Пулни ақл билан бошқариш ва шахсий ривожланиш бўйича муҳим билимларни ўрганмоқчи бўлсангиз, каналга қўшилинг.
👉 https://www.tg-me.com/+ZC-zGf2RL000NDdi
👉 https://www.tg-me.com/+ZC-zGf2RL000NDdi
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Хуршид Алибаев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шароф Шукуров Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@platformauzb
Пенсия ёши ўзгартирилиши мумкин

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистондаги пенсия тизимига ислоҳотлар керак, деб ҳисобламоқда.

Таклифга кўра:
Айрим тоифалар учун имтиёзли шартлар бекор қилиниши мумкин;
Пенсия миқдори иш фаолиятидаги ўртача даромадга қараб ҳисобланади;
Нархлар ошишига қараб пенсиялар автоматик индексация қилинади;

Жаҳон банки: Пенсия ёши 65 ёшгача босқичма-босқич ўзгартирилиши мумкин (йилига 3-4 ойдан).

Ҳозирги ҳолат:
Пенсия ёши: аёллар учун 55, эркаклар учун 60 ёш
Пенсия олувчилар сони: 4,2 миллион киши
Ўртача пенсия: 1,43 млн сўм (Тошкентда 1,96 млн)

Ислоҳот концепцияси 2025 йил сентябргача Президентга тақдим этилиши керак.

@platformauzb
Беҳзод Бозоров "Ўзсаноатқурилишбанк"даги матбуот котиблиги фаолияти якунланганини маълум қилди.

Бу ҳақда у Facebookдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

@platformauzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи давомида 14 та муҳим ҳужжат имзоланди:

• Ўзаро инвестиция ва савдони кўпайтириш;

• Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорлик;

• Жиноятчиликка қарши биргаликда кураш;

• Архив иши ва ҳужжатлар билан ишлашда тажриба алмашиш;

• Талабалар, профессорлар ва олимлар алмашинуви;

• Қазилма бойликларни бирга ўрганиш ва қайта ишлаш;

• Қишлоқ хўжалигида карантин ва электрон сертификатлаш;

• Сугориш, балиқ ва асаларичилик бўйича лойиҳалар;

• Телемедицина ва рақамли тиббиёт соҳасида ҳамкорлик;

• Атроф-муҳитни асраш, иқлим муаммоларига қарши кураш;

• Спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар учун ҳамкорлик ва мусобақалар;

• Экотуризмни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш;

• 2025–2028 йилларда маданий тадбирлар, фестиваллар ва халқ меросини тарғиб қилиш.

@platformauzb
Ўзбошимчалик билан қурилган уйни қонунийлаштириш мумкин

2024 йил 5 августда қабул қилинган қонунга (ЎРҚ-937) мувофиқ, агар сиз ерни ёки ундаги бинони ҳужжатсиз қуриб олган бўлсангиз, энди уни қонунийлаштириш имкони бор.

Бир марталик тўлов миқдори қуйидагича белгиланган (тўловлар 1 августдаги БҲМ қиймати бўйича):
Тошкент шаҳрида 5 БҲМ (1 БҲМ = 412 000 сўм, демак 2 060 000 сўм)
Нукус ва вилоят марказларида – 3 БҲМ (1 236 000 сўм)
Вилоятларга қарашли бошқа шаҳарларда – 2 БҲМ (824 000 сўм)
Қишлоқ ва бошқа аҳоли пунктларида – 1 БҲМ (412 000 сўм)
Бошқа ҳолларда – аукциондаги ўртача нарх асосида

Имтиёзлар ҳам бор:

1 ва 2-группа ногиронлар — тўловдан озод
Олдинги “амнистия” пайтида ер ҳақини тўлаганлар — тўловдан озод
Ижтимоий ҳимоя реестридаги шахслар — 50% чегирма олади.

@platformauzb
Жаҳон финтех етакчилари Оливер Хьюз бошчилигидаги “TBC Digital” АЖ Кузатув кенгашига қўшилди

TBC Uzbekistan CEO Ника Курдиани раҳбарлигидаги бошқарувчи компания — “TBC Digital” АЖда Кузатув кенгаши шакллантирилганини эълон қилади.

Кузатув кенгашининг шакллантирилиши — TBC’нинг Ўзбекистондаги фаолиятини ягона тузилма асосида бирлаштириш ва янада самарали мувофиқлаштириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Кенгаш таркибига финтех ва инвестициялар соҳасида халқаро эътирофга сазовор мутахассислар — VEF компанияси бош директори ва ҳаммуассиси Девид Нангл ҳамда QED Investors компаниясининг фахрий ҳамкори Меттью Рисли аъзо бўлишган.

@platformauzb
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан буёғига кўрганингга ҳам ишонма...

Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева номидан тарқатилаётган гўёки “Ўзбекистон фуқароларининг махсус ҳарбий операциядаги иштироки  қонуний”  деган гаплар  акс этган видео мутлақо ёлғон ва сохталаштирилган.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онангизни тириклигида қадрига етинг!

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Чориев онасини йиғлаб хотирлади...

@platformauzb
Аччиқ ҳақиқат...

Америкада электр стулга ўтирғизиб ўлдириш жазоси берилган бир жиноятчига ҳукм ижро этилишидан олдин сўнгги сўз берилди. У атрофга назар ташлади. Бир қанча кишилар унга қараб турибди. Қанчадан-қанча мухбирлар қўлларида қалам билан у айтадиган сўзни кутмоқда. Расмчилар эса тинмай суратга оляпти. Шунда маҳкум:

— Биласизми, агар мен болалигимда ҳозиргидек эътибор кўрганимда эди, жиноятчилар курсисида ўтирмаган бўлардим, — деди.

@platformauzb
Энди раҳбарлик лавозимларига "маҳалла еттилиги"дан номзодлар тайинланади

ПФ-95-сонли фармонга кўра:

- Маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнгги икки йиллик иш фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат 1000 нафар Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тавсиясига асосан лавозимларга танловсиз тайинланади.

Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодлар қоида тариқасида, 25 — 40 ёш бўлган олий маълумотли бўлиши керак.

@platformauzb
Тиббиётда янги тартиб кучга кирмоқда

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда давлат тиббий суғурта дастурининг янги босқичи бошланади. Фуқаролар 13 та асосий тиббий йўналиш бўйича бепул даволаниш имкониятига эга бўлади, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Дастур:
– Тиббий ёрдам давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва фақат “Электрон саломатлик” тизими орқали, яъни шифокорнинг йўлланмаси асосида расмийлаштирилади.
– Рўйхат энг кенг тарқалган ва кўп харажатли йўналишларни ўз ичига олади:
– Онкология
– Кардиология
– Пулмонология
– Урология
– Травматология
– Эндокринология
– Офталмология
– Гастроентерология
– Шунингдек, бошқа ихтисослашган соҳалар.

Ким бепул даволаниш ҳуқуқига эга?
– Даромад ёки ижтимоий солиқ тўловчи фуқаролар;
– Иш стажида солиқлари ҳисобга олинадиган расмий иш билан банд шахслар;
– Талабалар, мактаб ўқувчилари ва вояга етмаганлар;
– Ҳомиладор аёллар ва икки ёшгача болани парвариш қилаётган шахслар;
– Рўйхатга олинган ишсизлар,
– Пенсионерлар;
– “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” ёки “Камбағал оилалар реестри”га киритилган кам таъминланган оилалар.

Дастур амал қилиши:
– Дастур давлат тиббий суғурта тизими жорий қилинган ҳудудларда амал қилади.
– Тошкентда дастур ўтган йил кузида бошланиб, бутун мамлакат бўйлаб 2026 йил охиригача якунланиши режалаштирилган.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеони чет тилини билиш даражаси бўйича сертификат ололмай юрган ўқитувчилар албатта кўриш шарт!

@platformauzb
Расмий муносабат

Пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф қилинмоқда мазмунидаги хабарлар тарқалди. Пенсия жамғармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.

Пенсия ислоҳотини ўтказиш бўйича халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳозирда Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари таҳлил қилинмоқда.

Пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар, жумладан, пенсия ёшига оид масалалар ҳам, албатта, кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, халқнинг фикри ва манфаатларини инобатга олинган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади.

Пенсия жамғармаси Ахборот хизмати

@platformauzb
2025/06/30 15:43:19
Back to Top
HTML Embed Code: