Telegram Web Link
Энди тадбиркорлар исталган вақт ўз муаммоларини етказиши мумкин

Мамлакатда тадбиркорлик субъектлари сони ортиб бораётган шароитда, уларнинг овози доимий эшитилиши муҳим. Шу мақсадда “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” платформаси доимий фаолиятга ўтказилди.

Бу ҳар бир тадбиркорга ўз муаммосини билдириш, соҳавий таклиф бериш, қонуний асосда мурожаат этиш имкониятини яратади. Мурожаатлар Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот доирасида масъул вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат Республика штаби томонидан атрофлича ўрганилади ҳамда аниқ ечимлар таклиф этилади.

Бу тизим нафақат янги муаммоларни аниқлаш, балки амалий ечимлар ишлаб чиқишда ҳам фойдали бўлиши кутилмоқда, айниқса кичик бизнес вакиллари учун.

@platformauzb
Ниматуллаев Илҳом Анварович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига инспекция директорининг биринчи ўринбосари Эшқўзиев Хуршиджон Мусажонович директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муносиблар мукофотланди ва Президент билан учрашди

30 июнь — Ёшлар кунида медал олган ва президент билан учрашган ёшлардан бири Сурхондарё вилоятидан Парвиз Қудратиллоевдир. У 2023 йилда тарихдан республика фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритган.

Билимли, фикрлаши теран ва дунёқараши кенг бу йигит мана шу ютуғи сабаб мукофотланган ёшлар қаторидан жой олди, президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш бахтига муяссар бўлди.

Ёшларга оид давлат сиёсатида бундан бир неча йил олдин бошланган улкан ишлар ўз натижасини кўрсатяпти. Янги авлод — билимли, тиришқоқ, интилувчан ва ҳаракатчан авлод шаклланиб улгурди.

Ёшлар масаласида ҳар қандай статистикани кўтарилса, барчасида “стрелка”лар юқорига қараб турибди. Хорижий тилларни билиш, китобхонлик, халқаро фан олимпиадаларидаги ютуқлар, замонавий касбларни ўрганиш, ТОП университетларга ўқишга кириш, ва ҳоказо — ҳаммасида ёшларнинг натижалари рекорд бўляпти. Олдин бўлмаган ютуқлар қайд этиляпти.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ISO ҳақида кўп гапирилади.
Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги чегараларо тўсиқларни ҳал қилишда унинг ўрни қандай? Халқаро стандартларга Ўзбекистон қандай мослашаяпти? Тадбиркорга бу тартиб нима беради?

Стандартлаштириш институти бу йўналишдаги ишларга ойдинлик киритувчи маълумотларни тақдим этди. Ундан кўриш мумкинки, ISO ни жорий этишда анча ишлар қилинибди.

Батафсил
@platformauzb
Ўзини ўзи банд қилганлардан солиқ автоматик тарзда ушлаб қолинади

2025 йил 2 июлдан бошлаб, ўзини ўзи банд қилган шахснинг йиллик даромади агар 100 млн сўмдан ошса, унинг айланмасидан солиқ автоматик равишда ушлаб қолинади. Янги Қарорга мувофиқ, юридик шахслар — солиқ агентлари (такси, етказиб бериш ва овқат етказиш платформалари) солиқни ўзлари ушлаб қолиб, Солиқ қўмитасига ўтказиб беради.

Yandex Go хизматлари билан ишлайдиган ҳайдовчи ва курьерлар учун бу жараён аллақачон автоматлаштирилган. Ушлаб қолинган сумма ҳақида маълумотлар Yandex Pro иловасида кўринади, ижрочиларга эса тегишли хабарномалар юборилади.

@platformauzb
Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентлар ҳузурида тақдимот ўтказмоқда. У етакчилигидаги компаниялар Бокуда Ўзбекистон боғини қуради.

@platformauzb
platforma.uz
Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентлар ҳузурида тақдимот ўтказмоқда. У етакчилигидаги компаниялар Бокуда Ўзбекистон боғини қуради. @platformauzb
Бокуда Ўзбекистон боғи қурилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон давлатига ташриф буюрди ва ташриф давомида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев учрашди.

Икки мамлакат етакчилари "Загулба" қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар.

- Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган, - деди Ўзбекистон етакчиси.

Ўзаро товар айирбошлаш 25 фоизга ошиб, лойиҳалар портфели 4 миллиард АҚШ долларига етган ва ҳозирда 300 га яқин қўшма корхоналар фаолият юритмоқда.
Йиғилишда икки мамлакатнинг дўстлик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президентимиз Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг кўп қиррали ҳамкорликлари ривожланаётганини, Андижонда илк бор ташкил қилинган ректорлар форумида 60 дан ортиқ шартномалар имзолангани ва Хива бахшичилик фестивалида Озарбайжоннинг "Ширвон" ансамбли гран-прини қўлга киритганини эътироф этди.

Ташриф давомида Боку шаҳрида Ўзбекистон боғи қурилишига старт берилди ва Озарбайжонда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кеча Хўжаободда ҳалок бўлган катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев ҳақида

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон фасллари” номли қисқа метражли филм нуфузли US International Awards танловининг финал босқичига сараланди. Ушбу глобал танлов 1967-йилдан буён бренд филмлар, корпоратив видеолар ва ҳужжатли филмлар соҳасидаги энг яхши асарларни эътироф этиб келади.

Бу — тўрт фаслдан иборат бўлган бир ҳикоя бўлиб, мамлакатимиздаги туризмнинг ранг-баранглигини акс эттирувчи гўзал бир контент. Ўзбекистон — ҳар бир фаслнинг ўзига хос гўзаллигини тақдим эта оладиган ноёб давлатлардан биридир. Ҳар фаслда бу ерда мутлақо бошқа бир жозиба ҳукм суради. Биз дунё сайёҳларига Ўзбекистоннинг ижобий ва жозибали қиёфасини намойиш ҳамда фаслий туризм имкониятларини тақдим этмоқдамиз.

@platformauzb
Бугун Ўзбекистонда йилнинг энг иссиқ куни бўлади

"Ўзгидромет"га кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат +46 даражагача кўтарилиши мумкин.

@platformauzb
Қисқа муддатли фойда эмас, барқарор ривожланиш керак

Ҳозирги кунда таълим тизимидаги муаммолардан бири хусусий ОТМлар орасида талабага билим беришдан кўра, тезда фойда қилишга уринадиганлар ҳам борлиги билиниб қолди. Ўқув дастурларига инвестиция қилиш, профессор-ўқитувчилар салоҳиятини ошириш ёки замонавий жиҳозларга сарфлаш эвазига, баъзи муассасалар барча даромадни ташқаридан излашга тушиб кетган.

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, эндиликда ҳар бир хусусий таълим муассасаси ўзининг соф йиллик фойдасининг камида 80 фоизини (дастлабки беш йилда), кейинги йилларда эса камида 50 фоизини бевосита таълим сифатини яхшилашга йўналтириши шарт қилиб белгиланди.

Бу ўта муҳим мезон. Хусусий ОТМ учун даромад энди асосий мақсад эмас, балки таълим фаолиятини барқарор ва мазмунли давом эттириш воситасига айланади. Таълимда фақат йиғим эмас, инвестиция ва стратегик ёндашув муҳимлиги ҳам кўп таъкидланяпти.

Умуман олганда, бу талаб орқали таълим муассасалари ўз даромадини ўзига сарфлайдиган, яъни ички куч билан ривожланадиган, мустақил ва сифатли марказларга айланиши кўзда тутилмоқда.

@platformauzb
"Анорбанк" раҳбари Францияда ўғирлаб кетилибди

Машҳур Le Monde нашрининг ёзишича, Ўзбекистондаги "Анорбанк" раҳбари 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Франция пойтахти Париж шаҳрида ўғирлаб кетилган ва Ницца шаҳри яқинидаги бир хоссиянинг ертўла қисмида ушлаб турилган ва озод қилиш учун тўлов талаб қилинган, тўловнинг маълум қисми тўлангач у озод этилган.

Нашрнинг ёзишича мазкур факт жиноят иши сифатида расмийлаштирилган: кимдир гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tenge Bank’дан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди.

@platformauzb
Фермерларга яна бир маъмурий босим

Эндиликда дала, ариқ ва зовур чет майдонларига экин экмаган фермер хўжаликлари учун 10 БҲМга миқдорда жарима қўлланилади, шунингдек, айбдор кўрилганлар учун уларнинг бутун ер майдонига ер солиғи 3 карра оширилади (айтайлик, ярим гектар чет майдонига экин экмаган фермер 200 гектар майдонига 3 карра солиқ тўлашга мажбур бўлади).

Бакиронинг ёзишича, фермерлар учун қўшимча босим ва мажбуриятлар юклайдиган лойиҳани ўзларини Тадбиркорлар ва фермерлар партияси деб атайдиган Ўзлидеп қўллаб-қувватлаган. Хусусан, партия лидери жаноб Хаитов (оксюморон:  у кишим фермерлар кенгаши раиси ҳам) қонун фермерларга имкониятлар беради, деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, 9 ой аввал ўтган сайлов-палов кампаняисида эълон қилинган дастурга кўра, Ўзлидеп фермерлар фаолиятига аралашувни қатъий тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўришга ваъда берганди.

Партия ва унинг айни пайтда фермерлар кенгаши раиси ҳисобланган лидери фермерларга нисбатан босим ва зўравонликлар, ҳосилни ва ерни тортиб олиш каби воқеаларга одатда жимлик ва сукут билан муносабатда бўлади (лекин фермерлардан бадал ундиришни канда қилмайди).

Янги лойиҳа, агар қабул қилинса, ҳимояти йўқ фермерларнинг ери ва ҳосили тортиб олиниш, мажбурланиши, маъмурий бўйсундирилиши учун навбатдаги воситага айланади.

@platformauzb
Меросни қайтариш миссияси: Лондондаги нодир экспонатлар

Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган навбатдаги кенгайтирилган йиғилишда Ўзбекистон маданий меросига оид муҳим масалалардан бири — хориждаги, хусусан Буюк Британиядаги хусусий коллекцияларда сақланаётган тарихий экспонатларни юртимизга қайтариш имкониятлари муҳокама қилинди.

Батафсил cisc.uz

@platformauzb
platforma.uz
"Анорбанк" раҳбари Францияда ўғирлаб кетилибди Машҳур Le Monde нашрининг ёзишича, Ўзбекистондаги "Анорбанк" раҳбари 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Франция пойтахти Париж шаҳрида ўғирлаб кетилган ва Ницца шаҳри яқинидаги бир хоссиянинг ертўла қисмида ушлаб турилган…
“Анорбанк” раҳбарини озод қилиш учун 10 млн доллар талаб қилинган

Маълум қилинишича, у 23 июнь куни мамлакат пойтахтининг ҳашаматли ҳудудида ўғирланган, уч нафар эркак унга ташланиб, қўл-оёғидан тутиб, бўйнидан бўғиб Мерcедес фургонида Нисса яқинидаги вилланинг ертўласига олиб кетган. У ерда калтакланган, ўлдириш билан таҳдид қилинган.

Қаҳрамонжон Олимов уни ўғирлаганлардан бирини таниган — собиқ бизнес-ҳамкори бўлган. У  Олимовни банкдаги улушини тортиб олишда айблаб, ундан 10 миллион доллар талаб қилган.

Хабарда айтилишича, Олимовда кўплаб кўкаришлар ва жароҳатлар қайд этилган. Товон пулининг бир қисмини тўланганидан кейин қўйиб юборишган. Шундан сўнг Ниссадаги вокзалга келиб, Парижга поездда етиб борган ва полицияга хабар берган.

1 июль куни Франция полицияси Туркия фуқароси бўлган гумонланувчилардан бирини қўлга олган. Қаҳрамонжон Олимовнинг ўзи Тошкентга қайтиб келган.

@platformauzb
✍️Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда

Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади. Ҳар бир гуруҳларда 12 нафаргача ўқувчилар бўлиши кўзда тутилган. Ўқувчилар шунчаки хаттотлик билангина шуғулланибгина қолмай, ёзув тарихи, ўзбек, араб, форс тиллари ва ёзуви, ҳуснихат, Ғарб мамлакатларида ҳуснихат (лотин ёзуви), Шарқ мамлакатларида ҳуснихат (араб, лотин, кирилл ёзувлари), Китобат санъати билан танишув каби фанларни ўзлаштиради.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган илмий кенгаш йиғилишида ушбу мактабни ташкил қилиниши ва фаолияти тақдимот қилинди.

Батафсил cisc.uz

@platformauzb
❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 10 июлдан бошланади

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Субсидия олиш:

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали
электрон тарзда my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3,12 млн сўмдан – 9,24 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида 3,12 млн сўмдан – 10,63 млн сўмгача.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоу-бизнес ва бошқа машҳурлар томонидан зўр бериб реклама қилинган Sergeli City'да ноқонуний қурилишлар сабаб ишлар тўхтатилди.

@platformauzb
2025/07/03 18:48:46
Back to Top
HTML Embed Code: