Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев кеча Озарбайжонга жўнаб кетди — у ерда Туркий давлатлар ташкилотининг саммити бўлиб ўтади

Бу сафар оддий ташриф эмас — бу, аслида, 2022 йил Самарқанд саммитида бошланган йўлнинг мантиқий давоми. Ўшанда айнан Ўзбекистон раислиги даврида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) янги босқичга кўтарилган эди: рамзий бирликдан амалий ҳамкорликка, сўздан лойиҳаларга, декларатсиядан натижага ўтилди.

Туркий давлатлар ташкилоти — бу туркий халқларни бирлаштирган ва уларнинг сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи платформадир.

Ташкилотнинг асосий мақсади — умумий тарих, тил ва қадриятларга таяниб, янги интеграция босқичига ўтиш: рамзий бирликдан амалий ҳамкорликка — қўшма лойиҳалар, савдо алоқалари, транспорт йўлаклари ва ташаббусларга ўтишдир. Самарқандда қабул қилинган “Туркий дунё нигоҳи – 2040” стратегияси, Туркий инвестиция жамғармаси ва “Ўрта транспорт йўлаги” ташаббуслари — Ўзбекистон фаол иштирок этган муҳим босқич бўлди.

Габала саммити “Тинчлик ва барқарорлик йўлида ҳамкорлик” шиори остида ўтмоқда.
Президентимиздан янги иқтисодий, транспорт ва маданий ташаббуслар кутилмоқда — уларнинг барчаси битта ғояга таянади:
туркий дунё сўзларда эмас, балки одамлар ҳаётини яхшилайдиган реал ишларда бирлашиши керак.



@platinauzb
5🔥1
BYD'нинг Буюк Британиядаги савдоси 880 фоизга ошди

Компания бошқаларга қараганда арзонроқ моделларни таклиф этади. Европа Иттифоқи ва АҚШдан фарқли ўлароқ, Британия Хитой электромобилларига бож тарифлари қўлламаган. 

👉 https://platina.uz/290e0a

@platinauzb
👍92
Зойир Мирзаев болалар заҳарланиши бўйича масъуллар ишдан олиниши лозимлигини айтди

25 сентябр куни Пискент ва Бўка туманларидаги боғча болалари заҳарланиш сабаб шифохонага ётқизилганди. Жами 2 мингга яқин бола заҳарланди. 

👉 https://platina.uz/a1d9bf

@platinauzb
👍91😱1
Физика бўйича Нобел мукофоти эгалари эълон қилинди

Жон Кларк, Мишел Деворе ва Жон Мартинислар квант механикасидаги фундаментал кашфиётлари сабаб ғолиб бўлдилар. 

👉 https://platina.uz/26c9ad

@platinauzb
👍4🔥2
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф этди

Ўзбекистонда қўшма тадқиқотлар ва инновациялар майдонига айланадиган Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилиши эълон қилинди. 

👉 https://platina.uz/cc611a

@platinauzb
👍102
Метрода туғилган чақалоқ ва унинг онасига бир умрлик текин карта берилади

Метро ходимаси Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари рағбатлантирилади. 

👉 https://platina.uz/ed6f56

@platinauzb
😁16👍14🔥41
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон бўйлаб турли тадбирларда қатнашди

Умуммиллий “Саломатлик марафони”да қарийб 12 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтди. Нукусдаги модернизация қилинган сув тозалаш иншооти ва замонавий мактаб ҳам бориб кўрилди. 

👉 https://platina.uz/51de36

@platinauzb
👍8👎32🤔1
Ижро ҳокимиятида 2 мингдан ортиқ штат қисқартирилади

Бандлик вазирлиги касаба уюшмалари билан бирга штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чораларини кўради. 

👉 https://platina.uz/494de4

@platinauzb
👍93🤔3
Франция собиқ бош вазири президент Макрон ҳокимиятдан кетиши кераклигини айтди

Мамлакатдаги сиёсий инқироз сабаб президент муддатидан илгари лавозимидан воз кечиб, янги сайловларни ўтказиши керак. 

👉 https://platina.uz/57865b

@platinauzb
👍9🤔1
Олтин тарихда биринчи бор 4 минг доллардан қимматлади

Жорий йил бошидан бери олтин нархи 50 фоиздан кўпроққа ошди. Бунга глобал савдо бўйича ноаниқликлар, АҚШдаги иқтисодий вазият сабаб бўлди. 

👉 https://platina.uz/ba1135

@platinauzb
👍94
Хайрулло Бозоров маблағ ажратиш бўйича икки фармойиш чиқарди

Пуллар давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан вилоят маҳаллий бюджетига тушган тушумлар ҳисобидан тақдим этилади. 

👉 https://platina.uz/01998d

@platinauzb
🔥52
Зокиржон Алматов Фарғонада таҳқирланган аёл воқеасига муносабат билдирди

Солиқ идораси ва ИИБ раҳбари адовати қурбонига айлангани айтилган аёл воқеаси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Олий суд мазкур масала юзасидан суд иши бошланганини билдирди. 

👉 https://platina.uz/0948e7

@platinauzb
👍82🔥2😱2
Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларнинг савдоси автоматик чекланади

Бу рақамли маркировка тизими жорий қилинган товарлар учун амал қилади. Ушбу тартиб 2026 йил 1 мартдан бошлаб жорий этилади. 

👉 https://platina.uz/c481bc

@platinauzb
👍122
Рақобат қўмитаси Марказий банкка сўров юборди

Унда банклар фаолиятини ўрганиш ва кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш сўралган. Кредит карталаридаги фоизлар аҳоли норозилигига сабаб бўлган. 

👉 https://platina.uz/f9b4c0

@platinauzb
🔥91😁1
Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон аралаш жанг санъати (MMA) ассоциацияси раиси этиб сайланди

ИИВ раҳбари бир вақтнинг ўзида волейбол федерацияси раиси ҳам саналади. 

👉 https://platina.uz/031d93

@platinauzb
👍62👎1🔥1
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки мансабдори қамоққа олинди

Улар Зангиота туман судида кўрилаётган   жиноят ишини ҳал қилиб бериш эвазига пул олаётган бўлган. 

👉 https://platina.uz/aa0656

@platinauzb
👍101
Кимё бўйича Нобел соҳиблари маълум бўлди

Ушбу мукофот Сусуму Китагава, Ричард Робсон ва Омар Ягига "металл-органик тузилмалар бўйича янгиликлар" учун берилди.

👉 https://platina.uz/5549f4

@platinauzb
👍53🔥3
АЭС блокининг хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун атом электр станциясини эксплуатация қилувчи ташкилот масъул саналади. 

👉 https://platina.uz/c8d19a

@platinauzb
🤔53👎1🔥1😁1
Мубашшир Аҳмад 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Интернетда унга тегишли саҳифалар (каналлар) фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди. 

👉 https://platina.uz/f2bc7d

@platinauzb
🤔9😭7👍2🔥1
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Душанбе шаҳрида ўтказиладиган иккита йирик тадбирда иштирок этади.

👉 https://platina.uz/350585

@platinauzb
7👎5🔥1
2025/10/22 14:54:51
Back to Top
HTML Embed Code: