ЖАҲАННАМ ЎСИМЛИГИ
Қовун, анжир ва шунга ўхшаш айрим мевалар жаннат меваси ҳисобланади. Буларни тановул қилган инсон ҳеч қачон саломатлиги ёмонлашганидан шифокорга мурожаат қилмайди. Чунки меваларнинг ўзи ҳар дардга даводир.
Бироқ тамаки жаҳаннам ўсимлигининг худди ўзгинаси. Негаки, унинг таркибида родон деган радиактив ҳамда метан, никотин, аммоний, карбонат ангидрит сингари тўрт мингдан зиёд заҳарли моддалар бирикмаси мавжуд.
Энди уни чекиш ёки чекмаслик ҳар кимнинг ўз танловига боғлиқ.
Мирзоқул АҲАДОВ
тайёрлади.
👉@postdarasmiy

Шри-Ланкадаги Амбулувава минораси
Денгиз сатҳидан 356 метр баландликда жойлашган тоғ чўққисида Амбулувава ибодатхонаси барпо этилган. Ушбу миноранинг бўйи 48 метр. Минора учига тобора зичлашиб борадиган айланма зина орқали кўтарилади. Лекин кекса ёшлилар, болалар ва баландликдан қўрқувчи кишиларга чиқиш тавсия этилмайди. Мазкур мажмуа ҳудудида 4 та бино қад кўтарган бўлиб, уларда 4 та дин: буддизм, индуизм, христиан ва ислом дини вакиллари ўз ибодатларини амалга ошириши учун шароитлар яратилган.
Амбулувава чўққисида намоён бўладиган ажойиб манзара баъзан туман қоплами билан тўсилиб қолади. Минора тепасидан атрофдаги тоғлар, ўрмонлар, дарё ва шаҳарлар яққол кўриниб туради. Қўриқхона ҳудудига кирувчи ушбу тоғ ва унинг атрофи ўз биологик тузилиши билан машҳур, бу жойларда 200 дан зиёд турдаги ўсимликлар ўсади.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.

СУРАТЛИ ЛАВҲАЛАР
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЖТСБ ППХ ходимлари доимий равишда профилактик ҳамда назорат тадбирлари олиб боришмоқда.
Қ.ЯРАШОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.

Тафаккур вақти
Қари деҳқон ва тулпор
Бир қишлоқда қари деҳқон яшарди. Унинг битта тулпори бор эди. Кунларнинг бирида тулпор қочиб кетди. Қўшнилари йиғилиб:
— Вой, қандай бахтсизлик! — дейишди.
Қари деҳқон шундай жавоб берди:
— Омадми ё бахтсизликми, ким билади?
Бир неча кундан сўнг тулпор ёввойи отлар тўдасини олиб қайтди. Энди деҳқоннинг кўп оти бор эди. Қўшнилар қайта йиғилишди:
— Қандай омадли экансиз! — дейишди.
Деҳқон яна жимгина жавоб берди:
— Омадми ё бахтсизликми, ҳали номаълум.
Орқасидан деҳқоннинг ўғли ўша ёввойи отларни минишга уринганда, йиқилиб, оёғини синдириб олди.
Қўшнилар яна келишди:
— Вой, қандай бахтсизлик! — дейишди.
Деҳқон яна ўша гапни айтди:
— Омадми ё бахтсизликми, ҳеч ким аниқ билмайди.
Бир неча ҳафта ўтиб, қишлоққа ҳарбийлар келишди ва барча ёш йигитларни урушга олиб кетишди. Фақат деҳқоннинг синиқ оёқли ўғли қолди...