Telegram Web Link
Музаффар учлик
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси ходимлари ўртасида “Аълочи кинолог” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Иштирокчилар хизмат ити билан 800 ҳамда 3000 метр масофага югуриш, тўсинда тортилиш, жанговар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, 50 метр масофага сузиш, ўқ отиш ҳамда саф тайёргарлигига оид маҳоратларини намойиш қилдилар.
Кўрик-танловда 1-ўринни бошқарма ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси кичик инспектор-кинологи, сафдор Султон Ҳайдаров “Айла” лақабли хизмат ити билан эгаллади. Иккинчи ўрин эса ғолибнинг ҳамкасби, сафдор Қобил Қўшназаров ва унинг “Ада” лақабли итига насиб этди. Худди шундай, музаффар учликка сафдор Бобур Алиев “Нил” лақабли хизмат ити билан кирди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.

👉 @postdarasmiy
Саломатлик

Сиз ҳар куни қулоқчин тақиб юрасизми? Унда қулоғингиз бактериялар учун идеал муҳит. Илмий маълумотларга кўра, атиги 1 соат қулоқчин таққан одамнинг қулоғида бактериялар сони 700 марта ошади. Қолаверса, қулоқчин ичидаги намлик, ҳаво йўқлиги ва доимий иссиқлик отит, қичишиш, қулоқда оғриқ ва ҳатто турли инфекцияга олиб келиши мумкин.
Кун ҳикмати

Одамлар буғдойга ўхшайди: хом бўлса — боши осмонда, пишиб етилганида бошларини эгадилар.

Жалолиддин Румий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тунги пойга – жиддий жавобгарликка олиб келди!
ИШЧИ ГУРУҲ ТУМАНЛАРДА

Ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш бўйича белгиланган топшириқларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Жараён давомида Қуйи Чирчиқ тумани марказий шифохонаси фаолияти ўрганилиб, туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ҳамда қўриқлаш бўлими ходимларининг чақирувларга чиқиш ҳолати, уларнинг ўзаро ҳамкорликдаги хизмат фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, Навқирон маҳалласида жойлашган марказий таянч пункти фаолияти, ходимларнинг хизматга тайёргарлиги ва ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар ҳам кўздан кечирилди. Шу каби ўрганиш ишлари Оққўрғон туманида ҳам давом эттирилди.

@Postdarasmiy
Профилактик тадбирлар кучайтирилмоқда

Шароф Рашидов туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди. Бу жараёнда маҳалла еттиликларининг жиноятчиликни жиловлашга қаратилган фаолияти ҳам таҳлил этилди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
👉 @postdarasmiy
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Яқинда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида «Кексалар хафталиги» доирасида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди.
Учрашувда соҳавий хизматлар раҳбарлари, тизим фахрийлари, ички ишлар органларида хизмат фаолиятини олиб бораётган ёш ходимлар, ИИВ Бухоро академик лицейининг ўқувчи-ёшлари иштирок этишди. Тадбирда мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг кўламли имкониятлар алоҳида эътироф этилиб, ёшларга қатор зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шундан сўнг, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш борасидаги ибратли фаолияти, ёш авлодни ватанпарварлик, янги Ўзбекистон ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ фахрийлар «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» кўкрак нишони, эсдалик қўл соати, ташаккурномалар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Батафсил 👉
👉 @postdarasmiy
2025/10/22 10:11:09
Back to Top
HTML Embed Code: