Telegram Web Link
Ҳар бир миллатнинг энг қимматли мероси

Тил миллатнинг руҳи, ор-номуси ва ифтихоридир. У халқнинг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва тафаккурини ўзида мужассам этади. Миллат тил орқали ўз ўзлигини англайди ва жаҳон ҳамжамиятига чиқади.
21 октябрь — Ўзбек тили байрами юртимизда алоҳида эҳтиром билан нишонланади. 1989 йилнинг шу кунида Ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлди. Бу тарихий қарор миллий уйғониш даврининг рамзига айланди
Ўзбек тили — бизнинг фахримиз ва миллий ғуруримиздир.
Бугун биз ҳам ушбу муқаддас байрамни нишонламоқдамиз. ЖИЭД олтинчи минтақавий ҳудуди 2-сон Тергов ҳибсхонасида тил байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Маърузада тилнинг аҳамияти, унинг миллат
бирлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида сўз юритилди, Алишер Навоий асарларидан парчалар ўқилди.
👉 @postdarasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
21-oktabr — O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun!

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati

👉 @postdarasmiy
МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақвий ҳудуди 34-сонли манзил колониясида “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзусида тадбир ташкил этилди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Қамаши туман бўлинмаси вакиллари, колония шахсий таркиби қатнашди.
Тадбирда сўз олганлар 1989 йил 21 октябр куни қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга асосан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани ва ҳар йили 21 октябрь мамлакатимизда Ўзбек тили байрами сифатида нишонланишини фахр билан таъкидлашди. Ўзбек тили халқимиз учун давлат мустақиллигининг рамзи, улкан маънавий қадрият ва миллий ўзлигимиз белгиси экани хусусида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.
Найим ХОЛИҚОВ,
майор.
Қашқадарё вилояти.

👉 @postdarasmiy
Baxtsiz hodisalar bo'lmasligi uchun

Poytaxt IIBB YHXBda Toshkent shahar tez tibbiy yordam xizmati maxsus transport vositalarining haydovchilari va ijaraga beruvchi “Rent-car” MChJlar hamda to’y marosimlarda ishtirok etuvchi avtoturargohlarning tegishli rahbarlari hamda haydovchilari ishtirokida profilaktik tadbir o'tkazildi. Tadbir davomida poytaxtimiz hududida sodir bo'layotgan yo'l-transport hodisalari va ularning oldini olish, yo‘l harakati qoidalariga qat’iy rioya etgan holda, yo‘llarda harakatlanish qoidalari va ma'daniyatiga rioya etishlari yuzasidan tushuntirish ishlari olib borildi. Tadbir so'ngida qatnashchilar tomonidan berilgan savollarga, mas'ullar tomonidan atroflicha javob qaytarildi.
O‘z muxbirimiz,
Toshkent shahri.

👉 @postdarasmiy
Миллат номи сен-ла қутлуғ, Ўзбек тилим!

Ёш авлодга миллий қадриятларни сингдириш, она тилимизни ривожлантириш мақсадида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Миллат номи сен-ла қутлуғ – Ўзбек тилим!” тадбири ўтказилди.
Тадбирга ташриф буюрган Республика “Ибрат фарзандлари академияси’’ ўқув бўлими бошлиғи, Ўзбек тили дарсликлари муаллифи Намоз Расулов, ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти катта инспектори, истеъфодаги полковник Зикрилло Неъматов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори, болалар шоири Дилшод Ражаб мактаб жамоаси ва ўқувчиларни давлат тили тўғрисидаги ибратли фикрлари, шеърлари билан баҳраманд қилишди.
Сўнг “Давлат тилига эътибор” номли номли видеоролик намойиш этилди. Бундан ташқари, байрам тадбирида Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” романи асосида ўқувчилар иштирокида саҳна кўринишлари, шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этилди.
Ўз мухбиримиз.
👉 @postdarasmiy
Тилга эътибор-элга эътибор

ИИВ Навоий академик лицейида “21-октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги” муносабати билан “Тилга эътибор-элга эътибор” мавзусида маънавий- маърифий кеча ўтказилди.
Ўқувчилар томонидан ижро этилган шеър ва қўшиқлар тилимизга кўрсатилган эътиборнинг яна бир наъмунаси бўлди.
Тадбирда фаол қатнашган лицей ўқувчилари “Энг зукко ўқувчи” “Энг билимдон ўқувчи” “Энг яхши рол ижрочиси” ҳамда “Энг иқтидорли ўқувчи” номинациялари бўйича тақдирланди. Шунингдек, кун муносабати билан ўтказилган иншолар танловининг ғолиблари номлари ҳам эълон қилиниб мукофатланди.
Бу каби тадбирлар ёшларимизда она тилига муҳаббат, миллий ғурур ва фахр туйғусини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Маҳлиё ХОЛОВА
Ўз мухбиримиз,

Навоий вилояти.
👉 @postdarasmiy
Тил — миллат руҳи

Шу мавзуда Ўзбек тили байрами куни ИИВ Жиззах академик лицейида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда она тилимиз тарихи ва тараққиёт босқичларига оид маърузалар ўқилди. Шунингдек, ёшлар томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш қилинди. Якунда фаол ўқувчилар рағбатлантирилди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.

👉 @postdarasmiy
2025/10/25 18:45:31
Back to Top
HTML Embed Code: