Telegram Web Link
Самарқанд вилояти ИИБ ходими қўл жанги бўйича “Жаҳон кубоги” ғолиби

Жорий йилнинг 6-9-октябр кунлари Қозоғистон Республикаси Астана шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича бўлиб ўтган “Жаҳон кубоги” мусобақасида Самарқанд вилояти ИИБ ходими кичик сержант Орифжон Номуродов 67 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Ушбу ғалаба билан ходимимизни муборакбод этамиз!
Самарқанд вилояти.
👉 @postdarasmiy
Тарғибот – ярим натижа

12 октябрь куни соат 14:30 ларда Андижон тумани «Қурама» МФЙда 1969 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. ўзининг «Nexia-3» русумли транспорт воситасини «Боғишамол — Жалақудуқ» йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар Н.Я ва Н.И.ни уриб юборди. Афсуски, бу сўнгги кунларда юзага келган иккинчи ҳодисадир. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ҳолатларнинг аксариятига пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини яхши билмасликлари сабаб бўлмоқда. Бу эса жамоатчилик орасида тарғибот ишларини янада ошириш зарурлигидан даолатдир. Зеро, тарғибот ярим натижа деганидир. Шу боис Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан аҳоли орасида йўл қоидаларига доир тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил 👉
👉 @postdarasmiy
#JUMBOQ

XVIII asrda Benjamin Franklin momaqaldiroq paytida havo shari bilan tajriba o‘tkazganida bir narsani isbotlagan — momaqaldiroq elektr hodisasi ekanini.
Savol: Shu hodisani xavfsiz o‘rganish uchun keyinchalik qaysi ixtiro yaratilgan?

Ushbu savolning javobini Mansur, Murodjon Raxmatulloyev, Sh.Jurayev, Qurbonov Ulug'bek kabi o'quvchilarimiz to‘g‘ri topishdi. Ofarin! Bilimdonlarga keyingi jumboq savollarda omad tilab qolamiz.

Javob: Paratonner (chaqmoq qaytargich)
ВАЗИРЛИК ЖАМОАСИ БИРИНЧИ

Қорақалпоғистон Республикаси «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ӯртасида футбол бӯйича спорт муосбақаси ташкил этилди.
Унда республикада фаолият олиб борувчи барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорлари ходимларидан ташкил этилган жами 6 та жамоада 90 дан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
Ҳаяжонли мавридлар ва қизғин беллашувларга бой тарзда ӯтган мусобақа якунига кӯра 1-ӯрин ҚH ИИВ терма жамоасига насиб этди. Иккинчи ӯрин Қӯриқлаш бошқармаси эгаллаган бӯлса, 3-ӯринни ДХХ жамоаси банд этди. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
ӯз мухбиримиз.
Қорақалпоғистон Республикаси.

👉 @postdarasmiy
Музаффар учлик
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси ходимлари ўртасида “Аълочи кинолог” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Иштирокчилар хизмат ити билан 800 ҳамда 3000 метр масофага югуриш, тўсинда тортилиш, жанговар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, 50 метр масофага сузиш, ўқ отиш ҳамда саф тайёргарлигига оид маҳоратларини намойиш қилдилар.
Кўрик-танловда 1-ўринни бошқарма ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси кичик инспектор-кинологи, сафдор Султон Ҳайдаров “Айла” лақабли хизмат ити билан эгаллади. Иккинчи ўрин эса ғолибнинг ҳамкасби, сафдор Қобил Қўшназаров ва унинг “Ада” лақабли итига насиб этди. Худди шундай, музаффар учликка сафдор Бобур Алиев “Нил” лақабли хизмат ити билан кирди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.

👉 @postdarasmiy
Саломатлик

Сиз ҳар куни қулоқчин тақиб юрасизми? Унда қулоғингиз бактериялар учун идеал муҳит. Илмий маълумотларга кўра, атиги 1 соат қулоқчин таққан одамнинг қулоғида бактериялар сони 700 марта ошади. Қолаверса, қулоқчин ичидаги намлик, ҳаво йўқлиги ва доимий иссиқлик отит, қичишиш, қулоқда оғриқ ва ҳатто турли инфекцияга олиб келиши мумкин.
Кун ҳикмати

Одамлар буғдойга ўхшайди: хом бўлса — боши осмонда, пишиб етилганида бошларини эгадилар.

Жалолиддин Румий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тунги пойга – жиддий жавобгарликка олиб келди!
ИШЧИ ГУРУҲ ТУМАНЛАРДА

Ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш бўйича белгиланган топшириқларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Жараён давомида Қуйи Чирчиқ тумани марказий шифохонаси фаолияти ўрганилиб, туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ҳамда қўриқлаш бўлими ходимларининг чақирувларга чиқиш ҳолати, уларнинг ўзаро ҳамкорликдаги хизмат фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, Навқирон маҳалласида жойлашган марказий таянч пункти фаолияти, ходимларнинг хизматга тайёргарлиги ва ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар ҳам кўздан кечирилди. Шу каби ўрганиш ишлари Оққўрғон туманида ҳам давом эттирилди.

@Postdarasmiy
2025/10/23 23:41:44
Back to Top
HTML Embed Code: