Telegram Web Link
Forwarded from Muslim.uz
📢 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРА ЙЎНАЛИШИ ВА ИМОМ ТЕРМИЗИЙ НОМИДАГИ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

🗣 Бугун, 29 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура йўналишига ва янги очилган Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда.


🟢Шу муносабат билан эрта тонгда Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Диний идора раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ҳамда ўқитувчи ва абитуриентлар иштирокида тадбир ўтказилди.

🤲 Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Cўнгра сўзга чиққан нотиқлар юртимизда диний таълим соҳасида амалга оширилаётган кўламли ишлар, хусусан, олий таълимдан кейинги магистратура босқичи очилгани, олий диний таълим муассасалари сони яна биттага кўпайгани ва келгусидаги режалар борасида сўз юритди. Шунингдек, абитуриентларга имтиҳон топшириш тартиб-қоидалари тушунтирилди.


✍️ Шундан сўнг Тошкент ислом институтининг магистратура босқичи ва Имом Термизий номидаги ислом институтига кириш учун ижодий имтиҳонлар бошланди.

🌙 Мазкур жараёнга Тошкент ислом институти, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Фатво марказининг тажрибали мутахассис ва устозлари жалб қилинган.

ℹ️ Маълумот ўрнида абитуриентлар эртага, 30 август куни соат 6:30 чет тили фанлари бўйича тест синовларини топширади. Имиҳонларга кириш 30 дақиқа олдин бошланади.

Баҳриддин Хушбоқов,
Фаррух Йўлдошев (сурат)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍195😱1
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 💙💙💙
#Mandat #Qabul_2024
#Abituriyent_2024
#Magistratura

📢 TOSHKENT ISLOM INSTITUTI MAGISTRATURASIGA VA IMOM TERMIZIY NOMIDAGI ISLOM INSTITUTIGA KIRISH IMTIHONLARI NATIJALARI (MANDAT) E’LON QILINDI.

🌙 Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom institutining

🎓 Magistratura mutaxassisligi

📚 Modul ta’lim tizimi

🕌 Imom Termiziy nomidagi islom instituti

Abituriyentlar mandat natijalarini o‘zlari hujjat topshirgan oliy diniy ta’lim muassasalaridan yoki 🤖@mandatmuslimbot ga imtihon ruxsatnomasida taqdim etilgan ID yoki LOGIN raqamini kiritish orqali bilib olishlari mumkin.

📝Oliy diniy ta’lim muassasalari mandat natijalaridan norozi bo‘lgan abituriyentlar 2024-yil 4-sentyabr kuni soat 9:00 dan boshlab 24 soat davomida hujjat topshirgan ta’lim muassasasiga yozma ariza bilan murojaat qilish orqali APELLYATSIYA berishlari mumkin. Apellyatsiya jarayonlari Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadi.

🕓 Apellyatsiya arizalarini ko‘rib chiqish sanasi va vaqti bo‘yicha qo‘shimcha ma’lumot beriladi.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi


📢 Qabul jarayonlariga oid so‘nggi yangiliklarni kuzatib boring:
🚀https://www.tg-me.com/qabulmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍256🥰4🤔4😢3🤩1
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 💙💙💙
#Qabul_2024
#Abituriyent_2024
#Apellyatsiya

APELLYATSIYA O‘TKAZISH SANASI MA’LUM BO‘LDI.

📝2024-2025 o‘quv yili bo‘yicha oliy va o'rta maxsus islom ta’lim muassasalari Mandat natijalaridan norozi bo‘lib ariza bergan abituriyentlarning ishlarini ko‘rib chiqish Apellyatsiya komissiyasi tomonidan 2024-yil 10-sentyabr kuni soat 9:00 da O‘zbekiston musulmonlari idorasi binosida o‘tkaziladi.
🕓Shu munosabat bilan apellyatsiya bergan barcha abituriyentlar belgilangan vaqtda quyidagi manzilga kelishlarini so‘raymiz.

Abituriyentlar apellyatsiyaga shaxsini tasdiqlovchi pasporti yoki ID karta hamda imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi talab etiladi.

📍 Manzil: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Qorasaroy ko‘chasi 47-uy.

📱Google Karta
📱Yandex Karta

❗️ DIQQAT! ❗️
Belgilangan muddatda kelmaganlar uchun qayta apellyatsiya o‘tkazilmaydi!

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi


📢 Qabul jarayonlariga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🚀https://www.tg-me.com/qabulmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24😢159👏3🔥2🤯11
📢 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ЯНГИ ТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025–2026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг 15 октябридан бошлаб барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.


🗣 Тайёрлов курслари қуйидаги фанлар бўйича бўлади:

🏢 Олий диний таълим муассасаларида:
Чет тили (араб тили);
Фиқҳ ва ақоид;
Ўзбекистон тарихи фанларидан.

🏢 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
Чет тили (араб тили);
Ўзбекистон тарихи;
Маънавият ва маърифат асослари фанларидан.

👱‍♀️Дарс машғулотлари таълим муассасаларининг малакали ўқитувчилари томонидан олиб борилaди.

📞 Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қуйидаги ишонч телефоларига мурожаат қилиши мумкин.


📞 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:

1. Тошкент ислом институти +998-71-227-42-37
2. Мир Араб олий мадрасаси +998-50-005-01-83
3. Ҳадис илми мактаби +998-66-240-20-51
4. Имом Термизий ислом институти +998-55-451-05-96

📞 ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:

1. Кўкалдош +998 93-395-30-60
2. Хадичаи Кубро (аёл-қизлар учун) +998-93-981-80-58
3. Саййид Муҳйиддин Махдум +998-88-822-68-70
4. Ҳидоя +998-88-572-60-06
5. Хожа Бухорий +998-75-542-74-25
6. Мир Араб +998-95-600-45-97
7. Жўйбори Калон (аёл-қизлар учун) +998-65-221-77-44
8. Фахриддин ар-Розий +998-95-606-92-55
9. Муҳаммад ал-Беруний +998-99-951-17-18
10. Имом Термизий +998-55-451-05-96

#Эълон #Абитуриентлар_учун #Тайёрлов_курс

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9224😢8😱6🥰5🤔41
#xabar #diniy_talim #tavsiya
📢 Diniy ta’lim muassasalari kirish imtihonlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan adabiyotlar ro‘yxati

🔅2025-2026 o‘quv yilida O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalariga kirish test sinovlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan darslik va adabiyotlar ro‘yxati e’lon qilindi.

⚡️ Diqqat!
Kirish imtihonlarida Chet tilidan Arab  tili bo‘yicha milliy yoki xalqaro sertifikatlarga ega bo‘lgan abituriyentlarga imtiyoz (maksimal ball) berish tartibi bekor qilinadi. ⚠️Chet tili boʻyicha barcha abituriyentlar test sinovlarida to‘liq ishtirok etadilar.

📢 Qabul jarayonlariga oid so‘nggi yangiliklarni kuzatib boring:
🚀https://www.tg-me.com/qabulmuslimuz

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢288👍110😱7130😁21🤯16👏13
#xabar #qabul2025
📢25 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2025-2026 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти,
Мир Араб олий мадрасаси,
Ҳадис илми мактаби,
Имом Термизий номидаги ислом институти ва
💬 барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига
🗓 2025 йил 25 июндан 20 июлгача давом этади.

🗂️ Олий диний таълим муассасаларига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

🗂️ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
📚 чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).

🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди.

🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
60👍54🤔15🎉11🥰4🔥11
#xabar #qabul #qayta_aloqa
📢 ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ ОЛИШ УЧУН ТЕЛЕФОН ВА ИНТЕРНЕТ САҲИФАЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақида қуйидаги телефон рақам, интернет ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали маълумот олишингиз мумкин:


🌙 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:

1. Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти
📞+998712400115
🖥 oliymahad.uz // 🚀@oliymahad

2. Мир Араб олий мадрасаси
📞+998913129404
🖥 mirarab.uz // 🚀@Mirarabuz

3. Ҳадис илми мактаби
📞+998662402051
🖥 muhaddis.uz // 🚀@muhaddisuz

4. Имом Термизий номидаги ислом институти
📞+998554510596
🖥 imomtermiziy.uz // 🚀@termiziylar_uz


🌙 ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:

1. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998712444827
🖥 kukaldosh.uz // 🚀@kukaldoshuz

2. “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998712484752, 📞+998941044752
🖥 xadicha.uz // 🚀@xadichauz

3. “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998507086870
🖥 maxdum.uz // 🚀@maxdumuz

4. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998885726006
🖥 hidoya.uz // 🚀@hidoyauz

5. “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998755427425
🖥 xojabuxoriy.uz // 🚀@Xojabuxoriy

6. “Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998954204597
🖥 mirarabmadrasa.uz // 🚀@mirarabmadrasa

7. “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998652217744
🖥 juyborikalon.uz // 🚀@juyborikalon

8. “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998556022444
🖥 arroziy.uz // 🚀@arroziyuz

9. “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998551015512
🖥 alberuniy.uz // 🚀@alberuniyuz

10. “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
📞+998554510596
🖥 imomtermiziy.uz // 🚀@termiziylar_uz

🗣 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
48👍11🥰1🤔1🤩11
#xabar #elon #modul #magistratura
📢 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРА ВА МОДУЛЬ ТИЗИМИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2025-2026 ўқув йили учун Тошкент ислом институти магистратура босқичи ва модуль таълим тизимига талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:

Модуль таълим тизимига 2025 йил 1 июлдан 20 июлгача;
Магистратура босқичига 2025 йил 1 июлдан 30 июлгача.

🌙 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура босқичига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).

🌙 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
иш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома;
🗂 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда).

🗣 Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29👍10🔥31
#xabar #talim #imtihon #fan
📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНИ ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ЎТКАЗИЛАДИ?

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қайси фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади:


🌙 Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Имом Термизий номидаги ислом институтида:
📚 Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
📚 Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
🇺🇿 Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

🌙 Ҳадис илми мактабида:
📚 Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
📚Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл;
🇺🇿Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

🌙 Ўрта махсус диний таълим муассасаларида:
📚 Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
🇺🇿 Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
📖 Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

🌙 Тошкент ислом институти магистратура босқичида:
🌙 Теология (Ислом илоҳиёти, фалсафаси ва Мотуридийлик таълимоти):
📚 Ақоид, Ислом фалсафаси (ижодий имтиҳон) 100 балл;
📚 Хорижий тил (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл.

🌙 Теология (Ҳадис илмлари):
📚 Ҳадис, Мусталаҳул-ҳадис (ижодий имтиҳон) 100 балл
📚Хорижий тил (араб ёки инглиз тилидан тест синови) – 25 х 2 – 50 балл

🌙 Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимида:
Танлов тест синови шаклида ўтказилади:
📖 - ихтисослик фанлар мажмуаси (Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид) 35 x 2,1 – 73,5 балл.
🇺🇿- ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя) 25 x 1,1 – 27,5 балл.

💬 Имтиҳон ўтказиладиган вақт ва ҳудудлар бўйича қўшимча маълумот берилади.


🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
57👍18🔥77👎5😢2😁1
2025/10/23 04:08:46
Back to Top
HTML Embed Code: