«Ишбилармон аёл-2024» кўрик-танловининг Яккабоғ тумани босқичи ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Яккабоғ Кенгаши томонидан «Сетора имкон плюс» ўқув марказида «Ишбилармон аёл–2024» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб тадбиркор, ҳунарманд ва ишбилармон аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Якунда ишбилармон аёлларга
Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Яккабоғ Кенгаши раиси ҳамда «Сетора имкон плюс» раҳбари Наргиза Саломова томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Батафсил

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Бугун Косон тумани ёшлари учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилади

Сизни 7-июнь куни соат 16:00да Косон тумани “Навбаҳор“ МФЙ Ёшлар хиёбонида кутиб қоламиз!

Батафсил: +99891 645-88-97

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Қамаши тумани пиллакорлари йиллик шартнома шартларини бажарди

Бу йил пиллакорларимиз ҳар йилгиданда кўпроқ пилла ҳосилини етиштирди. 560 та фермер хўжаликлари, тутзорларга бириктирилган 820 нафар касаначилар томонидан 233 тонналик "Кумуш тола" хирмони яратилди.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қашқадарё вилоятида солиқчиларни ушлади

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, у ушбу пул маблағини вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспекторига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ҳам 2300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Бугун таъмирлаш ишлари туфайли Қарши туманининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Газ тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу мақсадда бугун соат 13:00 дан 18:00 га қадар, шаҳарнинг “Файзобод“, “Сарой“, “Мустақиллик“, “Тараққиёт“, “Хонобод“ ҳамда Нишон туманининг “Жалажин“ маҳалласидаги 2241 хонадон ва мазкур ҳудудларда 5 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашни унутманг

Коммунал тўловлар ўз вақтида тўланса, хизмат сифати ошади. Ўша коммунал соҳанинг моддий-техника базаси кучаяди, ходимларига маош ва рағбат пуллари ўз вақтида тўланади. Бизга коммунал хизматлар кўрсатиляптими, тўловни ҳам вақтида қилиб боришимиз фуқаролик бурчимиз саналади.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қаршилик фуқаро ишга жойлаштириб қўйиш мақсадида 500 доллар пора олаётган вақтида қўлга олинди

Қаршилик фуқаро А.Д.(аёл киши) ўзининг яқин танишлари орқали Муборак туманида жойлашган “Саноат энергетика гуруҳи” ХК МЧЖга ишга киритиб қўйиш эвазига
фуқаро Б.Б.дан 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Натижада, ИЖҚК Департаментининг Муборак тумани бўлими ҳамда “Саноат энергетика гуруҳи” ХК МЧЖ қарашли Муборак хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д. “Саноат энергетика гуруҳи” ХК МЧЖга қарашли Қарши хусусий ишлаб чиқариш корхонасида ишловчи яқин танишлари орқали фуқаро Б.Б.ни ишга жойлаштириб қўйиш эвазига олдиндан талаб қилинган 1000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддасининг 1-қисми (фирибгарлик) ва 28, 211-моддасининг 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Нишон туманида 300 млн АҚШ долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда

Нишон туманининг «Нурчи» маҳалласида бўш турган 12 гектар ер майдонида, Туркия сармоядорлари томонидан 300 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри киритилган инвестиция ҳисобига қуввати 400 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш жорий йил октябр ойига режалаштирилган бўлса, 2025 йил феврал ойида тўлиқ қувватда ишлай бошлайди ва 1200 та иш ўрни яратилади.

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов компания раҳбари билан учрашиб, лойиҳани бориши юзасидан фикр алмашишди.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Муротжон Азимов Миракидаги туризм лойиҳалари билан танишди

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз туманига ташриф буюриб, ҳудудда туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Хусусан, Муротжон Азимов умумий қиймати 318 млрд сўм бўлган ҳар бири 400 ўринли 2 та меҳмонхона, 78 млрд сўмлик савдо ва кўнгилочар марказлар, 65 млрд сўмлик 3 та жами 300 ўринли хостелларни ўз ичига олган туризм мажмуаси қурилиш майдонида бўлиб, мутасадди раҳбарлар ҳамда қурувчилар билан мулоқот қилди.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз таомларни танлаб ейдиган бир пайтда, дунёнинг қайси бурчагидаги нотинчликлардан болалар очликга маҳкум

Тинчлик энг олий, бебаҳо неъмат. Уни қадрига етиш лозим. Қолгани топилади.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаршида ёш тадбиркор полителин пакетлар ишлаб чиқариш лойиҳасини  ишга туширди

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзмиллийбанк Қашқадарё вилоят бошқармаси молиявий кўмагида  Қарши шаҳрида ёш тадбиркор Руслан Юлдошев корхонаси DIAMOND POLYMER GROUP MCHJ томонидан полителин пакетлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Бунинг натижасида 4 та янги иш ўрни яратилди.

Замонавий технология, сифатли хом-ашё, ёрқин дизайн – барчаси мужассам. Барча тадбиркорларга ўз махсулотларимизни таклиф этамиз.

Алоқа телефонлари: +99890 879-00-07 +99891 226-00-77

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдалада тарвуз экспорти учун логистика маркази иш бошлади

Бу эса деҳқонларга янада қулайлик яратиб, жорий йилнинг 10 кунида 2 млн АҚШ доллардан зиёд тарвуз экспорт қилинди.

https://www.tg-me.com/qarshiliklar
2024/06/08 06:29:54
Back to Top
HTML Embed Code: