Telegram Web Link
Қарши шаҳрида «INTERNATIONAL SCHOLL» хусусий мактаби очилди

Тадбиркор Учқун Шарипов томонидан Қарши шаҳрида замонавий хусусий мактаб бугун фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 15 млрд сўм бўлган ва 350 ўринга мўлжалланган мактабнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 40 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Қашқадарё вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот хизмат хабар қилади.

Юқори кучланиш электр симларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, 23 август куни кеч соат  17..00 дан, 27 август  кеч соат 23.00 га қадар  Қарши шаҳар янги айланма йўли 29 км узунликдаги 4 тасмали автомобил йўлини қуриш (А-380 (43 км) автомобил йўлининг Қарши шаҳар айланма йўли ва "Қарши -Ташғузор -Қумқўрғон" темир йўли кесишмасидаги йўл ўтказгични қўришдан ташқари) объектнинг 1-босқич 0-5 км) қисмида автомашиналар қатнови тўхталиши ҳақида хабар берган эдик.

Таъмирлаш ишлари якунига етмаганлиги боис, мазкур йўл қисми 31 август кеч соат 23 га қадар ёпиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти АЙББ матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Юртимизнинг қадимги тарихидан то бугунигача бўлган энг муҳим воқеалар, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримиз сиймолари акс этган мазкур мажмуа Мустақиллик рамзига айланган. Унинг энг юқори қисмидаги Ҳумо қуши мамлакатимиз герби, халқимизнинг эзгу қадриятларини ифодалайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/754559

Телеграм каналларимиз

Facebook
| Instagram | YouTube | X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

@uza_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчасидаги янги туннел ва кўприкни кўздан кечирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни, хориждаги ватандошларимизни Истиқлол байрами билан табриклади.

Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошлаган улкан ислоҳотларимиз туфайли мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида чуқур ҳис қилиб, бу имкониятлардан кенг фойдаланмоқда.

Айнан ана шу улуғвор ғоя асосида биз уч минг йиллик бой тарих ва маданиятимизни қайтадан идрок этдик.

Юртимиз заминидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс анъаналарини ривожлантириб, Учинчи Ренессанс сари дадил амалий қадамлар қўймоқдамиз.

Ишончим комил, бу йўлда Янги Ўзбекистон давлати, Янги Ўзбекистон жамияти буюк тарихимизни янги, янада юксак Уйғониш даври билан боғлайдиган мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади
”,

– деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев:

Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу тамойилга асосланган Янги Ўзбекистон ғояси амалда қудратли ҳаракатга айланди.

Дунёдаги мураккаб вазиятга
қарамасдан, иқтисодиётимиз 6 фоиздан юқори суръатларда барқарор ўсаётгани халқимиз ўзи танлаган йўлдан дадил бораётганини кўрсатмоқда.

Юртимиз аҳолиси йилига ўртача 700-800 мингга кўпаймоқда. Меҳнат бозорига ҳар йили 500-600 минг ёш кириб келмоқда.

Бунча одамни ўқитиш, касб-ҳунарли қилиш, уларга иш топиш ўз-ўзидан бўлиб қолмайди.
Бунинг учун, мунтазам ишлайдиган тизим, кафолатли инвестиция ва инфратузилма керак.

Шуни олдиндан чуқур ўйлаб, биз бу йўналишда аниқ дастурларни қабул қилдик
”.


Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, олдинга бошловчи катта кучга айланганини таъкидлади.

Кейинги саккиз йилда ялпи ички маҳсулотимиз 2 карра ошиб, ўтган йили 115 миллиард долларга, экспорт ҳажми 26 миллиард долларга етди. Йил якуни билан ялпи ички маҳсулотимиз 130 миллиард доллар бўлади.

Олтин-валюта захираларимиз тарихимизда илк бор 48 миллиард доллардан ошди. Ўтган саккиз йилда юртимизга қарийб 130 миллиард доллар хорижий инвестициялар кириб келди.

Буларнинг барчаси ислоҳотлар самараси, тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати, нуфузли молия институтлари ва хорижий компанияларнинг юксак ишончи туфайлидир.

Facebook|Instagram|X
2025/10/03 15:43:10
Back to Top
HTML Embed Code: