Telegram Web Link
🔍Шаҳарлар ва вилоятлараро жамоат транспорти қатновларини жонлантириш зарурлиги таъкидланди.

🔍Бу йўналишдаги автобус ва микроавтобуслар учун йўловчи бошига субсидия берилади.

🔍Автобуслар учун утилизация йиғимидан имтиёз яна уч йилга узайтирилади ва микроавтобусларга ҳам жорий қилинади.

🔍Туристик автобус ва микроавтобуслар учун божхона божидан имтиёз уч йил давомида жамоат транспорти учун ҳам қўлланади.

🔍Бунда, тадбиркорларга 2 та шарт қўйилади – ҳаракат графигига қатъий амал қилиш ҳамда электрон тўлов тизимига ўтиб, тушумларни шаффоф кўрсатиб бориш.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔗 Жамоат транспортини қулай ва хавфсиз қилиш бўйича ҳудудларда яхши инновацион тажрибалар бошланган.

🔗 Масалан, Тошкент шаҳрида 200 километр йўл, 4 та кўприкни таъмирлаш учун Хитойдан 300 миллион доллар инвестиция жалб қилинмоқда.

🔗 Шунингдек, пойтахтдаги тирбандликларни камайтириш мақсадида “Интеллектуал транспорт” ахборот тизими ишга тушади.

🔗 Ушбу тизимга Тошкент шаҳридаги 700 дан зиёд чорраҳа ва улардаги барча светофор, фото ва видеокузатув мосламалари уланади.

🔗 Транспорт оқимига қараб светофорларни масофадан бошқариш ҳисобига тирбандликлар 25-30 фоизга камайиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📌 Президентимиз яна бир масалага эътибор қаратди.

📌Айрим вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг маъмурий биноси жойлашган кўчалар ёпиб қўйилганидан, шусиз ҳам тирбанд кўчаларда уларнинг ходимлари йўлни 2-3 қаторини “парковка” қилиб олганидан аҳоли норози.

📌Президент топшириғига кўра, 15 минг нафар ҳайдовчилар ўртасида сўров ўтказилди. Пойтахтда ҳам, йирик шаҳарларда ҳам қонуний “парковкалар” етишмагани учун улар машинасини йўл бўйига қўйишга мажбурлигини билдирган.

“Умуман, оддий ҳайдовчилар дардини эшитадиган одам, мулоқот платформаси йўқ”, - деди Президент.


📌Мутасаддиларга барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди.

📌Вазирлик ва идоралар ходимлари аҳолига ноқулайлик яратиб, “парковка” қилиб олган ҳудудларда фото ва видео камералар ўрнатиб, жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

📌Давлат хизматчилари жамоат транспортида юриш бўйича намуна бўлиши кераклиги қайд этилди. Эндиликда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмаслиги белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👉Ўтган йилда ҳайдовчилар 24 миллионта ҳуқуқбузарлик содир этган. Буларнинг 81 фоизи қўпол қоидабузарликка киради. Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида бу сурункали тус олган.

👉Ижтимоий тармоқларда аҳоли, ҳатто таниқли шахслар ўртасида “жаримани тўлаб қўйдим-ку, хоҳлаганимдек юравераман”, дейиш авж олган.

“Эндиликда йўлларда ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қонун кучини кўрсатиш мақсадида янги тизим қиламиз”, – деди Президент.


👉Бунинг учун “Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилади.

👉Қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса1 йилгача жаримадан чегирма берилмайди.

👉Бундай ҳуқуқбузарликлар бир ой ичида 10 тадан кўп бўлса6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.

👉Шунингдек, тезлик учун жарималарни қайта кўриб чиқиб, меъёрдан 2-3 карра тез юрганларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Қоидабузарлик учун айрим ЙҲХБлар орадан 7-8 ой ўтиб жарима қўллаш қарорини чиқараётгани бўйича эътирозлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ойда қарори чиқмаса, ҳайдовчи ҳеч қандай жарима тўламаслиги белгиланди.

Замонавий йўллар қурилаётгани, юқори хавфсизлик мосламалари мавжуд машиналар сони ҳам кун сайин кўпайиб бораётгани сабабли тезлик масаласида янгича ёндашувлар кераклиги таъкидланди.

Ички ишлар вазирлигига вилоят ҳокимлари билан тезлик чекловларини қайта кўриб чиқса бўладиган йўл участкалари рўйхатини шакллантириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича янги тизим самара беришни бошлагани таъкидланди. Йил бошидан стажи кам ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги 15 фоизга, оғир авариялар 30 фоизга қисқарди.

Лекин пиёдалар, айниқса ёшларнинг маданияти ва йўл ҳаракати қоидалари ҳақидаги билимларини ошириш – долзарб масала.

Масъул вазирликларга янги ўқув йилигача мактаб ва боғчаларда ҳаракат хавфсизлиги бўйича дастурларни тубдан янгилаш топширилди.

Мактаб ўқувчилари ва маҳалладаги ёшлар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақалари қайта тикланиб, республика ғолибларига Президент совғаси берилади.

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича содда видео ва анимацион контентлар яратилади. Маҳаллада, турли тадбирларда йўл қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш ишлари йўлга қўйилади.

Йиғилишда ҳудудлар, соҳа учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Қашқадарёда неча кишига энг олий унвон берилган?
Forwarded from Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy (Ahror Sodiqov)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МЕҲР Умид сари янги қадам...

Ҳа, бу реал ҳаёт, реал инсонлар, уларнинг йўллари турли бўлса ҳам, фақатгина бир нарса бирлаштириб туради, у ҳам бўлса меҳр, Ватан меҳри! Келажакка бўлган умид!

“Меҳр” операцияси сабаб Суриядан юртимизга қайтарилган ёшлар ҳозирда олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Уларнинг орзулари бир олам.

Меҳр - бу фақат амалга оширилган операция эмас, балки, қалбларни тикловчи, орзуларга йўл очувчи эзгу ҳаракатдир.
#LIVE

Qashqadaryoda futbol bo‘yicha DXX kubogi viloyat bosqichida mini futbol bo'yicha ayollar o'rtasida o'tkazilgan o'yinda Qarshi tumani jamoasi 1-0 hisobda Chiroqchi tumani jamoasi ustidan g'alaba qozonib respublika bosqichi yo'llanmasini qo'lga kiritdi

Bizning sahifalarimiz:
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook | 📺YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ”Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда

📼 Батафсил видеороликда

🌙Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туҳмат ва ҳақорат бўйича маъмурий ишлар ариза асосида қўзғатиладиган бўлди

Ўзбекистонда туҳмат, ҳақорат ва бошқа айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича фақат жабрланувчининг аризасига кўра чора кўрилиши белгиланди. Лекин агар жабрланувчи ночор аҳволда бўлса, вояга етмаган бўлса ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ҳимоя қилолмаса, ИИБ унинг ариза беришини кутиб ўтирмай ҳуқуқбузарга чора кўриши шарт.

👉 https://kun.uz/kr/30243183

Kun.uz расмий канали
1 августдан чиқиндидан қарздорлик учун электр энергиясига тўлов қилиш вақтинча чекланади

Мазкур тартиб 2025 йил 1 июлдан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун қўлланилади. Унгача юзага келган қарздорликларга татбиқ этилмайди.

Тартибга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва сикруляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади.

Шундан сўнг, чиқинди хизматларидан қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақами орқали “SMS” хабарнома юборилади. Абонентларга ушбу огоҳлантириш юборилганидан сўнг қарздорликни бартараф этиш учун 5 (беш) кунлик қўшимча муддат берилади. Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши лозим.

Акс ҳолда, абонентлар томонидан белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса, уларда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинча чекланади. Мазкур чеклов қарздорлик тўлиқ бартараф этилгандан сўнг автоматик тарзда бекор қилинади.
Aziz yoshlar! Hurmatli yurtdoshlar!

Qashqadaryoda “Davlat Xavfsizlik Xizmati raisi kubogi” futbol musobaqalarining viloyat bosqichi yakuniga yetdi!

Shu munosabat bilan ertaga 14-iyul kuni, soat 18:30 da, Qarshi shahridagi “Nasaf” markaziy o‘yingohi ro‘parasida viloyat bosqichi g‘oliblarini taqdirlash marosimi hamda katta shou gala-konsert bo‘lib o‘tadi.

Konsert mehmonlari Nilufar Usmonova, Shoxrux rep, Jasur Movlonov, Umid Umarov, Ahror Qo’shmatovSahara Band guruhi va DJ ELS!

Kirish mutlaqo BEPUL!

📍Location

Bizning sahifalarimiz:

🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook | 📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Matbuot_anjumani

🔊2025-yil 16-iyul kuni, soat 11:00 da O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi byudjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi Qashqadaryo viloyat boshqarmasi mas‘ullari ishtirokida „O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 31-oktyabrdagi “Aholiga pensiya tayinlash bo‘yicha ko‘rsatiladigan davlat xizmatlari sifatini yanada oshirishga qaratilgan qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-353-sonli qaroriga asosan 2025-yil 1-martdan 60 yoshga to‘lgan erkalar va 55 yoshga to‘lgan ayollarga fuqarolarning murojaatisiz, hech qanday xujjat talab etmagan holda proaktiv pensiya tayinlash tartibi“ mavzusida matbuot anjumani o‘tkaziladi.
 
▪️ OAV xodimlari va blogerlarni matbuot anjumaniga taklif etamiz.

▪️ Manzil: Mustaqillik shoh ko‘chasi 22-uy, “Jurnalistlar uyi” binosi 1-qavat.
  
☎️ +99878-771-04-57

👉Kanalga ulanish  @Qashqadaryo_AOKB
2025/10/01 08:03:25
Back to Top
HTML Embed Code: