Telegram Web Link
Бозорда энди нарх эмас, маълумот ҳаракатда — Ўзбекистон бозорларида рақамлаштириш даври бошланди

Ўзбекистонда бозорлар фаолиятини рақамлаштириш орқали самарали бошқариш йўлида амалиётлар бошланди. Оддий сўз билан айтганда, бу — бозордаги савдо, ижара, солиқ, маҳсулот айланмаси, тадбиркорлар рўйхати ва ҳаракати каби барча жараёнларни қоғоздан рақамли тизимга ўтказиш демакдир. Бу тизим нафақат давлат идоралари, балки харидор, сотувчи ва бозор маъмурияти учун ҳам янги имкониятлар эшигини очади.

🔍 Рақамлаштириш нима? Ва нега у бозорга керак?

Бозор — кўп йиллар давомида "нақд пул, қўлдан қўлга, тажриба ва ишонч" каби қадимий механизмлар орқали ишлаган. Энди эса бозор ҳаёти реал вақтда назорат қилиниши, таҳлил этилиши ва автоматик бошқарилиши керак. Бундай ўзгаришларга рақамлаштириш тизимисиз эришиб бўлмайди.

Рақамлаштириш дегани — бозордаги ҳар бир ҳаракатнинг маълумотга айланиши, яъни:

• Ҳар бир дўкон, арендатор ва савдо нуқтаси онлайн базада қайд этилади
• Ижара тўловлари автоматлаштирилади, "қора пул айланмаси" қисқаради
• Нархлар динамикаси, маҳсулот турлари, талаб ва таклиф мониторинги юритилади
• Солиқ органлари реал вақтда бозордаги даромадни кузатиб боради

Бозордан шаффоф тизимгача

Бозорларда рақамлаштириш тизимини жорий этишлик билан, энг аввало, шаффофлик ошади. Қанча тадбиркор, қанча маҳсулот, қанча ижара — барчаси аниқ кўринади. Коррупция, ноқонуний ижаралар, яширин даромадлар чекланади.

Бу эса, солиқ тушумлари ошишига туртки бўлади. Яъни, давлат иқтисодий мувозанатни сақлашда реал маълумотларга таянади. Ҳеч кимдан ортиқ ёки кам солиқ олинмайди.

Бундан ташқари, бозор маъмурияти учун мулкни бошқариш, ижарачиларни кузатиш, муаммоларни ҳал қилиш — умуман айтганда, бошқарув осонлашади.

Шунингдек, савдо ва маркетинг таҳлили пайдо бўлади. Қайси маҳсулот қайси кунларда кўп сотилади? Қайси сектор ишламайди? Қандай маҳсулотга талаб ортган ёки тушиб кетган? Рақамлаштириш тизими орқали тахминлар билан эмас, аниқ маълумот асосида иш юритилади.

Энг асосийси, тадбиркорга қулайлик яратилади. Солиқ, ижара, ҳисоб-китоб — ҳаммаси онлайн тарзда бўлади. Навбат, югур-югур ва қоғозбозликдан халос бўлинади.

Танганинг иккинчи томони: Бу тизимнинг муваффақиятсизлик сабаблари нима бўлиши мумкин?

Биринчидан, инфратузилманинг тайёр эмаслиги. Интернет, техник жиҳозлар, дастур таъминоти етарлича таъминланмаса — тизим ишламайди.

Иккинчидан, рақамли саводхонликнинг пастлиги. Айрим тадбиркорлар ҳали ҳам рақамли саводхонликдан йироқ. Уларни тайёрлаш, тушунтириш ишлари бўлмаса, бу тизимни рад этиш, унда хатоликларга йўқл қўйиш ҳолатлари кўпайиши мумкин.

“Қўрқув” омиллари. Бу учинчи сабаб бўлиши мумкин. Яъни, тадбиркорларда “Маълумотимни олишади, солиқни кўп қўйишади”, деган нотўғри фикрларнинг тарқалиши. Бу эса бозорларда рақамлаштиришга қарши пассив қаршилик юзага келишига сабаб бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

🚀 Келажакдаги ютуқлар: рақамлашган бозор — рақобатбардош иқтисод

Албатта, барча нарсага яхшилик кўзи билан қараш лозим. Яхши ният-ярим мол. Бу тизимнинг бозорларимизда жорий этилиши инвесторлар учун шаффоф муҳит яратади, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари аниқ рақамлар асосида тузилади. Шунингдек, бозорлар кластерга айланади — логистика, йиғма маълумот, таъминот занжири яхшиланади. Энг муҳими, фуқаролар нархлар устидан назорат қилиш имконига эга бўлади — “Ўша бозорда арзон” деган гап энди фактлар билан гапирилади.

📌 Хулоса: рақамлар — рақобатга олиб боради

Бозорларни самарали бошқаришда рақамлаштириш тизимининг жорий этилиши, аслида, Ўзбекистон иқтисодиётидаги янги босқич — шаффоф, таҳлилга асосланган, одам эмас, маълумот билан бошқариладиган бозорлар замини демакдир. Бу осон эмас, машаққатли иш, бироқ меҳнатнинг таги роҳат. Муҳими, сўнгги натижа — адолатли солиқ, қонуний тадбиркорлик ва рақобатбардош иқтисоддир.

Сарвар Раҳимий тайёрлади
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадқарё янада гўзаллашмоқда

Қамашида ҳам “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши режалаштирилмоқда. Муротжон Азимов Қамаши туманида қурилиши режалаштирилаётган "Янги Ўзбекистон" массивини лойиҳа тақдимоти билан танишди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
👍1🥰1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенат раиси бугунги ялпи мажлисда блогерларни ҳам табриклади❗️

Эртага 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, ахир.

@u_generalissimus
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Сўз масъулияти, холис ахборот ва жамият ойнаси бўлган қалам соҳибларини касб байрамлари билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Ижодий парвоз, тинимсиз изланиш ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
#27июнь
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига БАЙРАМ ТАБРИГИдан


Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган муҳтарам фахрийлар!

Барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман. Машаққатли ва шарафли касб ортидан ҳамиша эл дуосини олиб, эъзоз топишингизга тилакдошман.

Яқинда вилоятимизга ташрифи чоғида муҳтарам Президентимиз томонидан воҳамизда турли йўналишларда амалга оширилаётган бир қатор ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. Бу ўзгаришлар мазмун-моҳиятини тўлиқ намоён этиш, халқимизга етказишда кўрсатаётган фидокорлигингиз учун барчангизга алоҳида миннатдорлик билдираман!


Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз журналистлар, ҳурматли матбуотчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Муротжон Азимов, Қашқадарё вилояти ҳокими.

👉
Президентимиз табригини ўқиш.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
👍1
Forwarded from UzPFL
📍 Qarshi

20:00 🔵 NASAF — PAXTAKOR 🟡

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ⚫️ Apex | ⚫️ Macron | 🔵 BMB
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
"Ўзбекистон" анжуманлар саройида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ҳамда “Олтин қалам” XIX Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирдим.

Президентимизнинг кечаги фармони билан бир гуруҳ ҳамкасбларимиз Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ушбу мукофотларни ўз соҳибларига топширди.

Шунингдек, тадбирда “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндорлари эълон қилинди, ғолиб оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар мукофотланди. Бош мукофотга "Гулхан" журнали таҳририяти сазовор бўлди.

Юксак мукофотлар ва касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Во Дворце форумов «Узбекистан» состоялось торжественное мероприятие, посвященное Дню работников печати и средств массовой информации, а также церемония награждения победителей и призеров международного конкурса на XIX Национальную премию «Олтин калам».

Я зачитал поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, адресованное представителям медиасферы по случаю их профессионального праздника.

Согласно вчерашнему указу Президента, группа наших коллег была удостоена высоких государственных званий, орденов и медалей. Награды их обладателям вручила Председатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева.

Кроме того, были объявлены имена лауреатов Национальной премии «Олтин калам». Награды получили лучшие представители средств массовой информации, журналисты и блогеры. Главную премию завоевал коллектив редакции журнала «Гулхан».

Поздравляем с высокими наградами и профессиональным праздником, уважаемые коллеги!

Facebook|Instagram|X
2025/07/13 05:15:01
Back to Top
HTML Embed Code: