Telegram Web Link
“Шаҳрисабзнинг устун тарафи - йил давомида саёҳатга келиш мумкин” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз туманидаги "Мираки" халқаро туризм марказига ташриф буюрди.

Илгари бу сўлим жойлардан ҳар ким ўз билганича фойдаланар эди. Сой бўйлари бетартиб, оромгоҳларда инфратузилма етишмасди. Бугун бу манзил яхлит туризм кластерига – “Мираки” халқаро туризм марказига айланди.

“Miraki and spa resort” дам олиш ҳудуди туризм марказининг замонавий қисми. Бу ерда иккита меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар мажмуа барпо қилинган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 600 нафар сайёҳни қабул қилувчи меҳмонхоналар, 300 ўринли оилавий хостел очилган. Бу йилига 300 мингдан ортиқ меҳмонга хизмат кўрсатилишини англатади.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео: 🎥 Президентимиз Миракининг туризм салоҳияти билан танишди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қашқадарёда йўлларнинг сифатини ўзгартирамиз. Йўл бўлмаса иқтисодиёт бўлмайди” — Президент

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев поездда Шаҳрисабзга кетиш чоғида вилоятимиздаги йўллар атрофини ободонлаштириш ва йўлларнинг сифатини яхшилаш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
👏2
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

"Вилоятдаги ўзгаришларни кўриб, одамлар билан гаплашиб, ислоҳотларимиз уларнинг ҳаётига шиддат билан кириб бораётганига яна бир бор амин бўлдим. Олдинлари битта вилоятдаги ўзгаришлар билан танишишга бир кун етарди. Шу кунларга етиб келдик, ҳозир битта туманга бир ҳафта ҳам кам",

- деди давлатимиз раҳбари.

Саккиз йил аввал вилоят саноатининг ярмидан кўпи нефть-газ ва кимё тармоғи корхоналарига тўғри келгани, ўтган даврда электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, мебелчилик соҳаларида катта сакраш бўлиб, ҳозирда бу тармоқларнинг саноатдаги улуши 54 фоизни ташкил этаётгани таъкидланди.

Лекин қилинган ишлар билан чекланмасдан, янада юқори суръат билан ишлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Президентимиз жорий ҳафта бошида ҳокимларга юқоридан топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус қилиб, проактив ишлашга ўтиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берганини эслатди. Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор. Бу имкониятларнинг камида учдан бири лойиҳага айлантирилса, вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотини келгуси беш йилда бемалол 10 миллиард доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Қашқадарёда вилоят "Ислоҳотлар штаби" тузилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
“Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин, ўзида ҳам мана шундай янги-янги лойиҳаларни қилсин” — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари кеча турли объектларга ташрифдан олган таассуротлари билан бўлишди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Жорий йилда Қашқадарёга 3,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.

Ўтган беш ойда Косон, Китоб ва Чироқчида инвестиция қарийб 2 карра ошгани таъкидланди.

Шу билан бирга, вилоятдаги 12 та конга саноат кириб бормаган. Ҳозирда қурилиш материаллари соҳасида 150 миллион долларлик 16 та лойиҳа тайёрланган. Мутасаддиларга тегишли конларни аукционга чиқариш топширилди.

Китобдаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган. Табиатга зарар етказмасдан ёпиқ усулда олтинни қазиб олишга 100-150 миллион доллар пул тикаман, деган талабгорлар кўп. Ушбу конни ҳам аукционга чиқариш зарурлиги қайд этилди.

Китобдаги яна 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин, Чироқчида 10 минг тонна ноёб металлар ресурси аниқланган. Бу майдонларда геология ишларини бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда йўл ва инфратузилма масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент масъулларга “Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” магистрал йўлининг 106 километрида реконструкцияни бошлаб, 4 тасмагача кенгайтириш, Қамаши ва Яккабоғ марказидан айланиб ўтадиган 34 километрли янги йўл қурилишини ҳам бошлаш вазифасини қўйди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
“Қанчалик қийин бўлмасин, Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик суви тармоғи тортишимиз керак”Шавкат Мирзиёев

Қарши шаҳри канализация тизимини яхшилаш ишларини ҳам шу ойда бошлаш шартлиги қайд этилди. Бунга халқаро молия институтидан 60 миллион доллар жалб қилинган.

Қарши шаҳрида сув таъминоти 97 фоиз бўлсада, сув олиб борадиган 110 километрли магистрал қувурнинг ярмидан кўпи эскирган, сув йўқотиш юқори.

Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик суви тармоғи тортишимиз керак”,

– деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Президент топшириғига кўра, вилоятимизнинг аҳоли зич бўлган Шаҳрисабз ва Қарши шаҳри, Китоб, Косон, Чироқчи, Яккабоғ туманларида 5 минг хонадонли уйлар қурилиши бошланади.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Деҳқон бозорларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича Қашқадарёда янги тизим қилинади.

Йиғилишда мутасаддиларга барча деҳқон бозорлари фаолиятини рақамлаштириш топширилди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
"Кўриб турганингиздек, Қашқадарёда амалга оширишни режалаштирган ишларимиз кўлами кенг. Лекин бугунги шиддатли ўзгаришлар замони биздан янада кўпроқ изланишни тақозо этаяпти.

Белни маҳкам боғлаб ишга киришсак, биз ололмайдиган марра, биз забт эта олмайдиган довоннинг ўзи йўқ.

Амир Темурдек буюк аждодимиздан жасорат, матонат, бағрикенглик каби фазилатларни мерос қилиб олган меҳнатсевар, самимий ва олийжаноб Қашқадарё аҳли билан олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз. Аминманки, қашқадарёликлар барча ислоҳотларимизнинг олдинги сафида бўлади
",

– деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркор ва фаолларнинг таклифлари тингланди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз ислоҳотлари натижасида тубдан янги қиёфа касб этаётган Қашқадарё

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдала туманида ўтказилган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
2025/07/08 15:41:54
Back to Top
HTML Embed Code: