Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенат раиси бугунги ялпи мажлисда блогерларни ҳам табриклади❗️

Эртага 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, ахир.

@u_generalissimus
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Сўз масъулияти, холис ахборот ва жамият ойнаси бўлган қалам соҳибларини касб байрамлари билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Ижодий парвоз, тинимсиз изланиш ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from UzPFL
📍 Qarshi

20:00 🔵 NASAF — PAXTAKOR 🟡

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ⚫️ Apex | ⚫️ Macron | 🔵 BMB
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон" анжуманлар саройида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ҳамда “Олтин қалам” XIX Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирдим.

Президентимизнинг кечаги фармони билан бир гуруҳ ҳамкасбларимиз Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ушбу мукофотларни ўз соҳибларига топширди.

Шунингдек, тадбирда “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндорлари эълон қилинди, ғолиб оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар мукофотланди. Бош мукофотга "Гулхан" журнали таҳририяти сазовор бўлди.

Юксак мукофотлар ва касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Во Дворце форумов «Узбекистан» состоялось торжественное мероприятие, посвященное Дню работников печати и средств массовой информации, а также церемония награждения победителей и призеров международного конкурса на XIX Национальную премию «Олтин калам».

Я зачитал поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, адресованное представителям медиасферы по случаю их профессионального праздника.

Согласно вчерашнему указу Президента, группа наших коллег была удостоена высоких государственных званий, орденов и медалей. Награды их обладателям вручила Председатель Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева.

Кроме того, были объявлены имена лауреатов Национальной премии «Олтин калам». Награды получили лучшие представители средств массовой информации, журналисты и блогеры. Главную премию завоевал коллектив редакции журнала «Гулхан».

Поздравляем с высокими наградами и профессиональным праздником, уважаемые коллеги!

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Департаменти "Ҳисор" давлат қўриқхонаси Мираки бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган фотоқопқонга Тянь-Шань қўнғир айиғи гуруҳ-гуруҳ бўлиб юрган лавҳалари муҳрланди.

Ҳозирги кунда Тянь-Шань қўнғир айиғи Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган бўлиб, сут эмизувчилар синфига мансуб ҳамда Помир, Тянь-Шань, Ҳимолай, Ҳисор тоғларида яшайдиган айиқларнинг алоҳида туридир. Ҳозирги кунда қўриқхона ҳудудини Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимига учрайди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
2025/07/03 05:07:36
Back to Top
HTML Embed Code: