Telegram Web Link
Тошкент вилоятидан келган ҳокимлар “Қашқадарё тажрибаси”ни ўрганишди

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик ёшлар билан Бухорога бориб келдик.

Батафсил видеода.
⚡️Қадрли ёшлар, сиз кутган кун келди!

30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги Амфитеатрда шоу гала-концерт дастури ўтказилади.

Унда ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари Зиёда, Sahara гуруҳи, DJ ELS ҳамда воҳамиздаги таниқли санъаткорлар иштирок этишади.

Концерт дастури 30 июнь куни 18:00 да бошланади.

Ушбу концерт дастурига кириш мутлақо бепул.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Бир нарсани аниқ тушуниб олиш зарур. Болани ёмони бўлмайди. Уларга катталарнинг меҳри, имкониятларини намоён қилиш учун шароит, ўзига ишонч бўлиши учун мотивация керак”,

- деди Президентимиз ёшлар билан учрашувда.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент совғаси

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги раҳбарлар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 5 нафар қашқадарёлик ёшларга хонадон калитларини топширди

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Нуронийлар Яккабоғ туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида
#Тайинлов

Ғиёсов Абдинаби Камоловични Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Абдинаби Ғиёсов - 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган. У Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. "Шуҳрат" медали соҳиби.

Тайинловга қадар у "Кумуш куз файзи" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти”нинг “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Танхоздарё бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган видеоқопқон объективига Сибирь тоғ эчкилари табиат қўйнида гуруҳ-гуруҳ бўлиб юрганлиги муҳрланди.

Сибирь тоғ эчкилари одатда ўзларига хавфсиз ва ўзларига етарлича озуқа бор жойларга баланд чуқиларида юрадилар.


Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Майданак астротуризмнинг янги манзилига айланмоқда

Қашқадарё вилоятининг табиий иқлими ва баланд тоғли ҳудудларида жойлашган Майданак обсерваторияси атрофида астротуризмни ривожлантириш ишлари изчил давом этмоқда.

Айни вақтда ушбу ҳудудда 20 та енгил конструкцияли дам олиш уйлари барпо этилмоқда. Бу келгусида сайёҳлар учун қулайлик яратиш, астрономияга қизиқувчи маҳаллий ва хорижий меҳмонлар оқимини кенгайтиришга хизмат қилади.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланмоқда!

2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинади.

Сиз субсидия олиш учун қуйидаги усуллардан бирини танлаган ҳолда ариза топширишингиз мумкин:

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш орқали;
Электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қуйидаги ҳавола орқали:

🔗 https://my.gov.uz/oz/service/325

📌 Ариза берувчи ва унинг яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори қуйидаги чегараларда бўлиши зарур:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: МҲТЕКМнинг 2,7 баравардан (3 118 500 сўм) – 8 бараваргача (9 240 000 сўм)

Тошкент шаҳрида: МҲТЕКМнинг 2,7 баравардан (3 118 500 сўм) – 9,2 бараваргача (10 626 000 сўм)

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исоқов Алишер Рахматуллаевич Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
👍2
⚡️Абитуриентлар диққатига!

❗️2025-2026-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена эса соат 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси” my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда.

Абитуриентлардан ўзларига тегишли “Абитуриент рухсатномаси”ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўраймиз.

❗️Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

❗️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Барча абитуриентлардан рухсатномаларини юклаб олишлари сўралади!!!

Манба: Билимларни баҳолаш агентлиги

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
⚡️ ЭЪЛОН

Бугун, яъни 8 июль куни Л-Оқбош 35 кв ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, Деҳқонобод туманининг “Оқрабод” маҳалласида соат 09:00 дан 18:00 гача электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Қашқадарё филиали туман аҳолисидан узр сўрайди.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
Солиқ мобил иловасида солиқларни уйдан чиқмасдан тўланг

Жисмоний шахслар 2025 йил учун мол-мулк ва ер солиғини масофадан туриб тўлашлари мумкин.

Ҳисобланган сумма  “Менинг солиқларим” “Солиқларни тўлаш” бўлимида солиқ тўловчиларга жами қанча тўлаши зарурлигини эслатиш учун “Йиллик” сифатида онлайн акс эттирилади, “Жорий” устунида эса 15 апрелгача қарз миқдори кўрсатилмайди.

✔️ Эслатиб ўтамиз: 2025 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи суммаси 15 апрель ва 15-октабргача тенг улушларда тўланади.

👉 Солиқ кодексининг 423-моддаси ва 440-моддаси

"Тўлов суммаси" қаторида кўрсатилган суммага ўзгартиришлар киритиш ва исталган миқдордаги суммани тўлаш мумкин. Тўловдан олдин тизим қўшимча тасдиқлашни сўрайди.

Илова фойдаланувчилари солиқ қарзларини автоматик тўлаш режимини ҳам ёқишлари мумкин.

Каналга аъзо бўлинг: https://www.tg-me.com/qashlive
2025/07/14 11:30:11
Back to Top
HTML Embed Code: