Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Марказий Осиёдаги илк немис боғчаси Қашқадарёда очилмоқда

Муротжон Азимов Қарши шаҳридаги “Киндервельт” ўзбек-немис боғчасининг очилиш маросимида иштирок этмоқда.
👍17👏1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Муротжон Азимов хорижий инвесторларни қабул қилиб, қатор лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан фикр алмашмоқда
👍11🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сифатли таълим-тарбия - мамлакат тараққиётини ҳал қиладиган энг муҳим масала - Муротжон Азимов

Хабар берганимиздек, бугун қарийб 130 йиллик тарихга эга, дунёнинг 15 дан ортиқ давлатида 100 ортиқ корхоналари мавжуд, йиллик айланмаси қарийиб 1,5 млрд евро бўлган Германиянинг “Klett” компанияси билан ҳамкорликда ўзбек-немис боғчаси иш бошлади.

“Сифатли таълим-тарбия - мамлакат тараққиётини ҳал қиладиган энг муҳим масала эканини бугун замоннинг ўзи кўрсатмоқда.

Иқтисодиёт қанчалик мустаҳкам бўлса, таълим ривожланади. Таълим сифати юқори бўлган мамлакатда эса иқтисодиёт барқарор ўсади”
,

- деди вилоят ҳокими очилиш маросимида

Бу ҳамкорлик доирасида таълим тизимига хорижий тажрибаларни жорий этиш, илғор давлатларнинг ўқув ва услубий ёндашувларини амалиётга татбиқ этиш мақсад қилинган.

Gov.uz|Telegram|YouTube|FB|Instagram|X
👍10🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Муротжон Азимов айни дамда туркиялик инвесторларни қабул қилиб, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда
👍11
Бугун Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар ўз ишини бошлади.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг матбуот хизматлари раҳбарлари, шунингдек, соҳа бўйича мутахассислар ва экспертлар иштирок этмоқда.

Семинар доирасида ахборот сиёсати ва коммуникация жараёнларини самарали ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, фейк хабарлар ва ахборот хуружларига қарши туриш, инқирозли коммуникацияни ташкил этиш ҳамда замонавий PR технологиялари, рақамли медиа ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш, сифатли контент яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тадбир очилишида иштирокчиларга мурожаат қилар эканман, мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар матбуот котибларининг мақоми ва масъулиятини сезиларли даражада оширгани, фаолияти учун кенг имкониятлар яратганини таъкидладим.

Шу билан бирга, соҳада ҳали тизимли камчиликлар сақланиб қолаётганини, ишда етарли даражада тезкорлик, таҳлилий ёндашув ва креативлик етишмаётганини қайд этдим.

Оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорликда ишлаш, ҳар қандай вазиятда уларнинг саволларига очиқ бўлиш ва ўз вақтида уларга жавоб қайтариш биринчи даражадаги вазифа бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидладим.

Ҳамкасбларимни фаол ва ташаббускор бўлишга, доимий равишда билим ва кўникмаларини ошириб боришга, масъулият, огоҳлик ва юқори профессионалликни намоён этишга, замонавий технологиялар асосида ва оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришга чақирдим.

Ишончим комилки, бу ўқув-амалий семинар ахборот хизматлари раҳбарлари учун тажриба алмашиш, малака ошириш ва фаолиятни янги босқичга кўтаришда муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Сегодня в Академии государственной политики и управления стартовал учебно-практический семинар для руководителей информационных служб органов исполнительной власти на местах.

В нем принимают участие руководители пресс-служб Совета Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятов областей и города Ташкента, а также специалисты и эксперты в сфере коммуникаций.

В ходе семинара рассматриваются актуальные вопросы организации эффективной информационной политики и коммуникации, взаимодействия со средствами массовой информации, противодействия фейкам и информационным угрозам, построения кризисных коммуникаций, а также использования современных PR-технологий, цифровых инструментов и возможностей искусственного интеллекта, подготовки качественного контента.

На открытии семинара, обращаясь к участникам, я подчеркнул, что реформы, проводимые под руководством Президента нашей страны, значительно повысили статус и ответственность пресс-секретарей, расширили их профессиональные возможности.

Также указал на то, что, несмотря на достигнутый прогресс, в сфере все еще сохраняются системные недостатки – нередко не хватает оперативности, аналитичности и креативного подхода в работе.

Отметил, что постоянное сотрудничество со средствами массовой информации, открытость к их вопросам и готовность своевременно давать ответы должны стать их первоочередной обязанностью.

Призвал коллег быть активными и инициативными, постоянно совершенствовать свои знания и навыки, проявлять ответственность и профессионализм, работать с опорой на современные технологии и в тесном взаимодействии со средствами массовой информации.

Уверен, что этот учебно-практический семинар станет важной площадкой для обмена опытом, повышения квалификации и дальнейшего совершенствования деятельности руководителей информационных служб.

Facebook|Instagram|X
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Муротжон Азимов Китоб туманида ўтказилаётган “Республикада юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш бўйича дала ўқув-семинари”да иштирок этмоқда.

Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазири ҳам иштирок этмоқда.
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Хабар берганимиздек, Китоб туманида “Республикада юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш бўйича дала ўқув-семинари” бўлиб ўтмоқда.

Семинар давомида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов ҳамда иштирокчилар “Миср тажрибаси” асосида 5 гектар майдонга экилган картошка даласини кўздан кечирмоқда.
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE Семинар иштирокчилари Китоб туманининг “Яккатут” маҳалласидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган лимон, мандарин, апельсин ва банан каби цитрус меваларни кўздан кечирмоқда.
👍8👏1
Қашқадарёда юқори авлодли картошка етиштириш бўйича семинар ўтказилди

Бугун вилоятимизнинг Китоб туманида “Республикада юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш” мавзусида дала ўқув-семинари ўтказилди. Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вилоят ҳокими Муротжон Азимов, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган аграр соҳа мутасаддилари, фермерлар ва деҳқонлар иштирок этди.

Семинарда Миср тажрибаси асосида экилган “CАRА” навли картошка мини-тугунакларини экиш ва парваришлаш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида сувдан тежамкор фойдаланиш, замонавий агротехник усулларни жорий этиш ва миллий уруғчилик тизимини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Муротжон Азимов ўз сўзи давомида картошка уруғчилиги бўйича Қашқадарё тажрибаси йўлга қўйилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Уруғлик картошка бўйича илмни йўлга қўйиб, кўпайтириш орқали нафақат вилоятни, балки келгуси 3-4 йилда бошқа вилоятларга ҳам етказиб беришни йўлга қўямиз”

, — деди вилоят ҳокими.

Мазкур ташаббус озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етиштиришга хизмат қилади.

Gov.uz|Telegram|YouTube|FB|Instagram|X
👍10👏1
Forwarded from DAVLAT XIZMATCHISI
Hokimliklarda Axborot siyosatini yuritadigan, hokimlarning ommaviy axborot vositasida shaxsiy imijini yaratadigan axborot xizmati rahbarlari

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruv akademiyasida hokimlarning axborot siyosati bo‘yicha maslahatchilari uchun tashkil etilgan ikki kunlik maxsus o‘quv kurs yakunlandi.

Kamera orqasida ishlovchi xodimlar

Энг сўнгги ва ишончли маълумотлар учун: @davlatxizmatchisi_uz каналига обуна бўлинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍3
2025/10/21 19:37:31
Back to Top
HTML Embed Code: