Telegram Web Link
Катта қизим IELTS имтиҳонидан 7.5 бал олганидан кейин орзу-умиди чет элга ўқишга кетиш бўлиб қолди. Уни қўллаб-қувватладим. Ҳозир Инчеон шаҳридаги Инҳа университетида таҳсил оляпти.

Бу сингилларига ҳам мотивация бўлди. 10-синфда ўқийдиган иккинчи қизим ҳам қарийб уч йил давомида инглиз тилига қаттиқ тайёргарлик кўрди. Тенгдошлари ўйнаб юрган пайтда туни билан дарс тайёрлади. Ўтган ҳафтада IELTS топшириб чиқди.

Айтганча, регистрация вақтида бир кичик чалкашлик юз берди: у Academic эмас, балки General Training йўналишини танлаб қўйган экан. Бу йўналиш одатда хорижда ишлашни мақсад қилганлар учун. Ҳолбуки, ўқиш ниятидагилар Academic имтиҳонини топширади.

Мен унга “Хавотир олма, Academic ҳам топширасан”, деб йўл кўрсатдим. Мана, бугун қувонч билан ўтирибди. Орзу йўлидан қайтмади. Ҳали Academic имтиҳони олдинда, лекин қалбида шодлик, кўзларида ишонч.

Фарзандларимнинг меҳнати, интилиши ва юксалишларидан қувониб юраверайлик.

Омадингни берсин, қизим!

www.tg-me.com/qayduz
👍10🔥5🥰32
Абдулла Қаҳҳор 1963 йилда ушбу мақолани ёзган экан. Ижтимоий тармоқларда бир аср олдин жадидларимизнинг тўй ҳақида ёзган мақола-эсселари айланиб юради.

Умуман, тўй ёмон одат эмас, харажатлари қониқтирса, ҳамма билганича қилиши мумкин. Лекин унинг исрофгарчилиги, қарз-қаволага ботиришини мутлақо оқлаб бўлмайди. Ҳарчанд қисқартириляпти, дегани билан янги одатлар, куракда турмас постоновкалар, даҳмазалар қўшиляпти. Тўй жуда катта бизнес-индустрияга айланган. Ҳалиям Қаҳҳор давридагидек ичкиликлар камайган. Бунинг ўрнини ортиқча тўкин-сочинлик, ҳавасмандлик эгаллаган.

Модомики шундай экан, бу масала яна бир асрдан кейин ҳам шунақа долзарб бўлиб қолаверади. Ишонмасангиз, сиз ҳам бугунги тўйлар ҳақида бир саҳифали мақола ёзиб қўйинг, 100 йилдан кейин ўқиганлар бугунги гапдек ўқийверади.

www.tg-me.com/qayduz
👍3🔥1
...инвесторллар учун ҳам кўчмас мулкка сармоя фойдали вариантлардан бири дейиш мумкин.

Айниқса пулларни долларда сақлаш билан солиштирганда, фойда яққол кўринади. Уй-жой сотиб олиш келажак учун ҳам яхши сармоя ҳисобланади.

Олтинга сармоя қилиш учун ҳозир анча кеч. Эндиликда йиллик 30-40 фоизли ўсишлар бўлиши эҳтимоли анча кам.

Омонатлар ҳам аввалгидек жозибадор эмас — ҳозирда 27 фоиз ўрнига 23 фоизли омонатлар очиш мумкин.

Шундай экан, кўчмас мулкка инвестиция энг оқилона қарорлардан бирига айланиши мумкин.

www.tg-me.com/qayduz
🔥1
Ҳомиладор аёл эридан сўради:

– Кимни кутаяпсиз — ўғилми ёки қиз?

Эр жавоб беради:
– Агар ўғил бўлса, мен уни математикага ўргатаман, спорт билан шуғулланамиз, уни балиқ овлашга ўргатаман ва ҳоказо.

Хотини:
– Ҳа… А агар қиз бўлса-чи?

Эри:
– Агар қизимиз бўлса… мен уни ҳеч нарсага ўргатишим шарт бўлмайди. Чунки у мени ҳаммасига ўзи ўргатади — қандай кийиниш, қандай овқатланиш, нимани айтиш, нимани айтмаслик…
Қисқаси, у менинг иккинчи онамдек бўлади. Ва у мени қаҳрамони деб билади, ҳатто мен ҳеч қандай катта иш қилмасам ҳам. У ҳар доим мени тушунади, ҳатто унинг хоҳишини рад этсам ҳам.
У доим ўз турмуш ўртоғини мен билан таққослайди… Ёши нечада бўлишидан қатъи назар, у мени эркалатишимни хоҳлайди. У мен учун бутун дунё билан курашади. Агар кимдир мени ранжитса, уни ҳеч қачон кечирмайди.

Хотини:
– Демак, қизингиз қиладиган ишларини ўғлингиз қила олмайди, тўғрими?

Эри:
– Йўқ, йўқ! Балки ўғил ҳам қилар, лекин у бу нарсаларни ўрганиши керак бўлади. Қизлар эса бу фазилатлар билан дунёга келади. Қиз фарзанднинг отаси бўлиш — ҳар қандай эркак учун ифтихор.

Хотини:
– Лекин у биз билан абадий қолмайди-ку.

Эри:
– Ҳа, лекин у қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар биз унинг қалбида бўламиз.

Қизлар — бу фаришталар… Қизлар бу — шартсиз ва абадий меҳр ва ғамхўрлик...

Барча қиз фарзанди бўлган бахтли ота-оналарга бағишланади.

Муаллиф

www.tg-me.com/qayduz
👍42🔥2
Устоз журналистлар иборат гуруҳимиз бор. У ерда уларга ўз самимий тилакларимни билдирганимдан сўнг шуни таҳрирлаб, пост қилиб қўя қолишни маъқул топдим.

Аввало, барча устоз ва мураббийларни бугунги айём билан табриклайман. Гарчи алоҳида кун қилиб белгиланган бўлса ҳам биз доимо устозларни эъзозлаймиз, эҳтиром кўрсатамиз.

Бугунги кунда қандай ютуқларга эришган бўлсам, уларнинг меҳнати илми ва ҳаётий тажрибаси таъсири бўлган. Барча устозларимга Аллоҳдан узоқ умр, тан-сиҳатлик, ижодий баркамоллик тилайман. Фарзандлар ва набиралар роҳатини кўриб юринг. Ўтиб кетганларининг охиратларини обод қилсин. Қилган хайрли ишларимиз савоби доим уларга ҳам тегиб турсин.

Номма-ном айтай, десам кимдир қолиб кетади, кимдир рўйхатда кейинроққа тушиб қолади. Шунга истиҳола қилдим, тўғриси. Олтин бошингиз омон бўлсин, азиз устозлар!

Сизларни яхши кўраман.

www.tg-me.com/qayduz
👍2🔥2
Актау шаҳри мезбонлик қилаётган “Қўрқут ота” V халқаро кинофестивал доирасида бўлиб ўтган туркий давлатлар кинематография соҳаси вакиллари иштирокидаги анжуманда Ўзбекистон томонидан туркий давлатларнинг муштарак тарихи ва маданиятини янада кенг тарғиб этиш мақсадида “Турон замин” халқаро кинофорумини ташкил этиш ҳамда туркий давлатларнинг кино каталоги ва ягона интернет платформасини яратиш  таклифи илгари сурилди.

www.tg-me.com/qayduz
🔥1
Бугун футболга оид иккита муҳим хушхабар тарқалди.

Биринчиси, Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Иккинчиси эса, футбол инсайдери Фабрицио Романо хабарига кўра, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан йўл олади!

www.tg-me.com/qayduz
👍2🔥2🤔1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

1938 йилнинг 28 март куни Сталин, Молотов, Кагонович, Ворошиловлар раҳбарлигида Ўзбекистондаги сиёсий элитадан 165 кишини қатағон қилиш ҳақидаги рўйхатга қўл қўйилади. Мана шу рўйхат асосида 4-7 октябр кунидаги фожиалар рўй берди.

155 киши отувга, 10 киши меҳнат тузатиш лагерига ҳукм қилинади. Худойберган Девонов, Чўлпон, Фитрат, Отажон Ҳошим, Адулла Қодирий, Анқобой, Акбар Исломов, Исроил Ортиқовлар 4 октябр куни отиб ташланди. 5 октбяр куни эса аллақачон отиб ташланган инсонлар гўёки «суд қилинади».

4 октябр қирғини амалга оширилган ҳудуд – «Алвастикўприк». Тошкент, Шаҳидлар хиёбони.

4 октябр куни шунчалар кўп одам отиладики, Абдулҳамид Чўлпонга келганда ҳатто ўқлар тугайди, отувчиларнинг ўзи ҳам чарчаб қолади. Чўлпонга сени эртага отамиз деганида, у: «Бу инсонлар йўқ дунёда бир нафас ҳам яшашни истамайман, мени ҳозир отасизлар», деб туриб олгани учун унинг бошини болта билан чопиб ўлдиришади...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://www.tg-me.com/mushtumjurnali
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда роботлар ишчилар ўрнини эгалламоқда.

Ташқарида башарият XXI асрнинг 50-йилларида яшамоқда...

www.tg-me.com/qayduz
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#kadrorti

Ўзингизни "supermen" санай олайсизми?


Фильмлар шундай тасвирга олинади...

www.tg-me.com/qayduz
🔥1
Ўзбекистондаги бир қатор оммавий ахборот воситаларининг 2024 йилдаги даромади, соф фойдаси ва тўлаган солиқларини ўрганишибди.

@platformauzb
🔥1
Forwarded from Kainbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олма-Отага Қайрат ва Реал ўйинига борган тошкентлик ота-болани фирибгарлар 1170$ долларга тушириб кетибди.
👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi Ministrlar kabineti :) Qo‘ling o‘rgilsin shaddod hukumat! :) (#)
👍1🔥1🥰1👌1
Тез орада сунъий ақл инсоният бошига етадими?

BBCнинг ушбу лавҳаси шу ҳақда экан. Сўнгги йилларда сунъий ақл ҳақидаги баҳслар жаҳон миқёсида кучайди. Илмий доиралардан тортиб, сиёсий майдон ва оммавий ахборот воситаларигача бу масала кун тартибидан тушмаяпти. OpenAI ва Google DeepMind раҳбарлари ҳам жамоатчиликни огоҳлантиришяпти: агар сунъий ақл назоратсиз ривожланса, у инсониятнинг ўзига таҳдид солиши мумкин.

Бундай огоҳлик илмий фантастика эмас — балки реал эҳтимол сифатида кўрила бошланди.

Илгариги дастурлар фақат ҳисоб-китоб ёки маълум вазифани бажарарди. Ҳозир эса сунъий интеллект матн ёзади, мусиқа яратади, расм чизади, код тузади ва ҳатто илмий таҳлиллар қилади. У инсон фикрини тақлид қилиб, айрим ҳолларда ундан ҳам тезроқ қарор қабул қилади.

GPT, Claude, Gemini каби моделлар маълумотни чуқур англаш ва ижодий ишлаб чиқариш даражасига етди. Бу ютуқлар фан, тиббиёт, таълим ва иқтисодиётда катта имконият очмоқда. Бироқ ҳар қандай кучли технология сингари, сунъий интеллект ҳам хатарли йўналишда қўлланилса, инсон назоратидан чиқиб кетиши мумкин.

2023–2024 йилларда дунёдаги етакчи лабораториялар — OpenAI, DeepMind, Anthropic ва xAI раҳбарлари “AI extinction risk” ҳақида гапиришди. Улар агар сунъий интеллект мустақил қарор қабул қиладиган, ўз манфаатини ҳимоя қиладиган тизимга айланса, у инсон фикрини кераксиз деб ҳисоблаши эҳтимолдан холи эмас, деб таъкидлайди.

Яъни, агар инсон сунъий ақлни бошқариш воситасини йўқотса, машина фақат ўзига мос мантиқ асосида ишлай бошлайди. Бу эса инсоният учун фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

AI дастурлари журналистика, дизайн, ҳуқуқ ва хизмат кўрсатиш соҳаларида инсон ўрнини босмоқда. Корхоналар вақт ва маблағни тежаш мақсадида автоматлашган тизимларга ўтмоқда.

Сунъий интеллект катта маълумотни тез таҳлил қилади, стратегия тузади, хатоларни аниқлайди. Бу инсоннинг фикрлаш устунлигини синовга қўймоқда.

AI мусиқа тузади, сценарий ёзади, шеър яратади. Яъни ижод ҳам рақамли майдонга кўчмоқда. Кўпчилик учун бу ёрдамчи восита, бошқалар учун эса рақобатчи.

Машинада ақл бор, лекин руҳ ва виждон йўқ. У қарор қабул қилади, лекин афсусланмайди. У шеър ёзади, лекин илҳомни ҳис қилмайди.

Инсонни сунъий интеллектдан ажратиб турадиган жиҳат — ҳиссийлик ва маънавий идрок. Шу боис мутахассислар сунъий интеллект инсонни тўлиқ алмаштирмайди, балки унинг ишини енгиллаштиради ёки тезлаштиради, дея таъкидлашади.

Аммо агар жамият бу жараённи назоратсиз қолдирса, инсон қиймати пасайиши хавфи туғилади. Технология инсон ҳаётини яхшилаши керак, унинг маъносини эмас, юкини олсин.

Давлат ва халқаро ташкилотлар сунъий интеллект хавфсизлигини таъминловчи қонун ва ахлоқ меъёрларини яратишлари керак ва яратяпти ҳам. Куни кеча Павел Дуров телеграм каналида бу ҳақда пост ҳам қолдирди.

AI фақат ижобий соҳалар — тиббиёт, таълим, фан ва экологияда қўлланилиши лозим.

Инсоннинг ўзидаги ақл, ҳис, маънавият ва ижод салоҳиятини ривожлантириш керак. Чунки технология тез эскиради, лекин инсон қадри абадий.

Инсон ўз ақлини сунъий ақлга ўргатмоқда. Бу жараёнда у фақат код ёзувчиси эмас, балки ахлоқий масъул шахс бўлиб қолиши керак.

AI хатоларни тўғрилайди, лекин инсофни англамайди. У формулани билади, лекин инсон ҳаётининг маъносини ҳис қилолмайди. Шу боис ҳар қандай алгоритм ортида инсон назорати бўлмаса, натижа хатарли бўлади.

Сунъий интеллект — инсоннинг энг катта ютуғи ҳам, эҳтимол, энг катта синови ҳамдир. У инсониятга фойда келтириши ёки ўз яратувчисини ортда қолдириши мумкин.

www.tg-me.com/qayduz
👍1🔥1👌1
Нориндаги Шўрариқ маҳалласи атрофидаги яна 6 та маҳаллага хизмат кўрсатадиган марказга айланмоқда. Бундан руҳланиб, “Замонавий гузар, сервис маркази, боғча, мактаб қураман, ишлаб чиқариш қиламан!”, деб ўнлаб тадбиркорлар ташаббус билан чиқди.

Атрофидаги 6 та маҳалла штатидан тўғри фойдаланиб, тежалган маблағ ҳисобидан архитектор ва урбанист жалб қилингани натижасида ушбу 7 та маҳалла қиёфасини бутунлай ўзгартириш учун имконият пайдо бўляпти.


Албатта, инфратузилма яхши бўлса, ҳар қандай жойда ривожланиш бўлади ва ишлаб чиқариш тизими йўлга қўйилади.

www.tg-me.com/qayduz
1👍1🔥1
⚡️Энди Тошкент шаҳрига ўз уйи бўлмаганлар ҳам яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин

Фуқароларга, шунингдек доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки ўзлари учун қулай бўлган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, давлат хизматлари марказлари орқали шахсан бўлиб турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун онлайн ариза бериш имконияти берилади.

Батафсил
👍1🔥1🤔1
Энг қиммат декорация — бу “ўлик” парламент

Энг қиммат декорация — қандайдир миллион долларлик блокбастерни суратга олиш учун махсус ясалган тарихий ёки футуристик шаҳар эмас. Энг қиммат декорация — бу қайсидир театрнинг ўта мураккаб спектакл учун тайёрлаган саҳна эскизлари ва безаклари ҳам эмас. Энг қиммат декорация — бу “ўлик” парламент.

Чунки “ўлик” парламентни “демократик фасад” яратиш учун ушлаб туришнинг бевосита харажатлари қимматга тушади (маошлар, бинолар, имтиёзлар ва ҳоказо), шу билан бирга ўша “ўлик” парламент ўзининг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги, яъни ўз вазифаларини бажармаётгани — масалан, бюджетни назорат қилмаслиги, саволлар бермаслиги) ортидан келадиган зарарни тасаввур қилиш, ҳисоблаш қийин.


Комил Жалилов, Таълим масалалари бўйича эксперт

@Bayonotuz
👍1🔥1
Давлат тили мақоми берилганидан 36 йил ўтиб вокзал ва станциялар номлари ўзбек тили қоидаларига мослаштириладиган бўлди

«Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли барча вокзал, станция ва разъездлар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 17 октябрдаги қарорида маълум қилинган.

Унга кўра, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 3 ой муддатда вокзал, станция ва разъездларда ўрнатилган пешлавҳалар ва ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзувида ёзилишини таъминлаши керак.

Масалан қарордаги рўйхатга биноан, Жиззах амалдаги номи Джизах бўлган вокзал энди Jizzax деб ўзгартирилади.

Номларнинг мувофиқлаштирилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар ҳамда маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилади.

Рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жами 320 та вокзал, станция ва разезд киритилган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кинодаги мураккаб тасвирларни фақат мутахассисгина илғаши мумкин.

www.tg-me.com/qayduz
🔥1
2025/10/25 11:50:53
Back to Top
HTML Embed Code: