🔴ТУҲМАТ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

САВОЛ
:

Менга бир киши асоссиз туҳмат қиляпти. Агар мен уни устидан ёзиб берсам унга қандай чора кўрилади ?

‼️ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (6 800 000 сўм)дан олтмиш баравари (20 400 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️ Агар ўша шахс cизга нисбатан қилаётган тухмати тухмат эмаслигини асослаб бера олмаса, унга нисбатан юқоридаги жарима жазоси қўлланилиши мумкин

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Миллий жамоанинг Ҳонг конгга қарши ўйинидан сўнг тартибсизлик қилган шахслар жавобгарликка тортилди‼️

🔹Тартиббузарларнинг 6 нафари вояга етмаган шахс бўлгани учун МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан уларнинг ота-оналари жаримага тортилган.

🔹Қолган уч нафар шахсга нисбатан ҳам маъмурий баённомалар тузилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

🔹Суд томонидан қоидабузарларнинг икки нафарига МЖтКнинг 183 ва 194-моддаларига биноан 5 суткадан, яна бир шахсга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

🔹Спорт шарҳловчиси Даврон Файзиевнинг маълум қилишича, ОФК мухлисларнинг ушбу тартибсизлиги учун Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортган.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
🔴 ХАТО УРИЛГАН ЧЕКЛАРНИ ҚАЙТАРСА БЎЛАДИМИ?

САВОЛ:

Assalomu alaykum! Ikki marta xato chek urib qöydik har biri 300 000 000 so'mdan 2 ta chekni ham qaytarish kerak uni qanday qaytarsa böladi.

‼️ ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 йилдаги 👉 📑 943-сон қарори 1-иловаси 38-1-бандида Тузатувчи касса чеки фойдаланувчи томонидан илгари онлайн-НКМдан фойдаланмасдан ҳисоб-китоб қилган ҳолларда, онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ёки онлайн НКМдан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда фойдаланилганда шакллантирилади. Касса чекига маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари, маҳсулотнинг (товар, хизмат) ўлчов бирлиги, сони ва суммаси бўйича тафовут аниқланган ойдаги қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқлар бўйича солиқ тўловчилар учун тегишинча солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларигача тузатиш киритилиши мумкинлиги белгиланган.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ў. фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик унинг ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔺Ню-Йоркда намойишчилар Байденнинг нутқини бўлиб қўйди..?!

🔺Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ўзини ёқиб юборган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари аскари Аарон Бушнелл...

🔺Геноцид нима эканлигини биласизми?


👉 📚📖 Батафсил ўқишингиз учун:


👉 🎥 БАТАФСИЛ ВИДEОНИ КЎРИШ УЧУН:

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида одам ўғирлаб, пистолет билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган жиноий гуруҳ ушланди

Гумонланувчи жабрланувчини Мексика орқали АҚШга юборишни айтиб ундан $36 минг олган. Бироқ АҚШга бормоқчи бўлган шахс манзилига етиб бормаган ва гумонланувчидан пулларини қайтаришини талаб қилган.

👉 📚📖 Батафсил ўқишингиз учун:

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
🔴 Тошкентда қабристондаги қабр тошларини синдириб ташлаган йигитга суд ҳукми ўқилди

29 ёшли йигитнинг бундай ҳолатни содир қилганлиги сабаби маълум қилинди.

«Миллар» дастурининг хабарига кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қабристонлардан бирида содир бўлган.
1995 йилда туғилган йигит қабр тошларини синдириб, атрофга улоқтирган. Қабрларни устидаги темирларни титиб ташлаган.
Йигитнинг отаси айнан ўша қабристонга дафн этилганлиги учун йигит бу ҳолатни содир қилганлиги айтилди.
Ҳозирда 9 та қабр йигитнинг уйдагилари томонидан тиклаб берилган.

"Дадам оламдан ўтиб қолганларида, ҳис-туйғуларим ёмон кечди. Жуда сиқилиб кетганимдан маст ҳолатда бу ишларни қилдим. Пушаймонман, ҳаммадан кечирим сўрайман",- дейди йигит.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 134-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
ҚОНУН БЎЙИЧА БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ВОРИСЛАР

САВОЛ
:
Отамдан қолган ҳовлимиз бор. Отам ҳовлини кимгадир васият қилиб қолдирмасдан вафот этган. Шу ҳовлига биринчи навбатда кимлар меросхўр бўлишлари мумкин ?

‼️ЖАВОБ:
Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига асосан, мерос қолдирувчининг болалари (фарзандликка олинган болалари хам), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар деб кўрсатилган.

☝️ Демак, қонун бўйича отангиздан қолган ҳовлига онангиз ва Сизлар, яъни фарзандлар биринчи навбатдаги ворислар хисобланасизлар.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃🏃‍♂️🏃‍♀️
6-БЙД Ташкент халқаро марафонида иштирок этиш учун рўйхатга олиш 5-апрел куни тугайди!

Марафон 21-апрел куни бўлиб ўтади ва 6000 га яқин иштирокчи қатнашади. Ҳар бир югуриш ишқибози ўзининг 3, 10, 21 ва 42 кмъдаги қулай масофасини танлаши мумкин.

Марафон ўтказиладиган жой: Ҳумо Арена

20 апрел, марафондан бир кун аввал “Пахтакор” стадионида Кидс рун ва Шимолий юриш бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.

Ушбу вақтни оилангиз ва яқинларингиз билан ўтказинг!

Иштирок этиш нархи 150 минг сўмдан 300 минг сўмгача.

Иштирокчилар учун бошланғич пакетга қуйидагилар киради: чипли кўкрак рақами, илгаклар, рюкзак, кепка, футболка, марафон куни жамоат транспорти учун чипталар.

Рўйхатдан ўтиш: 👉 perfend.com платформасида

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
👆 ОЛДИНГИ ХАБАР:

🌉 Балтимор кўпригини таъмирлаш 1 млрд долларга тушиши мумкин

🔹Мутахассисларнинг фикрича, вайрон бўлган кўприкни тиклаш бир неча йил давом этиши мумкин.

🔹Жон Хопкинс университетининг муҳандислик фанлари профессори Бен Шафер таъкидлаганидек, лойиҳа молиялаштириш миқдори, етказиб бериш тезлиги ва ишлар ҳажмига қараб беш йилдан етти йилгача давом этиши мумкин. Бошқа экспертларнинг фикрича, кўприкни қайта тиклаш 18 ойдан 24 ойгача давом этади ва 500 миллиондан 1 миллиард долларгача тушади.

26 март, сешанба куни Балтимор порти яқинидаги кўприк Сингапур байроғи остидаги 300 метрлик контейнер ташувчи кема таянчлардан бирига келиб урилиши оқибатида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида кўприк қулаш вақтида унинг устида бўлган олти киши ҳалок бўлган. Яна икки киши қутқариб олинди.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
🔴 Президент террорчиликни олдини олиш ва аҳоли гавжум жойларда хавфсизликни кучайтиришни буюрди.

🟥 Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишда, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия раҳбарияти олдига жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш вазифаси қўйилди.📑 👈

🔴 Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат билан чиқди.

🟥 Фуқаролардан қуйидагиларга эътибор қаратиш сўралмоқда: ...👉 📚📖 Батафсил ўқишингиз учун:

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
🔴Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 20-мартдаги тегишли буйруғи билан:

🔹умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари;
🔹хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

⚪️ 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:


◽️Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;
◽️Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;
◽️Математика фанидан — ёзма;
◽️Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

⚪️ 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

◽️Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);
◽️Математика фанидан — ёзма;
◽️Давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида)дан — ёзма ва оғзаки;
◽️Чет тили фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.
__________
⬜️ Маълумот учун, 2025-йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.

👉 📚📖 Батафсил ўқишингиз учун: https://uzedu.uz/uz/news/1535

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
1,1 минг доллар эвазига инглиз тилидан сертификат олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрида инглиз тили бўйича TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Фуқаро М.Р бошқа бир фуқаро A.T.ning ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
Хоразм ғазнасида пул йўқми?

Нахотки маъсуллар бунга жим тамошабин бўлишса?

Тадбиркорни 1.990.000.000 сўм ҚҚС пуллари 20 кунда ҳам қайтариб берилмасдан келмоқда.

Маъсуллар эса сан-санорлик билан кунини ўтириб, ўзларига эса Давлат ғазнасидан маош олишмоқда.

Хоразм вилоят молия бошқармаси рахбаридан бу хақда сўралганда, бошқарма бошлиғи бу масалани Республика хал қилишини айтиш билан кифояланди.

Аслида шу молия бошлиғи, масалага сидқидилдан ёндашиб, шу тадбиркор тўлаётган солиқлардан ойлик маоши олаётганлигини, тадбиркорни масаласини хал қилиш долзарб масала эканлигини хис қилиши лозим эди.

Афсуски кейинги пайтларда бизда бундай маъсуллар камайиб кетаябди.

Савол туғилади? Агар тадбиркорни тўлаган ҚҚС тўловларини вақтида қайтариб бера олмас экансиз, нима қиласиз уни пулини олиб.

Агар вилоятни пулини шу вилоятни ўзида хал қила олмас экансиз, нима қиласиз Хоразм вилоят молия бошқармаси ташкил қилиб.

Бу кетишда келажак нима бўлади?

Ҳали бир тадбиркорни 2 миллиардга яқин пулини бера олмасангиз, ривожланишдан умид қилмасак ҳам бўлар экан унда.

Яхшиси келинг бор хақиқатни айтинг, пулингиз йўқ бўлса йўқ денг. Тадбиркор ҳам шунга қараб иш тутатди.

Аввал ҚҚС тўлатасиз, уни қайтариб олиш учун Дунёни бор хужжатини талаб қиласиз, барча хужжатлар тайёр бўлиб, ҚҚСни қайтариш керак бўлганда эса қайтариб беримай Республика хал қилади ва бошқа бахоналарни айтасиз.

Айтингчи? Хоразм вилоятида Солиқ бошқармаси Молия бошқармаси нимага керак, агар вилоятни масаласини ўзлари еча олмаса.

Мана нима учун бизда ривожланиш бўлмайди. Аслида, тадбиркорлар ишлаябди, солиқларини ўз вақтида тўлаябди аммо, Давлат муассасалари ўз вазифасини бажара олмаябди.

Ушбу ҳолат юзасидан маъсуллардан муносабат талаб қилган ҳолда, ҳолат юзасидан журналистик суруштирувлари олиб борилишини маълум қиламиз.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
Масала ҳал бўлди.

Давлат ғазнасидан пул қайтди.

Туртмасанг тебранмайди;
Сўрамасанг бермайди деганлари рост экан.

Ҳабарингиз бор ушбу https://www.tg-me.com/qonundoirasidauz/2373 пост орқали Тадбиркорни 1.990.000.000 сўм ҚҚС пуллари 20 кунда ҳам қайтариб берилмасдан келаётганлиги хақида ҳабар берган эдик.

Пост чиқииши билан, орадан 3 соат вақт ўтиб, 20 кун олдин қайтариб берилиши керак бўлган ҚҚС Давлат ғазнасидан қайтарилиб, тадбиркорни хисоб рақамига ўтказиб берилди.

Бунинг учун рахмат албатта.

Аммо, шу ишни ҳабар бермасдан олдин, ёки интернет орқали пост чиқармасдан олдин ҳам қилиш мумкин эди аслида. Лекин эътиборсизлик ва маъсулиятсизлик айбларимизни барчага ошкор қилинишига мажбур қилар экан.

Ўйлаймизки келгусида бундай маъсулиятсизлик ва эътиборсизликка йўл қўйилмайди.

Ривожланишни хохласак.

Бугунги ишни эртага;
Эртаги ишни индинга қолдирмаслигимиз керак.

Аллох барчамиздан рози бўлсин.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook
Каналга уланиш👇
https://www.tg-me.com/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
2024/05/13 20:38:47
Back to Top
HTML Embed Code: