Telegram Web Link
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига эрталаб бўлганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, лаа қуввата иллаа биллаҳ, маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша` лам якун, аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва анналлоҳа қод аҳаато би кулли шай`ин ъилман»ни айтгин деб таълим берар эдилар ва: «Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳифз қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳифз қилинади», дер эдилар».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фуссилат сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from Islom.uz
Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади

Президент Шавкат Мирзиёев «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июн – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июн Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июн – душанба кунига кўчирилади, 18 июн – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқ миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошлар учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22286

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Такбир #Ташриқ

Ташриқнинг арабча матни:
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْد

Ташриқнинг ўқилиши:
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд».

Ташриқнинг маъноси:
«Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, барча мақтовлар У Зотга хосдир!»

Қурбон Ҳайити куни масжидга уйдан етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади. «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»ни айтиш вожиб. Яъни ушбу такбир сийғасини бир марта айтиш вожиб, ундан кўп айтиш мустаҳаб ва савоб.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг».
(203-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.

Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳни саноқли кунларда эсланг» дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар», «Аллоҳу акбар» деб такбир айтинг», деганидир».

Бу такбирни айтиш арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг аср вақтигача мустаҳабдир. Жамоат ила адо этилган ҳар фарз намозининг ортидан (айтиш) мисрда муқим бўлган кишига (мустаҳаб), эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун вожибдир.

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад: «Ташриқ кунларининг охирги асригача», деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди. Мазкур такбир бевосита фарз намозидан кейин айтилади. Орага намозни бузадиган амаллар тушмаслиги керак.

#Зулҳижжа
#Мўминнинг_мавсуми

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Ҳижр сураси 49-50 оятлар

Насир ал-Қотамий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ».

Абдурроҳман ибн Аби Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши оталарига: «Эй отажон! Мен сизнинг ҳар куни субҳ кирганда уч марта, кеч кирганда уч марта «Аллоҳумма ъаафиний фий баданий, Аллоҳумма ъаафиний фий самъий, Аллоҳумма ъаафиний фий басорий. Лаа илааҳа иллаа анта» деб қайтараётганингизни эшитаман», деди. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшаларни айтиб, дуо қилаётганларини эшитганман. Мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деди».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ҳаж зиёратчиларига Қуръони Каримнинг маънолар таржимаси совға қилинади

Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида Масжидул Ҳаром ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида Дин ишлари бўйича раислик турли тадбирлар ва ташаббусларга кўмаклашиш мажбуриятини олади.

Масжидул Ҳаром ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларининг Дин ишлари бўйича президенти Абдураҳмон ибн Абдулазиз ас-Судайс президентлик Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида икки муқаддас масжидда диний тадбирларни тез-тез ўтказишга тайёргарлик кўрганини маълум қилди.

Ушбу ташаббус дунёнинг турли бурчакларидан Ҳаж зиёратини адо этиш учун келган зиёратчилар тажрибасини бойитишдан иборат. Абдураҳмон ас-Судайс Қуръони Карим даъватини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилиш, бағрикенглик ва мўътадиллик қадриятларини мустаҳкамлашга урғу берди.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Quran.uz хатмона кемаси 757 та хатмона билан манзилга етди!

Quran.uz бир ярим йилдан кўпроқ вақт мобайнида ҳар ҳафта сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган ва охирги марта 992 та хатмона якунланиб бағишланган эди. Алҳамдулиллаҳ, кейинги икки ой давомида ҳам 757 та хатмона йиғилди.

Ушбу хатмоналар 15.06.2024 Арафа куни, соат 19:00 да Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.

Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига Қуръони Карим ходими Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид дуо қилиб бағишлаб берадилар.

Хатмоналарда қатнашиш учун манзил
👉 https://www.tg-me.com/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!

#Хатмона #якунлаш

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from Islom.uz
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари

Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

Андижон 05:00
Наманган 05:00
Фарғона 05:00
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:15
Сирдарё 05:15
Жиззах 05:15
Самарқанд 05:20
Сурхондарё 05:20
Қашқадарё 05:25
Навоий 05:25
Бухоро 05:30
Хоразм 05:45
Қорақалпоғистон Рес. 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Наҳл сураси 52-53 оятлар

Али ал-Туркманий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Дуонинг маъноси:
«Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим».

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси «Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ зоолимийн»дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, албатта, Аллоҳ унга ижобат қилур», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
2024/06/13 03:57:35
Back to Top
HTML Embed Code: