Telegram Web Link
Кейин адашганим эсга тушади. Бир марта беришганди. Кейин биринчи марта шар билан расмга тушаман. Ëшараман.
Намунча бахтлиманей!

Кечқурун уйга қайтаётганимда яна гуллар беради доставкачи, шогирд йигит китоб кўтариб югуриб келади, машинам гулларга, совғаларга, гул ифорига тўлади.

Келаётиб, Севарани эшитиб келаман:
“Ҳа, биламан, йўлларимга маъюс боқасан…”

Уйда адамиз, жиянларим сюрприз қилиб, катта меҳмондорчиликка тайёрланишганини кўраман. Буёқда сомсалар пиширишган, буёқда шашлик ўтга қўйилган. Бутун оила жамулжам. Қўлимни совуқ сувга урмай, давранинг тўридаман яна.

Майда-чуйда жиянчалар ўйинчоқ талашади, оиламизнинг доимий баҳслари, бир неча бор торт пуфлаш ритуаллари – ҳаммаси завқ улашади. 18 деб деворга шар ёпиштиришибди. Яна ҳамма озибсан деб хушомад қилади.

Намунча бахтлиманей!

Меҳмонлар тарқаб, 12га ўтганида кечаги пессимистик фикрлар тарқалган бўлади. 37 га кириш ёқдику бирам!

Лекин, юракдаги орзиқиш оғриғи кетмаганини сезаман.

Намунча бахтлиманей!
595🔥15🕊10
Хуршида опанинг қизини номаълум томонга олиб кетмоқчи бўлган ким эди? Ҳудуд инспекторлари қуръа ташлаб, кимнинг иши эканини аниқлаб, балки иш бошлашар?!
5👍3🌚3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро кимё олимпиадасига ғолибларни тайёрлаб, салкам 1 миллиард сўм мукофот олган Моҳира Болтабоева эсингиздами?

Бу сафар у ўзининг рекордидан ошди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Халқаро кимё олимпиадасида икки ўқувчиси олтин медал, яна икки нафари кумуш медаллар олди. 91 та давлат ичида 6-ўрин!

Далер Раҳимов, Миржаҳон Муҳаммадовга олтин медал учун ҳар бирига 1 миллиард сўмдан кўпроқ мукофот берилади. Сўрадим улардан:

- Миллиардни нимага ишлатасизлар?
- Келажакка инвестиция. Ўқишга сарфлаймиз.

Ҳозиргина давлатимиз раҳбари Бўстонлиқдаги “Ренессанс” оромгоҳида улар билан суҳбатлашди.
👍318🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асилбек Суннатов ҳам тарих ёзган. Боливияда ўтказилган энг нуфузли Халқаро Информатика олимпиадаси -IOI да кумуш медал олган. Бу Ўзбекистоннинг илк катта ютуғи.

- 618 миллион сўмни нима қиласиз?
- Бир қисмини ўқишимга инвестиция қиламан, бир қисмига, ният қилгандим, 18 ёшимда отамга иккинчи машина олиб бераман деб, шунга ишлатаман.
- Биринчисини ҳам ўзиз олиб берганмисиз?
- Ҳа, Қўқон олимпиадасида ютганман.

Қойил-ей!

Асилбек - Ал Хоразмий мактаби битирувчиси. Устози шу мактаб информатика ўқитувчиси Хуршида Занжирова. Хуршида опани ҳам Президентимиз “Шуҳрат” медали билан мукофотлади.
👍3010🔥10
Президентимиз айни дақиқаларда бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга давлат мукофотларини топширмоқда.

Улар орасида Россия Федерацияси Давлат Думаси Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, техника фанлари доктори Азимов Раҳим Азизбоевич ҳам бор. Президентимиз уни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Раҳим Азимов Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тўрткўл туманида ҳар бири 660 ўринли, 62 миллиард сўмлик иккита мактабни ўз ҳисобидан қуриб бермоқда.
👍39🔥2516
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асадбек, Элбек, Беҳруз ва жамоадошлари ҳам ёш қаҳрамонлар.

Улар Австралияда ўтказилган IMO - Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижани қайд этишди: 4 та кумуш, битта бронза.

Оддий, самимий, билимли болалар. Ота-онасига 18 ёшга тўлмай туриб, 618 миллион олиб боради.

Гап пулдамас. Мен учун бу болаларнинг муваффақияти — тасодиф эмас. Аввал ҳам шундай истеъдодларимиз бўлган, аммо улар марказлашган қўллаб-қувватлаш, махсус мактаблар, тайёргарлик дастурларисиз кўпинча “йўқолиб” кетган.

Президентимиз шу болалар билан суҳбатда шундай деди: “Сизларнинг ютуқларингиз йўлимиз тўғри эканини кўрсатади”.

Шу битта статистика ихтисослашган таълим кучини кўрсатади: 2010-2016 йилларда халқаро фан олимпиадаларида мактаб болалари 71 та медал олган бўлса, 2017-2025 йилларда 581 та (78 та олтин, 200 та кумуш, 303 та бронза) медал қўлга киритилган.
28🔥18🕊5
Шавкат Мирзиёев: Келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади.
👍47🔥53
Ўқитувчи халқи жуда таъсирчан, бола кўнгил бўлади-да.

Масалан, сўзга чиққан ўқитувчилардан бири пахтада ўтказган йилларини эслади. Пахтага чиқмаса, ишдан бўшатилган, ҳамманинг кучи ўқитувчиларга етган замонлар ортда қолгани айтилди. Шу пайт устозларнинг кўзларида ёш кўрдим.

Фарзанди Сан Францискода ўқиётган Гулчеҳра Мирзаеванинг таъсирли ҳикояси яна кўпчиликни йиғлатди. Қизлари имтиҳондан ўтганида америкалик профессор ўқиш тўлови сабаб шундай истеъдод ўқий олмайдими деб афсуслангани, “Эл-юрт умиди” грантини ютгач, давлат томонидан қоплаб берилганини эшитиб, америкалик ҳайратда қолганини айтди.

Ирригация университети ўқитувчиси Эъзоз Обидов “Яроқсиз сувларни тозалаш ускунаси” халқаро эътироф этилиб, АҚШ корхоналаридан буюртма олаётганини ҳаяжон билан гапириб берди. У муҳандислар танловида ғолиб чиқиб, “Чазор” электромобил соҳиби бўлган.

“Машинамни кўриб, спортчимисиз дейди ҳамма, йўқ олимман, деб фахр билан айтдим” деди давлат раҳбарига. Олим ўзининг гапидан ўзи таъсирланиб, кўзида ёш айланди.

Педагоглар фарзандларига ОТМ контракт тўловларини 30 фоиз чегирма қилиниши,
камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилиши, дунёдаги ТОП-300 олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилиши - бу янгиликларни ким олқишлади, кимнинг кўзида яна ёш ғилтиллади.

Хурсандчиликдан.
👍3322🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир ҳам далада қулупнай бор десам ишонасизми?

Денгиз сатҳидан 1530 метр баландликда Бўстонлиқда қулупнай ғарқ пишяпти.

Давлатимиз раҳбари тоғ бағридаги лалми ерларда экилаётган резавор мевалар боғи билан танишди.
👍2410🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Алайскийдан олиб келган деб ўйлашади, тоғда пишганига ишонишмайди”

Кеча Президентимиз Чимён қишлоғида, денгиз сатҳидан 1530 метр баландликда пишаётган, асосан бундай мавсумда четдан қимматга импорт қилинадиган резавор мевалар боғида биз журналистларга мурожаат қилдилар.

— Қаранг, меҳнат ва илм билан қандай ишлар қиляпти фермерлар. Тоғдан сув тортиб келган, 40 гектарда 50 кишини ишлатяпти. Пахта экса, у серхаражат, гектаридан оладиган даромади бунга нисбатан кам. Фермерни ибрат қилиб кўрсатсангиз бўлади.

“Давра подкаст” ижодий жамоамиз билан қулупнай-малиназорда дала суҳбати ёзишни режалаштирдик) Эфирга чиқса, жойлайман.
👍50🔥1510
Forwarded from Minbar ortida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident xalq orasida

📍Namangan

@minbarortida
👍67🔥52
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари халқ орасида. Президент матбуот хизматининг объективида.

Глава государства среди народа. В объективе пресс-службы Президента.

Facebook|Instagram|X
👍30🕊1🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Шўрариқ” ўзгаради.

Давлатимиз раҳбари ҳокимият аввалдан тайёрлаб қўйган объектмас, ўзи ҳеч кимга билдирмай, одам юбориб ўрганган, инфратузилмаси энг оғир маҳаллага борди.

Энди бу маҳалланинг номи “Янги Наманган” бўлади, муҳит, шароит ўзгаради.
👍508🕊6
2025/10/25 17:30:30
Back to Top
HTML Embed Code: