Telegram Web Link
​Боши юқорида)

Миршакар минглаб томошабинга, шу жумладан менга ҳам янги гап айтади: Агар орзуингизнинг нархи бўлса, уни харажатини қила олсангиз, бу ўзи орзу дейишга муносиб орзумикин? Орзу қандайдир улкан ўзгаришларга сабаб бўладиган ғоямасми?

Масалан, “битта болани ўқитасан, оқ ювиб-оқ тарайсан, едирасан-ичирасан, у эса нари борса, қора Жентрани орзу қилиб турибди-де!” Дунё ҳозир қай нуқтада ўзи, дунё одамлари нималар қиляпти ўзи?

Миршакар бутун залга хабар йўллайди: “каттароқ, миссияси улкан орзулар қилинг”. Ҳамма бунга бир овоздан қўшилади.

Кулгилар, қарсаклар... Яна қандайдир воқеаларни айтиб кулдиради. Сиз кулиш билан оввора бўп турганингизда айтади:
“Келинг энди, бу концерт эсингизда қолсин, сизга сюрпризимиз бор, ҳаммангиз ўзингизнинг билетингизга, ўз жойингизда ўтирибсиз-а?” “Ҳааа” деймиз бир овоздан. “Прожекторни туширинг!”

Прожектор Ҳумонинг партеридаги бурчакка тушади. Мато кўтарилади ва “котта боллани орзуси” - қоп-қора Жентра кўринади.
Ҳамма ваууувв дейди.

Ўша пайт миямда тезкор хаёллар кетади: аниқ биламан, шу машина мани билетимга чиқади, бу ерга келишим бежизмас, чунки келмасликка сабабим кўп эди, бунинг устида шу кунларда машина олмоқчиман, уррее”

Миршакар ҳамманинг хаёлларини ўқиб, яна савол беради:
“Шу машинани олишни орзу қиласизми, қўлингизни кўтаринг”
Яна ҳамма “ҳааааа!”
Ва шу пайт Миршакар: “шунча гапни нимага гапирдим ахир?!”

Ана энди ҳамма қаҳқаҳа отиб кулади. Энди ҳамма ўзининг устидан кулади. Ахир ҳозиргина майда орзучалар қилишимизни, темир-терсакка эга бўлиш учун умримизни тикиб юборишимизни мантиқсиз деб тургандик, лекин барчамиз яна оддий, ўртастастистик қатлам эканимизни, қора Жентрани орзу қилаверишимиз ва оқимда доимгидек сузишимизни кўрсатиб қўйди у.

Миршакар “мен бугун шу стереотипларга чек қўймоқчиман, сиз каттароқ орзу қилишингиз учун” дейди ва кейинги матони очишни буюради. Экскаватор қора Жентра томига тишини теккизади...

Ҳаммамиз экскаваторга қараганча, кўзимизга ишонмаяпмиз ва шу алфозда Миршакар қандай қилиб концертни тугатганини билмай қолдик.

***
Ғафур Ғуломнинг “Шуҳрат қолдирмоққа Геростратдек, Диана маъбадин ёқмоқ шарт эмас” деган сатри бор.

Ёмон иш билан Герострат мақсадига эришган ва ҳатто ўзбек шоирининг шеърига кирган.

Ҳақиқат шуки, Миршакар ёмон иш қилмади, хайп учун қилдими-йўқми, у ўша куни Жентранимас, одамларнинг мешчанлик кайфиятини, жуда тор фикр доирасини ёқишга, чегараларни очишга уринди.

Ўша куни Миршакарни тинглашга асосан ёшлар, талабалар келганини кўрдим. Бу бошқача авлод. Уларга катта нарсаларни ўйлаб, катта нарсаларни орзу қилиш кераклигини такрор ва такрор айтавериш керак.

Биз яшаётган ҳаётни маънолироқ, кучлироқ, сифатлироқ қилиш учун аввало мақсади баланд ёшлар керак.

Миршакар шу ишни қилди. Аслида унга Нобель бўлмасаям, сумалак беришимиз ва раҳмат дейишимиз керак.

Ўша куни кулги ва қаҳқаҳалар орасида нима қилишини билмай қолган соатим "бу жуда шовқин жой, 90 децибел, сенга зарар" деб роса огоҳлантирди. Мен бу 90 децибелли концерт учун Миршакарни чемпион дейман.

Тамом.
5
Чарли Чаплиннинг қизи Жералдиньега мактубидан:

(Ушбу хат Чарли Чаплин томонидан ёзилгани ҳақида аниқ факт йўқ.)

“Оломоннинг: “Анави қизни кўряпсизми? У собиқ масхарабознинг қизи бўлади. Эсладингизми? Унинг исми Чарли эди”, дея гапирганларини эшитдим. Ҳа, мен Чарлиман! Собиқ масхарабозман!
Бугун сенинг навбатинг. Ўйна!

Мен катта йиртиқ иштонларда ўйнадим, сен эса маликалардек ипак матоли кўйлакларда ўйнаяпсан. Бу ўйинлар ва гулдурос олқишлар баъзида сени кўкларга кўтариши мумкин. Майли, парвоз қил! Осмонларга парвоз қил! Лекин ерга қайтишни ҳам унутма!

Сен одамларнинг ҳаётини, кўчада раққосаларнинг совуқда қалтираб оч-наҳор қолганларини кўришинг керак. Мен ўшаларга ўхшардим, Жералдинье! Ўша сеҳрли оқшомлари сен ухлаб ётганингда, ўзимнинг ҳикояларим билан аллалардим сени. Мен уйғоқ эдим. Мен сенинг юзингга қараб ўтирардим ва юрагинг уришини эшитардим ва ўзимдан сўрардим: “Чарли, шу мурғак бола сени билармикан?

…Сен мени билмайсан, Жералдинье. Ўша оқшомлар кўп эртаклар айтиб берардим. Лекин менинг ўзимнинг ҳаёт эртагим ҳеч қачон айтилмаган. Аммо бу ҳам қизиқарли. Бу эртак очликдан Лондон харобаларида қўшиқ куйлаб, ўйинга тушиб садақа йиғиб юрган масхарабоз ҳақида эди… Бу менинг ҳикоям! Мен очлик нималигини, ялангоёқлик, бошпанасизлик нима эканини биламан. Бундан ташқари, мен – хўрланган дайди масхарабознинг кўксида уммон тўлқинидек мавж уриб турган ғурур отилган тангалар етказган оғриқдан пайдо бўлган. Кел, бу мавзуни тўхтата қоламиз.”

Тўлиғини шу ерда ўқинг:
https://www.tg-me.com/xushnudbekuz/2539

Шу ерда тингланг: https://youtu.be/30hSXCN1l0Q?si=jIb20R28qTaSjReT
Голливуд киноларининг кўпида шундай саҳна бор: энг зўр меҳмонхоналарда муаллиф ўз китобини тақдимот қилади. Дастхат беради, китобларини сотади. Менга шундай саҳналар жуда ёқарди.

Ҳозир Ҳилтондаман. “Янги аср авлоди”, Book.uz “Акс” лойиҳасида янги китоблар тақдимоти бўляпти. Худога шукр, китоб ёзганлар саҳнага кўтариладиган замонга етиб келяпмиз:

Рахшона Аҳмедованинг “Тонготар”и, Шаҳзод Шомансуровнинг “Кунгабоқар”и, Тилланисонинг “Шакл”и, Гулноз Мўминованинг “Ҳаво”си, Нодирабегим Иброҳимова(Аниф)нинг “Оқдан қизилга”си, Алишер Файзуллаевнинг “Аждар сайёраси”.

Одам кўп, бўш жой қолмаганиям хурсанд қилади одамни.

Курсдошим Рахшонани илк романи билан табриклайман. Ҳозирча унинг “Тонготар”ида 40-саҳифасига келдим.

Нодирабегимни эса кўпроқ таржимон, ёзувчи сифатида билардим. Уни илк марта шоира сифатида бугун кўряпман. Айтишича, 2 йил бўлибди Аниф бўлиб ёзаётганига. Анонимлик эркинлик берди дейди.

Шаҳзод Шомансуров эса аслида фотограф, кўп саёҳат қилади; айтишларича, ўзбек ҳикоянавислигига кино элементларини олиб кираётган экан. Ҳозирча унинг “Кунгабоқар”и энг кўп сотилаётган экан.

Тилланисо эса “Шакл”да ўзбекнинг ёшлари ҳақида ёзибди. Қаҳрамон ўзига шакл, йўл қидиради.

Алишер Файзуллаев оғирроқ ёзади дейишди. Худога аён, нега ундай, менинг қўлимдан келгани шу деди тақдимотда.

Дизайнер Бобур эса шундай деди: ҳамманинг битта китоьи чиққан бўлса, менинг 6 та китобим чиқди.

Жуда ҳавас қилдим ҳаммаларига! Китоб ёзадиганлар ҳам китоб ўқийдиганлар ҳам кўп бўлсин!

Шаҳриёрнинг монологи зўр. Усмон Азим, Баҳром Пиримқуловга тегишли матн.

Дам олиш кунлари яхши бошланди!
"1000KITOB" лойиҳасида узоқ кутилган янгилик

Тилшунос, тарихчи, Фанлар академияси Археология институти катта илмий ходими Элдар Асанов лойиҳанинг контент менежери бўлиб иш бошлабди.

Ташкилий-молиявий масалалар бўйича менежер лавозимига эса “Asaxiy Books” нашриётида 6 йил молиявий менежер бўлиб ишлаган Назирбек Худоёров тайинланибди.

Тайинловларни каналимда деярли ёзмайман. Твиттердошлар яхши билишади, янги йил олди бир томонлама ва янглиш муҳокамаларга чек қўйиш мақсадида менежментдаги хатоликлар ҳақида фактлар асосида аниқланганларни ёзганман ва ҳали ҳам ўша фикрларимда собитман.

Бу тайинловлардан жуда хурсандман, Ёшлар агентлиги раҳбарияти янги бошқарув тизимига қарор қилганини қўллаб-қувватлайман.

Элдарни, унинг билими ва жамоавий этикасини жуда ҳурмат қиламан, янги молиявий менежер ҳақида ҳам фақат яхши фикрлар эшитдик.

Ушбу лойиҳа жуда жиддий, дунёнинг энг яхши илмий-оммабоп ва бадиий адабиётларини ўзбек тилига ўгириб, чоп этишни мақсад қилган.

Лойиҳада 130 га яқин киши меҳнат қиляпти. Ўтган йил катта меҳнат қилинган (50 та китобларни аниқлаш/муаллифлик ҳуқуқини олиш/таржима/таҳрир қилиш/нашрга тайёрлаш), бу йил одамларга дастлабки нишоналар етиб боради ва халқимизга катта туҳфа бўлади, насиб.

Бундай форматда китоб чиқаришга Ўзбекистон тарихида биринчи марта бюджетдан катта маблағ ва ресурс бериляпти. Жамоа ва унинг менежерлари фидойи, ҳалол, коммуникабел ва салоҳиятли экани уларни ушбу тарихий миссиянинг муносиб иштирокчиларига айлантиради деб ишонаман.

Барчаларига омад ёр бўлсин. Китобларни сабрсизлик билан кутиб қоламан.
Айтганчи, “Қўштирноқ подкаст”да яна чиқдим. Болаларим ҳеч қайси видеоимни кўрмайди, қизиқмайди. Лекин Ислом ҳам, Усмон ҳам бу сафар бу подкастни кўришди: сабаб унда Тичер Аъзам қатнашган:)

Президент ва ёшлар учрашувидан таассуротларимиз, ўша кунги қаҳрамон ёшлар, “Мутолаа” онлайн кутубхонаси ичидаги гаплар, Аъзамнинг гумма бизнеси, менинг писта ва бошқа ўнлаб мавзуларга аралашиб гапираверган гапларимни тинглагингиз келса, марҳамат:

https://youtu.be/6ujL6hWHdvo?si=1nEKFF6I-Qp0t-MY
Mikrofon ko‘targan ayol
Бир неча кундан бери мен эшитаётган жонли ижро. Жеймс Блант. https://youtu.be/y7merqKCuWg
Баъзан Жеймс Блантнинг дунё бўйлаб турларига қизиқиб кўраман. Қайси санада қайси давлат, қайси шаҳарда концерт бераркин деб. Агар АҚШга ёки унданам нари уёқ- буёққа кетиб қолса, хафсалам ўлади, эээ узоққа кетди, яқинроқда концерт берса борардим деб. “Яқинроққа келса”, дейлик Австрияга (яқинмиш), тобора яқинлашгандек хурсанд бўламан.

Ғалати одат, 5 йилдан бери шу гастролларини такрор ва такрор кузатаман:) Шунга олдиндан режа тузиб, ва ниҳоят қарор қилиб концертга бориш учун виза, билет, имкон қилсам бўладими? Бўлса керак?!

Йўқ, менга шунчаки орзучам орзуча бўлиб туравериши ёқади шекилли.

Ёки қанақадир мўъжиза бўлишини кутаман шекилли.
Сиз нимани ўзингиз кутмаганда содир бўлишини истайсиз?
Кечаси билан қор ёққани учун эрталаб Тошкент кўчаларида кўплаб дарахтлар оғирликни кўтаролмай синган, йўлга, машиналар устига тушган ҳолатлар бор.

Масалан, ўзим гувоҳ бўлган Ипакчи кўчаси (Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ипакчилик маҳалласи) қорни кўтаролмай, катта дарахт қулаб тушган. Эрталаб шу тор кўчада жуда тиқилинч юзага келди. Ҳайдовчилар, йўловчилар роса уринишди дарахтни суришга, имкон қилишолмади.

ФВВга, ИИВ ЙҲХБга, шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига мурожаат қилинган.

Кеча ярим тундан уйимизда (Учтепа тумани Кўҳна Чўпонота маҳалласи) чироқ ўчганига ҳам қаердадир синган дарахт симёғоч симини узгани сабаб бўлиши мумкин деб ўйладим. Уйлар музлади. Ҳалиям ёнмаган, билишимча.

Қалин қор ёғган пайтда тегишли ташкилотлар махсус штаб бўлиб (кучларни бирлаштириб) ишлаши жуда зарур. Чунки, битта муаммо кўплаб муамоларга олиб келади.


UPD: Барака топишсин, дарахтни кесиб, йўлни тозалашибди.
Forwarded from Urikguli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Birgina yaxshi odam, bir og’iz to’g’ri nasihat — butun umrga dars!
Журналист Алишер Рўзиохуновни Аллоҳ раҳмат қилсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Баъзан ниманидир ёзмаганим учун сиқиламан, баъзан ниманидир ёзиб юборганим учун.

Ҳозир иккинчисига куйиндим.
Алишерни яқинларига сабр тилайман.

https://www.tg-me.com/platinauzb/8219
Fevral Mart (Live) (www.Marvarid.net)
Baxtiyor Rahmonov
Ассалом, Баҳор!
Ассалом, Рамазон!

Икки баҳор баравар келди бу сафар. Бири табиат баҳори, иккинчиси инсонни янгиловчи баҳор.

Муборак бўлсин!
Forwarded from Prosto Usmon
Ramazon taqvimi🌙
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда содир бўлган воқеа — ҳомиладор аёлнинг ўра қилиб қазилган ҳожатхонада туғиб қўйиши ва чақалоқнинг ҳандаққа тушиб кетиши — жамиятимиздаги қатор муаммоларни очиб беради. Тиббий саводхонлик, инфратузилма ва санитария шароитлари қониқарли эмас.

Умуман ҳовли жойларда ўрали ҳожатхоналар нафақат ноқулай, балки хавфли ҳам, айниқса, кексалар, ҳомиладор аёллар ва болалар учун. Ҳомиладор бўлган аёл борки, бу азобнинг нималигини билади. Санитария талабларига жавоб бермайди, турли касалликлар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Мен ҳожатхона мавзусини кўп гапираман, кўп ёзаман. Чунки бизда ҳожатхона фожиалари кўп. Мана бу ерда ўқинг. Бундай кутилмаган ҳолатларнинг ҳаммаси ҳам омадли тугайвермайди. Битта телефонни оламан деб, ҳожатхона газидан заҳарланиб ўлганлар воқеаларини эсланг.

Қишлоқ жойларда ҳожатхоналар яшаш жойидан узоқда, ҳовлининг адоғида қурилади. Бировни ёрдамга чақирса ҳам овози эшитилмайди. Яна енг ичида қурилади, ғуриллаб ётади. Аёлларнинг цистит орттириши, шамоллашларига шуям сабаб деб биламан. Ҳожатхонани тўғри қуриш маданиятини шакллантириш керак. Тўғри, кўп жойда сув муаммоси бор, бироқ оптимал ечимлар қилса бўлади.

Уй-жой қураётганда энг кўп пулни бир йилда 3-4 марта кириладиган катта залга эмас, туалет, ҳаммом, ошхонага кўпроқ ишлатсак, кўп муаммоимиз ҳал бўларди.
Mikrofon ko‘targan ayol
Самарқандда содир бўлган воқеа — ҳомиладор аёлнинг ўра қилиб қазилган ҳожатхонада туғиб қўйиши ва чақалоқнинг ҳандаққа тушиб кетиши — жамиятимиздаги қатор муаммоларни очиб беради. Тиббий саводхонлик, инфратузилма ва санитария шароитлари қониқарли эмас. Умуман…
Daryo.uz янги тафсилотни ёзибди. Она 5-фарзандига хомиладор бўлганини ҳам билмаган. 3.7 кг вазнли болакай туғилган. Наҳотки-а!

Дод дегинг келади.

Йўқ, биз ҳожатхонадан ҳам аввал миямизни ишлатишни ўрганишимиз керакка ўхшайди.

Болажон 2 соат ҳожатхонада қолиб кетганига қарамай, ҳолати яхши. Худо меҳрибон.
2025/07/12 17:44:12
Back to Top
HTML Embed Code: