Telegram Web Link
Жўрақори Бўтакўз вафот этибдилар...

Мен у кишини сўнгги 3 ойда танигандим. Биринчи бўлиб, Хайриддин Султоннинг "Навоий 30" асарида "Ойдин"да юрган одамлар" очеркида ўқидим (ушбу асарни чуқур тавсия қиламан, эски ва янги қаҳрамонларни ўзингиз учун кашф этасиз, катта инсонларнинг кичик муаммолари ёки аксинча ҳеч ким билмайдиган инсонларнинг катта ишларидан воқиф бўласиз. Litres дан атиги 1 долларга электрон нусхасини сотиб олдим).

Иккинчи марта танишувим Инобат Аҳатова, Шаҳноза Соатова ва Ҳилола Назировалар иштирокида "Ҳошия" подкастида бўлди, 100 ни қоралаган Жўрақори Бўтакўз билан мунаввар суҳбатни тингладим.

Яна Youtube да қидириб, Мистер Отабек каналида бундан 5 йил аввалги интервьюларини кўрдим. Бунда Жўрақорининг қувваи ҳофизаси яхши, жуда қизиқ ҳикоялар сўзлаб берган.

Бу суҳбатларни тинглаб, англаганим шу бўлдики, Жўрақори Бўтакўзнинг номи сўнгги юз йилликдаги энг фидоий, энг беғараз миллий зиёлиларимиз билан бир қаторда тилга олинишига муносиб. Унинг ҳаёти, айниқса, «Ўтган кунлар» романини қайта нашр этиш учун қилган машаққатлари бунга яққол исбот.

Бўтакўз «Ўтган кунлар» романини қайта чоп этиш учун турли мамлакатларда матбаа излади. Китобларини босмахоналарда яшаб, ҳарфма-ҳарф қайта терди, пулсиз, мукофотсиз, миннатсиз чоп этди. Ҳиндистон, Туркия, Покистон, Миср, Саудия Арабистони, Иордания каби кўплаб мамлакатларда яшаб, миллий адабиётимизни тарғиб қилди. Мақсади - хорижда яшаётган ўзбеклар ўз тилини унутмасин, қадриятларидан узоқлашмасин.

Ҳошия да Жўрақори Бўтакўзнинг ҳар йили "эҳтимол Ватанда жон бериш насиб қилар" деб Америкадан Ўзбекистонга келгани қаттиқ таъсирлантирганди.

Туянинг бўталоғи кўзлари ҳайрат билан боқиб, онасининг ортидан қолмай югургуни каби, бир аср давомида Ватан соғинчида Бўтакўз бўлиб ижод қилган бу катта инсоннинг жойи жаннатда бўлсин.
😭125
Таътил ҳисоботи

Меҳнат таътилимнинг аксарият кунлари уйдаги ишлар, меҳмон кутишлар, меҳмонга боришлар билан ўтди. Аммо тинимсиз нимадир ўқидим, подкаст тингладим, ҳужжатли фильмлар кўрдим. Энг ёдда қолганларини дайжест қилмоқчиман:

Youtube да Ирина Шихманнинг сўнгги барча видеоларини кўриб/тинглаб чиқдим. Ёдда қолганлари:
Берлин девори
Аёллар контрацепцияси тарихи
Екатерина Шульман: демократия ўлдими?
Қандай бахтли бўлиш мумкин?
Булар орасида энг ёққани "китлар ҳақидаги илмий суҳбат"

Ўта ранг-баранг мавзуларда блог қиладиган Ирина Шихманни жуда яхши кўраман, у осон савол беради, илмий жамоатчиликни одам тилида гапиртира олади. Ўта катта информацияни қайта ишлаб, кичик ҳужжатли фильмлар тайёрлайди. Журналистикага қизиқувчилар учун Шихман яхши фигура.

Ўзимизникилардан янги блогерни кашф қилдим. Бу Seredin.

Сенинг фарзандинг навбатдагиси бўлиши мумкин - Ёшларимиз мефедрон ва наркотик моддаларга қандай ўтириб қолаётгани ҳақида жуда зарур суҳбат. Мен бу видеони оиламиз гуруҳига ҳам ташладим, болаларимга кўрсатдим. Ўсмирлар, ёшлар ўртасида нарковазият жуда ёмон, ўртоқлар.

Марказий Осиёда яна 15 йилга етадиган сув қолди - Эколог Нина Пикуль қурғоқчилик билан боғлиқ барча вазиятни гапириб берган, қилинаётган ишларга тўхталган, муаммоларни санаган.

Юрий Дудь. Уни анчадан бери саралаб кўряпман. Невзоров билан 3 соатлик суҳбатини тинглашга тоқатим етмади. Аммо АҚШнинг Россиядаги элчиси бўлиб ишлаган Макфол билан "Америка ҳақида баҳслар ва икки хил стандартлар" интервьюсини диққат билан эшитдим. Яна Венедиктов билан компромисслар ҳақидаги интервьюсини ҳам эшитдим.

Нурбек Алимовнинг "У ким эди?" сериясидаги айрим блогларини, "Қурултой" нинг эса ҳар бир янги сонини тинглаб боряпман. Айниқса, Ғайбулла Бобоёров ва Фарҳод Мақсудов чиққан сонларини.

Нетфликсдаги обунамни янгиладим ва асосан ҳужжатли фильмлар кўрдим.

"Как стать тираном?" - Адольф Гитлер, Муаммар Каддафи, Саддам Ҳусайн, Иосиф Сталин, Ким сулоласи диктатурасида ишлатилган методичка ҳақида ҳикоя қилади. Диктаторларнинг ақлга сиғмас жиноятларидан ёқа ушлайсиз.

"Attack on London" 7/7 - 2005 йил 7 июнь куни Лондоннинг 4 жойида ўта сирли бомба портлайди. Жуда кучли ҳужжатли фильм. Портлашлар гувоҳлари, ўша вақтдаги бош вазир Тони Блер, МI5 раҳбари интервьюлари бор. Террористларни қўлга олиш жараёни кунма кун кўрсатилган. Чуқур тавсия қиламан.

Ва ҳалигача шов-шуви тинмаётган Жеффри Эпштейн/Гилейн Максвелл билан боғлиқ ҳужжатли фильмлар. Эпштейннинг даҳшатли кейси АҚШ адлия тизимидаги муаммоларни очиб беради, сиёсий элитанинг ҳар қандай жиноятда сувдан қуруқ чиқишига ишора қилади.

"Кассандра" номли минисериал ҳам кўрдим, 60-70 йилларда сунъий интеллектга аёл онги жойлаштирилади. У "ақлли уй"нинг робот бекаси шаклида янги кўчиб келган оилага хизмат қилади. Триллер. Қўрқасиз, бекор кўришни бошладим деб охиригача томоша қилишдан ўзингизни тўхтатолмайсиз.

"Dead poets society" бадиий фильми ҳам маъқул бўлди. Ўсмир боласи бор ота-оналарга алоҳида тавсия этаман.

Яна триллионта инстрилс кўрганимни ёзиб ўтирмайман. Буни менсиз ҳам яхши эплаяпсиз.
Китоб-чи? Ўқимадингми, дейсизми?
Ўқидим, лекин тавсия қилганим билан барибир ўқишингизга ишонмайман)
👍1812🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥Фарзандингиз хусусий мактабда таълим олиб, қўшимчасига қуйидаги тилларни мукаммал ўрганишини истайсизми?

🇬🇧Инглиз тили
🇨🇳Хитой тили
🇸🇦Араб тили

Фарзандингиз карате, гимнастика, хореография машғулотлари билан шуғулланади, малакали ўқитувчилардан таълим олиб, соат 9:00 дан 17:00 гача мактаб назоратида бўлиши таъминланади.

Агар қизиқ бўлса, ҳозироқ ушбу рақамларимизга қўнғироқ қилинг ва чегирмаларга эга бўлинг!

☎️Мурожаат учун:
+998 94 604 00 26
+998 99 831 09 95
+998 55 512 00 55
+998 93 506 95 55
👍113
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“…Бир ўзим яшайвераман” — Усмон Азим
👍4331🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз яшаб, ўқиётган, ишлаётган бинолар ғиштида жадидлар ҳоки бор.

Албатта кўринг.
🔥19😭1311
Men vatanimiz muhandis yoshlar mamlakati bo’lishini juda istayman.

O'tgan kuni O’zbekistonning turli ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan 15-20 yoshdagi talabalar va o’quvchilar 1946 ta mini robot yasab Ginnes rekordini mutloq yangiladi.

Bu natija ortida katta mehnat yotgani aniq. Yana bir muhim jihati O’zbekiston Markaziy Osiyoda yana yetakchi. Chunki muhandislik yo’nalishida mintaqada ilk rekord Ginnes rekordlar kitobidan joy oldi.
👍187🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“You’re a good man”

Дунёдаги энг яхши, энг машҳур судьялардан бири - Фрэнк Каприо саратондан вафот этибди.

Америкалик судья ўзининг “Caught in Providence” деб номланган кўрсатуви орқали бутун дунёга танилганди. Суд залида одамларни фақат жазолаш эмас, тушуниш, тинглаш ва кечириш билан ибрат кўрсатарди.

Видеода кўришингиз мумкин, 96 ёшли қария саратонга чалинган ўғлини докторга қон муолажасига олиб бориш учун тезликни оширганини айтиб беряпти. Фрэнк “сиз яхши одамсиз, сиз Американинг ҳақиқий қиёфасини намоён этяпсиз, 90 ёшдан ошган бўлсангиз ҳам оилангизга ғамхўрлик қиляпсиз” демоқда.

Судьяларда доим ҳукм адолатлими ёки қонуний бўлиши керакми деган дилемма туради.

Фрэнк Каприо ҳар бир суд ишида аввал инсон қалбини кўрарди, кейин ҳужжатни. Унинг учун инсоннинг қилган ишидан ҳам кўра, нима учун қилгани муҳим эди.

Youtube да унинг суд залидан видеоларини кўринг, инсонларни яхши кўра бошлайсиз. Ва судья Фрэнкни ҳам.

Rest in peace.
😭2925🔥7
Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

“Мен кейинроқ фильмни яна бир кўриб, сабабини тушундим. Миллий масала баҳона бўлди”, дейди тарихчи.

Батафсил — https://daryo.uz/k/tPfbLvl0

👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill
👍3🔥3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши ролик

Республика маънавият ва маърифат маркази ишлаган янги ролик менга ёқди. Оддий, лекин таъсирли.

Қизларини ўқитган оила доим бир қадам олдинда. Аёллари билим олган жамият — маърифатли жамият.

Қизлар яхши ўқиса, оила қурганда болаларини ўқимаганга қўймайди, авлоди зиёли, билимли бўлиб боради.

Илмсиз тараққиёт йўқ бўлганидек, қизларни ўқитмай туриб, оилани зиёли қилиш имконсиз.
1🔥22🕊5😭5
Қўшнилар, азиз маҳалладошлар!
Бугун ва эртага ҳашар!

Юртимизда 22–23 август кунлари умумхалқ ҳашар куни деб эълон қилинди. Бу — нафақат ободонлаштириш, балки бир-биримизга меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни намоён этадиган анъана.

Маҳалла — бу бизнинг уйимиз!

Шунинг учун бугун икки ўғлимга “кўчамизни супуриб, уйни тоза қилиб қўйинглар, ҳовлидаги ўтларни юлинглар, бугун ҳашар” деб ишга кетдим.

Кўпчилик зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳам тозалаш ишларида қатнашяпти. Қишлоқларда “дарвишона” (аввал ҳашар, кейин ошар услубида жуда чиройли удум) бошланиб кетди.

Кечроқ борсам, кўчаларга ўзим ҳам қараб қўяман. Агар ҳар ким ўз кўчасини, подъездини тозаласа, маҳалла саришта бўлади. Маҳаллалар орастами, Ватан ҳам озода бўлади.

Ҳашарда кўришамиз, азизлар!
16👍11🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун оиламиз боши, қайнотам, фарзандларимнинг додаси — Аҳаджон Қурбонов 70 ёшга тўлдилар.

Бувайда туманида “дода” сўзини “опоқи” (“опоқ дода”) деб қисқартириб айтишади.

18 набира ва 5 эварага опоқдода бўлиш осонмаслигини торт пуфлаш маросимидан ҳам сезиш қийинмас)

Бизнинг Саида қизимиз набираларнинг энг кичкинаси. Ниятим шу энг кичик набираларининг ҳам энг яхши кунларини биргаликда нишонлаш насиб қилсин.

Адажон бизнинг уйга борсалар, кўча-ҳовлида экин-текин иши қолмайди, бир йигитнинг кучидан кўпроқ иш қиладилар. Ҳовлимиз қурилишида усталару турмуш ўртоғимдан ҳам кўпроқ додамиз ишладилар шекилли:)

Аҳаджон ҳожидода узоқ йиллар алоқа тизимида бухгалтерияда ишлаганлар, шу математик билимлар генотипи турмуш ўртоғим орқали фарзандларимга насиб этган. Турмуш ўртоғимга берган яхши тарбия учун қайнотамга катта раҳмат айтаман.

Адажон, Сизга Аллоҳ узоқ умр, соғлиқ берсин. Ҳаммамизга бош бўлиб юринг.
170🔥26🕊11
Мен яхши қўшиқ шайдосиман. Ҳаммамиз ҳам аслида шундаймиз. Кўпроқ лирик жанрга яқинроқман. Шунинг учун ҳам каналим плейлисти оҳу нолаларга тўла.

Лекин менга ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар ҳам ёқади. Юлдузнинг “Адойинг бўлгаймиз сени…”, Севаранинг “Улуғимсан Ватаним”, Бобомурод Ҳамдамовнинг “Ватан—иймоним..” қўшиқлари этни жимирлатади.

Маънавият ва маърифат маркази байрам арафасида жуда зўр ташаббусни амалга оширибди — “Ватан” қўшиқлар тўплами тайёрланибди.

Унда Шаҳноз, Сетора гуруҳлари, Женисбек Пиязов, Муинзода, ёш санъаткорларнинг қалбга яқин қўшиқлари жамланибди. Плейлист ёқса, каналда концерт қилиб қўяман)

Тақдимот эртага!
🔥21🕊9👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг Миллий футбол марказида U17 терма жамоамиз билан мулоқоти.

Жамоа мураббийи Исломбек Исмоилов давлат раҳбарига ФИФА тўпини совға қилди.

“Менимча” (“Ўзбекистон 24”) дастуридан
👍56🕊3
Forwarded from Otabek Hasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bugun “Vatan” qo‘shiqlar to‘plami loyihasining taqdimot-konserti bo‘lib o‘tdi.

Loyiha mustaqilligimizning 34 yilligi munosabati bilan tashkil qilinib, bir qator san’atkorlar, shoirlar, bastakorlar hamkorligida yaratildi.

Musiqalar premyeradan so‘ng 170 dan ziyod musiqiy platformalarda, jumladan, Yandex Music, Apple Music, Spotify, YouTube kabilarda e’lon qilinmoqda.

Umid qilamizki, qo‘shiqlar yoshlarimizning playlistidan munosib o‘rin oladi.

Quyida Yandex Music havolasi orqali o‘tib, qo‘shiqlarni tinglashingiz mumkin.


https://music.yandex.uz/album/37953347
4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Фарзандингиз учун энг яхши мактаб!
📚 Сифатли таълим + қўшимча тиллар:
🇬🇧 Инглизча | 🇨🇳 Хитойча | 🇸🇦 Арабча

🤸‍♂️ Спорт ва ижод:
🥋 Карате | 🤸‍♀️ Гимнастика | 💃 Хореография

👩‍🏫 09:00–17:00 гача тўлиқ назорат, малакали ўқитувчилар ва индивидуал ёндашув.

📞 Чегирмалар учун ҳозир қўнғироқ қилинг!
+998 94 604 00 26 | +998 99 831 09 95
+998 55 512 00 55 | +998 93 506 95 55
👍73
#bolalar_uchun
#ekspertlar_kengashi

Ijodiy tanlov keng qamrovli bo‘ladi

Ekspertlar kengashi Bolalar kontentini rivojlantirish markazi tomonidan 4 ta badiiy film, 40 qismli seriallar, 35 qismli musiqiy-animatsion kliplar, 85 qismli hajviy kinojurnallar, milliy ruhdagi anime va raqamli oʻyin bo‘yicha ijodiy tanlovlar eʼlon qilinishini tasdiqladi.

Kengash aʼzolari "Mamlakatimizda nafaqat bolalar kontenti boʻyicha, balki kattalar uchun ham bunday keng qamrovli ijodiy tanlovlar hali oʻtkazilmagan edi", deya yakdil fikr bildirdilar.

📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram | 📱 X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2🔥2
2025/10/25 16:07:32
Back to Top
HTML Embed Code: