This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“…Бир ўзим яшайвераман” — Усмон Азим
👍43❤31🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз яшаб, ўқиётган, ишлаётган бинолар ғиштида жадидлар ҳоки бор.
Албатта кўринг.
Албатта кўринг.
🔥19😭13❤11
Men vatanimiz muhandis yoshlar mamlakati bo’lishini juda istayman.
O'tgan kuni O’zbekistonning turli ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan 15-20 yoshdagi talabalar va o’quvchilar 1946 ta mini robot yasab Ginnes rekordini mutloq yangiladi.
Bu natija ortida katta mehnat yotgani aniq. Yana bir muhim jihati O’zbekiston Markaziy Osiyoda yana yetakchi. Chunki muhandislik yo’nalishida mintaqada ilk rekord Ginnes rekordlar kitobidan joy oldi.

👍18❤7🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“You’re a good man”
Дунёдаги энг яхши, энг машҳур судьялардан бири - Фрэнк Каприо саратондан вафот этибди.
Америкалик судья ўзининг “Caught in Providence” деб номланган кўрсатуви орқали бутун дунёга танилганди. Суд залида одамларни фақат жазолаш эмас, тушуниш, тинглаш ва кечириш билан ибрат кўрсатарди.
Видеода кўришингиз мумкин, 96 ёшли қария саратонга чалинган ўғлини докторга қон муолажасига олиб бориш учун тезликни оширганини айтиб беряпти. Фрэнк “сиз яхши одамсиз, сиз Американинг ҳақиқий қиёфасини намоён этяпсиз, 90 ёшдан ошган бўлсангиз ҳам оилангизга ғамхўрлик қиляпсиз” демоқда.
Судьяларда доим ҳукм адолатлими ёки қонуний бўлиши керакми деган дилемма туради.
Фрэнк Каприо ҳар бир суд ишида аввал инсон қалбини кўрарди, кейин ҳужжатни. Унинг учун инсоннинг қилган ишидан ҳам кўра, нима учун қилгани муҳим эди.
Youtube да унинг суд залидан видеоларини кўринг, инсонларни яхши кўра бошлайсиз. Ва судья Фрэнкни ҳам.
Rest in peace.

😭29❤25🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммадобид билан судья Фрэнк мулоқоти
https://kun.uz/news/2023/07/23/amerikalik-mashhur-sudya-ozbekistonlik-talabani-soroq-qildi

👍21❤17
Forwarded from Daryo | Расмий канал
Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди
“Мен кейинроқ фильмни яна бир кўриб, сабабини тушундим. Миллий масала баҳона бўлди”, дейди тарихчи.
Батафсил — https://daryo.uz/k/tPfbLvl0
👉 Обуна бўлинг - @daryo_kirill

👍3🔥3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши ролик
Республика маънавият ва маърифат маркази ишлаган янги ролик менга ёқди. Оддий, лекин таъсирли.
Қизларини ўқитган оила доим бир қадам олдинда. Аёллари билим олган жамият — маърифатли жамият.
Қизлар яхши ўқиса, оила қурганда болаларини ўқимаганга қўймайди, авлоди зиёли, билимли бўлиб боради.
Илмсиз тараққиёт йўқ бўлганидек, қизларни ўқитмай туриб, оилани зиёли қилиш имконсиз.

1🔥22🕊5😭5
Қўшнилар, азиз маҳалладошлар!
Бугун ва эртага ҳашар!
Юртимизда 22–23 август кунлари умумхалқ ҳашар куни деб эълон қилинди. Бу — нафақат ободонлаштириш, балки бир-биримизга меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни намоён этадиган анъана.
Маҳалла — бу бизнинг уйимиз!
Шунинг учун бугун икки ўғлимга “кўчамизни супуриб, уйни тоза қилиб қўйинглар, ҳовлидаги ўтларни юлинглар, бугун ҳашар” деб ишга кетдим.
Кўпчилик зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳам тозалаш ишларида қатнашяпти. Қишлоқларда “дарвишона” (аввал ҳашар, кейин ошар услубида жуда чиройли удум) бошланиб кетди.
Кечроқ борсам, кўчаларга ўзим ҳам қараб қўяман. Агар ҳар ким ўз кўчасини, подъездини тозаласа, маҳалла саришта бўлади. Маҳаллалар орастами, Ватан ҳам озода бўлади.
Ҳашарда кўришамиз, азизлар!

❤16👍11🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун оиламиз боши, қайнотам, фарзандларимнинг додаси — Аҳаджон Қурбонов 70 ёшга тўлдилар.
Бувайда туманида “дода” сўзини “опоқи” (“опоқ дода”) деб қисқартириб айтишади.
18 набира ва 5 эварага опоқдода бўлиш осонмаслигини торт пуфлаш маросимидан ҳам сезиш қийинмас)
Бизнинг Саида қизимиз набираларнинг энг кичкинаси. Ниятим шу энг кичик набираларининг ҳам энг яхши кунларини биргаликда нишонлаш насиб қилсин.
Адажон бизнинг уйга борсалар, кўча-ҳовлида экин-текин иши қолмайди, бир йигитнинг кучидан кўпроқ иш қиладилар. Ҳовлимиз қурилишида усталару турмуш ўртоғимдан ҳам кўпроқ додамиз ишладилар шекилли:)
Аҳаджон ҳожидода узоқ йиллар алоқа тизимида бухгалтерияда ишлаганлар, шу математик билимлар генотипи турмуш ўртоғим орқали фарзандларимга насиб этган. Турмуш ўртоғимга берган яхши тарбия учун қайнотамга катта раҳмат айтаман.
Адажон, Сизга Аллоҳ узоқ умр, соғлиқ берсин. Ҳаммамизга бош бўлиб юринг.

1❤70🔥26🕊11
Мен яхши қўшиқ шайдосиман. Ҳаммамиз ҳам аслида шундаймиз. Кўпроқ лирик жанрга яқинроқман. Шунинг учун ҳам каналим плейлисти оҳу нолаларга тўла.
Лекин менга ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар ҳам ёқади. Юлдузнинг “Адойинг бўлгаймиз сени…”, Севаранинг “Улуғимсан Ватаним”, Бобомурод Ҳамдамовнинг “Ватан—иймоним..” қўшиқлари этни жимирлатади.
Маънавият ва маърифат маркази байрам арафасида жуда зўр ташаббусни амалга оширибди — “Ватан” қўшиқлар тўплами тайёрланибди.
Унда Шаҳноз, Сетора гуруҳлари, Женисбек Пиязов, Муинзода, ёш санъаткорларнинг қалбга яқин қўшиқлари жамланибди. Плейлист ёқса, каналда концерт қилиб қўяман)
Тақдимот эртага!

🔥21🕊9👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг Миллий футбол марказида U17 терма жамоамиз билан мулоқоти.
Жамоа мураббийи Исломбек Исмоилов давлат раҳбарига ФИФА тўпини совға қилди.
“Менимча” (“Ўзбекистон 24”) дастуридан

👍56🕊3
Forwarded from Otabek Hasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bugun “Vatan” qo‘shiqlar to‘plami loyihasining taqdimot-konserti bo‘lib o‘tdi.
Loyiha mustaqilligimizning 34 yilligi munosabati bilan tashkil qilinib, bir qator san’atkorlar, shoirlar, bastakorlar hamkorligida yaratildi.
Musiqalar premyeradan so‘ng 170 dan ziyod musiqiy platformalarda, jumladan, Yandex Music, Apple Music, Spotify, YouTube kabilarda e’lon qilinmoqda.
Umid qilamizki, qo‘shiqlar yoshlarimizning playlistidan munosib o‘rin oladi.
Quyida Yandex Music havolasi orqali o‘tib, qo‘shiqlarni tinglashingiz mumkin.
https://music.yandex.uz/album/37953347

❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Фарзандингиз учун энг яхши мактаб!
📚 Сифатли таълим + қўшимча тиллар:
🇬🇧 Инглизча | 🇨🇳 Хитойча | 🇸🇦 Арабча
🤸♂️ Спорт ва ижод:
🥋 Карате | 🤸♀️ Гимнастика | 💃 Хореография
👩🏫 09:00–17:00 гача тўлиқ назорат, малакали ўқитувчилар ва индивидуал ёндашув.
📞 Чегирмалар учун ҳозир қўнғироқ қилинг!
+998 94 604 00 26 | +998 99 831 09 95
+998 55 512 00 55 | +998 93 506 95 55

👍7❤3
Forwarded from BOLALAR KONTENTI.UZ | RASMIY KANAL
#bolalar_uchun
#ekspertlar_kengashi
Ijodiy tanlov keng qamrovli bo‘ladi
Ekspertlar kengashi Bolalar kontentini rivojlantirish markazi tomonidan 4 ta badiiy film, 40 qismli seriallar, 35 qismli musiqiy-animatsion kliplar, 85 qismli hajviy kinojurnallar, milliy ruhdagi anime va raqamli oʻyin bo‘yicha ijodiy tanlovlar eʼlon qilinishini tasdiqladi.
Kengash aʼzolari "Mamlakatimizda nafaqat bolalar kontenti boʻyicha, balki kattalar uchun ham bunday keng qamrovli ijodiy tanlovlar hali oʻtkazilmagan edi", deya yakdil fikr bildirdilar.
📱 Telegram | 📱 Facebook | 📱 Instagram | 📱 X

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2🔥2
“ШҲТдаги иштирок— Ўзбекистон учун стратегик пухта ўйланган қарордир” — Шавкат Мирзиёев
Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити олдидан Ўзбекистон Президентининг энг нуфузли “Женьминь жибао” ва “China daily” нашрларида “Ўзбекистон ва ШҲТ: глобал тинчлик ва фаровонлик йўлида ҳамкорлик” номли мақоласи чоп этилди.
“ШҲТ – Ўзбекистон учун нафақат ташқи сиёсий майдон, балки миллий манфаатларни амалга ошириш инструментидир. Бизнинг ташкилот фаолиятидаги иштирокимиз – тасодифий танлов эмас, бу – стратегик жиҳатдан пухта ўйланган, мамлакатимизнинг хавфсизлигини, иқтисодий ўсиши ва барқарор тараққиётини таъминлайдиган қарордир” дейилади мақолада.
Давлатимиз раҳбари мақолада Ўзбекистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликдан нималар кутаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтган:
— Ўзбекистон дунёдаги бешта биринчи иқтисодиёт таркибига кирадиган Хитой ва Ҳиндистон каби аъзо давлатларнинг йирик бозорларига кириб боради. Ўзбекистоннинг учта энг йирик савдо шериги бу – Хитой, Россия ва Қозоғистондир.
Ташкилотдаги шериклар билан ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш транзит салоҳиятини ва реал иқтисодиётга инвестициялар ҳажмини кенгайтиришга кўмаклашади.
— Ўзбекистон ШҲТни “Яшил” ташаббусларни илгари суриш, рақамли трансформация, шунингдек, гуманитар ва ижтимоий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган кўпқиррали ва самарали платформа сифатида кўради.
— Хавфсизликни таъминлаш ШҲТнинг ҳал қилувчи устувор йўналиши: ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ёшлар ўртасида радикаллашувнинг олдини олиш бўйича тажриба алмашиш, кибер хавф-хатарларга қарши курашиш ва наркотрафик тармоқларининг йўлини кесишга тааллуқлидир.
— Савдо-сотиқ йўлидаги тўсиқларни соддалаштириш, божхона тартиб-таомилларини бекор қилиш ва унификация этиш, ШҲТ лойиҳаларига бизнес вакилларини фаол жалб этиш Ўзбекистон манфаатларига мос келади.
— ШҲТ Тараққиёт банкини ташкил этиш, бу банк қўшма инфратузилма ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш, аъзо мамлакатлар минтақаларига инвестициялар оқимини рағбатлантириш учун платформа вазифасини бажариши мумкин.
— “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўл магистралининг барпо этилиши Хитой – Марказий Осиё – Ғарбий Осиё иқтисодий коридорини ривожлантиришга янги туртки беради, Марказий ва Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида юк ташиш маршрутларини анча қисқартириш имкониятини яратади. Лойиҳанинг амалга оширилиши аъзо давлатлар ва ШҲТ шерикларининг транзит салоҳиятини бир неча бор оширишни таъминлайди.
— Ягона рақамли макон яратиш, энг яхши амалиётлар билан алмашиш ва рақамли иқтисодиёт, булутли ҳисоблашлар, катта маълумотлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон учун жуда муҳим.
— Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига мослашиш, иқтисодиётни корбонлашувдан холи этиш, “тоза” технологияларни жорий қилиш, “ақлли” қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби стратегик йўналишларда шерикликни кенгайтиришдан манфаатдор.
— Аграр соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – Ўзбекистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан ҳамкорлигининг долзарб йўналишларидан биридир.
— Қўшма таълим дастурлари, илм-фан соҳасида академик алмашувлар ва лойиҳаларга, шунингдек, нафақат миллий анъаналарни оммалаштирадиган, балки ўзаро ишонч ва ҳурмат муҳитини яратадиган маданий ва спорт тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
— ШҲТга аъзо мамлакатлар сифатли ва арзон минтақавий сайёҳлик маҳсулотлари тақчиллигига дуч келишмоқда, бу эса тармоқ ривожини орқага тортмоқда. Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари ва шерикларининг етакчи туроператорлари ва авиакомпаниялари ўртасида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш учун ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳафтада йўловчи авиақатновларини йил охиригача 46 тадан 60 тага етказиш режалаштирилмоқда.

China Daily
Uzbekistan and SCO: Cooperation for global peace and prosperity
Uzbekistan, along with other states, stood at the origins of the formation and strengthening of the Shanghai Cooperation Organization, the role and significance of which are becoming more visible and important with each passing year. Today its activities…
👍13❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Твчилар тушунадиган техножаннат:)
Ракурс тайёр, чироқ тайёр, оператор тайёр, гапинг тайёр бўлса бўлди. (Видеода нималар деганимни кейинроқ репортаж қилиб қўяман)
Тан олиш керак, Тяньцзинь шаҳри ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши ҳамда ШҲТ плюс форматидаги (10 та аъзо давлат, 2 та кузатувчи, 14 та мулоқот учун шерик давлат)
саммитни ёритгани келган 3 мингдан ортиқ журналистлар иш шароити учун максимал тайёргарлик кўрган.
Пресс марказда шу қадар ёрдамчилар кўпки, яримта савол берсангиз, 10 киши “биз қандай ёрдам бера оламиз?” деб туради. Хижолат бўлиб кетади киши.
Хитойда гугл, чатжипити, телеграм ва сайт, ижтимоий тармоқларга кириш имконсиз бўлгани учун бу ерга келишдан аввал 4-5 хил ВПН кўчириб, Happytel ёқиб келгандик.
Ҳар тугул кераги бўлмади, саммит аренасида биз учун интернет чекловларини ечишибди.

1👍19🔥7🕊3