Telegram Web Link
Хуршида опанинг қизини номаълум томонга олиб кетмоқчи бўлган ким эди? Ҳудуд инспекторлари қуръа ташлаб, кимнинг иши эканини аниқлаб, балки иш бошлашар?!
5👍3🌚3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро кимё олимпиадасига ғолибларни тайёрлаб, салкам 1 миллиард сўм мукофот олган Моҳира Болтабоева эсингиздами?

Бу сафар у ўзининг рекордидан ошди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Халқаро кимё олимпиадасида икки ўқувчиси олтин медал, яна икки нафари кумуш медаллар олди. 91 та давлат ичида 6-ўрин!

Далер Раҳимов, Миржаҳон Муҳаммадовга олтин медал учун ҳар бирига 1 миллиард сўмдан кўпроқ мукофот берилади. Сўрадим улардан:

- Миллиардни нимага ишлатасизлар?
- Келажакка инвестиция. Ўқишга сарфлаймиз.

Ҳозиргина давлатимиз раҳбари Бўстонлиқдаги “Ренессанс” оромгоҳида улар билан суҳбатлашди.
👍318🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асилбек Суннатов ҳам тарих ёзган. Боливияда ўтказилган энг нуфузли Халқаро Информатика олимпиадаси -IOI да кумуш медал олган. Бу Ўзбекистоннинг илк катта ютуғи.

- 618 миллион сўмни нима қиласиз?
- Бир қисмини ўқишимга инвестиция қиламан, бир қисмига, ният қилгандим, 18 ёшимда отамга иккинчи машина олиб бераман деб, шунга ишлатаман.
- Биринчисини ҳам ўзиз олиб берганмисиз?
- Ҳа, Қўқон олимпиадасида ютганман.

Қойил-ей!

Асилбек - Ал Хоразмий мактаби битирувчиси. Устози шу мактаб информатика ўқитувчиси Хуршида Занжирова. Хуршида опани ҳам Президентимиз “Шуҳрат” медали билан мукофотлади.
👍3010🔥10
Президентимиз айни дақиқаларда бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга давлат мукофотларини топширмоқда.

Улар орасида Россия Федерацияси Давлат Думаси Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, техника фанлари доктори Азимов Раҳим Азизбоевич ҳам бор. Президентимиз уни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

Раҳим Азимов Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тўрткўл туманида ҳар бири 660 ўринли, 62 миллиард сўмлик иккита мактабни ўз ҳисобидан қуриб бермоқда.
👍39🔥2516
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асадбек, Элбек, Беҳруз ва жамоадошлари ҳам ёш қаҳрамонлар.

Улар Австралияда ўтказилган IMO - Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижани қайд этишди: 4 та кумуш, битта бронза.

Оддий, самимий, билимли болалар. Ота-онасига 18 ёшга тўлмай туриб, 618 миллион олиб боради.

Гап пулдамас. Мен учун бу болаларнинг муваффақияти — тасодиф эмас. Аввал ҳам шундай истеъдодларимиз бўлган, аммо улар марказлашган қўллаб-қувватлаш, махсус мактаблар, тайёргарлик дастурларисиз кўпинча “йўқолиб” кетган.

Президентимиз шу болалар билан суҳбатда шундай деди: “Сизларнинг ютуқларингиз йўлимиз тўғри эканини кўрсатади”.

Шу битта статистика ихтисослашган таълим кучини кўрсатади: 2010-2016 йилларда халқаро фан олимпиадаларида мактаб болалари 71 та медал олган бўлса, 2017-2025 йилларда 581 та (78 та олтин, 200 та кумуш, 303 та бронза) медал қўлга киритилган.
28🔥18🕊5
Шавкат Мирзиёев: Келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади.
👍47🔥53
Ўқитувчи халқи жуда таъсирчан, бола кўнгил бўлади-да.

Масалан, сўзга чиққан ўқитувчилардан бири пахтада ўтказган йилларини эслади. Пахтага чиқмаса, ишдан бўшатилган, ҳамманинг кучи ўқитувчиларга етган замонлар ортда қолгани айтилди. Шу пайт устозларнинг кўзларида ёш кўрдим.

Фарзанди Сан Францискода ўқиётган Гулчеҳра Мирзаеванинг таъсирли ҳикояси яна кўпчиликни йиғлатди. Қизлари имтиҳондан ўтганида америкалик профессор ўқиш тўлови сабаб шундай истеъдод ўқий олмайдими деб афсуслангани, “Эл-юрт умиди” грантини ютгач, давлат томонидан қоплаб берилганини эшитиб, америкалик ҳайратда қолганини айтди.

Ирригация университети ўқитувчиси Эъзоз Обидов “Яроқсиз сувларни тозалаш ускунаси” халқаро эътироф этилиб, АҚШ корхоналаридан буюртма олаётганини ҳаяжон билан гапириб берди. У муҳандислар танловида ғолиб чиқиб, “Чазор” электромобил соҳиби бўлган.

“Машинамни кўриб, спортчимисиз дейди ҳамма, йўқ олимман, деб фахр билан айтдим” деди давлат раҳбарига. Олим ўзининг гапидан ўзи таъсирланиб, кўзида ёш айланди.

Педагоглар фарзандларига ОТМ контракт тўловларини 30 фоиз чегирма қилиниши,
камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилиши, дунёдаги ТОП-300 олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилиши - бу янгиликларни ким олқишлади, кимнинг кўзида яна ёш ғилтиллади.

Хурсандчиликдан.
👍3322🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир ҳам далада қулупнай бор десам ишонасизми?

Денгиз сатҳидан 1530 метр баландликда Бўстонлиқда қулупнай ғарқ пишяпти.

Давлатимиз раҳбари тоғ бағридаги лалми ерларда экилаётган резавор мевалар боғи билан танишди.
👍2410🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Алайскийдан олиб келган деб ўйлашади, тоғда пишганига ишонишмайди”

Кеча Президентимиз Чимён қишлоғида, денгиз сатҳидан 1530 метр баландликда пишаётган, асосан бундай мавсумда четдан қимматга импорт қилинадиган резавор мевалар боғида биз журналистларга мурожаат қилдилар.

— Қаранг, меҳнат ва илм билан қандай ишлар қиляпти фермерлар. Тоғдан сув тортиб келган, 40 гектарда 50 кишини ишлатяпти. Пахта экса, у серхаражат, гектаридан оладиган даромади бунга нисбатан кам. Фермерни ибрат қилиб кўрсатсангиз бўлади.

“Давра подкаст” ижодий жамоамиз билан қулупнай-малиназорда дала суҳбати ёзишни режалаштирдик) Эфирга чиқса, жойлайман.
👍50🔥1510
Forwarded from Minbar ortida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident xalq orasida

📍Namangan

@minbarortida
👍67🔥52
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари халқ орасида. Президент матбуот хизматининг объективида.

Глава государства среди народа. В объективе пресс-службы Президента.

Facebook|Instagram|X
👍30🕊1🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Шўрариқ” ўзгаради.

Давлатимиз раҳбари ҳокимият аввалдан тайёрлаб қўйган объектмас, ўзи ҳеч кимга билдирмай, одам юбориб ўрганган, инфратузилмаси энг оғир маҳаллага борди.

Энди бу маҳалланинг номи “Янги Наманган” бўлади, муҳит, шароит ўзгаради.
👍508🕊6
Бош прокурорнинг фикрига қўшиламан. Ўз жонига ва айниқса фарзандлари жонига суиқасд қилганларнинг ҳикоясини янгиликлар сайтларида, телеканалларда деталлаштириб ҳикоя қилинишига мутлақо қаршиман.

Кеча уйқуга ётишдан олдин Instagram’даги оммавий ахборот аккаунтида шундай воқеий пост кўрдим, бугун эрталаб эса яна бир она ва болалари ҳақидаги хабарни машҳур янгилик сайтида ўқидим. Очиғи, бу жуда кўп.

Агар бу аянчли воқеаларни тизимлаштирса, жиноят сценарийси бир хиллиги кўринади. Бу худди Теодор Драйзернинг “Америка фожиаси” асаридаги каби: бош қаҳрамон газетада ўқиган қотиллик сценарийсини худди ўзи қайтариб, собиқ севгилиси умрига зомин бўлади.

Хорижий ОАВда бундай хабарларни эълон қилишда қатъий қоидалар бор. Чунки нотўғри ёритиш одамларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиши ва “copy/paste” ҳолатларига сабаб бўлиши исботланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг медиа учун махсус қўлланмаси бор. Унда аниқ белгилаб қўйилган:
• Суиқасд усули ва жойини батафсил кўрсатиш мумкин эмас.
• Воқеани сенсация ёки драматизация қилиш мумкин эмас.
• “Бир сабабдан суиқасд қилди” каби соддалаштирилган хулосалардан сақланиш керак.
• Хабар охирида ҳар доим психологик ёрдам хизматлари ва қўллаб-қувватлаш манбалари ҳақида маълумот бериш тавсия этилади.
• Нейтрал тилдан фойдаланиш лозим: “committed suicide” ўрнига “died by suicide” ёки “suicide attempt” каби иборалар ишлатилади.

ОАВ бундай хабарларни “рашк туфайли ўлдирди”, “қарздан қочиш учун…” каби яланғоч, салбий сенсация билан берганидан кўра, ижтимоий масъулиятни ҳис қилиб ёритса, унинг обрўси ҳам ошиб, жамият учун фойдаси катта бўлади.
2👍57🔥127👎1
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Баъзида ёвузлик ҳақида ахборот тарқатиш ҳам ёвузлик тарғиботи бўлиб қолади. Лекин энг катта ёвузлик – бу ёвузликни оқлашдир.

Сўнгги кунларда болаларга нисбатан ўз ота-оналари томонидан содир этилаётган даҳшатли жиноятлар ҳақидаги хабарлар ҳаммани даҳшатга соляпти.

Мен бу фожиаларда ОАВ ва ижтимоий фикрнинг таъсирига эътибор қаратмоқчиман. Юқоридаги суратда келтирилган уч мисол "тақлидий суицидлар" феномени ҳақида. Ҳа, бир одамнинг қилган иши миллионларга "ибрат" бўлиб қолишига айнан шов-шувлар ва нотўғри муносабат сабаб бўлишини тан олишимиз керак.

Зулмга нисбатан ўз жонига қасд қилиш, хусусан, аёллар томонидан бундай ҳолларнинг рўй беришини биз 80-йилларда ҳам кўрган эдик – ўзини ёқишарди. Кейин бу ҳол барҳам топди. Нимага? 90-йиллар келиши билан ёки мустақил бўлишимиз билан қишлоқ аёлларининг аҳволи бирдан яхшиланиб қолдими? Йўқ, албатта. Ўз жонига қасд қилишнинг ёмонлиги тарғибот орқали тушунтирилди ҳамда ОАВда бундай ҳолатлар ёритилмай қўйди.

Аёлларнинг болалари билан биргаликда ўз жонига қасд қилиши кўпайиши, эътибор берсак, ижтимоий тармоқлар кенг ёйилган сўнгги йилларга тўғри келяпти. Буни айнан ижтимоий фикр таъсирида такрорланаётган "тақлидий жиноят" дейиш мумкин: чунки бир одам бошлади, ОАВ тафсилотлар билан эҳтиросли ёритди, кўпчилик муҳокама қилди, қурбонни оқлади, ҳамма марҳумдан қаҳрамон ясади, натижада уларга тақлид қилувчилар кўпайди. Италиялик қиз айтганидек, "Бундай кўмиш маросимлари қандай чиройли?" деган фикр нечта одамда пайдо бўлди ва яна қанча потенциал болакушлар орамизда юрибди – худо билади. Бу даҳшат!

Албатта, сабаблар ҳақида ўйланиши, муҳокама қилиниши керак, чунки бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳам бу муҳим. Лекин такрорланишига энг катта сабаблардан бири ўзимиз, бизнинг шу ахборотларни тарқатишимиз, тафсилотларга ўчлигимиз ва болакушларни оқлаётганимиз эканини ҳам англашимиз лозим.

Албатта, Бош прокурор айтганидек, бу соҳани тартибга солиш керак. Ва албатта, бу цензурага ҳам айланиб кетмаслиги керак. Лекин қонунлар ҳамма нарсани қамраб ололмагани учун ҳам инсоният "этика қоидалари" деган нарсаларни ўйлаб топган ва жорий қилган. ОАВдан этика, тармоқ фойдаланувчиларидан ҳушёрлик ва масъулият талаб қилинади.

Суидиц ҳақидаги ахборот маълум бир хавфларни ташишини ҳамма билиши керак!

Ижтимоий хизматларнинг ишлаши, жамиятда руҳий саломатликнинг ҳолати, ижтимоий муаммолар ва ҳоказолар – кейин.

Болакушларни оқлаб, шунга мажбур қилишган деган муносабатни тўхтатайлик, улар балки қурбондир, аммо қаҳрамон эмас. Тарқатманглар у видеоларни, оқламанглар бу жиноятларни – бошқа болаларга хавфни кўпайтираётганингизни англанглар ва ниҳоят!

@shahnozxon
👍215👎3
2025/10/23 08:08:15
Back to Top
HTML Embed Code: