Telegram Web Link
Муборакдаги Газни қайта ишлаш заводи атрофидаги тайёр инфратузилмаси бор, темир йўл ўтган 200 гектар майдонда инновацион саноат зонаси ташкил этилади.

Ушбу саноат зонасида кластер тизими асосида нефть-кимё, электротехника, робототехника ва қурилиш материаллари бўйича 5 та йирик лойиҳани бошлаш вазифаси қўйилди.

Вилоят пахта етиштириш бўйича етакчи бўлсада, тўқимачилик саноатидаги улуши 10 фоизга ҳам етмайди. Ҳозирда 100 минг тонна ип-калаванинг атиги 28 фоизи қайта ишланади.

Шу мақсадда Косондаги 40 гектарда ташкил этилган янги технопаркда 200 миллион долларлик 12 та лойиҳа қилиш режалаштирилган. Лекин сув тозалаш иншооти ва канализация йўқлиги учун ишлар тўхтаб қолган. Мутасаддиларга технопарк инфратузилмаси учун маблағ ажратиш топширилди.

Умуман, 400 миллион долларлик 35 та лойиҳани бошлаб, бу йил ип-калавани қайта ишлашни 51 фоизга, келгуси йили 100 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда йўл ва инфратузилма масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” йўлининг вилоятдан ўтган 100 километрини реконструкция қилиш ҳисобига ҳудуднинг транзит салоҳиятини 3 карра ошириш мумкин. Бу лойиҳага Қарши шаҳридаги янги айланма йўлнинг қолган 13 километри ҳам қўшилса, аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган тирбандлик масаласи ҳал бўлади. Мутасаддиларга бу борада келгуси йилдан амалий ишларни бошлаш топширилди.

Шунингдек, “Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” магистрал йўлининг 106 километрида реконструкцияни бошлаб, 4 тасмагача кенгайтириш, Қамаши ва Яккабоғ марказидан айланиб ўтадиган 34 километрли янги йўл қурилишини ҳам бошлаш вазифаси қўйилди.

Ушбу 106 километр йўлнинг икки томонига камида 1 миллионта дарахт экиб, “яшил белбоғ” барпо этиш зарурлиги қайд этилди.

“Тошкент-Термиз” йўлининг Қашқадарё ҳудудидан ўтган 60 километри ҳам 4 тасмали қилиниб, цемент-бетон қопламага ўтказилади. Жорий йилда бу йўлнинг 20 километрини қуриб битказиш топширилди.

Қашқадарёда 3 минг километр тупроқ қопламали йўл бор. Мутасаддилар олдига бу йўлларни тўлиқ шағал қопламага ўтказишни бошлаш вазифаси қўйилди. Вилоятдаги 9 та кўприкни тўлиқ таъмирлашга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги 8 йилда ажратилган 1,7 триллион сўм ҳисобидан вилоятда марказлашган сув таъминоти 32 фоиздан 61 фоизга чиқди. Лекин, бу республикада энг паст кўрсаткич экани кўрсатиб ўтилди.

Вилоятда сув ва канализацияни яхшилашга бу йил 800 миллиард сўм ажратилган. Мутасаддиларга бунинг ҳисобига 183 километр сув ва канализация тармоғи, 8 та сув иншооти қурилишини якунлаш топширилди.

Қарши шаҳри канализация тизимини яхшилаш ишларини ҳам шу ойда бошлаш шартлиги қайд этилди. Бунга халқаро молия институтидан 60 миллион доллар жалб қилинган.

Қарши шаҳрида сув таъминоти 97 фоиз бўлсада, сув олиб борадиган 110 километрли магистрал қувурнинг ярмидан кўпи эскирган, сув йўқотиш юқори.

Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик суви тармоғи тортишимиз керак”,

– деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирнинг ўзида вилоятдаги 20 минг оилада уй-жойга эҳтиёж бор.

Шу муносабат билан жорий йилда 7 минг 700 та хонадон қурилишини якунлаш, аҳоли зич бўлган Шаҳрисабз ва Қарши шаҳри, Китоб, Косон, Чироқчи, Яккабоғда яна 5 минг хонадонли уйлар қуришни бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Хонадонлар энергия самарадор тизимга ўтиши учун Кўкдала ва Нишон туманлари, Қарши шаҳридаги ижтимоий объектлар ва хонадонларга қуёш панели, гелиоколлектор ўрнатишига кўмаклашиш топширилди.

Вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари эса йил якунигача биносига камида 20 киловаттли қуёш панеллари ўрнатиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган беш ойда Қашқадарёдаги 551 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

Шу билан бирга, содир этилаётган ҳар учта жиноятдан биттаси вилоят марказидан узоқда жойлашган, туристлар кўп ташриф буюрадиган Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрига тўғри келаётгани қайд этилди.

Масъулларга маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган “ички ишлар органлари минтақавий бошқарув тизимини” жорий этиш топширилди.

Бунда вилоят ички ишлар бошқармасининг хавфсиз туризм бўйича тизими Шаҳрисабз шаҳрида жойлашади ва ушбу 5 та туманда жиноятчиликни жиловлашга масъул бўлади.

Ҳозирда Қашқадарёда 5,5 минг ишсиз ёшлар бор. Яна 36,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келаяпти.

Ёшларни “Ёшлар бизнеси” дастури, 13 минг нафар олийгоҳ битирувчисини “Келажакка қадам” дастурига қамраб олиб, уларнинг тадбиркорлиги ва бандлигига кўмаклашиш топширилди. Яна 5 минг ёшлар қишлоқ хўжалигида даромадли бўлади.

Facebook|Instagram|X
“Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қилаётган ислоҳотларимиз ўз самарасини бераяпти”,

– деди Президент.

Биргина мисол, Қашқадарёдаги 34 та соғлиқни сақлаш муассасасида пуллик хизматни рақамлаштириш ҳисобига тушум 15 миллиард сўмга ошди.

Мутасаддиларга бир ойда коррупциявий ҳолатлар салмоғи катта бўлган таълим, бандлик, қурилиш соҳаларида, Қарши шаҳри, Косон ва Қарши туманида ушбу тажрибани оммалаштириш, вилоятни “коррупциядан ҳоли” қилиш бўйича тизимли ишлаш топширилди.

Деҳқон бозорларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича Қашқадарёда янги тизим қилинади.

Мутасаддиларга барча деҳқон бозорлари фаолиятини рақамлаштириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
"Кўриб турганингиздек, Қашқадарёда амалга оширишни режалаштирган ишларимиз кўлами кенг. Лекин бугунги шиддатли ўзгаришлар замони биздан янада кўпроқ изланишни тақозо этаяпти.

Белни маҳкам боғлаб ишга киришсак, биз ололмайдиган марра, биз забт эта олмайдиган довоннинг ўзи йўқ.

Амир Темурдек буюк аждодимиздан жасорат, матонат, бағрикенглик каби фазилатларни мерос қилиб олган меҳнатсевар, самимий ва олийжаноб Қашқадарё аҳли билан олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз. Аминманки, қашқадарёликлар барча ислоҳотларимизнинг олдинги сафида бўлади
",

– деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркор ва фаолларнинг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Кўкдала туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

В Кукдалинском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани маъмурий марказидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Қашқадарёга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с масштабной созидательной работой в административном центре Кукдалинского района Кашкадарьинской области.

На этом глава государства завершил поездку в Кашкадарью и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #Kukdala

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2025/07/14 06:44:47
Back to Top
HTML Embed Code: