Telegram Web Link
"Besh tashabbus Paralimpiadasi"ning final bosqichi o‘tkazildi

Toshkent shahrida o'tkazilgan musobaqada Qashqadaryo viloyatidan ham ishtirokchilar bellashuvga kirishdilar va 4 ta medalni vohamiz hisobiga yozib qo'ydilar:

🥈 Keldiyorov Lochin — para yengil atletika 2-o'rin;
🥈 Arabov Rustam — para shashka 2- o'rin;
🥉 Arslonov Asliddin — para yengil atletika 3-o'rin;
🥉 Normaxmatov Oybek — para yengil atletika 3-o'rin
.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#27июнь
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига БАЙРАМ ТАБРИГИдан


Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Қадрли оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган муҳтарам фахрийлар!

Барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман. Машаққатли ва шарафли касб ортидан ҳамиша эл дуосини олиб, эъзоз топишингизга тилакдошман.

Яқинда вилоятимизга ташрифи чоғида муҳтарам Президентимиз томонидан воҳамизда турли йўналишларда амалга оширилаётган бир қатор ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. Бу ўзгаришлар мазмун-моҳиятини тўлиқ намоён этиш, халқимизга етказишда кўрсатаётган фидокорлигингиз учун барчангизга алоҳида миннатдорлик билдираман!


Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз журналистлар, ҳурматли матбуотчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Муротжон Азимов, Қашқадарё вилояти ҳокими.

👉
Президентимиз табригини ўқиш.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Чироқчи тумани маркази янада чирой очади

Президентимизнинг 19-20 июнь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар бошлаб юборилди.

Йиғилишда Президент ҳозирги кунда вилоятдаги 20 минг оилада уй-жойга эҳтиёж мавжудлиги ва жорий йилда 7 минг 700 та хонадон қурилишини якунлаш, аҳоли зич бўлган Шаҳрисабз ва Қарши шаҳри, Китоб, Косон, Чироқчи, Яккабоғда яна 5 минг хонадонли уйлар қуришни бошлаш зарурлиги юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Президентимизнинг берган топшириқларига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамкорлигида Чироқчи туманидаги “Ифтихор”, “Янгиқурилиш”, “Боғишамол” ва Навоий маҳаллалари ҳудудида умумий майдони 103 гектар бўлган кўп қаватли уйлар бунёд этилади.

Шу мақсадда, туманда Президент маслаҳатчиси ва вилоят ҳокими Муротжон Азимовга масъуллар 103 гектар ер майдонида қурилиши режалаштирилаётган ишлар лойиҳасини тақдимот қилишди.


Муҳокама давомида миллийликни ўзида акс эттирган бино ва иншоотлар, аҳоли дам олиш масканлари қурилишида табиий ландшафтларни сақлаб қолиш, хусусан боғча ва мактаблар, спорт майдонларини лойиҳалаштиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги хусусида сўз юритилди.

Маълумот ўрнида, лойиҳа доирасида ҳудудда 24 та 5-7 қаватли кўп қаватли уйлар, 50 дан ортиқ савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, 3 та бизнес марказлари, 6 та ресторан ва меҳмон кутиш жойлари, 2 та меҳмонхона ва 8 та меҳмон уйлари (дачалар), 1 та истироҳат боғи ва 5 та дарё қирғоғи бўйлаб ландшафтли экологик зоналар, спорт-соғломлаштириш маркази футбол, волейбол, баскетбол ва теннис майдонлари, югуриш йўлаклари, ёпиқ спорт мажмуалари тренажёрни зал, ёпиқ бассейнлар қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳудудда болалар маркази, савдо маркази, сунъий балиқчилик ҳавзалари, маҳалла гузари, аквапарк, 8 та автопарковкалар, 35 та экологик ҳудудлар, 5 та кичик меҳмонхоналар, 500 ўринли 2 та хусусий боғча ва 1000 ўринли 2 та мактаблар ва хотин-қизлар бандлик марказлари ва бошқа ижтимоий-маиший ва иқтисодий объектлар қурилиши ҳам режа қилинмоқда.


Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Tadbirkorlar bilan yaqindan muloqot qilish, ularni qiynayotgan masalalarni o‘rganish va unga yechim topish maqsadida Qashqadaryo viloyati soliq boshqarmasi boshlig‘i Sirojiddin Eshmatov Ko‘kdala tumanidagi “Yettitom kichik sanoat zonasi”da uchrashuv o‘tkazdi

Uchrashuv avvalida bugun yurtimizda tadbirkorlarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida berilayotgan imtiyozlar, imkoniyatlar haqida taqdimot o‘tkazildi.

Shundan so‘ng ishtirokchilarni murojaatlari tinglandi.

Muloqotda soliq imtiyozlaridan foydalanish, soliqlarni bo‘lib-bo‘lib to‘lash, soliq hisobotlarini topshirishda yo‘l qo‘yilgan xatolarni bartaraf etish va boshqa masalalar yuzasidan murojaatlar kelib tushdi.


Uchrashuv davomida tadbirkorlar tomonidan ko‘tarilgan masalalarning aksariyati shu yerning o‘zida hal etildi. Yechimi o‘rganish va vaqt talab etadigan murojaatlar yuzasidan esa chora-tadbirlar belgilanib, ijrosi nazoratga olindi.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
2025/07/13 12:12:10
Back to Top
HTML Embed Code: