Telegram Web Link
Қашқадарёда Марказий Осиёдаги илк немис боғчаси очилди

Хабар берганимиздек, бугун Қарши шаҳрида таълим тизимига ҳам хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш ва илғор давлатларнинг ўқув-услубий ёндашувларини олиб кириш мақсадида Германиянинг нуфузли “Ernst Klett” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Марказий Осиёдаги илк ўзбек–немис боғчасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур "Kinderwelt" ўзбек–немис боғчасининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, "Ernst Klett” компанияси раҳбари Филипп Ҳауссманн бошчилигидаги немис делегацияси, компания ҳамкори бўлган тадбиркор Учқун Шарипов, масъуллар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Жорий йилнинг июнь ойида маҳаллий 4 нафар тарбиячилар Германияда малака ошириб келган бўлиб, бугунги очилган боғча мисолида, ўзбек ва немис халқи ўртасидаги дўстлик, ишонч ва ҳамкорликнинг яна бир мустаҳкам пойдевори яратилди.

Маълумот учун, "Ernst Klett” компанияси қарийб 130 йиллик тарихга эга бўлиб, дунёнинг 15 дан ортиқ давлатида 100 дан ортиқ корхоналари мавжуд ва йиллик айланмаси қарийб 1,5 млрд еврони ташкил этади.

📸М.Комилов, Н.Сайнабиев.
Gov.uz|Telegram|YouTube|FB|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сифатли таълим-тарбия - мамлакат тараққиётини ҳал қиладиган энг муҳим масала - Муротжон Азимов

Хабар берганимиздек, бугун қарийб 130 йиллик тарихга эга, дунёнинг 15 дан ортиқ давлатида 100 ортиқ корхоналари мавжуд, йиллик айланмаси қарийиб 1,5 млрд евро бўлган Германиянинг “Klett” компанияси билан ҳамкорликда ўзбек-немис боғчаси иш бошлади.

“Сифатли таълим-тарбия - мамлакат тараққиётини ҳал қиладиган энг муҳим масала эканини бугун замоннинг ўзи кўрсатмоқда.

Иқтисодиёт қанчалик мустаҳкам бўлса, таълим ривожланади. Таълим сифати юқори бўлган мамлакатда эса иқтисодиёт барқарор ўсади”
,

- деди вилоят ҳокими очилиш маросимида

Бу ҳамкорлик доирасида таълим тизимига хорижий тажрибаларни жорий этиш, илғор давлатларнинг ўқув ва услубий ёндашувларини амалиётга татбиқ этиш мақсад қилинган.

Gov.uz|Telegram|YouTube|FB|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Организации тюркских государств

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Summit of the Heads of State of the Organization of Turkic States

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2025/10/20 08:51:38
Back to Top
HTML Embed Code: