Telegram Web Link
Қашқадарёда юқори авлодли картошка етиштириш бўйича семинар ўтказилди

Бугун вилоятимизнинг Китоб туманида “Республикада юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш” мавзусида дала ўқув-семинари ўтказилди. Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вилоят ҳокими Муротжон Азимов, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган аграр соҳа мутасаддилари, фермерлар ва деҳқонлар иштирок этди.

Семинарда Миср тажрибаси асосида экилган “CАRА” навли картошка мини-тугунакларини экиш ва парваришлаш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида сувдан тежамкор фойдаланиш, замонавий агротехник усулларни жорий этиш ва миллий уруғчилик тизимини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Муротжон Азимов ўз сўзи давомида картошка уруғчилиги бўйича Қашқадарё тажрибаси йўлга қўйилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Уруғлик картошка бўйича илмни йўлга қўйиб, кўпайтириш орқали нафақат вилоятни, балки келгуси 3-4 йилда бошқа вилоятларга ҳам етказиб беришни йўлга қўямиз”

, — деди вилоят ҳокими.

Мазкур ташаббус озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етиштиришга хизмат қилади.

Gov.uz|Telegram|YouTube|FB|Instagram|X
Республика семинари иштирокчилари Китоб туманидаги замонавий иссиқхона фаолияти билан танишди

Картошкачилик бўйича дала семинаридан сўнг аграр соҳа мутасаддилари Китоб туманидаги “Баҳромбек Ихтиёр ўғли” фермер хўжалигида бўлиб, лимончилик йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Фермер хўжалиги 2018 йилда 0,5 гектар майдонда фаолият бошлаган бўлса, бугунга келиб 10 гектарга кенгайди. Натижада 20 нафар доимий ва 80 нафар мавсумий ишчи бандлиги таъминланиб, ҳосилдорлик билан бир қаторда иқтисодий самарадорлик ҳам ошмоқда.

Фермернинг кейинги режалари ҳам қувонарли. У яна 4 гектар янги иссиқхона, 500 тонналик совиткичли омборхона қурилишни режалаштирилган.

Энг муҳими, хўжалик GLOBALG.A.P. (IFA v6 SMART) халқаро сертификатига эга бўлиб, эндиликда Қашқадарё лимонлари Европа бозорларига чиқиш имкониятига эга бўлди.

Gov.uz|Telegram|YouTube|FB|Instagram|X
2025/10/20 07:16:50
Back to Top
HTML Embed Code: