Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Биз насия бозори бизнесига қарши эмасмиз, лекин уни тартибга солишни режалаштиряпмиз” — Марказий банк раиси Тимур Ишметов

2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, насия бозори ҳажми 8,5 трлн сўмдан ошган.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Телеграм" орқали наркотик сотган 5 киши қўлга олинди

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда Тошкент вилоятида “Телеграм” орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган 5 нафар шахс ушланди.

Барчага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Тергов ишлари давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Юнус Бўронов – “Олтин қалам” миллий мукофоти соҳиби! 🏆

Журналист, @platformauzb телеграми асосчиси Юнус Бўронов ОАВ ходимлари ўртасида ўтказиладиган нуфузли "Олтин қалам" миллий мукофотининг босма ОАВ йўналиши бўйича биринчи ўринга лойиқ кўрилибди.

Юнус Бўроновни ушбу мукофот билан табриклаймиз.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ижтимоий тармоқлар ва “Телеграм” мессенжеридаги каналларда гўёки Халқ қабулхоналари ўрнига мурожаатлар вақтинча Адлия ва Прокуратура органлари орқали қабул қилинишига оид материаллар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Дам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида айрим банклар валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Рўйхат

Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

👉 @r_kusherbayev
❗️Хоразмда ФВВ ходимларининг порахўрлик ҳаракатларига чек қўйилди

Хоразм вилоятида Фавқулодда вазиятлар хизматида ишловчи 2 нафар ходим фуқаролардан ишга киритиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш баҳонасида пул талаб қилгани учун қўлга олинди.

Тупроққалъа тумани ФВВ ходими фуқарони Хоразм ФВБга ишга жойлаштириш эвазига 1500 доллар талаб қилган. У 400 доллар ва 1,3 млн сўм олган вақтда ушланган;
Шовот тумани ФВВ ходими эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун 1400 доллар ва 1,3 млн сўм олган вақтда ушланган.

Иккаласига нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан иш қўзғатилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Қамоққа олинганлар 2 соат ичида тиббий кўрикдан ўтади

Эндиликда тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишдан олдин қамоққа олинган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтади.

Янги тартибга кўра, ушланган шахс ҳибсхонага келган пайтдан 2 соат ичида кўрикдан ўтказилиши шарт.

Агар танасида жароҳат ёки шикаст аниқланса, бу ҳолат расмий қайд этилиб, шахсга маълум қилинади ва прокурорга хабар берилади.

⚖️ Шахснинг хоҳишига кўра, адвокат ҳам тиббий кўрикда иштирок этиши мумкин.

📄Кўрик натижалари асосида махсус тиббий маълумотнома тузилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Олий суд биносида электр узилиши сабабли хизматлар вақтинча тўхтатилди

Пойтахт Тошкент марказида жойлашган Ўзбекистон Олий суди биносида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шу муносабат билан суднинг барча интерактив хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Бойсунда метан шохобчада Nexia портлади – бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида 28 июнь куни соат 07:15 ларда метан заправкада Nexia автомобили портлади.

Газ тўлдириш жараёнида рўй берган чақнаш натижасида бир киши оғир жароҳат олиб вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмади.

👉 @r_kusherbayev
Ноқонуний сигаретлар: муаммо ва ечимлар ҳақида

Сўнгги пайтларда яширин иқтисодият, айниқса контрабанда тамаки маҳсулотлари масаласи кенг муҳокама қилиняпти. Бу муаммо фақат давлат бюджетига зарар етказмайди, балки қонуний бизнес учун ҳам адолатсиз рақобат юзага келтиради.

Жорий йилнинг 5 ойида контрабанда сигаретлар сотувидан тўланмаган солиқлар 195 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу аслида мактаб, шифохона, йўл қурилиши ёки бошқа ижтимоий лойиҳаларга сарфланиши мумкин бўлган пул.

Яхши тарафдан қарайдиган бўлсак, ҳозирда давлат бу масалани жиддий назоратга олган. Масалан, Намангандеги «Сардоба» бозорида — бир вақтлар контрабанда сигаретлар асосий сотиладиган жой бўлган ҳудудда — овоз кучайтиргичлар орқали огоҳлантиришлар бериляпти, бозорларда солиқ хизмати, маъмурият ва кўнгилликлар иштирокида текширувлар ўтказиляпти. Флаерлар тарқатиб, аҳолига бундай маҳсулотларнинг зарари ҳақида маълумот бериляпти.

«Солиқ ҳамкори» деб номланган мобил илова орқали фуқаролар ҳам ўз ҳиссасини қўша олади. Лекин бундай тадбирлар билан чекланиб қолмасдан, доимий ва тизимли назорат зарур. Чунки ҳозир ҳам ҳар ким, ҳатто ўсмир болалар, бундай сигаретларни бемалол сотиб оляпти. Ҳеч ким ёшини сўрамайди, сифатини ҳам ҳеч ким текширмайди.

Масъул идоралар билан бирга фуқаролар ҳам беэътибор бўлмаслиги керак. Бу муаммо ҳамманинг муаммоси.

👉 @r_kusherbayev
❗️“Ўзсувтаъминот” Гулистон бўлими раҳбари ва инспектори 2 млн сўм пора учун жиноий жазога тортилди

Гулистон шаҳрида “Ўзсувтаъминот” АЖ маҳаллий бўлими бошлиғи ва инспектори 2 млн сўм пул олгани учун жавобгарликка тортилди.

Қизиғи шундаки, иккаласи ҳам аввал жиноий жавобгарликка тортилган:
▪️ Бўлим бошлиғи — товламачилик ва ноқонуний гиёҳванд моддаларни сақлаш моддалари билан;
▪️ Инспектор — мансабга совуққонлик билан қараш учун судланган.

Ҳозирда уларга нисбатан белгиланган жиноий жазо чоралари қўлланилди.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга кирмоқчи бўлган хорижий фуқаролар ruID иловаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин

Бу мажбурий эмас, лекин бир қатор қулайликлар беради — масалан, тақиқлар бор-йўқлигини текшириш, СНИЛС олиш, давлат хизматларидан фойдаланиш.

📲 Иловани юклаб олиш:
Google Play → ссылка
App Store → ссылка

🎥 Видеолавҳада ruID иловасидан фойдаланиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Жумладан:

▪️ илова қандай мақсадда жорий этилгани;
▪️ аризани қандай тарзда тўлдириш кераклиги;
▪️ рўйхатдан ўтиш орқали қандай қулайлик ва имтиёзлар яратилиши тушунтирилади.

Манба

👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон_Республикаси_Президентининг_ПФ_105_сонли_Фармони.pdf
4.7 MB
❗️ЭНДИ ПЕНСИЯ МАСАЛАЛАРИ ОСОН ВА АВТОМАТИК ҲАЛ ЭТИЛАДИ

Президентнинг янги фармони (ПФ-105-сон, 2025 йил 26 июнь)га кўра, пенсия билан боғлиқ маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилади ва ҳужжат йиғиш даври тугаши мумкин.

Асосий ўзгаришлар:
2025 йил 1 октябргача — МИБ пенсия қарзини ундиришдан аввал фуқарони хабардор қилиш тизимини жорий этади;
2025 йил 1 ноябргача — ҳарбий хизмат ҳақидаги маълумотлар рақамлаштирилиб, Пенсия жамғармаси тизимига уланади;
Июль–октябрь — ҳоким ёрдамчилари меҳнат дафтарчалари маълумотини рақамлаштиради;
2026 йил 1 августгача — талабаларнинг ўқиш даври маълумотлари электрон базада сақланади.

2026 йил 1 декабрдан:
▪️ “Менинг пенсиям” онлайн хизмати ишга тушади – пенсия миқдори автоматик ҳисобланади;
▪️ Барча пенсия хизматлари электрон ва автоматик тарзда амалга оширилади.

Бошқача айтганда, энди пенсия хизматларидан фойдаланишда ҳеч қандай ортиқча қоғозбозликсиз амалга ошади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Самарқандда халқаро ҳаво шарлари фестивали ўтказилмоқда

Ургут туманида ўтказилаётган фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан аэронавтлар иштирок этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
2025/06/29 12:54:30
Back to Top
HTML Embed Code: