Telegram Web Link
❗️Қамоққа олинганлар 2 соат ичида тиббий кўрикдан ўтади

Эндиликда тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишдан олдин қамоққа олинган шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтади.

Янги тартибга кўра, ушланган шахс ҳибсхонага келган пайтдан 2 соат ичида кўрикдан ўтказилиши шарт.

Агар танасида жароҳат ёки шикаст аниқланса, бу ҳолат расмий қайд этилиб, шахсга маълум қилинади ва прокурорга хабар берилади.

⚖️ Шахснинг хоҳишига кўра, адвокат ҳам тиббий кўрикда иштирок этиши мумкин.

📄Кўрик натижалари асосида махсус тиббий маълумотнома тузилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Олий суд биносида электр узилиши сабабли хизматлар вақтинча тўхтатилди

Пойтахт Тошкент марказида жойлашган Ўзбекистон Олий суди биносида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Шу муносабат билан суднинг барча интерактив хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилгани маълум қилинди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Бойсунда метан шохобчада Nexia портлади – бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида 28 июнь куни соат 07:15 ларда метан заправкада Nexia автомобили портлади.

Газ тўлдириш жараёнида рўй берган чақнаш натижасида бир киши оғир жароҳат олиб вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Расмий маълумот ҳозирча эълон қилинмади.

👉 @r_kusherbayev
Ноқонуний сигаретлар: муаммо ва ечимлар ҳақида

Сўнгги пайтларда яширин иқтисодият, айниқса контрабанда тамаки маҳсулотлари масаласи кенг муҳокама қилиняпти. Бу муаммо фақат давлат бюджетига зарар етказмайди, балки қонуний бизнес учун ҳам адолатсиз рақобат юзага келтиради.

Жорий йилнинг 5 ойида контрабанда сигаретлар сотувидан тўланмаган солиқлар 195 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу аслида мактаб, шифохона, йўл қурилиши ёки бошқа ижтимоий лойиҳаларга сарфланиши мумкин бўлган пул.

Яхши тарафдан қарайдиган бўлсак, ҳозирда давлат бу масалани жиддий назоратга олган. Масалан, Намангандеги «Сардоба» бозорида — бир вақтлар контрабанда сигаретлар асосий сотиладиган жой бўлган ҳудудда — овоз кучайтиргичлар орқали огоҳлантиришлар бериляпти, бозорларда солиқ хизмати, маъмурият ва кўнгилликлар иштирокида текширувлар ўтказиляпти. Флаерлар тарқатиб, аҳолига бундай маҳсулотларнинг зарари ҳақида маълумот бериляпти.

«Солиқ ҳамкори» деб номланган мобил илова орқали фуқаролар ҳам ўз ҳиссасини қўша олади. Лекин бундай тадбирлар билан чекланиб қолмасдан, доимий ва тизимли назорат зарур. Чунки ҳозир ҳам ҳар ким, ҳатто ўсмир болалар, бундай сигаретларни бемалол сотиб оляпти. Ҳеч ким ёшини сўрамайди, сифатини ҳам ҳеч ким текширмайди.

Масъул идоралар билан бирга фуқаролар ҳам беэътибор бўлмаслиги керак. Бу муаммо ҳамманинг муаммоси.

👉 @r_kusherbayev
❗️“Ўзсувтаъминот” Гулистон бўлими раҳбари ва инспектори 2 млн сўм пора учун жиноий жазога тортилди

Гулистон шаҳрида “Ўзсувтаъминот” АЖ маҳаллий бўлими бошлиғи ва инспектори 2 млн сўм пул олгани учун жавобгарликка тортилди.

Қизиғи шундаки, иккаласи ҳам аввал жиноий жавобгарликка тортилган:
▪️ Бўлим бошлиғи — товламачилик ва ноқонуний гиёҳванд моддаларни сақлаш моддалари билан;
▪️ Инспектор — мансабга совуққонлик билан қараш учун судланган.

Ҳозирда уларга нисбатан белгиланган жиноий жазо чоралари қўлланилди.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга кирмоқчи бўлган хорижий фуқаролар ruID иловаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин

Бу мажбурий эмас, лекин бир қатор қулайликлар беради — масалан, тақиқлар бор-йўқлигини текшириш, СНИЛС олиш, давлат хизматларидан фойдаланиш.

📲 Иловани юклаб олиш:
Google Play → ссылка
App Store → ссылка

🎥 Видеолавҳада ruID иловасидан фойдаланиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Жумладан:

▪️ илова қандай мақсадда жорий этилгани;
▪️ аризани қандай тарзда тўлдириш кераклиги;
▪️ рўйхатдан ўтиш орқали қандай қулайлик ва имтиёзлар яратилиши тушунтирилади.

Манба

👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон_Республикаси_Президентининг_ПФ_105_сонли_Фармони.pdf
4.7 MB
❗️ЭНДИ ПЕНСИЯ МАСАЛАЛАРИ ОСОН ВА АВТОМАТИК ҲАЛ ЭТИЛАДИ

Президентнинг янги фармони (ПФ-105-сон, 2025 йил 26 июнь)га кўра, пенсия билан боғлиқ маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилади ва ҳужжат йиғиш даври тугаши мумкин.

Асосий ўзгаришлар:
2025 йил 1 октябргача — МИБ пенсия қарзини ундиришдан аввал фуқарони хабардор қилиш тизимини жорий этади;
2025 йил 1 ноябргача — ҳарбий хизмат ҳақидаги маълумотлар рақамлаштирилиб, Пенсия жамғармаси тизимига уланади;
Июль–октябрь — ҳоким ёрдамчилари меҳнат дафтарчалари маълумотини рақамлаштиради;
2026 йил 1 августгача — талабаларнинг ўқиш даври маълумотлари электрон базада сақланади.

2026 йил 1 декабрдан:
▪️ “Менинг пенсиям” онлайн хизмати ишга тушади – пенсия миқдори автоматик ҳисобланади;
▪️ Барча пенсия хизматлари электрон ва автоматик тарзда амалга оширилади.

Бошқача айтганда, энди пенсия хизматларидан фойдаланишда ҳеч қандай ортиқча қоғозбозликсиз амалга ошади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Самарқандда халқаро ҳаво шарлари фестивали ўтказилмоқда

Ургут туманида ўтказилаётган фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан аэронавтлар иштирок этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Эртага — 30 июнь "Ёшлар куни"

Эртага, 30 июнь куни ёшлар учун кўплаб янги имкониятлар эълон қилиниши кутиляпти.


Алишер Садуллаев маълум қилишича, байрам муносабати билан қуйидаги янгиликлар кутиляпти:
🔹 Ёшлар учун янги имкониятлар эълон қилинади;
🔹 Муваффақиятга эришган ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланади;
🔹 Республика бўйлаб инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади;
🔹 Юртимиз бўйлаб ёшлар сайллари, байрам ва тантаналар ташкил этилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️“Ўқув сифатини етарлича таъминлай олмаганимиз сабаб сиртқи таълим тугатилди” — Олий таълим вазири

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповнинг таъкидлашича, талабаларнинг асосий қисми иш билан банд бўлгани сабабли дарсларда қатнашиш имкони бўлмаган. Бу эса сиртқи таълим сифатига салбий таъсир қилган.

Шу сабаб, сиртқи таълимга қабул тўхтатилди, ўрнига масофавий ва узайтирилган таълим шакллари йўлга қўйилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Нақд пулда уй-жой сотиш ва харид қилишга чек қўйилади — Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилишича, уй-жой операцияларини фақат банк орқали амалга ошириш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Яъни, энди мулкни сотиш ёки сотиб олишда нақд пулдан фойдаланиш тақиқланади, барча ҳисоб-китоблар фақат тўлов тизимлари (банк, Payme, Click ва б.) орқали амалга оширилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Қарши Давлат Университетида шубҳали тендер: “Сен ишни қилавер, ғолиблигинг кафолат”ми?

Университет 10 апрелда ўтган очилиш маросими учун хизмат кўрсатган фирмага 4 ойдан кейин, яъни июнь ойи охирида тендер эълон қилган.

Бу ҳолат "ишни аввал қилиб бер, кейин расмий тендерда ғолиб чиқасан" деган сценарийни эслатади.

Тендерга қонунбузарлик аралашган бўлиши мумкин. Бундай ҳолат рақобат қонунчилигига зид ҳисобланади ва мутасаддиларнинг аралашувини талаб қилади.

Рақобат қўмитаси ва масъул идоралар бу ҳолатни текшириши даркор.

👉 @r_kusherbayev
❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Чилонзорда доставкачи йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўраймиз.

Олий суд.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қашқадарёда аёл жаҳл устида ўз эрини ўлдириб қўйди

Унинг эри Россияда ишлаб келган ва қариндошларини зиёфатга чақирган. Оқибатда маст бўлган эр, аёли ва қизини меҳмонлар олдида жуда қўпол тарзда ҳақоратлайди. Аёл эса бунга чидаёлмайди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Йўлда қоида бузмасанг ҳеч ким сенга жарима ёзмайди

Нега кўпчилик ЙПХ ходимларини танқид қилишни яхши кўради?

Ижтимоий тармоқлардаги ҳар иккинчи видео улар ҳақида: кимдир камера қўйиб, кимдир баҳслашиб, кимдир ҳақорат қилиб...

Лекин мен бир нарсани тушунаман — агар йўлда қоида бузмасанг, ҳеч ким сени тўхтатмайди, жарима ёзмайди.

Ҳақиқат шуки, айрим одамлар жазодан қочиш учун турли баҳоналар ўйлаб топишади. Шу жумладан, ЙПХ ходимини видеога олиб, “мен ҳақман” дейишади. Аммо бир зум ўйланг — бола ҳалок бўлган аварияга ким айбдор?

Қоидабузар!

Албатта, барча ходимлар ҳам "фаришта" эмас. Лекин бу соҳада ҳалол, ўз хизматини виждон билан бажараётган юзлаб инсонлар бор. Уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак.

👉 @r_kusherbayev
2025/06/30 17:35:42
Back to Top
HTML Embed Code: