Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️2025 йил 30 июндан бошлаб, Россияга кирмоқчи бўлган хорижий фуқаролар ruID иловаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин

Бу мажбурий эмас, лекин бир қатор қулайликлар беради — масалан, тақиқлар бор-йўқлигини текшириш, СНИЛС олиш, давлат хизматларидан фойдаланиш.

📲 Иловани юклаб олиш:
Google Play → ссылка
App Store → ссылка

🎥 Видеолавҳада ruID иловасидан фойдаланиш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Жумладан:

▪️ илова қандай мақсадда жорий этилгани;
▪️ аризани қандай тарзда тўлдириш кераклиги;
▪️ рўйхатдан ўтиш орқали қандай қулайлик ва имтиёзлар яратилиши тушунтирилади.

Манба

👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон_Республикаси_Президентининг_ПФ_105_сонли_Фармони.pdf
4.7 MB
❗️ЭНДИ ПЕНСИЯ МАСАЛАЛАРИ ОСОН ВА АВТОМАТИК ҲАЛ ЭТИЛАДИ

Президентнинг янги фармони (ПФ-105-сон, 2025 йил 26 июнь)га кўра, пенсия билан боғлиқ маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилади ва ҳужжат йиғиш даври тугаши мумкин.

Асосий ўзгаришлар:
2025 йил 1 октябргача — МИБ пенсия қарзини ундиришдан аввал фуқарони хабардор қилиш тизимини жорий этади;
2025 йил 1 ноябргача — ҳарбий хизмат ҳақидаги маълумотлар рақамлаштирилиб, Пенсия жамғармаси тизимига уланади;
Июль–октябрь — ҳоким ёрдамчилари меҳнат дафтарчалари маълумотини рақамлаштиради;
2026 йил 1 августгача — талабаларнинг ўқиш даври маълумотлари электрон базада сақланади.

2026 йил 1 декабрдан:
▪️ “Менинг пенсиям” онлайн хизмати ишга тушади – пенсия миқдори автоматик ҳисобланади;
▪️ Барча пенсия хизматлари электрон ва автоматик тарзда амалга оширилади.

Бошқача айтганда, энди пенсия хизматларидан фойдаланишда ҳеч қандай ортиқча қоғозбозликсиз амалга ошади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Самарқандда халқаро ҳаво шарлари фестивали ўтказилмоқда

Ургут туманида ўтказилаётган фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан аэронавтлар иштирок этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
2025/06/29 17:24:58
Back to Top
HTML Embed Code: