Telegram Web Link
❗️Бухорода суд тизими ходими пора билан қўлга тушди

Бухоро вилоятида жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг архив мудири 700 доллар пора олаётганда ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди.

У судланувчига “танишлари орқали енгил ҳукм чиқариб бериш”ни ваъда қилган ва аввалроқ 100 доллар олгани аниқланган.

Ҳозирда у қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов давом этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍157🤯36😢10👏6👎4👌3🔥1
Сиз ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобилдан фойдаланиш тақиқланишига розимисиз?
Anonymous Poll
55%
Розиман
31%
Қаршиман
14%
Менга фарқи йўқ
👍294👎89🔥18👌18👏7🤯3🙏2😢1
❗️Ўзбекистонда “Бирлик – 2025” қўшма ҳарбий машқлари бошланди

Ўзбекистонда “Бирлик – 2025” номли қўшма ҳарбий машқлар старт олди. Машқларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон ҳарбийлари иштирок этмоқда.

👉 @r_kusherbayev
🔥175👍121👏11👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янги Тошкент аэропортини халқаро консорциум қурмоқда

Тошкент вилоятининг Ўрта ва Қуйи Чирчиқ туманларида барпо этиладиган янги халқаро аэропорт лойиҳаси Саудия Арабистони, Япония ва Корея компаниялари иштирокида амалга оширилади.

Консорциум таркиби:
Vision Invest (Саудия) — 45%;
Sojitz Corporation (Япония) — 30%;
Incheon International Airport Corp. (Корея) — 15%;
Uzbekistan Airports — 10%.

Лойиҳа қиймати — 2,6 млрд доллар, шундан 1,8 млрд доллар аэровокзал қурилишига, 800 млн доллар аэродром инфратузилмасига сарфланади.

Янги аэропорт Тошкент–Самарқанд, Тошкент–Андижон ва Тошкент–Бўстонлиқ пуллик йўлларига уланади, шунингдек, тезюрар поезд ва шаттл хизматлари ҳам йўлга қўйилади.

👉 @r_kusherbayev
👍228🔥24👏10👎7😢2👌1
❗️Қашқадарёда иш сўраган аёлга жинсий алоқа таклиф қилган мактаб директори ишдан олинди

Қашқадарёда мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси директор ишдан олинганини билдирди.

Маълум қилинишича, у вилоятнинг Кўкдала туманидаги 17-мактаб директори бўлган. Унинг хатти-ҳаракатлари бошқарма томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиб чиқилган. Бошқарма бошлиғининг 2025 йил 16 октябрдаги буйруғли билан у мактаб директори вазифасидан озод этилган.

“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади расмий хабарда.


👉 @r_kusherbayev
🤯240👍86👎40😱38👏17😢11
2 хонали хонадонлар учун ажойиб таклиф

Энди Iskander Buildings Mezbon лойихасидан 2 хонали хонадонлар учун бош тўлов
92 млндан бошланади ва қолган қисмини 7.3 млндан бўлиб тўлашингиз мумкин!

👉 Боғланиш учун

Лойиҳа Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида қад кўтармокда.

☎️Мурожаат учун:
+998787770011

Реклама
👎79😱13👍5🤯3
❗️Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2025 йил 4 ноябрдан бошланади ва 9 ноябрга қадар давом этади. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, II чорак дарс машғулотлари 2025 йил 10 ноябрдан бошланади.

👉 @r_kusherbayev
👍66👏11🔥3🙏2
🇺🇿ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ АЛЮМИНИЙ ҚАДОҚ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАВОДИ ИШГА ТУШДИ!

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги биринчи алюминий қадоқ ишлаб чиқариш ва салқин ичимликлар қуйиш заводи “EAST CAN SOLUTIONS” 💼фаолияти билан танишди.

Бу лойиҳа — Ўзбекистон саноатида янги йўналишни бошлаб берган, маҳаллий ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга яқинлаштирган катта қадам ҳисобланади.

➡️Лойиҳа қиймати — 90 миллион доллар;
➡️Майдони — 21 гектар;
➡️Янги иш ўринлари — 500 та;
➡️Маҳаллийлаштириш даражаси — 90%;
➡️Ишлаб чиқариш қуввати — йилига 600 млн донaдан 2,2 млрд донaгача.

Ишга тушгандан сўнг корхона ички бозор эҳтиёжини тўлиқ қоплаб, йилига 60 миллион долларлик импорт ўрнини босади ва 100 миллион долларлик экспорт имкониятини яратади.

“EAST CAN SOLUTIONS” нафақат янги ишлаб чиқариш мажмуаси, балки миллий саноатда янги тафаккурнинг бошланғич нуқтаси бўлди — инновация, сифат ва экспорт салоҳиятини бирлаштирган илк алюминий қадоқ заводи сифатида тарихда қолади.

👉 @r_kusherbayev
👍256🔥36👏26👎10😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов қишга тезак қилиб йиғиб қўйишга чақирмоқда.

"Ҳеч ким тезак қилмай қўйди, тезак чалмаларни йиғиб, босиб қишда иккита ташлаб қўйса бўладику", деган у ўз сўзида.

☝️21 аср-янги технологиялар даври, халқимиз Учинчи ренессанс сари бораётган бир вақтда Президент вакилининг бу даъватини ўзбекистонликлар қандай қабул қилар экан?!

👉 @r_kusherbayev
👎728🤯240😢72👏62👍37😱23🔥6👌5🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда энг юқори доиранинг саҳна ортида олинган, бошқа ҳеч қаерда чоп этилмаган суратлари билан бўлишадиган илк эксклюзив телеграм-канал очилди.

Бу ерда сиз фақат расмий манбалар учун мўлжалланган, оммага тақдим этилмаган махфий кадрларни кўришингиз мумкин.

👉 Обуна бўлинг: https://www.tg-me.com/minbarortida
👍297🔥81👏65👎39👌2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Борск шаҳрида мигрантларга қилинаётган одатий муносабатлардан бири

#bizqulemasmiz

👉 @r_kusherbayev
😢413👎320🤯74😱31👍12🔥8👏5
❗️Тошкент марказида ҳаракат вақтинча чекланади

16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача қуйидаги йўлларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
▪️ Тарас Шевченко кўчаси — Фидокор кўчасидан Нукус кўчасигача;
▪️ Саид Барака кўчаси — Ойбек кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.

Бу чеклов гастрономик-кўнгилочар фестивал ўтказилиши билан боғлиқ.

👉 @r_kusherbayev
👎87👍18🤯6🔥4🙏3
Қозоғистонда ҳукумат бир қатор чора-тадбирларни эълон қилди. Жумладан, АИ-92 бензини ва дизель ёқилғиси нархини оширишга мораторий жорий этилди, 2026 йилнинг биринчи чораги якунига қадар коммунал хизматлар тарифлари музлатилди, нарх-наво устидан назорат кучайтирилди ҳамда имтиёзли ипотека ва автокредитлар ҳажми бир неча баробарга оширилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, янги Солиқ кодексининг кичик бизнесга салбий таъсирини камайтириш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб солиқ текширувлари ва камерал назорат тадбирлари бекор қилинади. Шунингдек, пеня ва жарималар ҳамда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолларда маъмурий жавобгарлик қўлланмаслиги кўзда тутилган. Кичик бизнес учун соддалаштирилган солиқ маъмурчилиги сақлаб қолинади.

Манба
👍247👏34🔥9👌3😱2🙏1
❗️Шифокор: Пальма ёғи юрак ва қон томир касалликларига сабаб бўлиши мумкин

Россиялик терапевт Анастасия Якимова таъкидлашича, пальма ёғидаги тўйинган ёғлар “ёмон” холестеринни ошириб, атеросклероз, гипертония ва юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкин.

Айниқса, рафинадланган пальма ёғи хавфли — уни юқори ҳароратда қайта ишлаш натижасида транс ёғлар ва зарарли бирикмалар ҳосил бўлади, улар томирлар ва жигарга салбий таъсир кўрсатади.

Россия Давлат Дума спикери Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, пальма ёғини болалар маҳсулотларида ишлатишни тақиқлаш керак.

Россия Давлат Думаси пальма ёғидан фойдаланишни чеклашни таклиф қилди. Депутатлар ҳукуматга ушбу масала юзасидан мурожаат йўллаб, пальма ёғига акциз жорий этиш имконини ҳам кўриб чиқишни сўради.

👉 @r_kusherbayev
👍81😱16👏3👎2🔥2
Саида Мирзиёева Буюк Британияга ташриф доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди.
Улар қаторида Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл ва Бош вазирнинг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра билан бўлган суҳбатлар ҳам бор.

Унинг сўзларига кўра, кеча Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан бўлган суҳбат самимий ва очиқ муҳитда ўтди.

“Марказий Осиё бўйича умумпартиявий гуруҳнинг ташкил этилиши Британия ва минтақамиз мамлакатлари парламентлари ўртасидаги мулоқот учун муҳим платформа бўлади. Биз ушбу гуруҳ делегациясини Ўзбекистонда қабул қилишга тайёрмиз”, — деди Саида Мирзиёева.


Шунингдек, у Буюк Британия Бош вазирининг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра билан учрашув ҳақида ҳам маълум қилди. Суҳбатда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жаноб Чандра Ўзбекистондаги ислоҳотларни, айниқса, иқтисодиётни ривожлантириш ва сармоя муҳитини яхшилаш борасидаги ишларимизни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади.

”Эришилган келишувлар мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида янги амалий ташаббуслар ва узоқ муддатли шериклик учун асос бўлиб хизмат қилишига ишонаман”, — дея қайд этди Саида Мирзиёева.


👉 @r_kusherbayev
👍248👎207👏14🔥6🤯3😢1
2025/10/21 13:10:38
Back to Top
HTML Embed Code: