Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи болалар ўзининг илк қадамларидаёқ матонат нима эканини ҳис қилади. Чунки улар боалалигиданоқ Ватан йўлида жон берган оталарининг издоши эканини англаб улғаядилар.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз хизмат бурчини адо этишда ҳалок бўлган жасур ҳарбийларнинг фарзандлари билан самимий мулоқот қилди.

“Сизларнинг оталарингиз — Ватанимиз фахри, уларнинг давомчилари бўлган сизлар ҳам юртимиз тараққиёти учун хизмат қиласиз. Давлатимиз доимо сиз билан бирга” — деди Сенат Раиси.

👉 @r_kusherbayev
❗️Абитуриентлар учун қабул жараёнлари бошланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, нодавлат олий таълим муассасаларида 2025-2026 ўқув йили учун қабул жараёнлари июнь-сентябрь ойлари давомида амалга оширилади. Қабул расман бошланди!

Давлат ОТМларида эса қабул қуйидаги саналарда старт олади:
Бакалавр: 5 июнь – 25 июнь
👉 my.uzbmb.uz;
Магистратура: 1 июль – 30 июль
👉 magistr.edu.uz;
Иккинчи мутахассислик: 10 июль – 10 август
👉 my.edu.uz;

Ўқишни кўчириш:
▫️ 15 июль – 5 август (давлат ОТМларида) — transfer.edu.uz
▫️ Хорижий ва нодавлатдан давлат ОТМга — my.uzbmb.uz

👉 @r_kusherbayev
❗️Магнит бўрони кузатилмоқда

Магнит бурилишини ўлчовчи асбоблар 7–8 баллгача кучайганини маълум қилди.

Бу каби юқори даражадаги магнит фаолликлари нафақат телекоммуникация ва навигация тизимларида узилишларга, балки айрим инсонларда бош оғриғи, холсизлик, уйқусизлик каби саломатликка таъсир қилувчи ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг!

👉 @r_kusherbayev
Иқлим ўзгариши — шунчаки иссиқлик кучайиши, сув танқислиги ёҳуд чўлланиш эмас, балки инсониятнинг ушбу она заминда яшаб қолиш ё қолмаслигини ҳал қилувчи омил.

Бу галги сухбатимизда биология фанлари доктори, олим Бахтиёр Расулов билан иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигида тақиқланган кимёвий моддалар, агрозахарланиш жараёни, ногирон гўдаклар сонининг ортиши ва онкологик касалликлар келиб чиқиши ҳақида гаплашдик.

Бу ҳар биримиз учун ўта долзарб ва хавотирли мавзу. Шу боис, барчани подкастни кўриш ва фикр қилишга чақириб қоламан.

Ўздавкарантин масъулларидан эса олим таъкидлаб ўтган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қўлланишга рухсат берилган кимёвий, заҳарли моддалар бўйича изоҳ кутамиз.


Кўринг ва фикр қилинг! 👇👇👇

https://youtu.be/Uwngm2dFJaw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Энди ҳайдовчилар жарима баллларини кузатиб боришлари мумкин

1 июндан бошлаб жорий этилган жарима балллари тизими бўйича маълумотларни "Safe ROAD YHXX" мобил иловаси орқали осон ва тез кўриш мумкин бўлади.

Илова орқали ҳайдовчилар:
Жамғарилган жарима баллларини;
Қоидабузарлик турлари ва санасини;
Балллар қанчага етганини
онлайн кузатиб боришлари мумкин.

👉 @r_kusherbayev
❗️1 ИЮНДАН ЯНГИ ТАРТИБ: ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН ЖАРИМА БАЛЛЛАР АМАЛДА!

Энди йўл қоидаларини бузган ҳайдовчиларга махсус жарима балллари тўпланади. Қоидабузарлик турига қараб, ҳар бир ҳолат учун белгиланганча балл қўшилади.

Қоидабузарликларга қараб балллар:
Давлат рақамиcиз ҳаракат — 1 балл;
Овоз сигналини ўзгартириш — 0.2 балл;
Тезликни ошириш:
20 км/соатгача — 0.5 балл;
20–40 км/соат — 1 балл;
40–60 км/соат — 1.5 балл;
60 км/соатдан ортиқ — 2 балл;
Қизил чироқда ўтиш, белгиларга риоя қилмаслик — 1 балл;
Хавфли ҳаракат (бошқалар ҳаётига таҳдид) — 1.5 балл;
Нотўғри қўйиш, обгон, темир йўл қоидаси бузилиши — 1 балл;
ЙТҲдан қочиш — 2 балл.

🚫 12 балл тўпланса — ҳайдовчилик ҳуқуқидан 6 ойгача маҳрум этилиш мумкин!

👉 @r_kusherbayev
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://www.tg-me.com/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
❗️Фарғонада банк ходимлари ва ҳоким ёрдамчиларининг коррупцион ишлари фош этилди

Фарғона вилоятида “Халқ банки” ва маҳалла раҳбарлари иштирокидаги катта коррупция схемаси аниқланди.

“Халқ банки”нинг Ўзбекистон БХМдаги маҳалла банкири ва бошқарувчи ўринбосари 2 нафар фуқаро номига 66 млн сўмлик кредит бериш эвазига 10 млн сўм пора сўраган.

Порани олиш вақтида маҳалла банкири ашёвий далиллар билан ушланган. Терговда шунингдек, банкир олдин 600 минг сўм унинг раҳбари 920 минг сўм пора олгани ҳам аниқланган.

Яна бир ҳолат:
Банк масъуллари, 2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар орқали 153 млн сўм мақсадсиз кредит олиб, нақдлаштириб талон-торож қилишган.

Ҳозирда барча шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қизиғи, бошқарувчи ўринбосари аввал ҳам 2000 ва 2015 йилларда судланган бўлган, аммо хулоса чиқармаган...

👉 @r_kusherbayev
❗️5 июнь — БААдаги Ўзбекистон ўйини бўйича мухлисларга огоҳлантириш

5 июнь куни Абу-Дабида бўладиган БАА — Ўзбекистон ўйинига юртимиздан 5 мингга яқин мухлис бориши кутилмоқда. Аммо “Al Vahda” стадионида фақат 960та ўрин Ўзбекистон мухлислари учун ажратилган.

Чиптасиз ва рўйхатдан ўтмаганлар стадионга киритилмайди. Шу сабабли, Тошкент шаҳар Туризм бошқармаси турфирмалар ва тадбиркорларга 5 июнь куни БААга турист юбормасликни маслаҳат бермоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️ФВВ: Ижтимоий тармоқларда тарқалган «икки суткадан сўнг шарқий ярим шарда 7 магнитудадан юқори зилзила бўлиши мумкин» деган асоссиз хабарлар юзасидан хавотирга тушишга ҳожат йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Сейсмик фаоллик ва магнит бўронлари ўртасида илмий асосланган боғлиқлик мавжуд эмас;
Зилзилаларнинг аниқ вақти ва жойини прогноз қилиш ҳозирги кунда имконсиз;
Ўзбекистонда Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан доимий кузатувлар олиб борилмоқда, ҳозиргача ҳудудда кучли зилзилалар хавфини кўрсатувчи аномалиялар аниқланмаган.

👉 @r_kusherbayev
❗️“Agrobank”га нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси “Agrobank” томонидан тарқатилган рекламада қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. Банк “Agrobank Mobile” иловаси орқали 100 млн сўмгача микроқарз олиш бўйича реклама берган, аммо унда шартноманинг муҳим шартлари кўрсатилмаган.

Бу ҳолат “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига зид ҳисобланиб, фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин.

Натижада, қўмита томонидан банкка нисбатан молиявий жарима қўлланди ва қонунбузилишни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам ортдамиз" — Сенатор Ўзбекистонда одил судлов ҳолатига баҳо берди

Қашқадарё вилоятидан сенатор Абдураҳим Эркаевнинг айтишича, Ўзбекистон Жаҳон одил судлов индексида беш поғонага пастлаб 83-ўринга тушган. Фуқаролик судлови бўйича эса мамлакат 106-ўринга чиқиб, ўтган йилга нисбатан 10 поғона пастлаган.

"Африканинг айрим давлатларидан ҳам орқадамиз. Бу аҳолида суд-ҳуқуқ тизимига ишонч сўниб бораётганини кўрсатади", — деди сенатор.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Россия: яқин қўшничиликдан стратегик шериклик сари

Бугунги кунда геосиёсий жараёнлар тобора мураккаб тус олаётган бир пайтда Ўзбекистон ташқи сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, яқин қўшни ва стратегик ҳамкорлар билан изчил муносабатларни ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ана шундай муҳим йўналишлардан бири - Россия Федерацияси билан ўзаро муносабатлардир.

Айни пайтда, Ўзбекистон Президентининг Ёрдамчиси Саида Мирзиёева бошчилигидаги делегациянинг Москва шаҳрига амалга оширган ташрифи ушбу ҳамкорликни янги босқичга кўтаришда муҳим босқич бўлди.

“Миссия” ҳужжатли лойиҳасининг 6-сонида айнан шу ташриф акс эттирилган. Бу видеоматериалда нафақат расмий учрашувлар, балки икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар мулоқот, ахборот сиёсати, ёшлар алмашинуви ва жамиятлараро алоқалар бўйича истиқболли йўналишлар ҳам ёритилган.

Бу форматдаги медиа-контент ташқи сиёсат жараёнларини халқона тилда, оммабоп шаклда кенг жамоатчиликка етказишда муҳим восита сифатида хизмат қилмоқда.

Саида Мирзиёеванинг Россияга ташрифи доирасидаги учрашувларда Антон Вайно, Сергей Кириенко ва Алексей Громов каби давлат арбоблари билан маданият, ОАВ ва таълим соҳаларидаги алоқалар муҳокама қилинди.

Бу эса Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фақат иқтисодий эмас, балки гуманитар йўналишларда ҳам кенгайиб бораётганини англатади. Таҳлилчилар буни “soft power”, яъни маданий таъсир воситаси орқали халқаро майдонда ўз сўзини айта оладиган давлат салоҳияти деб баҳолашмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Суюлтирилган газ (пропан) нархи пасайди

30 май 2025 йил ҳолатига кўра, биржа савдоларида суюлтирилган газ нархи яна арзонлашди. Нарх 126,4 сўмга (−2,4%) тушиб, 5 119,6 сўм/кг ни ташкил этди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди

Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь, жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахсга 15 йил қамоқ жазоси тайинланди

2024 йил 12 ноябрь куни Наманган вилоятида “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб, унда йўловчи бўлган Фарғона вилоятилик шахснинг юк сумкасидан 3,8 кг “опий” ва 9,8 кг “гашиш” аниқланди.

Терговда у Тожикистон фуқароси билан тил бириктириб, гиёҳванд моддаларни контрабанда орқали олиб кириб, сотишни режалаштиргани маълум бўлди. Қўшимча суриштирувда Бўка туманида 1,9 кг “опий”, 857 гр “гашиш” ва “Макаров” пистолети ҳам топилди.

Поп туман суди томонидан у айбли деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.

👉 @r_kusherbayev
❗️“Яшил макон” платформасида очиқлик ва жамоатчилик назорати кучайтирилади

Президентнинг янги фармони (ПФ-90, 30.05.2025)га мувофиқ, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида очиқлик ва самарадорликни ошириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилади.

🔹 2025 йил 1 октябрдан платформа орқали аҳоли дарахт экиш мумкин бўлган ҳудудлар, сув таъминоти ва парвариш имкониятлари ҳақида маълумот тақдим этиши мумкин;
🔹 Қонунбузарлар томонидан компенсация сифатида экиладиган дарахтлар ҳисобга олинади;
🔹 2026 йилдан кўчатлар сифатини ошириш ва ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш белгиланган;
🔹 2025 йил 1 ноябрдан ўрмон ерлари алоҳида муҳофазага олинади ва уларнинг мақомини фақат Президент қарори билан ўзгартириш мумкин бўлади.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жарима баллари бўйича тўлиқ маълумот

12 балл йиғиш осон эмас – бунинг учун ашаддий қоидабузар бўлиш керак!

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳар бир ҳайдовчига белгиланган баллар қўшилади. Агар 1 йил ичида 12 балл йиғилса — ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча олиб қўйилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Илҳомжон Турсуналиев Ўзбекистон давлат спорт академияси ректори лавозимига тайинланди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор Турсуналиев Илҳомжон Ахмедович Ўзбекистон давлат спорт академияси ректори лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10%га оширилади

Президент томонидан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10%га ошириш тўғрисидаги фармон имзоланди.

Ошириш инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров парламент Қуйи палатасида сўзга чиқиб, ушбу фармон яқин соатларда расман эълон қилинишини маълум қилди.

👉 @r_kusherbayev
2025/07/08 11:46:24
Back to Top
HTML Embed Code: