❗️Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
"Мана шу қутлуғ зафар оқшомида кўпмиллатли Ўзбекистон халқи сизлар билан фахрланмоқда!
Сизлар жаҳон чемпионатида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё шарафини ҳимоя қиласизлар, деб ишонаман.
Бу унутилмас ғалаба Қурбон ҳайити байрамида халқимиз учун ҳақиқий совға бўлди!
Зафарли одимларингиз бардавом бўлсин, азиз фарзандларим!"
👉 @r_kusherbayev

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоамизни телефон орқали тарихий натижа — жаҳон чемпионатига чиққани билан табрикламоқда.
Манба
👉 @r_kusherbayev
Манба
👉 @r_kusherbayev
Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Ушбу муборак айёмда барча юртдошларимизни Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
Аллоҳ таоло қилган дуоларимизни, қурбонликларимизни қабул қилсин. Ҳар бир хонадонга тинчлик, барака ва муҳаббат насиб этсин.
Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин! 🤲

❗️Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD Champion автомобиллари совға қилинади
Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига мукофот сифатида BYD Champion русумидаги енгил автомобиллар совға қилинади.

Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!
Отахонимиз Қаххоров Эргаш акага шифокорлар томонидан оғир ташхис — оқ қон (ўткир лейкоз) қўйилди. Ҳозирда у шифохонага ётқизилган ва даволанишни талаб этмоқда. Афсуски, даволаниш жуда қимматга тушаётгани боис оиласи оғир моддий аҳволга тушиб қолган.
Шу сабабли, Эргаш акага ва унинг оиласига бефарқ бўлмаган, саховатли юртдошларимизнинг кўмаги зарур. Сизнинг кичик ёрдамингиз ҳам бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилиши мумкин.
Эҳсон қилишни истаганлар учун пластик карта рақами:
💳 5614682027898818
Қаххоров Эргаш Собирович
Аллоҳ қилган хайр-саховатларингизни ўз мукофоти билан қайтарсин.

❗️Қаҳрамонлар тантанали кутиб олинди
Жаҳон чемпионатига йўлланма олган терма жамоамизни А.Арипов бошчилигидаги ҳукумат аъзолари Тошкент аэропортида тантанали тарзда кутиб олишди.
Яқин дақиқаларда футболчиларимизга BYD автомобилларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

❗️Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди
6 июнь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди.
Азим Латипов — Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган, бутун умрини қишлоқ хўжалиги ва халқ хизматига бағишлаган. У 2002 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, 1996 йилда эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Сенатор сифатида маҳаллий муаммоларни республика даражасига кўтариб, уларни ҳал этишда фаол иштирок этган. Унинг ҳаёти ва фаолияти кўпчилик учун намуна бўлиб қолади.

❗️Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови оширилади
1 августдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10% га оширилиб, 1 271 000 сўм этиб белгиланди. Бу асосида сафарбарлик чақирув резерви (1 ойлик ҳарбий хизмат) учун тўлов ҳам 8 085 000 сўмдан — 8 897 000 сўмга кўтарилади.
📊Йиллар бўйича ўзгаришлар:
2019 — 4 млн 40 минг сўм
2020 — 4 млн 755 минг сўм
2021 — 5 млн 754 минг сўм
2022 — 6 млн 440 минг сўм
2023 — 6 млн 860 минг сўм
2024 — 8 млн 85 минг сўм
2025 (1 августдан) — 8 млн 897 минг сўм.

❗️2025 йил 1 августдан педагоглар ойлик маошини оширилган миқдорда олишади
Президентнинг 2025 йил 2 июндаги ПФ-91-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади.
Педагог кадрлар учун янги маош миқдори қуйидагича белгиланди:
➖ Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 468 585 сўм;
➖ Олий маълумотли ўқитувчи – 3 729 906 сўм;
➖ Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 175 834 сўм;
➖ Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 653 151 сўм;
➖ Олий тоифали ўқитувчи – 5 142 053 сўм.
👉 @r_kusherbayev
Президентнинг 2025 йил 2 июндаги ПФ-91-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади.
Педагог кадрлар учун янги маош миқдори қуйидагича белгиланди:
➖ Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 468 585 сўм;
➖ Олий маълумотли ўқитувчи – 3 729 906 сўм;
➖ Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 175 834 сўм;
➖ Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 653 151 сўм;
➖ Олий тоифали ўқитувчи – 5 142 053 сўм.
👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида сел оқибатида йўлга тошқин сувлар оқиб тушди
7 июнь куни соат 17:04 да, “Қамчиқ” довонида жойлашган А-373 “Тошкент–Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 137,7 км қисмида кучли ёмғир ёғиши оқибатида тоғ ёнбағридан сел ва тошқин сувлар йўлга оқиб тушди.
Мазкур ҳолат ҳақида навбатчилик хизматига хабар келиб тушиши биланоқ, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар етиб боришди. Ҳозирги пайтда ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Транспорт қатновини таъминлаш мақсадида айни дамда йўлда ҳаракат фақат бир тасма орқали амалга оширилмоқда. Тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўлдаги ҳаракат қатъий назоратга олинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

❗️Эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр учун компенсация — аризалар қабул қилиш бошланди
2025 йил 1 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаб берилади. Энди тўловлар фақат қишда эмас, ҳар ойда амалга оширилади.
Ариза топшириш 1 июндан бошланди.
➖ Компенсация ижтимоий ҳимоя ва Камбағаллик реестридаги оилалар (ойлик даромад ҳар бир аъзога 669 минг сўмдан кам бўлса);
➖ Реестрда бўлмаган, лекин мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилаларга берилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нотўғри ислоҳот ва очарчилик
Инсониятга сабоқ бўлган Хитойнинг табиатга қарши курашиши оқибатлари.
👉 @r_kusherbayev
Инсониятга сабоқ бўлган Хитойнинг табиатга қарши курашиши оқибатлари.
👉 @r_kusherbayev
Президент топшириғини нотўғри ижро этиш оқибатида электр энергияси учун тадбиркорлардан ортиқча ундирилган маблағлар қайтариладими?
Агар вазият аксинча бўлганида катта эҳтимол билан тадбиркорлардан маблағлар аллақачон ундирилган ё улар қамалган бўларди.
Афсуски айрим ҳолларда давлат идоралари ва тадбиркорлар ўртасида ҳуқуқларда тенглик бўлмаяпти. Айни ўринда миллиардлаб сўм миқдоридаги тадбиркорларнинг ҳаққи шунчаки еб юборилаяпти.
Тадбиркорлар ҳуқуқни ҳимоя қилишга масъул Бизнес омбудсман, Савдо саноат палатаси, прокуратура, Адлия вазирлиги каби идоралар эса ЖИМликда.
Батафсил: 👇👇👇
https://youtu.be/-q93g5sb5XY?si=UzNQXeDDQeEmM3Nl

YouTube
Тадбиркорлардан ортиқча тўлов ундириш "схема"си❗️Ҳукумат қарори хатомиди? ❗#trend
"Хўп подкаст"нинг янги сонида тадбиркор билан Ўзбекистонда электр энергияси тарифлари, уларнинг тадбиркорларга таъсири ва Президент топшириғи нотўғри бажарилиши ортидан ортиқча тўлов ундириш ҳолатлари ҳақида гаплашдик.
❗️Словакия ва Болгария раҳбарлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2025 йил 8–10 июнь кунлари Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо расмий ташриф билан мамлакатимизга келади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Болгария Республикаси Президенти Румен Радев ҳам 2025 йил 9–11 июнь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф амалга оширади.
Ташрифлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши ва бир қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

❗️Москвада яна кенг кўламли рейд: ҳужжатлари муаммоли муҳожирларга қўпол муомила қилинмоқда
Россия пойтахти Москвада яна бир йирик рейд ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилган бу рейд давомида ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки муддати ўтган муҳожирларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилгани маълум қилинмоқда.
Гувоҳлар сўзларига кўра, айрим ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар тарафидан куч ишлатиш, ҳатто тепкилаш ҳолатлари ҳам кузатилган. Рейдга тушганлар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.
Видеога олинган кадрларда тепки еяётган муҳожирлар акс этган.