❗️Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Aҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида Air India’нинг Лондонга учаётган самолёти ҳалокатга учради.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг бортида 242 киши бўлган.
Ҳозирча қурбонлар тўғрисида расмий маълумот йўқ.
👉 @r_kusherbayev

⚡️ 1-kursga hujjat topshirayotgan abituriyentlar uchun rasmiy ma’lumot!
📄 Aprel va 1-iyun kuni bo‘lib o‘tgan imtihonlar natijalariga ko‘ra tavsiya qilingan abituriyentlar universitetga kelib shartnomalarini olishlari mumkin.
📌 Imtihon topshirolmagan yoki hali imtihonda qatnashmaganlar 28-iyun kuni bo‘lib o‘tadigan kirish imtihoniga ro‘yxatdan o‘tishlari mumkin.
🚀 Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang — bu sizning orzuingizdagi universitetga ilk qadamingiz bo‘lishi mumkin!
Ro‘yxatdan o‘tish → profiuniversity.uz
📲 +998 78 777 11 11

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳи фош этилди
Фарғона вилоятида ДХХ ва ИИО томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига тегишли яширин гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Қўқон шаҳрида яшовчи, илгари судланган шахс бошчилигида 1965–1971 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро жалб қилинган.
Гуруҳ аъзолари чойхона ва ошхоналарда йиғилишлар ўтказиб, экстремистик ғояларни тарғиб қилиб келган. Телеграмдаги ёпиқ канал орқали материаллар тарқатишган.
Ҳозирда барча иштирокчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилиб, қамоққа олинди.

❗️ХДП Тошкентдаги такси чекловларини Конституцияга зид, деб баҳолади
Халқ демократик партияси Тошкент шаҳрида йўналишсиз таксичилик фаолиятига қўйилган чекловни қонунчиликка зид, деб топди ва бу тартибни бекор қилиш ташаббуси билан чиқди.
Партия фракцияси Транспорт вазирини Олий Мажлисга чақиртирди.
“Йўналишсиз таксиларига чеклов жорий қилишга ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ. Бу ҳолат Конституциявий меъёрларга зид келяпти”, — дейилади ХДПнинг расмий муносабатида.
Ушбу масала жамоатчилик орасида ҳам катта муҳокамалар ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

InfinBank Visa карталари энди WeChat Pay ва Ali Pay да ҳам ишлайди
Visa халқаро тўловлар имкониятларини кенгайтирмоқда: Ўзбекистонда чиқарилган InfinBank карта эгалари энди уларни Осиёнинг етакчи рақамли ҳамёнлари — WeChat Pay ва Ali Pay га улашлари мумкин.
Бу ечим, айниқса, қуйидагилар учун фойдали:
— Хитойга саёҳат қилишда
— Хитой платформаларида онлайн харидларни амалга оширишда
— WeChat ва Ali экотизимларида харидларни тез ва хавфсиз тўлашда
InfinBank Халқаро тўлов тизимлари департаменти раҳбари Камила Нурназарова бу мижозлар учун қулайликни ошириш ва уларнинг молиявий имкониятлари чегараларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам эканлигини таъкидламоқда.
🔗Visa карталарини WeChat Pay ва Ali Pay га қандай улашни кўриш учун ҳаволани босинг
Реклама

“Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракати футболдаги илк натижани байрамона нишонлади
10 июнь куни футболчиларимизнинг Қатар терма жамоаси устидан ғалабаси шарафига байрамона тадбир ўтказилди. Энг аввал Миллий кутубхона олдида Ўзбекистон-Қатар ўйини трансляцияси намойиш қилинди. “Бунёдкор”га чипта олиб улгурмаганлар учун бу ажойиб совға бўлди десак, адашмаймиз.
Футболдан сўнг эса, Zoʻr TV телеканали машҳур эстрада юлдузларининг чиқишлари ва шоу томошаларини жонли эфирда намойиш қилди. Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ташаббуси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Капиталбанк, Uzum ва Ucell компаниялари ҳамкорлигида ўтган ушбу тадбир эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўрилди.
Тадбирдан лавҳаларни юқорида томоша қилишингиз мумкин.

❗️"YandexGo UB" МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди
“Uzum Market” МЧЖ ХК Рақобат қўмитасига мурожаат қилиб, “YandexGo UB” томонидан реклама орқали инсофсиз рақобат ҳаракатлари амалга оширилганини ва ўз ишчанлик обрўсига путур етказаётганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Yandex Market рекламаларида қайд этилган.
⚖️ Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан “YandexGo UB”га нисбатан иш қўзғатилди.
Иш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

❗️Бухорода Қизил китобдаги ҳайвонга носвой чектириб азоблаган фуқаро аниқланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бўз эчкиемарга носвой чектириб, қийналгани акс этган ҳолат бўйича расмий чора кўрилди.
Ҳолат Жондор туманида яшовчи Ғ.Ғ. томонидан содир этилгани ва ҳайвон қўйиб юборилгани маълум бўлди.
Бўз эчкиемар – Ўзбекистон Қизил китоби ва CITES I Иловасига киритилган камайиб бораётган тур ҳисобланади.
⚖️ Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 111-моддаси 1-қисми асосида баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги Ўзбекистонда “символ”лар кўп. Ислоҳот деб аталадиган, лекин амалга ошишига ишонилмаган ҳақиқатлар. Шулар ичида энг каттаси — болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилгани.
Ҳар жойда бу ҳақда эътирофлар бор. Бу гаплар шунчаки дипломатик мактабга хос “олқиш” эмас, балки ишонч билан айтилган ютуқ.
Болалар меҳнатига қарши кураш куни муносабати билан Женевада, Халқаро меҳнат конференциясининг 113 сессиясида 187 давлат орасида айнан Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилибди.
Сенат Раиси Танзила Нарбаева ўз маърузасида бу натижалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва қабул қилинган ҳуқуқий ислоҳотлар самараси эканини таъкидлади.
Айниқса, Халқаро меҳнат ташкилотининг асосий конвенциялари ва 29-сонли Конвенцияга Баённома ратификация қилингани – ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори сифатида қайд этилди. Бу ўтмишдаги “мажбурий сафарбарлик”лардан воз кечиш, ўқитувчи ва шифокорларни ўз вазифасига қайтаришга замин яратди.
Муҳими, энди бола пахта даласида эмас, мактабда. Ўқитувчи қўлида оҳак эмас, ручка. Бу – тизим ўзгаргани белгиси. Бу – статистика эмас, ҳаётда кўринаётган ўзгариш.