❗️Қўшработ туманидаги олис мактабларга 17 та янги автобус топширилди
Президент топшириғи асосида тумандаги 20 та олис мактабда таҳсил олаётган 750 нафардан ортиқ ўқувчи учун 17 та янги мактаб-автобуси ажратилди.
Бу транспорт воситалари ёрдамида ўқувчилар мактабга хавфсиз ва қулай тарзда қатнаши таъминланади.
👉 @r_kusherbayev

❗️Давлат ташкилотлари ходимлари жисмоний фаоллик билан шуғулланади, тана вазни назорат қилинади
2025 йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар куни белгиланган вақтда жисмоний тарбия тадбирлари ўтказилади.
🔹 Спорт зоналари ташкил этилади;
🔹 Ходимларга спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратилади;
🔹 Тана вазни индекси мунтазам ўлчаниб, “hrm.argos.uz” платформасига юклаб борилади.

❗️Доллар 12 500 сўмдан пастга тушди
Марказий банк маълумотига кўра, 23 июнь куни амалда бўладиган расмий курс 12 496,94 сўмни ташкил этди. Бу 62,32 сўмга пасайишни англатади.
Бундай паст курс охирги марта қарийб 1,5 йил олдин кузатилган эди.

❗️Фарғонада МИБ бошлиғи 2000 доллар пора билан қўлга олинди
Фарғона вилоятида туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи фуқаролик ишлари бўйича суд қарори ижросини таъминлаш, яъни жавобгарларни хонадондан мажбурий кўчиришни ваъда қилиб, 2000 доллар пора олган вақтида ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Бири тириклайин кўмиб ташла деса, яна бири наркотик ташлаб, тиқ дейди...
Сўнгги вақтларда бўлаётган холатларни кўриб: ўзбекистонликларнинг тақдири қандай одамларга ишониб топширилган, деган савол ўйлантиради.
Қизиқ: қанча одамни шахсий адоват сабаб наркотик ташлаб тиқтириб ташлашган экан-а?
Ички ишлар вазири, Бош прокурор балки бу ҳолатга изоҳ берар. Ё бунга ҳам одамларни тириклайин кўмишга буюрган Бухоро вилояти ҳокими сингари кўз юмиладими?
https://youtu.be/JWHZiyRcx3c?si=p2YI3W_nyAfbZ5yQ

YouTube
Restorandagi "maska-shou"
Farg‘ona shahridagi restoranlardan biriga “maska-shou” uyushtirilgan. Qurollangan niqobli xodimlarga viloyat IIB boshlig‘i Azizbek Ikromov hamda viloyat prokurori Baxtiyor Ismoilov boshchilik qilgan. 2023 yil sentyabrdagi hodisada viloyat prokurori tezkor…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Abituriyentlar! Qaroringizni qabul qildingizmi?
Qaysi yo‘nalishni tanlaysiz? Kim bo‘lasiz?
Grant olasizmi? Chet elda amaliyotga chiqasizmi?
💙 Osiyo Xalqaro Universiteti — bu savollarga javob izlayotganlar uchun izlanish yakunlanadigan manzil. 35 ta bakalavriat va 14 magistratura yo‘nalishlari, 24 ta ordinatura va 11 ta doktorantura bosqichlarida qabul davom etmoqda.
Bu yerda:
✅ Talabalar uchun barcha sharoitlar yaratilgan zamonaviy kampuslar
✅ Turar joy bilan ta’minlash tizimi yo‘lga qo‘yilgan
✅ Iqtidor egalariga stipendiyalar va rag‘batlar mavjud
✅ Xalqaro amaliyot dasturlari orqali chegaralarning o‘zi yo‘q
✅ Har bir dars – bilim, har bir ustoz – yo‘l ko‘rsatuvchi
✅ Talabalar va abituriyentlar uchun 200 ta grant imkoniyati
Kunduzgi, Kechki va Masofaviy ta’lim — siz uchun qulay shaklda.
🌐 Ro'yxatdan o'tish: qabul.oxu.uz
📞Qo‘shimcha ma’lumot uchun: +998553050009
Qaysi yo‘nalishni tanlaysiz? Kim bo‘lasiz?
Grant olasizmi? Chet elda amaliyotga chiqasizmi?
Bu yerda:
Kunduzgi, Kechki va Masofaviy ta’lim — siz uchun qulay shaklda.
📞Qo‘shimcha ma’lumot uchun: +998553050009
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Расмий иш жойи бўлмаган фуқароларга ҳам кредит олиш имкони очилмоқда
2025 йил 23 июндан бошлаб Ўзбекистонда “Альтернатив скоринг” тизими жорий этилади.
Бу тизим орқали расмий даромади йўқ фуқароларнинг молиявий интизоми қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
▪️ охирги 12 ойда банк карталари орқали амалга оширилган тўловлар;
▪️ коммунал хизматлар учун тўловлар;
▪️ Мажбурий ижро бюроси маълумотлари.
🏦 Банклар айнан шу маълумотлар асосида кредит бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Яъни, расмий иш жойига эга бўлмаган, аммо тўлов интизоми яхши бўлган фуқаролар ҳам энди кредит олиш имконига эга бўлади!

Эрон ва Исроил можароларининг минтақага таъсири.
«Менга 'Эрон—Исроил' ўртасидаги кескинликлар, бўлиб ҳам "Исроил томондан Эроннинг ядровий объектлари, уран кон захираларига ракета зарбалари фонида ўша объектларда қандайдир радиоактив катастрофалар бизнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир этадими?" деган саволлар келиб тушмоқда.
Ҳа, таъсир бор. Бордию радиоактив нурланиш фаоллашса, муайян об—ҳаво шароитларида ана ўша ҳудудлардаги радиоактив нур бизнинг Ўзбекистонга кириб келиши мумкин. Бу, Ўзбекистонга кириб келувчи ва ривожланувчи 15 синоптик жараённинг 2—3 тасида рўй беради. Диссертация ишимда бу хақида тўлиқ маълумотлар бор.
Бу жараёнлар ёзги термик депрессия ва паст босимли кичик градиентли атмосфераси соҳаси жараёнларидир. Ушбу жараёнлар 11 ва 13 — тур синоптик жараёнлари дейилади. Бу икки жараён ёз ойларида бизни минтақада ҳукумрон жараёнлар экани инобатга олинса, ҳозирги шароитда Эрон ҳудудларидаги оқимларнинг бизнинг минтақага тўсиқларсиз бемалол кириб келишини тахмин қилиш мумкин.
Бекорга халқ орасида ёз ойларидаги иссиқликлар "бизга Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан кириб келади" деган гап оммалашмаган.»
Иқлимшунос олим Эркин Абдулахатов.

❗️Янги уйлар учун шартнома қилишда янги тизим — 1 июлдан амалда
2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда уй харид қилиш бўйича янги, шаффоф ва хавфсиз тизим жорий этилади.
Эндиликда:
🔹 Фақат рўйхатдан ўтган қурилиш объектлари бўйича шартнома тузилади;
🔹 Пул тўғридан-тўғри қурувчига берилмайди, балки банкдаги махсус “эскроу ҳисобварақ” орқали ўтади;
🔹 Қурилиш камида 30% тайёр бўлса, банк кредит беради ёки пулни қурувчига ўтказади;
🔹 1 июль – 31 декабрь оралиғида икки тизим (эски ва янги) параллел ишлайди;
🔹 2026 йил 1 январдан фақат эскроу тизими орқали пул тўлаш мумкин бўлади;
🔹 “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими жорий этилади;
🔹 Улушли шартномалар бўйича маълумотлар автоматик солиқ органларига юборилади.
Эскроу нима?
Бу — харидор пули банкдаги махсус ҳисобда сақланиб туриши, қурилиш белгиланган босқичга еткандан кейингина маблағ қурувчига ўтиши дегани.

❗️Ўзбекистон 60 га яқин фуқаросини Эрондан эвакуация қилди
Эрондаги вазият билан боғлиқ ҳолатда, 60 га яқин ўзбекистонлик фуқаро Туркманистон орқали Ватанга қайтарилди.
Теҳрон ва Ашхободдаги элчихоналарда куну тун ишлайдиган тезкор штаблар ташкил этилган бўлиб, эвакуация ишлари давом этмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Данғарада томорқада 55 мингдан ортиқ кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўстирилгани аниқланди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда Данғара туманида яшовчи фуқаро томорқасида 55 000 дан зиёд кўкнори, 40 дан ортиқ наша ўсимлиги парваришланаётгани ва 600 граммдан ортиқ қуритилган наша моддаси сақланаётгани аниқланди.
Тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️ФВВ аҳолига иссиқ кунларда эҳтиёт чоралари кўришни тавсия қилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 10:00 дан 17:00 гача тик қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди.
Шунингдек:
➖ Табиий матолардан тайёрланган енгил кийимлар кийинг;
➖ Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг;
➖ Аччиқроқ дамланган чой, минерал сув ва турли шарбатлар истеъмол қилиш тавсия этилди.
Иссиқда эҳтиёт бўлинг ва саломатлигингизни асранг!

ПФ-95.pdf
49.3 MB
❗️Президентнинг ПФ–95-сон Фармони: давлат фуқаролик хизматига янги ёндашувлар жорий этилади
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати тасдиқланди. Улар:
🔹 Миллий;
🔹 Республика;
🔹 Ҳудудий:
🔹 Туман (шаҳар) даражасига ажратилади.
Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳуқуқи ДХРА (АРГОС) ва Президент ёрдамчиси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳудудий ва туман даражасидаги бўлинмалар рўйхати ҳам ДХРА томонидан тасдиқланади.
samaradorlik.uz платформасида фаолияти “аъло” ва “яхши” деб баҳоланган ходимлар:
ички танловда тест синовини топширишдан озод этилади,
уларга тестдан максимал балл берилади.
Давлат хизматини ислоҳ қилишда самарадорлик ва шаффофлик асосий мезон бўлади.

Яқин Шарқда инсоният тарихидаги минглаб ва балки миллионлаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган янги уруш ўчоғи яратилди.
Хавотирлиси бу уруш минтақадан ташқарига ҳам чиқиб, янги жаҳон урушига айланиб кетиши ҳам мумкин.
Афсуски, АҚШ президенти Трамп ўзи айтганидек, тинчликсевар эмас, урушсевар шахс бўлиб тарихда қоладиган бўлди.
Барча халқларни ўзидан чиқадиган урушсевар, кибр ва зулмга ўч раҳбарлардан сақласин!

❗️Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими аризачидан Малибу машинасини ҳеч ким тўхтатмайдиган махсус тоифадаги техпаспорт қилиб бериш эвазига 3500 доллар олгани учун 2 йилга қамалди.
👉 @r_kusherbayev
👉 @r_kusherbayev
❗️Блогерлар реклама қонунчилиги бузилиши учун жавобгарликка тортилди
Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламалар қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди.
Унда бир неча машҳур блогерлар ўз саҳифаларида букмекерлик ва қимор ўйинларини тарғиб қилувчи контент жойлаштиргани аниқланди.
Жумладан, “Melbet” брендини тарғиб қилган видеолар қуйидаги фуқароларга тегишли:
▪️ Шодиев Жасурбек (jasjannew)
▪️ Нормаматов Дадабек (allme.uz)
▪️ Рахматов Шерхон (sherxon.zdss)
▪️ Хасанбоев Хожиакбар (hojiakbar_ku)
⚖️ Қонун бузилиш ҳолатлари бўйича блогерларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди ва иш судга юборилди.