❗️Cобиқ “замҳоким” 5 йилга қамалди
Деҳқонобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Шердил Эргашев 5 минг доллар пора олгани учун 5 йил озодликдан маҳрум қилинди.
У “Global Commerce” МЧЖ қурган объектни қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига пул олганда ушланган.
⚖️ Суд уни мансабдорликка оид ишларда 2 йилгача ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.
Апелляция суди 2025 йил 11 июнда биринчи инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
👉 @r_kusherbayev

❗️Воитов ишида янги жабрланувчи: иш 10 ойдан бери судда
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга оид жиноят иши бўйича жабрланувчилар сони биттага кўпайди — рўйхатга Юлдашева Гулбаҳор Эргашевна ҳам киритилди.
📆 Воитов 2023 йил декабрда қўлга олинган. Унинг устидан суд жараёни 2024 йил 15 августдан буён — 10 ойдан ортиқ вақт давом этмоқда. Иш ҳозирда ЖИБ Миробод туман судида кўрилмоқда.
Илгарироқ судда Воитов бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевга ишонганидан афсусдалигини билдирган эди.

❗️Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 14,5 млрд сўм мукофот тўланди
🔹 2025 йил январь–май ойларида “Солиқ ҳамкор” орқали 45 496 та мурожаат келиб тушди.
🔹 18 140 ҳолатда сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, уларнинг 99,1% да ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларга 14,5 млрд сўм мукофот тўланди (жарима суммасининг 20%).

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👤 Ҳар бир ғоя эътиборга лойиқ, ҳар бир ёш авлод имкониятга муносиб
AloqaBank бугун бу шунчаки тижорат банки эмас. Балки ғояларига ишонган, бизнес орзуларни ҳақиқатга айлантирувчи куч. Ёшлар банки: янгича руҳ, янги миссияси. Энди AloqaBank — бу илҳом, қўллаб-қувватловчи ҳамрох ва стартаплар учун мустаҳкам молиявий асос ҳисобланади.
Келажак бугундан бошланади, ғояларингиз биз билан қадрланади!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Реклама

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Андижонда мотоциклчиларга пичоқ билан таҳдид қилган шахс қамалди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар ортидан Андижон вилояти ИИБ томонидан ҳолатга ойдинлик киритилди.
🔹 Пичоқ билан таҳдид қилган ва ўғирлик содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 112 ва 169-моддалари асосида иш қўзғатилди.
Зўравон гумонланувчи сифатида қамоққа олинган. Иш Андижон вилояти прокуратураси назоратида.

❗️Кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланиши мумкин
📅 Бу йил ҳам ОТМларга тест синовлари 14–25 июль оралиғида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Жамшид Одилов маълум қилди.
Имтиҳон бинолари рўйхати шакллантирилган. Аниқ саналар ариза топшириш якунланганидан сўнг эълон қилинади.

❗️Оҳангарон шоҳ кўчасида вақтинча ҳаракат чеклови жорий этилади
Яшнобод туманида жойлашган Оҳангарон шоҳ кўчасида 2025 йил 25 июнь соат 00:00 дан 1 июлгача бўлган даврда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Чеклов қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан жорий этилмоқда.
Фуқаролар ва ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш тавсия этилади.

❗️Бугун водийда қаттиқ иссиқ кутиляпти
Бугун кунинг иккинчи ярмида, водийнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40 даража ва ундан юқори бўлиши мумкин.
Бу иссиқ ҳаво оқимининг сўнгги фаол қисми бўлиб, водийдан ўтиши кутилмоқда.
Сурхондарё вилоятида 17:00 да ҳарорат +40 даражадан юқори бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳароратининг юқори даражаси ва намлик сизга таъсир қилиши мумкин, эҳтиёткор бўлинг!

❗️Самарқандда солиқчи 500 минг сўм пора олгани учун қамалди
Самарқанд вилоятидаги давлат солиқ инспекцияси ходими 500 минг сўм олгани учун 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Суд томонидан у пора олгани учун айбдор деб топилди ва жазога тортилди.

❗️“Юксалиш” ҳаракати: Йўлларда хавфсизлик ҳолати ва пиёдалар учун шароитлар ёмон аҳволда
Апрель-май ойларида “Юксалиш” ҳаракати томонидан йўлларда пиёда ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш юзасидан жамоатчилик назорати ўтказилди.
📊 2024–2025 йилларда:
▪️ 66 мингдан ортиқ йўл белгиси, 190 дан ортиқ светофор ўрнатилди;
▪️ 44 та электрон табло, юзлаб кўрсаткичлар янгиланди.
Бироқ ўрганишлар жараёнида қатор муаммолар аниқланди:
▪️ 14 та ҳудудда йўллар ҳолати қониқарсиз;
▪️ Йўл белгилари ва чизиқлар нотўғри жойлаштирилган;
▪️ Мактаблар атрофида “зебра”, огоҳлантирувчи белгилар йўқ;
▪️ Ногиронлар учун инфратузилма етарсиз.
Экспертлар эски стандартлар, номутаносиб жарималар, шаффофлик етишмаслиги ва кўплаб техник камчиликларга эътибор қаратди.
“Юксалиш” ҳаракати — рақамлар ортида инсон ҳаёти борлигини таъкидлаб, барча мутасаддиларни йўлларда хавфсизлик масаласига жиддий ёндашишга чақирмоқда☝️

❗️Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси пора билан қўлга тушди
Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси маҳаллий фуқаронинг жиноят ишини терговда ёпиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.
2025 йил май ойида у $1000, 10 млн сўм, 1 та сейф ва 1 та иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан олган. Аммо жиноят иши барибир судга юборилганини билган фуқаро уни қайтаришни талаб қилган. Терговчи пул ва ашёларни қайтариш пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

2025 йилги Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон ўз ўрнини бир йўла 19 поғонага яхшилади
2015 йилдан буён биз Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида энг тез ривожланаётган давлат сифатида тан олиндик. Ўзбекистон 2025 йилги Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида 167 та давлат орасида 62-ўринни эгаллади. Бу дегани биз нафaқат ўзимизни, балки бутун минтақамизни олдинга етакламоқдамиз.
Ҳисоботда айниқса қуйидаги соҳалардаги ютуқлар алоҳида қайд этилган:
• Камбағалликни қисқартириш;
• Сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш;
• Гендер тенглиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги;
• Рақамли ва яшил иқтисодиёт;
• Очиқ статистика ва ижтимоий ҳимоя механизмлари.
👉 @r_kusherbayev
2015 йилдан буён биз Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида энг тез ривожланаётган давлат сифатида тан олиндик. Ўзбекистон 2025 йилги Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида 167 та давлат орасида 62-ўринни эгаллади. Бу дегани биз нафaқат ўзимизни, балки бутун минтақамизни олдинга етакламоқдамиз.
Ҳисоботда айниқса қуйидаги соҳалардаги ютуқлар алоҳида қайд этилган:
• Камбағалликни қисқартириш;
• Сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш;
• Гендер тенглиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги;
• Рақамли ва яшил иқтисодиёт;
• Очиқ статистика ва ижтимоий ҳимоя механизмлари.
👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЙПХ ходими боланинг ҳаётини сақлаб қолди
Фарғона вилояти, Бувайда тумани ЙПХ инспектори ўз вақтида ҳаракат қилиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолди.
Машинада ёлғиз қолган бола тасодифан ойнани кўтариб юборган, натижада боши сиқилиб қолган. Воқеани кўрган ЙПХ ходими тезкорлик билан ҳаракат қилиб боланинг ҳаётни сақлаб қолди.
Қаҳрамон инспекторга раҳмат!

❗️Россияда мигрантларга рус тилидан оғзаки имтиҳон жорий этилиши мумкин
Мигрантлар учун рус тилини билиш бўйича оғзаки синов 2026 йилдан бошланиши мумкин. Бу ҳақида Рособрнадзор раҳбари Музаев РИА Новостига маълум қилди.
“Ишчи гуруҳ тузилган, фаол иш олиб борилмоқда. Комиссия фаолиятини муҳокама қилиш ва оғзаки синовни жорий этиш бўйича қарор келгуси йил бошиданоқ қабул қилиниши мумкин”, — деди Музаев.
Унинг сўзларига кўра, Россияда тил имтиҳонларини оғзаки шаклда ўтказиш технологияси мавжуд. Бу жараённи тез ва самарали ташкил этиш учун мутахассисларни жалб қилиш ва баҳолаш тизими бўйича иш олиб борилмоқда.

❗️Бугун — рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни!
25 июнь 23:59 гача олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари учун my.uzbmb.uz орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Тўловни эртага, 26 июнь 23:59 гача амалга ошириш лозим.
Фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини тўғри танлашга алоҳида эътибор беринг!
👉 @r_kusherbayev
25 июнь 23:59 гача олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари учун my.uzbmb.uz орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Тўловни эртага, 26 июнь 23:59 гача амалга ошириш лозим.
Фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини тўғри танлашга алоҳида эътибор беринг!
👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
METSO, TERAN, OSTIM – ДУНЁ ГИГАНТЛАРИ ТМК БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ
MINEX Central Asia 2025 форуми доирасида Ўзбекистонда саноат ва инновациялар йўналишида яна бир муҳим тарихий воқелик юз берди.
Финляндиянинг METSO, Кореянинг TERAN, Туркиянинг OSTIM ҳамда Қозоғистоннинг Ensor Management Consultants компаниялари Ўзбекистон технологик металлар комбинати билан стратегик ҳамда англашув меморандумларини имзолади.
Бу шунчаки меморандум эмас — бу келажакка қўйилган муҳим қадам.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг тоғ-кон, геология ва критик минераллар соҳаларида халқаро миқёсда муҳим келишувлар ва янги инвестицион йўналишлар белгиланиши кутилмоқда.
Бу ҳамкорликлар Ўзбекистонни технологик металар таъминотида глобал етакчига айлантиришда яна бир қадамдир!

❗️ФВВда янги тайинловлар
Хуршид Алибаев — Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У тайинловга қадар ФВВ вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Шароф Шукуров — Сурхондарё вилояти ФВВ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Илгари у Жиззах вилояти ФВВ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи эди.

❗️Хитойда амалдор порахўрлик учун ўлим жазосига ҳукм қилинди
Хунан провинцияси Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши собиқ раиси ўринбосари Дай Даожин 15 млн доллардан ортиқ пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Суд ҳукми 24 июнь куни Чжухай шаҳрида эълон қилинди. Унинг шахсий мулки мусодара қилиниб, сиёсий ҳуқуқлари умрбод чекланди.
⚖️ Ҳукм ижроси 2 йилга кечиктирилди. Бу муддатдан сўнг жазо умрбод қамоқ билан алмаштирилиши мумкин.

«Mухолифат»
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлар беришга оид Қонунни маъқуллашди.
Қонунга кўра, ўзини мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига Қонунчилик палатасида 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар ўринбосар лавозимини эгаллайди. Шунингдек, қонун лойиҳалари бўйича иккинчи ўқишгача ўз муқобил таҳририни тақдим этиш ва ҳар чоракда ҳукумат соатида камида битта масала кўтариш ҳуқуқи берилади.
Лойиҳани ишлаб чиқишда 20 га яқин хорижий мамлакат — хусусан, Қозоғистон, Арманистон, Буюк Британия, Португалия ва бошқа давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.
Қонун Президентга имзолаш учун юборилди.

❗️Доллар курси яна кескин ошмоқда
📈 26 июндан бошлаб 1 АҚШ доллари учун расмий курс 12 531,78 сўм этиб белгиланди.
Бу — бир кунда +75,53 сўмлик ўсишни англатади. Кеча ҳам доллар +45,26 сўмга қимматлашган эди.