Telegram Web Link
❗️Бугун — рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни!

25 июнь 23:59 гача олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари учун my.uzbmb.uz орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Тўловни эртага, 26 июнь 23:59 гача амалга ошириш лозим.

Фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини тўғри танлашга алоҳида эътибор беринг!

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
METSO, TERAN, OSTIM – ДУНЁ ГИГАНТЛАРИ ТМК БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ
 
MINEX Central Asia 2025 форуми доирасида Ўзбекистонда саноат ва инновациялар йўналишида яна бир муҳим тарихий воқелик юз берди.

Финляндиянинг METSO, Кореянинг TERAN, Туркиянинг OSTIM ҳамда Қозоғистоннинг Ensor Management Consultants компаниялари Ўзбекистон технологик металлар комбинати билан стратегик ҳамда англашув меморандумларини имзолади.

Бу шунчаки меморандум эмас — бу келажакка қўйилган муҳим қадам.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг тоғ-кон, геология ва критик минераллар соҳаларида халқаро миқёсда муҳим келишувлар ва янги инвестицион йўналишлар белгиланиши кутилмоқда.

Бу ҳамкорликлар Ўзбекистонни технологик металар таъминотида глобал етакчига айлантиришда яна бир қадамдир!

👉 @r_kusherbayev
❗️ФВВда янги тайинловлар

Хуршид Алибаев — Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У тайинловга қадар ФВВ вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Шароф Шукуров — Сурхондарё вилояти ФВВ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Илгари у Жиззах вилояти ФВВ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи эди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Хитойда амалдор порахўрлик учун ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хунан провинцияси Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши собиқ раиси ўринбосари Дай Даожин 15 млн доллардан ортиқ пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Суд ҳукми 24 июнь куни Чжухай шаҳрида эълон қилинди. Унинг шахсий мулки мусодара қилиниб, сиёсий ҳуқуқлари умрбод чекланди.

⚖️ Ҳукм ижроси 2 йилга кечиктирилди. Бу муддатдан сўнг жазо умрбод қамоқ билан алмаштирилиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
«Mухолифат»

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлар беришга оид Қонунни маъқуллашди.

Қонунга кўра, ўзини мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига Қонунчилик палатасида 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар ўринбосар лавозимини эгаллайди. Шунингдек, қонун лойиҳалари бўйича иккинчи ўқишгача ўз муқобил таҳририни тақдим этиш ва ҳар чоракда ҳукумат соатида камида битта масала кўтариш ҳуқуқи берилади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда 20 га яқин хорижий мамлакат — хусусан, Қозоғистон, Арманистон, Буюк Британия, Португалия ва бошқа давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.

Қонун Президентга имзолаш учун юборилди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Доллар курси яна кескин ошмоқда

📈 26 июндан бошлаб 1 АҚШ доллари учун расмий курс 12 531,78 сўм этиб белгиланди.

Бу — бир кунда +75,53 сўмлик ўсишни англатади. Кеча ҳам доллар +45,26 сўмга қимматлашган эди.

👉 @r_kusherbayev
АҚШ ҳам ўзбекистонликлар ватанни севишини хоҳлаяпти

Тармоқда янгилик ўқиб ўтирсам, UZ24.uz нинг Telegram саҳифасида АҚШнинг виза жавоблари бўйича статистика чиқиб қолди. Унга кўра, энг кўп рад жавобини олаётганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Рақамлар эса анча кўзга кўринарли. Бунинг ортидан элчихона виза олувчилар учун қатор тавсиялар берган.

Яхшиси, мақолани ўзингиз ўқиб, керакли маълумотларни олинг.
Каналга обуна бўлиб қўйсанглар, бундан қизиқроқ нарсалар чиқиб туради 👉 @uz24newsuz

👉
@r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди!

Қарши шаҳридаги Халқаро инновацион университет (Ўзбекистон) делегацияси Ал-Фаробий номидаги Қозоғистондаги ҚозМУда ишчи ташриф билан бўлиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади.

Томонлар талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, қўшма онлайн курслар, таълим платформалари, стартаплар ва инновацион лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Қозоғистондаги ҚозМУ QS WUR 2026 рейтингида 166-ўринни эгаллаб, Ўзбекистоннинг 20 та ОТМи билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Учрашувда Қозоғистон ОТМсининг Ўзбекистонда филиал очиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

👉 @r_kusherbayev
❗️Маҳаллада уйини ҳали ҳам кадастр қилдирмаганлар учун МУҲИМ ЯНГИЛИК!

🏡 Ерни ўзбошимчалик билан қуриб олганлар энди уни ҚОНУНИЙЛАШТИРИШЛАРИ мумкин.

2024 йил 5 августда қабул қилинган янги қонун (ЎРҚ-937) асосида, ҳужжатсиз ер ёки уйни расмийлаштириш имкони яратилди.

Бир марталик тўлов миқдори (1 БҲМ = 412 000 сўм):
▪️ Тошкент шаҳрида — 5 БҲМ (2 060 000 сўм);
▪️ Нукус ва вилоят марказларида — 3 БҲМ (1 236 000 сўм);
▪️ Бошқа шаҳарларда — 2 БҲМ (824 000 сўм);
▪️ Қишлоқ ҳудудларида — 1 БҲМ (412 000 сўм);
▪️ Бошқа ҳолларда — аукцион нархи асосида.

Қуйидагилар имтиёзга эга:
1 ва 2 грух ногиронлари тўловдан озод этилади;
Илгари ер учун тўлов қилганлар — қайта тўламайди;
Ижтимоий ҳимоя реестридагилар — 50% чегирма берилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Пропан нархи 30% га ошди

Ўзбекистонда июнь ойи бошидан буён суюлтирилган газ (пропан) биржа нархи 30% га кўтарилди.

Фақатгина сешанба куни биржа нархи 6,68 млн сўмга етди — бу ҳафтанинг ўзида 6,6% ўсиш демакдир.

👉 @r_kusherbayev
❗️1 сентябрдан мактаб ва боғча раҳбарларининг маоши ошади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан:

Мактаб директорларининг ойлик маоши 20% га кўтарилади;
Директор ўринбосарлариники 15% га ошади;
Категорияси юқори бўлган боғча директорлари маоши мактаб раҳбарлари ўринбосарлари даражасига тенглаштирилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Абитуриентлар сони сўнгги 7 йилда энг паст даражага тушди

Абитуриентларнинг гендер таркиби қуйидагича:
эркаклар — 346 минг 299 нафар;
аёллар — 386 минг 112 нафар.

Сўнгги 7 йилдаги абитуриентлар сонига назар ташласак, 2025 йилда рўйхатдан ўтганлар сони энг паст кўрсаткични ташкил этмоқда:
▪️2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар;
▪️2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар;
▪️2021 йил — 948 минг 211 нафар;
▪️2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар;
▪️2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар;
▪️2024 йил — 894 минг 279 нафар;
▪️2025 йил — 732 минг 411 нафар.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Savollaringizga Jahon School asoschisi va direktorlari javob beradi!

🚀 Ota-onalarga qulaylik yaratish maqsadida "Ochiq eshiklar kuni" tashkil etamiz. Siz bu kunda barcha savollaringiz javobini Jahon School asoschisi Jahongir Po‘latov hamda maktabimiz direktori Javohir Izzatullohdan olishingiz mumkin.

🎁 Tadbirda qatnashgan ota-onalar uchun maxsus chegirmalarimiz mavjud.

Tadbir sanasi: 29-iyun (yakshanba)
Manzil: Nurafshon ko’chasi 83 havola
Mo'ljal: Tinchlik metrosi

❗️O'z joyingizni band qilish uchun quyidagi raqamlarga bog'laning.

📞 78 777 07 07
❗️Шавкат Мирзиёев Беларусга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлади.

👉 @r_kusherbayev
❗️ Сенатда Марказий банк ҳисоботи эшитилди

Олий Мажлис Сенатининг 8 ялпи мажлисида Марказий банкнинг 2024 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи муҳокама қилинди.

Асосий эътибор инфляция босимларини юмшатиш, аҳоли жамғармаларини рағбатлантириш ва пул-кредит сиёсати барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳисоботда айтилишича, банк тизими мустаҳкамланди: капитал ўсди, асосий ставка туширилди, инфляция эса назорат остида қолди.

Сенаторлар базавий инфляцияни пасайтириш, тўлов тизимларини барқарорлаштириш, киберхавфсизликни кучайтириш бўйича таклифлар берди.

Муҳокама якунида Сенат қарори қабул қилинди.

👉 @r_kusherbayev
❗️2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди

26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мусодара қилинган 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳванд моддалар ёқиш орқали йўқ қилинди.

Йўқ қилинган моддалар таркибида:
🔸 99 кг 882 гр — героин;
🔸 202 кг 555 гр — опий;
🔸 415 кг 124 гр — гашиш;
🔸 395 кг 739 гр — марихуана;
🔸 613 кг 94 гр — каннабис;
🔸 153 кг 15 гр — кўкнор бошоғи ва сомони;
🔸 57 кг 847 гр — мефедрон;
🔸 29 кг 603 гр — a-PVP;
🔸 5 кг 750 гр — спайс;
🔸 5 кг 544 гр — катинон;
🔹 ва бошқа турдаги моддалар ҳам бор.

👉 @r_kusherbayev
2025/06/29 15:52:39
Back to Top
HTML Embed Code: