Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ховос ва Карманада ҳокимлик масъуллари пора билан ушланди
1️⃣ Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳоким ўринбосари ва вилоят инвестициялар бошқармаси мутахассиси фермердан 10 минг доллар пора олган вақтда ушланди. Улар фермерни текширувдан “ҳимоя қилиш” ва шоли етиштиришга рухсат бериш баҳонасида жами 30 минг доллар талаб қилган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
2️⃣ Навоий вилояти Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси 40 млн сўм пора билан қўлга тушди. У хизмат мавқеидан фойдаланиб, 12 кв.м ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш учун 100 млн сўм талаб қилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳар икки ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фош этилган.
👉 @r_kusherbayev

👍109👏23🤯12😱10🔥3👌2
❗️Ўзбекистон ва Хитой Қашқадарёда йирик ер ости газ омбори қурмоқчи
Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг CNPC компанияси ҳамкорлик меморандуми имзолади. Лойиҳа доирасида Қашқадарё вилояти, Касби туманидаги “Қорабайир” конида 1,5 млрд куб метр сиғимли ер ости газ омбори қурилади.
🏗 Омбор мавсумий ёқилғи истеъмолидаги ўзгаришларни мувозанатлаштиришга хизмат қилади.
🇺🇿🇨🇳 Бу ташаббус энергетика соҳасидаги сўнгги йиллардаги энг йирик инфратузилмавий лойиҳалардан бири ҳисобланади.

👎358👏84👍46🔥17😱6🙏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍582😱175😢129🤯25🔥22👎10👏9🙏8
❗️Қирғизистонда содир бўлган зилзила Тошкентда ҳам сезилди
Бугун Қирғиз Республикаси ҳудудида магнитудаси 5,7 бўлган зилзила қайд этилди.
Эпицентрда сезилиш кучи: 7 балл.
Ўзбекистонда сезилиш даражаси:
➖ Наманган вилояти — 3–4 балл (106 км);
➖ Андижон вилояти — 3 балл (144 км);
➖ Фарғона вилояти — 2–3 балл (176 км);
➖ Тошкент шаҳри — 2–3 балл (199 км);
➖ Сирдарё вилояти — 2 балл (275 км).
Ҳозирча зилзила оқибатида зарар ёки жабрланиш ҳолатлари ҳақида маълумот йўқ.

😱116👍52😢28👌23🙏20🤯8👎6🔥5👏2
This media is not supported in your browser

❗️Дунё бўйлаб Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари авж олди
Ғазодаги уруш ва Исроил тажовузига қарши дунё мамлакатларида оммавий намойишлар бўлиб ўтди:
👉@r_kusherbayev

🇰🇷 Сеул (Жанубий Корея) — минглаб одамлар Ғазони қўллаб-қувватлаб, Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилди;Дунё бўйлаб одамлар Ғазодаги тинч аҳолини қирилишини тўхтатишни ва адолат талаб қилмоқда.
🇮🇹 Рим (Италия) — 250 мингдан зиёд киши Ғазони қўллаб-қувватлаш маршида иштирок этди. Намойишчилар ҳукуматдан Исроил билан савдо алоқаларини узишни сўрашди;
🇪🇸 Барселона (Испания) — 300 минг киши шаҳар тарихидаги энг йирик Фаластин тарафдорлари намойишларидан бирида қатнашди.
🇨🇦 Монреаль (Канада) — минглаб одамлар Ғазодаги қирғинчиликларга қарши чиқди.
🇲🇦 Работ (Марокаш) — ўн минглаб фуқаролар “Сумуд” глобал флотилиясининг ҳимояси ва Ғазодаги аҳоли учун қарши намойиш ўтказди.
🇹🇷 Истанбул (Туркия) — иштирокчилар Айя-Софиядан Эминёню майдонигача юриб, Фаластин билан бирдамлик намойишини ўтказишди.
👉@r_kusherbayev
👍692👏114🔥60😢19👎4😱2🙏2
UZ24 бутунлай янги форматда фаолият юритмоқда
Ўзининг ишончлилиги билан машҳур бўлган ОАВлардан бири — UZ24.uz ҳозир янги форматга ўтди. Энди канал хабарларни кўп эмас, балки саралаб ва таҳлил билан тақдим этади. Бу орқали ўқувчилар муҳим янгиликларни қисқа вақтда, ишончли ва чуқур маълумот билан олиш имконига эга бўлади.
Каналда сиз мамлакатимиз ҳаёти ва халқаро майдонга доир энг сўнгги воқеликлар, иқтисодий—сиёсий мавзулардаги таҳлиллар, молия ва инвестиция янгиликлари ҳамда кўплаб шахсларга доир ноёб маълумотларни топишингиз мумкин.
Обуна бўлиб олинг – @uz24newsuz

👍41🔥11👎8👏3
❗️Банкларда доллар курси 12 минг сўмдан пастлади
Ўзбекистондаги тижорат банкларида АҚШ долларини сотиб олиш курси пасайди.
Ҳозирда бир қатор банклар 1 АҚШ долларини ўртача 11 970 сўмдан сотмоқда.
Бу сўнгги икки йил ичидаги энг паст кўрсаткичлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

👍278😱42👎16👏14👌9🤯6
Юнусободдаги ҳиёбон қурилиши нега кечикмоқда? Сенатор сўров юборди
Тошкентда охирги йилларда “экологияни яхшилаймиз, шаҳарни обод қиламиз” деган гаплар кўп эшитиляпти. Лекин баъзан шу сўзлар ҳужжатда қолиб кетаяпти, холос.
Масалан, Юнусободдаги собиқ тергов ҳибсхонаси. 2018 йилда қарор чиққанди — бу ерда замонавий хиёбон қурилади, деб. Ҳамма хурсанд бўлди.
Орадан етти йил ўтди, ҳибсхона йўқ, хиёбон ҳам йўқ. Ер эса қаровсиз, айримлар ундан ўз манфаатига фойдаланяпти.
Сенатнинг Аграр ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова бу масалада шаҳар ҳокимига расмий сўров юборди. Савол аниқ ҳиёбон қурилиши нега кечикмоқда? Ҳиёбон барпо этиш бўйича қандай амалий чоралар кўрилмоқда?

👍109🔥11😱6👎5👏3🙏1
"Криминал Фарғона" ёҳуд мансаб ваколатни шахсий адоват йўлида ишлатиш санъати
Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ички ишлар бошлиғи раҳбарлигида уюштирилган фитна ҳақидаги мана бу видеолавҳани кўриб кечадан буён ўзимга келомаяпман: наҳотки шу даражада пасткашликка бориш мумкин бўлса?
Бунақаси фақат киноларда бўлади, деб ўйлардик. Мансаб ваколат шахсий адоват йўлида ишлатилса-я.
Фарғонадаги ҳолат айсбергнинг учи бўлиши мумкин холос. Жамоатчилик билмаган, "заказ" асосидаги фитналар ҳали қанча?
Тизим ростанам ислоҳга муҳтож. Фуқаро сифатида бизга ҳар ким суяниши, ишониши мумкин бўлган ички ишлар органи керак, одамлар кўрса қочадиган эмас.
https://youtu.be/KXUsnmzw6vE?si=-L4-HnbBoc0InplH

YouTube
Furqat IIBning “omadsiz” boshlig‘i: u birovga qazigan chohga o‘zi yiqildi
Furqat tumanida maktab direktori boʼlgan Guliraʼno Qosimova uchun 2025-yilning 17-apreli dahshatli kunga aylangan. U YTHga uchragan turmush oʼrtogʼini davolatish uchun oʼsha kuni tanishi, tuman soliq inspektsiyasi boshligʼidan qarz soʼrab boradi. Bu soliq…
😱209👍81🤯54😢14👎13🔥6👏4
❗️Австралияда отишма: 16 киши жароҳатланди
Сидней шаҳрида 60 ёшли эркак турар-жой биносидан одамлар ва автомобилларга қарата 50 марта ўқ узди. Ҳодиса 5 октябрь куни рўй берган. Отишма қарийб 2 соат давом этган. 16 киши асосан синган ойна парчаларидан жароҳатланган.
Полиция ҳужумчи қўлга олинганини маълум қилди.

😱56👍14👎4👏2👌1
❗️Тошкентда Маҳтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилди
Тошкент марказидан Маҳтумқули кўчаси бўйлаб “Ташселмаш” чорраҳаси томонга кетишда, йўлнинг собиқ “ТашМИ” олдидаги кўприк остидан ўтган қисми 1 ноябргача ёпилди. Сабаб – йўлтаъмир ишлари.
5 октябрдан 1 ноябргача Тошкентдаги Махтумқули кўчасининг кўприкости қисмида автомобил йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланди.
Тошкент кичик ҳалқа автомобил йўли (ТҲАЙ)нинг Махтумқули кўчаси билан кесишмадаги кўприкости қисмида йўл инфратузилмасини янгилаш ишлари олиб борилади.
2025 йилнинг 1 ноябр кунига қадар ишлар якунлангач, йўл ҳаракати тўлиқ тикланади.

👎82😱19🔥4😢4👏3
❗️Божхона қўмитаси iPhone 17 олиб кириш қоидаларини тушунтирди
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси янги iPhone 17 моделларини мамлакатга олиб кириш тартиби ҳақида маълумот берди.
Қоидага кўра, жисмоний шахслар шахсий эҳтиёжи учун телефонларни маълум қийматгача божсиз олиб ўтиши мумкин:
➖ самолёт орқали — $1000 гача;
➖ поезд ёки кема орқали — $500 гача;
➖ автомобиль орқали ёки пиёда — $300 гача.
Масалан, агар сиз iPhone 17 Pro Max ($1199) ни самолётда олиб кирсангиз,
$1000 қисми божсиз, қолган $199 учун 30%, яъни тахминан $60 тўлов амалга оширишингиз керак бўлади.

👎418🤯53👍29😱13🔥8😢5👏2